ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Хорижий валютада берилган кредитлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2017 й. ПҚ-3399-сон "Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш" лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширишни давом эттириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2017 й.

N ПҚ-3399



"ТОШКЕНТ ШАҲРИ КЎЧАЛАРИНИ ЁРИТИШ

ТИЗИМИГА ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАЙДИГАН

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАТБИҚ ҚИЛИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДА АМАЛГА ОШИРИШНИ

ДАВОМ ЭТТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Қайд этиб ўтилсинки, энергияни тежайдиган илғор технологияларни татбиқ этган ҳолда Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимини модернизациялаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш" лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 ноябрдаги ПҚ-2078-сонли қарори ушбу лойиҳани 2016 йилда ниҳоясига етказиш муддати белгиланиб, қабул қилинган эди.

Шу билан бирга 2014-2016 йиллар даврида Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Инвестициялар департаменти ва "Тоshshaharnur" ДУК ҳузуридаги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбариятининг беэътибор муносабати натижасида лойиҳани амалга оширишда тендер савдоларини ўтказиш муддатларини ҳамда маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун халқаро маслаҳатчини белгилашда қолоқликка йўл қўйилган.

Тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимида 116 083 та симобли ёритиш асбобларини ва 1546 та электр таъминот шкафларини алмаштириш лойиҳанинг асосий компоненти ҳисобланади, Ислом тараққиёт банкининг талабларига кўра уларни харид қилиш халқаро маслаҳатчи томонидан бошкарилади. Халқаро маслаҳатчи 2014 йилнинг ноябрида танлаб олинди, контракт бўйича экспертиза хулосаси фақат 2015 йилнинг апрелида берилди.

Ўзбекистон Републикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ этиш чора-тадбирлари дастури тўгрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли қарори асосида 2015 йилнинг июль ойидан бошлаб тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга металл галогенли ёритиш асбобларини нур-диод технологиялари қўлланиладиган энергия самарадорлиги юкорироқ бўлган ёриткичларга алмаштириш кисмида тузатишлар киритиш жараёни бошланди. Техник-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг тузатишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 сентябрдаги 290-сонли қарори билан тасдикланди.

Тузатишлар киритилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга мувофиқ электр ёритиш асбобларини етказиб берувчиларни танлаш жараёни 2016 йилнинг 13 октябрида бошланди ва Идоралараро тендер комиссиясининг ҳисоботи Ислом тараққиёт банки томонидан маъқуллангандан сўнг 2017 йилнинг 28 мартида "Тоshelektroapparat" МЧЖ хорижий компанияси (ХК) тендер савдолари ғолиби деб топилди ва 2017 йилнинг 26 апрелида у билан шартнома тузилди.

Лойиҳани амалга оширишда йўл кўйилган қолоқлик, ёритиш асбобларининг халқаро маслаҳатчиси ва етказиб берувчисини танлашни бошлаш бўйича белгиланган муддатлар барбод этилганлиги муносабати билан Тошкет шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар департаменти раҳбари С.С. Насретдинов ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари О.Х. Фозилбеков эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.

"Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш" лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

металл галогенли ёритиш асбобларидан нур-диод ёриткичларига ўтилишини ҳисобга олган ҳолда Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган "Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа)нинг тузатишлар киритилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоби асосий техник-иқтисодий параметрлари билан тасдиқланган;

тузатишлар киритилган лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси эквивалентда 34,2 миллион АҚШ долларини, шулардан божхона тўловларини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар тарзидаги 15,8 миллион АҚШ долларини ташкил этади;

ўтказилган халқаро тендер савдоларининг натижаларига кўра, "Toshelektroapparat" МЧЖ ХК тендер савдолари ғолиби деб топилди;

2014-2018 йиллар лойиҳани амалга ошириш даври ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, "Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Тоshelektroapparat" МЧЖ ХК томонидан олиб келинадиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, ускуналар, технологик жиҳозлар рўйхати 2019 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинган ҳолда 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона кўмитасининг 1-иловада* кўрсатилган ва "Тоshelektroapparat" МЧЖ ХК томонидан олиб келинадиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, ускуналар, технологик жиҳозлар республикамизда ишлаб чиқарилмаслиги тўғрисида берган хулосалари маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ "Тоshelektroapparat" МЧЖ ХК томонидан олиб келинадиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, ускуналар, технологик жиҳозлар мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.

Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган товарлардан мақсадга номувофиқ фойдаланилган тақдирда божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ундириб олинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш" лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 ноябрдаги ПҚ-2078-сонли қарорига 2-иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 21 ноябрь


















































Время: 0.2137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск