ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Фаолиятнинг бошқа турлари /

Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.2017 й. 959-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 декабрдаги

959-сон қарорига

ИЛОВА



Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт

қилиш учун лицензия бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия бериш тартибини белгилайди.


2. Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензиялар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига 1-иловада рўйхати тасдиқланган махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш лицензияланади.


4. Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия бериш назарда тутилган тегишли ҳужжатлари ёки қарорлари асосида махсус турдаги товарларни етказиб бериш бўйича тузилган шартномаларни амалга ошириш учун зарур бўлган, аммо бир йилдан ошмайдиган муддатга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади.

Лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан қабул қилинади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш масалалари шуъбаси (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) лицензияларни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва бериш, лицензиялар реестрини юритишни амалга оширади.

6. Лицензияни ва лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



2-БОБ. РУХСАТ БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилишда қуйидагилар рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига албатта риоя этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия бериш назарда тутилган тегишли ҳужжати ёки қарорининг мавжуд бўлиши.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


8. Ариза берувчи лицензия олиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисида қуйидагилар кўрсатилган ариза: ариза берувчи - юридик шахснинг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; ариза берувчи - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, ариза берувчи амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият тури;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия бериш назарда тутилган тегишли ҳужжати ёки қарорининг нусхаси;

тузилган ҳамда харидор ва сотувчи имзолаган шартноманинг нусхаси.


9. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада ариза берувчининг электрон манзили ҳам кўрсатилиши мумкин. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада ариза берувчи электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси бўйича қарор қабул қилингани ҳақидаги билдириш хатини электрон ахборот тизими орқали олишга рози эканини билдиради.


10. Ваколатли орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органлардаги зарур ҳужжатлар ва ахборотни, жумладан, электрон ахборот алмашинуви тизими орқали белгиланган тартибда мустақил олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборот бундан мустасно.


11. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ариза берувчи лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни уларнинг олингани тўғрисидаги билдириш хатини олиш орқали ваколатли органга бевосита почта алоқа воситалари ёки электрон шаклда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


13. Лицензия олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва ушбу рўйхат ваколатли орган ҳужжатларни қабул қилган сана белгиси қўйилган ҳолда зудлик билан ариза берувчига тақдим этилади (юборилади).

Ваколатли орган ариза берувчи тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида тегишли хулоса тайёрлаш учун ишчи органга юборади.


14. Ариза берувчи лицензия олиш учун тақдим этган зарур ҳужжатлар ваколатли орган уларнинг аксини тасдиқламагунича барча ҳолатларда ишончли ҳисобланади.


15. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик ариза берувчининг зиммасида бўлади.



4-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ҲАҚИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


16. Ишчи орган ариза олинган кундан бошлаб, беш иш кунидан ошмайдиган муддатда аризани кўриб чиқади, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида тегишли хулоса тайёрлайди.


17. Ваколатли орган ишчи орган хулосасини кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари, шунингдек зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда ишчи органдан хулоса олинган кундан бошлаб, тўрт иш кунидан ошмайдиган муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


18. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


19. Қуйидагилар лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади:

ушбу Низомнинг 8-бандида қайд этилган зарур ҳужжатлар бўлиши;

тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия бериш назарда тутилган тегишли ҳужжати ёки қарорида кўрсатилган маълумотларга мос келиши.


20. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади ва ваколатли орган мудири томонидан имзоланади.

Лицензия бериш учун йиғим ундирилмайди.


21. Ишчи орган тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмасдан, ариза берувчига лицензия бериши (юбориши) ёки уни лицензия бериш рад этилгани ҳақида жумладан, электрон ахборот тизими орқали ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Агар ишчи орган аризани кўриб чиқиш, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш муддати давомида ариза берувчига лицензия бермаса ёхуд уни лицензия бериш рад этилгани ҳақида хабардор қилмаса, ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган муддатлар тугагандан сўнг ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида назарда тутилган махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш ҳуқуқига эга.

Ишчи орган ариза берувчининг ёзма билдириш хати олинган санадан бошлаб беш иш куни давомида унга лицензия бериши лозим. Лицензия олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилинган сана белгиси қўйилган рўйхати ва ариза берувчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма билдириш хати лицензияга тенглаштирилади ва махсус турдаги товарларни экспорт ҳамда импорт қилиш учун асос ҳисобланади. Бунда ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида қайд этилган махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилгани учун жавобгарликка тортилмайди.


22. Қуйидагилар лицензия беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ариза берувчи ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаса;

ариза берувчи рухсат бериш талаблари ва шартларига мос келмаса;

ариза берувчи тақдим этган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар бўлса.


23. Ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилмаган бошқа сабаблар, шу жумладан мувофиқсизлик сабаблари туфайли лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


24. Лицензия бериш рад этилгани ҳақидаги билдириш хати ариза берувчига ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи қайд этилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда топширилади (юборилади).

Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладиган муддат лицензия бериш рад этилгани ҳақида ёзма ёки электрон билдириш хати олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


25. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилганда, ваколатли орган рад этиш сабаблари бартараф этилгани ҳақидаги ариза ва улар бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган санадан бошлаб, беш иш кунидан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқади, лицензия беради ёки лицензия беришни рад этади.

Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


26. Аризани қайта кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдириш хатида аввал қайд этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.


27. Ариза берувчи томонидан лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдириш хатида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза қайта тақдим этилган деб ҳисобланади ва ваколатли орган ушбу аризани умумий асосларда кўриб чиқади.


28. Ариза берувчи лицензия бериш рад этилгани, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


29. Шартноманинг асосий шартлари ўзгартирилганда (харидор ва (ёки) сотувчи, нархлар, етказиб бериш муддатлари, тўлов турлари ўзгартирилганда, янги турдаги товар қўшилганда), берилган лицензиялар тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензиат аризасига мувофиқ қайта расмийлаштирилади.


30. Лицензиат - юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта расмийлаштиришдан ўтгандан сўнг етти иш куни давомида ваколатли органга қайд этилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақида ариза тақдим этиши шарт.

Лицензиат - жисмоний шахснинг унга давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатиш жойи ўзгарган тақдирда, ариза берувчи қайта расмийлаштиришдан ўтгандан сўнг етти иш куни давомида ваколатли органга қайд этилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим этиши шарт.


31. Янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада бир хил махсус турдаги товарларни экспорт ёки импорт қилиш лицензиясига эга бўлган лицензиатлар - юридик шахслар қўшилган тақдирда, лицензияни ушбу Низомнинг 30-банди биринчи хатбошида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.


32. Лицензиат ҳужжатларни уларнинг олингани тўғрисидаги билдириш хатини олиш орқали ваколатли органга бевосита почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


33. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим этган лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) лицензия қайта расмийлаштирилгунича, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тақдим этилган ҳамда ваколатли органнинг аризани қабул қилган санаси қайд этилган ариза асосида махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилади.

Ишчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензия лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган санадан бошлаб уч иш куни давомида қайта расмийлаштирилади ва берилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.


34. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиат аризасига асосан узайтирилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза ваколатли органга ушбу ҳужжат амал қилиш муддати тугагунича тақдим этилиши зарур.

Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда узайтирилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш учун йиғим ундирилмайди.


35. Лицензия йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, лицензиат аризасига кўра унинг дубликати берилади.

Ишчи орган лицензия яроқсиз ҳолга келган тақдирда, лицензиянинг дубликати ёки асл нусхасини бериш тўғрисидаги ариза олинган санадан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда унинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.

Лицензия дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА УНИ

БЕКОР ҚИЛИШ


36. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тўхтатилган ва бекор қилинган лицензия тўғрисидаги маълумотлар ишчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига зарур чоралар кўриш учун ваколатли орган тегишли қарор қабул қилган санадан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмасдан юборилади.


37. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан суд тартибида мурожаат қилиш мумкин.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


38. Ишчи орган берилган лицензиялар реестрини юритади.

Берилган лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

ариза берувчи - юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами;

ариза берувчи - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари, почта манзили, телефон рақами;

лицензияни бериш асослари ва санаси, унинг тартиб рақами;

лицензиянинг амал қилиши муддати;

лицензия бериладиган экспорт, импорт шартномасининг тафсилотлари - шартнома рақами ва санаси, махсус турдаги экспорт, импорт товарлар номи, шартнома қиймати, экспорт қилинадиган мамлакат;

лицензияни қайта расмийлаштиришнинг асослари ва санаси, унинг амал қилиш муддати узайтирилиши ва унинг амал қилишининг қайта тикланиши;

лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

лицензия дубликатини бериш асослари ва санаси.



8-БОБ. ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ ЎТИШ ТАРТИБИ


39. Махсус турдаги товарлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган лицензия олингандан сўнг олиб ўтилади.

Ариза берувчида лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингунича тузилган шартноманинг борлиги лицензия бериш ва товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун асос бўла олмайди.

Олинган лицензиянинг нусхаси божхона юк декларациясига илова қилинади ва махсус турдаги лицензияланган товарларни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт

қилиш учун лицензия бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

I босқич

Ариза берувчи


       

1. Лицензия олиш учун ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган рўйхатга мувофиқ зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳужжатларни уларнинг олингани тўғрисидаги билдириш хатини олиш орқали бевосита почта алоқа воситалари ёки электрон шаклда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

        


Лицензия даъвогари истагига кўра







II босқич

      

Ваколатли орган


Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилади ва ишчи органга юборади.


Ҳужжатлар қабул қилинган кунда






      

Ишчи орган


        

1. Аризани кўриб чиқади, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида тегишли хулосалар тайёрлайди.


2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчилар томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда хулосалар тайёрлайди.

       


1. Ариза олинган санадан бошлаб 5 иш кунидан ошмайдиган муддатда.


2. Ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан сўнг 3 иш кунидан ошмайдиган муддатда







III босқич

Ваколатли орган


         

1. Ишчи орган хулосасини кўриб чиқади.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, шунингдек зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


Хулоса тақдим этилган санадан бошлаб 4 иш кунидан ошмайдиган муддатда (2 иш кунидан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқилганда)







IV босқич

Ишчи орган


            

1. Ариза берувчини қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.


2. Лицензия бериш рад этилгани ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги билдириш хати ариза берувчига ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи қайд этилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда топширилади (юборилади).


3. Реестрга тегишли қайдларни киритади.

            


Тегишли қарор қабул қилингандан сўнг 1 иш куни давомида







V босқич

Ариза берувчи


        

Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга.

       


      

Лицензия бериш рад этилгани ҳақида билдириш хатида кўрсатилган муддатда

        







VI босқич

      

Ваколатли орган мудири


Ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган лицензияни имзолайди.


Тегишли қарор қабул қилингандан сўнг 1 иш куни давомида





         

Ишчи орган


Имзоланган лицензияни беради.


          




Низомга

2-ИЛОВА



Махсус турдаги товарларни экспорт

ва импорт қилиш учун

ЛИЦЕНЗИЯ


1. Ариза берувчи ташкилот, унинг манзили:

_____________________________________

_____________________________________


2. 20 "___"______даги рўйхат рақами__

  (ариза берувчи рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги

                гувоҳнома рақами ва санаси)


КТУТ

коди

7. ____ рақамли лицензия:


(лицензия рақами)


8. Ариза: _________________________________

           (лицензия бериш ҳақидаги ариза

                          рақами ва санаси)


3. Тайёрловчи                    Товар истеъмолчиси

  q                                                 q

___________________________________________

                                            (ташкилот номи)

9. Харидор                              Сотувчи

q                                             q

______________________________________

                               (ташкилот номи)


10. Харидор/сотувчи мамлакати код

_______________________ ____


4. Юбориладиган мамлакат: _____________


5. Келиб чиқиш мамлакати: _____________

Код: ___


Код: ___


11. Лицензиянинг амал қилиш

муддати: ________________


6. Божхона постининг номи:

_______________________________________


12. Келишув хусусияти:


13. Тўлов валютаси:


Код: ___


Код: ___


14. Товар номи ва унинг тўлиқ хусусиятлари:

__________________________________



15. ТИФ

ТНК бўйича

товар коди


16. Ўлчов

бирлиги


17.

Миқдори


18. Нархи,

тўлов

валютаси





19. Лицензия сўраш учун асос:


21. Келишилган:


__________________________ ____________

                     (лавозими)                                (Ф.И.О)


                                     имзо


М.Ў.                                        Сана:

_____________________________________________

_____________________________________________

           (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати

                    ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

                             Маҳкамаси қарорининг номи)


_____________________________________________

                   (Тузилган шартнома рақами ва санаси)


20. Ариза берувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.



______________________ ____________________

                      (лавозими)                                  (Ф.И.О)

                                        имзо


22. Лицензия берувчи орган:


Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

М.Ў.                                             Сана:

Котибият

мудири _______________________

                                      (Ф.И.О)

           имзо


М.Ў.                                               Сана:


23. Лицензиянинг алоҳида шартлари:


ЧЕГАРАДАН ЎТГАНИ ТЎҒРИСИДА БОЖХОНА

ОРГАНЛАРИНИНГ БЕЛГИСИ

Товар номи

Товар

коди


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


Чегарадан

ўтилган сана


АҚШ

доллари-

даги нарх






















































































































































Божхона органи муҳри билан тасдиқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1196-модда





































Время: 0.1593
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск