язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Маҳаллий саноат. Ҳунармандчилик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2017 й. ПҚ-3393-сон "Ҳунарманд" уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2017 й.

N ПҚ-3393



"ҲУНАРМАНД"

УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5242-сон Фармонининг ижросини таъминлаш ҳамда "Ҳунарманд" уюшмаси ташкилий тузилмасини оптималлаштириш асосида унинг фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар "Ҳунарманд" уюшмаси фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

биринчидан, ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатнинг анъанавий турларини сақлаш ва қайта тиклаш, ҳунармандчилик маҳсулотларининг рақобатдошлигини ва сифатини ошириш бўйича тизимли ва мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;

иккинчидан, аҳолини ҳунармандчилик фаолиятига кенг жалб этиш, ҳунармандчилик соҳасида бандликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳунармандларни давлат рўйхатига олишда кўмаклашиш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ягона реестрини юритиш;

учинчидан, ҳунармандчилик соҳасидаги қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ҳунармандларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда давлат органларида ҳунармандларнинг манфаатларини ифодалаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тўртинчидан, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларини ташкил этиш ва такомиллаштириш, сайёҳлар учун жозибадор бўлган ҳунармандчилик объектлари яратиш;

бешинчидан, ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг жамоатчилик орасида оммалаштириш, истеъмолчиларга ҳунармандчилик маҳсулотларини истеъмолчиларга сотиш, жумладан уларни экспорт қилишни рағбатлантириш, учун қулай шарт-шароит ва зарур инфратузилмани яратиш;

олтинчидан, ҳунармандчилик соҳасида авлодлар ворислигини таъминлаш, ҳунармандларнинг ёшларни меҳнатсеварлик, инсонпарварлик ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашда фаол иштирокини рағбатлантириш, "Уста-шогирд" мактабларини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш.


2. Қуйидаги янгиланган:

"Ҳунарманд" уюшмасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Ҳунарманд" уюшмасининг 33 нафар бошқарув ходимларидан иборат ижро аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Ҳунарманд" уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

"Ҳунарманд" уюшмасининг туманлар (шаҳарлар)даги бўлими намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Уюшма раисига, зарурат бўлганда, уюшманинг ташкилий тузилмаси, ижро аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3068-сон қарорининг 1-иловасига мазкур қарорнинг 5-иловасига мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


4. Қуйидагилар "Ҳунарманд" уюшмасининг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

"Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларининг аъзолик бадаллари;

халқаро донорларнинг грантлари, ҳомий ташкилотларнинг маблағлари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

пуллик хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси ҳунармандчилик маҳсулотларини узоқдаги туманлар (шаҳарлар)дан сотиб олиш ва келгусида йирик шаҳарларда сотиш ҳамда экспорт қилиш учун "Ҳунарманд" уюшмаси ҳузурида савдо-харид қилиш корхоналари ташкил этилишини икки ой муддатда таъминласин.


6. "Ҳунарманд" уюшмасига касаначилик маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш функциясига эга бўлган таркибий бўлинмалар ташкил этиш, шунингдек, пудратчи корхоналар сифатида, айниқса республиканинг қишлоқ ва узоқ туманларида, касаначилар билан ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда:

"Ҳунарманд" уюшмасининг вилоят бошқармалари, туман ва шаҳарлар бўлимларини жойлаштириш учун бино ва иншоотларга бўлган эҳтиёжини ўргансин;

ўрганиш натижаларига кўра, "Ҳунарманд" уюшмасининг вилоят бошқармаларини, туман ва шаҳарлар бўлимларини фойдаланилмаётган давлат мулки бинолари ва хоналарига жойлаштириш учун уларни "Ҳунарманд" уюшмасига бепул фойдаланиш учун топшириш чораларини кўрсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Республика ҳунармандчилик марказини ташкил этиш ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий либослари кўргазма-ярмаркаларини доимий равишда ўтказиш мақсадида Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган "Зарқайнар" миллий либослар галереясини "Ҳунарманд" уюшмасига бириктирсин.


9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар:

икки ҳафта муддатда ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлайдиган медиа-режани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

медиа-режада тасдиқланган тадбирлар ёритиладиган телевидение ва радиоканалларни бир ой муддатда белгиласин;

белгиланган телевидение ва радиоканалларда медиа-режанинг тасдиқланган мавзули ва кўчма дастурлари, ток-шоулар, интервьюлар ва бошқа ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларини намойиш этиш учун эфир вақтининг, жумладан энг тиғиз вақтларда, бепул ажратилишини таъминласин.


10. "Ҳунарманд" уюшмаси Тошкент шаҳар, Дўмбробод кўчаси, 74-уй манзилига жойлаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ҳунарманд" уюшмасига янги талаб ва вазифалар ҳисобга олинган янги таҳрирдаги Уставини тайёрлашга ва давлат рўйхатидан ўтказишга кўмаклашсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси "Ҳунарманд" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.И. Икрамов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 ноябрдаги

ПҚ-3393-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ҳунарманд" уюшмаси

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Назорат-тафтиш

комиссияси


Анжуман


Бадиий кенгаш






































Уюшма Кенгаши












































"Ҳунарманд" уюшмаси

ҳузуридаги савдо-харид

корхоналари










Уюшма ижро этувчи аппарата







































Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларлаги бошқармалари






























































































Уюшманинг ҳунармандлар сони 100 нафардан ортиқ бўлган туман (шаҳар) бўлимлари





























































      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 ноябрдаги

ПҚ-3393-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ҳунарманд" уюшмаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ










Уюшма раиси - Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари
























Раис ёрдамчиси

1 нафар

































































































Раиснинг биринчи ўринбосари


Раис ўринбосари



Раис ўринбосари



Юрисконсульт

1 нафар

























Кадрлар бўйича мутахассис

1 нафар

























Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчи шахслар Ягона реестрини юритиш бўлими*

7 нафар


Амалий санъатнинг анъанавий турларини сақлаш на тиклаш бўлими

2 нафар



Ёшлар ўртасида ҳунармандчиликни ривожлантириш ва "Уста-шогирд" мактаби фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

2 нафар





















Ишлар бошқармаси

1 нафар






























Бухгалтер

1 нафар



Хотин-қизлар ўртасида ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш бўлими

2 нафар



































Ижро интизоми назорати бўйича мутахассис

1 нафар


Ҳунармандчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилиш ва сотишга кўмаклашиш бўлими

4 нафар




Ёшлар ўртасида миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини оммалаштириш ва жамоатчилик билан ишлаш мутахассиси

1 нафар





























































































































Ҳунармандчилик соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш на Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

5 нафар


























































































































































































Бошқарув ходимлар сони - 33 нафар.


*) бўлим Тошкент шаҳрида аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчиларнинг ҳисобини юритиш билан шуғулланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 ноябрдаги

ПҚ-3393-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги

"Ҳунарманд" уюшмаси бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Назорат-тафтиш комиссияси

Умумий йиғилиш


Бадиий кенгаш



































Уюшма бошқарув Кенгаши




























































Бошқарма бошлиғи - Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари















































































































Бошлиқ ўринбосари

1 нафар


Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш бўйича мутахассис

1 нафар



Бухгалтер

1 нафар























Ҳунармандчилик соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш ва Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси

1 нафар




Кадрлар бўйича мутахассис

1 нафар















Ёш ҳунармандлар билан ишлаш бўйича мутахассис

1 нафар



















































Ҳунармандчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилиш на сотишга кўмаклашиш бўйича мутахассис

1 нафар


Хотин-қизлар ўртасида ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш бўйича мутахассис

1 нафар






















































        

Изоҳ: Бошқармалар ходимлари сони ҳунармандлар сонидан келиб чиқиб, 7 - 10 нафар атрофида белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 ноябрдаги

ПҚ-3393-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ҳунарманд" уюшмасининг

ҳунармандлар сони 100 нафардан ортиқ

бўлган туман (шаҳар) бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Умумий йиғилиш


Бадиий кенгаш













































Бўлим кенгаши




























































Бўлим бошлиғи


















































Ҳунармандчилик соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш ва Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси

1 нафар






Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш бўйича мутахассис

1 нафар









































Ҳунармандчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилиш ва сотишга кўмаклашиш бўйича мутахассис

1 нафар






Хотин-қизлар ўртасида ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш бўйича мутахассис

1 нафар
















             

Ходимлар сони 4-5 нафар атрофида белгиланади.


Изоҳ: Ҳунармандлар сони 100 нафардан кам бўлган туман ва шаҳарларда "Ҳунарманд" уюшмаси туман (шаҳар) бўлимнинг бошқа тузилмасини белгилайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 ноябрдаги

ПҚ-3393-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш

тўғрисида" 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон қарорига 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ










Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Съезди



Тафтиш комиссияси






























































Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раёсати



Раёсат Котибияти





















































Халқаро менежмент стандартларини жорий

этиш ва экспертиза Маркази



Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ижро этувчи қўмитаси



Ҳакамлик суди























Халқаро тижорат арбитраж суди






















Инновацион ривожланиш маркази





















































Ишбилармонлик муҳитини мониторинг ва таҳлил қилиш маркази


Савдо-саноат палатасининг чет эллардаги ваколатхоналари



































































"Ҳунарманд" уюшмаси













Ахборот-компьютер маркази





























































Колл-марказ































Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари









































Ҳакамлик судлари
























































































Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари







































































































Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг туман (шаҳар) бўлинмалари












































Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 20 ноябрь