ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ходимлар (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар) /

Илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда диссертацияларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2017 й. 937-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрдаги

937-сон қарорига

2-ИЛОВА



Илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда

диссертацияларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ

сарф-харажатларни тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда диссертацияларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш тартибини белгилайди.


2. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда диссертацияларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қуйидагилардан иборат бўлади:

илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларга оппонентлик учун;

илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар авторефератларини чоп этиш ва юбориш учун;

бошқа шаҳарлик оппонентларнинг йўлкира, яшаш харажатлари ва суткалик пулларини тўлаш учун сарф-харажатларни қоплаш учун;

илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар ҳимоясини стенография қилиш учун.


3. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда диссертацияларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

талабгор меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки диссертация бажарилган ташкилот ва муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, - диссертация илмий даражаларни берувчи илмий кенгаш томонидан талабгор олий таълимдан кейинги таълим институтида ўқиш даврида қабул қилинган тақдирда;

талабгорнинг ўз маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, - диссертация илмий даражаларни берувчи илмий кенгаш томонидан талабгор олий таълимдан кейинги таълим институтида ўқиш муддати тугаганидан сўнг қабул қилинган тақдирда.

4. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларга оппонентлик ҳамда бошқа шаҳарлик оппонентларнинг йўлкира, яшаш харажатлари ва суткалик тўловлари учун сарф-харажатларни қоплаш учун маблағлар, келгусида ушбу харажатлар тўланиши учун, ҳузурида тегишли илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолият юритаётган муассасанинг бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамига белгиланган тартибда ўтказилади.



2-БОБ. ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР ОЛИШ ЮЗАСИДАН

ДИССЕРТАЦИЯЛАРГА ОППОНЕНТЛИК ҚИЛИШ


5. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларга оппонентларни тайинлаш тартиби, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланади.


6. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларга оппонентлик қилиш учун оппонентларнинг меҳнатига иш ҳақи тўлаш соатбай асосда қуйидаги ҳисобда амалга оширилади:

ҳар бир оппонент учун 8 соатдан - фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш юзасидан бир диссертацияга оппонентлик қилиш учун;

ҳар бир оппонент учун 6 соатдан - фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш юзасидан бир диссертацияга оппонентлик қилиш учун.


7. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларга оппонентлик қилиш учун оппонентларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдори, раҳбар кадрлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчиларига ўқув машғулотлари ўтказадиган шахслар учун тўланиши назарда тутилган соатбай иш ҳақи миқдорига тенглаштирилади.


8. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларга оппонентлик қилиш учун оппонентларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш, ҳузурида тегишли илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса томонидан, тузилган меҳнат шартномалари асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР ОЛИШ ЮЗАСИДАН

ДИССЕРТАЦИЯЛАР АВТОРЕФЕРАТЛАРИНИ

ЧОП ЭТИШ ВА ЮБОРИШ


9. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар авторефератларини тайёрлаш тартиби, авторефератларнинг талаб қилинган нусхалари миқдори, шунингдек, улар юбориладиган муассасалар ва ташкилотлар рўйхати, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланади.


10. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар авторефератларини чоп этиш нашр этувчи ташкилотлар томонидан илмий даражалар олиш учун талабгорлар талабномалари асосида, ушбу ташкилотларда белгиланган нархлар (тарифлар) бўйича амалга оширилади.


11. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар авторефератларини юбориш, почта хизмати бўлинмалари томонидан илмий даражалар олиш учун талабгорлар талабномалари асосида, ушбу почта хизмати бўлинмаларида белгиланган нархлар (тарифлар) бўйича амалга оширилади.


12. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар авторефератларини чоп этиш ва юбориш учун сарф-харажатларни тўлаш, маблағларни белгиланган тартибда бевосита тегишли нашриёт муассасалари ва почта хизмати бўлинмаларига ўтказиш (кирим қилиш) орқали амалга оширилади.



4-БОБ. БОШҚА ШАҲАРЛИК (ХОРИЖЛИК)

ОППОНЕНТЛАРНИНГ ЙЎЛКИРА, ЯШАШ

ХАРАЖАТЛАРИ ВА СУТКАЛИК ТЎЛОВЛАРИ

УЧУН САРФ-ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ


13. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий даража олиш юзасидан диссертация ҳимояси бўйича расмий оппонент сифатида бошқа шаҳарлик ёки хорижлик мутахассис олимни, унинг розилиги билан, белгилаши мумкин.


14. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар бўйича бошқа шаҳарлик (хорижлик) оппонентларга, ҳузурида тегишли илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса томонидан, диссертация ҳимоясини ўтказиш жойига бир марталик келиб-кетиш, яшаш жойи ижараси (уч кун муддатгача) харажатлари қопланади, шунингдек, суткалик пуллар (уч кун муддатгача) тўланади.

Бунда бошқа шаҳарлик оппонентларга, илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар бўйича оппонентлик қилиш даврида, уларнинг асосий иш жойидан,хизмат сафари харажатлари қопланмасдан, белгиланган тартибда хизмат сафари гувоҳномаси берилади ҳамда ўртача иш ҳақи (уч кун муддатгача) сақланади.


15. Илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар бўйича бошқа шаҳарлик оппонентларга, йўл харажатлари, яшаш жойи ижараси учун харажатларни қоплаш, шунингдек, суткалик пулларни тўлаш, тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида, республика ҳудудида хизмат сафарлари учун белгиланган тартиб ва миқдорда амалга оширилади.


16. Хорижлик оппонентга, ҳузурида тегишли илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса томонидан, йўл харажатлари, яшаш жойи ижараси учун харажатларни қоплаш, шунингдек, суткалик пулларни тўлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, муассаса ва хорижлик оппонент ўртасидаги шартномаларда белгиланган миқдорда амалга оширилади.



5-БОБ. ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР ОЛИШ ЮЗАСИДАН

ДИССЕРТАЦИЯЛАР ҲИМОЯСИНИ

СТЕНОГРАФИЯ ҚИЛИШ


17. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашнинг диссертация ҳимояси бўйича мажлисини ўтказишда мажлис жараёни стенография қилиниб, мажлис стенограммаси расмийлаштирилади.


18. Илмий даражаларга талабгорлик диссертацияси бўйича ҳимояни стенография қилиш махсус ташкилотлар томонидан илмий даражалар олиш учун талабгорлар талабномалари асосида, ушбу ташкилотларда белгиланган нархлар (тарифлар) бўйича амалга оширилади.


19. Илмий даражаларга талабгорлик диссертацияси бўйича ҳимояни стенография қилиш учун харажатларни тўлаш маблағларни белгиланган тартибда бевосита тегишли,стенография хизматларини кўрсатган ташкилотларга ўтказиш (кирим қилиш) орқали амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда диссертацияларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун, ҳузурида тегишли илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолият юритаётган муассасаларга келиб тушаётган маблағларни ҳисобга олиш ва ҳисоботларни юритиш мазкур муассасалар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Ушбу Низом талабларини бузганлик учун жавобгарлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 ноябрь













































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск