язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 03.11.2017 й. 99-Н-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-71) муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.11.2017 й. 2194-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2017 й.

N 2194-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

03.11.2017 й.

N 99-Н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг

"Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига

хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларининг

(ЎзР АҚ-71) муқаддимасига ўзгартириш

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 9 декабрдаги 136-сон буйруғи (рўйхат рақами 2194, 2011 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-71) муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига мувофиқ фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                              Т. Ульжаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 22 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1160-модда