язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 6-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг к-4-сон "Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 08.11.2017 й. Қарори (АВ томонидан 16.11.2017 й. 2736-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2017 й.

N 2736-1

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА

НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

08.11.2017 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

08.11.2017 й.

N к-4


ҚАРОРИ



Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини

ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон "Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 30 октябрдаги 6 ва к-8-сон қарори (рўйхат рақами 2736, 2015 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2015 й., 48-сон, 610-модда) билан тасдиқланган Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ҳисобга олиш прибори эксперт текширувидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёхуд суднинг қарорига (ажримига), асосан ўтказилиши мумкин.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

"Ўздавэнергоназорат"

инспекцияси бошлиғи

А. Ниматуллаев

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директори

А. Каримов

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1147-модда