Юрист Предприятия
Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ташқи иқтисодий фаолият /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2017 й. ПҚ-3377-сон "Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
06.11.2017 й.
N ПҚ-3377
МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ, УЗУМ, ПОЛИЗ,
ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР, ШУНИНГДЕК, ҚУРИТИЛГАН
САБЗАВОТ ВА МЕВАЛАРНИ МАҲАЛЛИЙ ЭКСПОРТ
ҚИЛУВЧИЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*
Ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспорт қилинадиган янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларнинг (кейинги ўринларда мева-сабзавот маҳсулотлари деб юритилади) ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароит яратиш, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида:
1. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:
а) хўжалик юритувчи субъектларга экспорт контракти (шартномаси) тузмасдан қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқини бериш:
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли тижорат банкларидаги ҳисобварақларга Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан хорижий
...