язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Маданият/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2004 й. 43-сон "Тошкент шаҳрининг концерт заллари ва саройларини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2004 й.

N 43



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ КОНЦЕРТ ЗАЛЛАРИ

ВА САРОЙЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида жойлашган концерт заллари ва саройларини бошқаришни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиш чоғида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси "Халқлар дўстлиги" саройи ва "Туркистон" саройини 2004 йил 1 февралдан бошлаб белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига берсинлар.


2. Белгилансинки, "Халқлар дўстлиги" саройи ва "Туркистон" саройини молиялаштириш саройлар фаолиятидан олинадиган ўз даромадлари, шунингдек ҳомийлар маблағлари ва давлат бюджетидан ажратиладиган мақсадли маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

ҳар йили Тошкент шаҳри шаҳар бюджети параметрларида "Халқлар дўстлиги" ва "Туркистон" саройлари учун уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларга иш ҳақи тўлаш ва биноларни қўриқлаш хизматларига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштиришга бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсинлар;

Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан мақсадли маблағлар ажратишда саройларнинг харажатлари сметасини, штатдаги ходимлар сонининг асосланганлигини ўрганиб чиқсинлар ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланиши керак бўлган штат лавозимларининг аниқ рўйхатини белгиласинлар.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

кўрсатиб ўтилган саройларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур махсус асбоб-ускуналар, шунингдек хавфсизлик ва ҳимоянинг техник воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирларини кўрсин;

"Халқлар дўстлиги" ва "Туркистон" саройларининг даромадлари шакллантирилиши, маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши устидан мунтазам назоратни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳридаги йирик маданият саройлари, концерт заллари ва стадионларнинг бинолари ва иншоотлари, муҳандислик коммуникациялари техник ҳолатини, уларнинг ёнғин хавфсизлиги воситалари билан жиҳозланганлигини ўрганиб чиқсин;

ўрганишлар натижалари бўйича Тошкент шаҳридаги маданият саройлари, концерт заллари ва стадионларида оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида ёнғин хавфсизлигини, жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарори билан тузилган Эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши билан биргаликда республика маданият саройларида, концерт залларида ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ва концерт тадбирларининг мавзулари, репертуар режаси ва дастурларини такомиллаштириш ишларининг мувофиқлаштирилишини таъминласин.

6. Белгилаб қўйилсинки, республика маданият саройларида, концерт залларида ва стадионларида оммавий тадбирларни ўтказиш учун биноларнинг ижарага берилишига фақат тадбирларни ташкил этувчиларда жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ички ишлар органлари билан шартномалар мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда:

Республика театр ва томоша муассасалари биноларини чет ташкилотларга ижарага бериш ва ижара ҳақини белгилаш тартибини;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда - республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.М. Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 4-сон, 44-модда.