язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2017 й. 943-сон "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2017 й.

N 943



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларининг архитектура-ландшафт конструкцияси ва ободонлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3262-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузуридаги "Uzavtoyo'lbelgi" давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 2 октябрдаги 784-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 221-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 4-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 ноябрдаги

943-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Автомобиль

йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Қўмита марказий аппарати, унинг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналарининг, шунингдек, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади".


2. 10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш".


3. 11-бандга қуйидаги мазмундаги "к" ва "л" кичик бандлар қўшилсин:

"к) автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш соҳасида:

автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилиши ва ландшафт дизайни қисмида замонавий ёндашувларни шакллантириш ва амалга ошириш борасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш йўли билан автомобиль йўлларига ажратилган полосалардаги йўл бўйи ҳудудларни тегишли ҳолатда сақлаш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва тизимли асосда амалга ошириш;

республиканинг ҳар бир минтақасидаги иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида илғор замонавий технологиялар ва халқаро стандартларни кенг кўламда қўллаш орқали илмий-тадқиқот ишларини оқилона ташкил этиш;

автомобиль йўллари ва уларнинг конструктив элементларини ноқулай об-ҳаво- иқлим омилларининг таъсирдан ҳимоя қилиш бўйича илғор халқаро тажрибани синчиклаб ўрганиш натижаларига кўра автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни транспортнинг булғаши ва ташланмаларидан муҳофаза қилишнинг энг самарали ва амалиётда муваффақиятли синовдан ўтган замонавий усул ва технологияларини жорий этиш;

замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, идоравий мансуб олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари негизида автомобиль йўлларини лойиҳалаш, архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;

л) стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш соҳасида:

автомобиль йўлларини йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш;

йўлларни белгилаш учун мустаҳкам материаллар ишлаб чиқариш, автомобиль йўлларида узоқ муддат фойдаланишни таъминловчи йўл белгилари чизиш;

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш".


4. 18-банддаги "тўрт" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин.


5. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Қўмита марказий аппарати, унинг ҳудудий органлари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналари, шунингдек, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш касаба уюшмаси органи ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг бошқарув Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 ноябрь