ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Олий таълим муассасасида кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.11.2017 й. 930-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 ноябрдаги

930-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасасида кечки (сменали)

таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3153-сон қарори асосида олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Олий таълим муассасаларида кечки (сменали) таълим Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталарига мувофиқ ташкил этилади.


3. Ушбу Низом соғлиқни сақлаш, таълим соҳаси ва ҳарбий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.



2-БОБ. КЕЧКИ (СМЕНАЛИ) ТАЪЛИМГА ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ВА ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


4. Кечки (сменали) таълимга талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


5. Кечки (сменали) таълимда ўқиш муддати - камида 4,5 йил.


6. Кечки (сменали) таълимга кирган шахсларга талабалик гувоҳномаси ва рейтинг дафтарчаси бепул берилади.


7. Кечки (сменали) таълим талабаларини ўқув-методик адабиётлар, ўқув- методик ҳужжатлар, тарқатма материаллар билан олий таълим муассасаси таъминлайди ва билим олиш учун зарур шарт-шароитларни яратади.


8. Кечки (сменали) таълим талабалари олий таълим муассасасининг барча ўқув жиҳозлари, аудиторияси, лабораторияси, кутубхонаси, ахборот-ресурс марказлари ҳамда ўқув-ёрдамчи тузилмалари хизматидан бепул фойдаланади.


9. Кечки (сменали) таълимда ўқиш бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбати кундузги таълим билан бир хил нисбатда белгиланади.


10. Кечки (сменали) таълим талабаларини талабалар сафидан четлаштириш ва ўқишини қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.


11. Кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга ҳамда кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчисига кўчиришга йўл қўйилмайди,



3-БОБ. КЕЧКИ (СМЕНАЛИ) ТАЪЛИМДА

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


12. Кечки (сменали) таълимда ўқув жараёни таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари ва тегишли таълим йўналишлари малака талаблари асосида тайёрланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кундузги таълим учун тасдиқланган ўқув режаси ва фан дастурлари асосида ташкил этилади.


13. Кечки (сменали) таълим таълим йўналишларининг ишчи ўқув режаси ва фан дастурлари белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва фан дастурлари асосида ишлаб чиқилади ҳамда таянч олий таълим муассасалари билан келишган ҳолда тасдиқланади.


14. Кечки (сменали) таълимда ўқув жараёни жадвали белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси асосида ишлаб чиқилган ишчи ўқув режаси таркибида қайд этилади.


15. Кечки (сменали) таълимда ўқув жараёни бир ўқув йилида икки семестрли бўлиб, ўқув машғулотларини ўтказиш кундузги таълим билан бир хил тартибда ташкил этилади.


16. Кечки (сменали) таълим талабаси тасдиқланган ишчи ўқув режасидаги барча ўқув фанларини ўзлаштириши шарт.


17. Кечки (сменали) таълимда ўқиш одатда кундузги смена меҳнат фаолиятидан кейинги вақтда аудитория машғулотлари (маъруза, амалий, лаборатория) шаклида ҳамда талабаларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда мустақил, жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклида амалга оширилади.


18. Ўқув машғулотлари олий таълим муассасаси ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг вақт ва имкониятларини инобатга олган ҳолда талабаларнинг меҳнат фаолияти сменасига мувофиқлаштирилиб куннинг биринчи ярмида ҳам ташкил қилиниши мумкин. Бунда мазкур талабалар сони академик гуруҳ шакллантириш даражасида бўлиши лозим.


19. Кечки (сменали) таълимда ўқиш (кундузги таълимдан фарқли равишда) бир ҳафтада, одатда, беш кун амалга оширилади ва ҳафталик ўқув соати ҳажми 20 академик соат қилиб белгиланади.


20. Кечки (сменали) таълимда маъруза ўқиш, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларини ўтказишда илғор усул ва технологиялардан (жумладан, муаммоли, интерактив, ижодий фаолиятни ривожлантириш, ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ечиш, ҳамкорлик педагогикаси, табақалаштириш, индивидуаллаштириш ва бошқалардан) фойдаланилади.


21. Кечки (сменали) таълимда талабалар билимини баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


22. Кечки (сменали) таълимда оралиқ ва якуний баҳолаш турлари жорий қилинади. Уқув фанининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб жорий баҳолаш тури жорий қилиниши мумкин.

Оралиқ иш мазмуни, уни бажариш усул ва тартиблари ҳар бир фан бўйича тайёрланган ишчи фан дастурларида белгилаб берилади ва куйидаги мустақил иш турларидан иборат бўлади:

курс (лойиҳаси) иши;

назорат саволлари ва топшириқлари;

тест-синов саволлари;

кейслар, машқлар, мисол ва масалалар;

тажриба натижалари;

ишлаб чиқариш муаммоларини ечишга йўналтирилган махсус методик ишланмалар ва тавсиялар;

ҳисоб-жадвал ишлари ва бошқалар.


23. Кечки (сменали) таълим талабаларининг малакавий амалиётлари ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Одатда, битирув малакавий иши олди амалиётидан бошқа амалиётлар (таълим йўналишига мос бўлган ҳолда) талабанинг ишлаб турган иш жойида мустақил равишда ўтказилади.

Битирув малакавий иши олди амалиёти талабанинг иш жойи таълим йўналишига мос бўлмаган ҳолда, шунингдек, ишламаётган талабалар учун барча малакавий амалиётлар олий таълим муассасаси томонидан белгиланган объектда белгиланган тартибда ўтказилади.


24. Муайян курсдаги фанларни тўлиқ ўзлаштирган талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан кейинги курсга ўтказилади.


25. Узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий аҳвол ва бошқалар) туфайли муайян курсдаги фанларни белгиланган муддатларда ўзлаштира олмаган талабаларга муддати қўйилган шахсий жадвал берилади. Шахсий жадвал тегишли проректор томонидан тасдиқланади, ундаги муддат навбатдаги ўқув йилига ўтмаслиги лозим.

Шахсий жадвални белгиланган муддатда бажара олмаган талаба қайта ўқиш учун курсда қолдирилади. Талаба биринчи курснинг биринчи семестридаги академик қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмаган тақдирда, талабалар сафидан четлаштирилади, касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар бундан мустасно.


26. Кечки (сменали) таълимда ҳар бир талаба учун шахсий варақа очилади ҳамда унда олий таълим муассасасидаги фаолиятнинг тўлиқ мониторинги юритилиб, қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

оралиқ ишларининг бажарилиши;

оралиқ ва якуний баҳолашлар натижалари;

давлат аттестацияси баҳолари;

битирув малакавий иши бўйича баҳо;

курсдан курсга ўтганлиги.



4-БОБ. КЕЧКИ (СМЕНАЛИ) ТАЪЛИМДА МАСОФАДАН

ТУРИБ ЎҚИТИШ ЭЛЕМЕНТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


27. Кечки (сменали) таълимда масофадан туриб ўқитиш талабаларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув режасидаги барча фан дастурларида белгиланган билимларни мустақил масофадан туриб ўзлаштириш асосида амалга оширилиши мумкин.


28. Масофадан туриб ўқитиш он-лайн (масофадан туриб реал вақт режимида видеомаърузалар, консультациялар, назорат турларини ўтказиш) ва офф-лайн (масофадан туриб ўқитиш тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимларида ташкил этилади.


29. Масофадан туриб ўқитиш жадвали ўқув-методик бўлим (бошқарма) бошлиғи томонидан белгиланади.


30. Кечки (сменали) таълимда масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланганда ўқув курсларининг сифати ва самарадорлигининг доимий назорати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Масофадан туриб ўқитишнинг техник таъминоти олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.


31. Кечки (сменали) таълимда масофадан туриб ўқитиш элементларини жорий этиш дастурий платформаси, регламенти ва тартиблари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.


32. Кечки (сменали) таълимда таълим фаолиятини амалга оширувчи кафедралар профессор-ўқитувчилари масофадан туриб ўқитишда ўқув материаллари, топшириқлар ва маслаҳат-консультатив ишларини олий таълим муассасаси сайтидаги "Кечки (сменали) таълим" саҳифасига жойлаштиради ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боради.

Масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланган холда таълим берувчи профессор-ўқитувчилар учун ўқув юкламаси белгиланган тартибда амалга оширилади.


33. Таълим сифатини назорат қилиш бўлими, ўқув-методик бўлим (бошқарма) бошлиги ва тегишли кафедра мудири кечки (сменали) таълимда масофадан туриб ўқитиш амалга оширилишини таъминлайди.

Масофадан туриб ўқитишда ўқув-методик жараённи такомиллаштириш ва илмий-методик масалалар олий таълим муассасаси ўқув-методик кенгаши йиғилишида муҳокама қилиб борилади.



5-БОБ. КЕЧКИ (СМЕНАЛИ) ТАЪЛИМДА ДАВЛАТ

АТТЕСТАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


34. Кечки (сменали) таълимда давлат аттестацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.


35. Давлат аттестациялари ўқув режасида кўрсатилган (фан) (фанлар мажмуаси) бўйича ўтказилади.


36. Битирув малакавий иши олий таълим муассасаси бакалавриатида ўқитишнинг якуний босқичи ҳисобланади ва кечки (сменали) таълимда битирув малакавий иши мавзуси ва мазмуни асосан талабаларнинг амалий фаолияти билан боғлик ҳолда шакллантирилади.


37. Кечки (сменали) таълимда таълим йўналиши ишчи ўқув режасини тўлиқ бажарган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган битирувчига Давлат аттестация комиссиясининг қарори асосида "бакалавр" даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги бакалавр дипломи иловаси билан берилади.



6-БОБ. КЕЧКИ (СМЕНАЛИ) ТАЪЛИМДА

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ


38. Кечки (сменали) таълим ўқув-методик бўлим (бошқарма) бошлиғи томонидан тегишли таълим йўналишлари деканлари билан биргаликда бошқарилади.


39. Кечки (сменали) таълим ташкил этилган олий таълим муассасаларида ўқув-методик бўлим (бошқарма) таркибида кечки (сменали) таълим учун ўқув- методик ишлар бўйича қўшимча методист лавозимлари жорий этилади.


40. Ўқув-методик бўлим (бошқарма) бошлиги:

кечки (сменали) таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади;

иш берувчилар, давлат ва жамоат органлари, таълим тизимини бошқарувчи органлар, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар билан ўзаро алоқаларни амалга оширади, талабаларнинг малакавий амалиётлари бўйича шартномаларини расмийлаштиради;

ўқитишнинг янги технологиялари татбиқ қилинишини ва талабалар ўзлаштириши назорат қилинишини таъминлайди;

талабалар билан ўқув ва тарбиявий ишлар олиб бориш самарадорлигини ошириш чораларини кўради;

меҳнат муҳофазаси, техника ва ёнгин хавфсизлиги бўйича тадбирларни, бўлим ходимларининг ички тартиб ва меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилишини ташкил этади;

ўқув жараёнини таъминлайдиган профессор-ўқитувчиларнинг ўқув- методик, илмий ишларини режалаштиради, ташкил этади ва мувофиқлаштиради; олий таълим муассасаси илмий кенгаши мажлисларида, ректоратда, факультет ва кафедраларда кечки (сменали) таълим манфаатларини ўз ваколати доирасида ҳимоя қилади ва амалга оширади;

кечки (сменали) таълим масалалари бўйича олий таълим муассасасининг бошқа тузилмалари билан ўзаро алоқасини таъминлайди.


41. Кечки (сменали) таълим маъмурий бошқарув жиҳатдан олий таълим муассасаси ректорига ҳамда ўқув ва илмий-методик ишлар юзасидан олий таълим муассасаси ўқув ва илмий ишлар бўйича проректорларига бўйсунади.


42. Кечки (сменали) таълим билан боғлиқ харажатлар олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт маблағлари) ҳисобидан амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


43. Ушбу Низомда қайд этилган масалалар юзасидан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1156-модда
















































Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск