Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.10.2017 й. 852-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 октябрдаги

852-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни

ривожлантириш департаменти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Департамент Тошкент вилояти ҳокимлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида ҳокимликка ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳисобот беради.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Тошкент вилояти ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


4. Департамент юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан мувофиқлаштиради, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


5. Департамент юридик шахс ҳисобланади, Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эгадир.


6. Департамент давлат мулки бўлган ва унга берилган мол-мулкни оператив бошқаради.



2-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепцияси амалга оширилишини таъминлаш;

туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорлари маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, тарихий-маданий меросни тенг тарғиб қилишга йўналтирилган туризм соҳасида фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш, Тошкент вилоятининг туристик имижи жалб этувчанлигини сақлаш ва ривожлантириш, Тошкент вилоятининг туризм маҳсулотлари ва брендларини халқаро туристик бозорларга жадал йўналтириш;

туризм соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш, Тошкент вилоятида туристик хизматлар ва туризм ўз турларининг кенг доирасини жадал ривожлантириш, туристик хизматларни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган замонавий туристик инфратузилмани ташкил этиш;

белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ туристик инфратузилма объектларининг санитария ҳолатини қўллаб-қувватлаш ва сақлаш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича ободонлаштириш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Тошкент вилоятида туристик фаолиятни ривожлантиришни таъминлаш, Тошкент вилояти ҳудудида янги туристик йўналишлар ташкил этилишига кўмаклашиш, туризм объектлари ва туризм йўналишларининг ягона реестрларини шакллантириш;

энг аввало, туристлар жойлаштириладиган жойларда, овқатланиш пунктларида, Тошкент вилояти ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида туристик хизматларни ташкил этиш ва кўрсатишда туристларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, туризм объектларига ташрифни ташкил этиш, Тошкент вилоятида меҳмон уйлари реестрини юритиш, меҳмон уйлари ва уларнинг хизматлари белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш юзасидан ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Тошкент вилоятида туризмни ривожлантиришга, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантиришга тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, Тошкент вилоятида туризм соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


8. Департамент юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепцияси амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:

туризмни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари ва прогнозларини мунтазам таҳлил қилишни ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатли, ўртача ва узоқ муддатли истиқболда Тошкент вилоятида туризм тармоғини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифаларини белгилашда иштирок этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, туризм фаолияти субъектлари билан ўзаро ҳамкорликда туризм соҳасида ягона сиёсатнинг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

туристик фаолият субъектларининг амалиётини умумлаштиради ва фаолиятини таҳлил қилади, шунингдек, минтақада туризм соҳасида улар ишини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

туризм соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, туристик намойиш қилиш объектларини ташкил этиш учун туристик кластерлар ҳудудларини ва бошқа жойларни аниқлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади;

туризмни ривожлантириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклифлар тайёрлайди;

б) туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорлари маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, тарихий-маданий меросни тенг тарғиб қилишга йўналтирилган туризм соҳасида фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш, Тошкент вилоятининг туристик имижи жалб этувчанлигини сақлаш ва ривожлантириш, Тошкент вилоятининг туризм маҳсулотлари ва брендларини халқаро туристик бозорларга жадал йўналтириш соҳасида:

туристлар оқимининг потенциал ва истиқболли бозорлари ва йўналишларини ўрганади, туризм соҳасида реклама-ахборот сиёсатини жадал ривожлантиришнинг самарали усуллари ва механизмларини белгилайди;

кейинчалик тегишли таклифларни тайёрлаш учун ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ва тарғиб қилиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида хорижий ва ички туристларнинг афзалликларини ўрганишга ва туризм маҳсулотларининг энг кўп талаб этиладиганларини аниқлашга йўналтирилган маркетинг тадқиқотларини ташкил этади;

миллий ва минтақавий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро ва минтақавий туристик бозорларга жадал йўналтирилишига кўмаклашади;

туристик фаолиятнинг минтақавий субъектларини жалб этган ҳолда халқаро туризм ярмаркалари, кўргазмалар ва бизнес-учрашувларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади, Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини халқаро ва минтақавий туристик бозорларда тарғиб қилишда туризм фаолияти субъектлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг иштирокини фаоллаштириш мақсадида уларни рағбатлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

маданият муассасалари билан биргаликда фестиваллар, байрамлар ва бошқа маданий-оммавий тадбирларни, театрлаштирилган томошаларни, шоу-дастурларни ташкил этади;

туристик фаолият субъектлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари иштирокида минтақада ахборот турларини ташкил этишга кўмаклашади;

в) туризм соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш, Тошкент вилоятида туристик хизматлар ва туризм ўз турларининг кенг доирасини жадал ривожлантириш, туристик хизматларни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган замонавий туристик инфратузилмани ташкил этиш соҳасида:

минтақанинг мавжуд туризм салоҳиятини, туризм ва логистика соҳасида туристик хизматлар бозори ва инфратузилманинг жорий ҳолатини ва ривожлантириш истиқболларини ўрганади;

туризм соҳасини комплекс ривожлантиришнинг минтақавий дастури ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;

туризм индустриясини ривожлантириш, туристик хизматлар инфратузилмасини, энг аввало, меҳмонхоналарни ва бошқа шунга ўхшаш жойлаштириш воситаларини, транспорт-логистика ва йўлбўйи инфратузилмаларни, асосий туризм йўналишлари бўйича умумий овқатланиш объектларини ва туристик инфратузилманинг бошқа объектларини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади;

туризм соҳасида, шу жумладан, ер участкалари ажратиш, тижорат банкларининг кредитларини, шунингдек, хорижий инвестицияларни ва халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантларини жалб этиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш борасида тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади;

туризмни ривожлантириш бўйича минтақавий дастурлар бажарилиши натижаларининг самарали мониторингини таъминлайди, туризмни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади;

туризм соҳасини ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш бўйича ваколатли органларга таклифлар киритади;

г) белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ туристик инфратузилма объектларининг санитария ҳолатини қўллаб-қувватлаш ва сақлаш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича ободонлаштириш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш соҳасида:

туристларнинг ташрифи учун ташкил этилган шарт-шароитлар юзасидан туристик намойиш қилиш объектларининг ва туристик инфратузилманинг ҳолатини ўрганади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқиш мажбурий бўлган сўровлар юборади;

тегишли органларга туристик намойиш қилиш объектлари ва туристик инфратузилма ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича сўровлар юборади;

замонавий стандартларга мувофиқ амалдаги жамоат ва бошқа санитария-гигиена узелларини (ҳожатхоналарни) таъмирлаш ва янгиларини қуриш ташаббуси билан чиқади;

туристик намойиш қилиш объектлари ва туристик инфратузилма ҳудудларида, шунингдек, уларга олиб борувчи йўлларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш ва йўқ қилишнинг жорий ҳолати бўйича сўровлар юборади;

маданий мерос объектлари ҳудудларини сақлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

муҳандислик-коммуникация тармоқларини, кўчалар қиёфасини яхшилаш ва йўлларни таъмирлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

д) Тошкент вилоятида туристик фаолиятни ривожлантиришни таъминлаш, Тошкент вилояти ҳудудида янги туристик йўналишлар ташкил этилишига кўмаклашиш, туризм объектлари ва туризм йўналишларининг ягона реестрларини шакллантириш соҳасида:

Тошкент вилояти ҳудудида туристик фаолият субъектлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда сайёр ва ички туризм соҳасида бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, туризм соҳаси субъектлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда янги туризм йўналишлари ишлаб чиқилишини ташкил этади;

туристик фаолиятнинг белгиланган стандартларига мувофиқ туристик йўналишларни ишлаб чиқишда қатнашади;

туризм объектлари ва уларга олиб борадиган туристик йўналишлар реестрларини юритишда қатнашади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ва бошқа ташкилотларга туризм соҳасини янада комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;

е) энг аввало, туристлар жойлаштириладиган жойларда, овқатланиш пунктларида, Тошкент вилояти ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида туристик хизматларни ташкил этиш ва кўрсатишда туристларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, туризм объектларига ташрифни ташкил этиш, Тошкент вилоятида меҳмон уйлари реестрини юритиш, меҳмон уйлари ва уларнинг хизматлари белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш юзасидан ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

меҳмон уйларини ташкил этишга ва уларнинг зарур тарзда фаолият кўрсатишини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашади ҳамда меҳмон уйлари реестрини юритади;

меҳмон уйлари хизматларининг сифати ва хавфсизлигига қўйиладиган талабларни шакллантириш мақсадида меҳмон уйлари томонидан хизматлар кўрсатилиши жараёни ва кўрсатилаётган хизматлар сифатидан туристларнинг қониқиши даражаси устидан мониторинг олиб боради;

вилоятнинг чекка ҳудудида жойлашган туристик намойиш қилиш объектларига туристларнинг ташрифига кўмаклашади;

оммавий ахборот воситаларида тегишли маълумотларни жойлаштириш орқали Тошкент вилоятининг муайян вақтда ташриф этиш туристларнинг хавфсизлигига таҳдид қиладиган жойлар тўғрисида ваколатли органлар билан мувофиқлаштириб туризм фаолияти субъектлари ва қатнашчиларини хабардор қилади;

ж) Тошкент вилоятида туризмни ривожлантиришга, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантиришга тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:

туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича механизмлар ва рағбатларнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;

туризм соҳасида қонун ҳужжатлари нормаларига риоя қилиниши устидан самарали мониторинг олиб борилишини таъминлашда ва туризм соҳасида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари орасида тушунтириш ишлари олиб боришда қатнашади;

туристик фаолият субъектларининг туризм соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилишини таъминлаш ва улар фаолияти ривожланишига тўсқинлик қилувчи тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;

туризм бозори ривожланиши тенденциялари ва унда юз бераётган ўзгаришлар мониторингини олиб боришда қатнашади;

з) туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, Тошкент вилоятида туризм соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг туризм соҳасида бандлигини тадқиқ этади;

туризм соҳасида, айниқса менежмент ва маркетинг, гидлар (экскурсоводлар)ни тайёрлаш соҳасида мутахассисларни профессионал қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга кўмаклашади.



3-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Департамент унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан туризм масалалари бўйича ахборотни сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига туризм соҳасида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида, шу жумладан туристик намойиш қилиш ва инфратузилма объектларида туристлар учун шарт-шароитлар яратиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклифлар юбориш;

меҳмон уйлари ва уларнинг хизматларининг меҳмон уйлари реестрини юритишда белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш юзасидан ваколатли органларнинг ҳаракатини мувофиқлаштириш;

туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари кўрсатишнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга ваколатли органларни жалб этиш, кўрсатиладиган хизматларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида улардан хулоса сўраш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, кенгашлар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;

туризм зоналарини ва тоғ туристик кластерларини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги тўғрисида таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига идоравий мансуб ташкилотларда Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб ва намойиш қилувчи реклама маҳсулотларини (аудио-видеоматериаллар, брошюралар, хариталар, флаерлар, буклетлар, йўл кўрсаткичлар ва шу кабиларни) яратишга ва нусхаларини кўпайтиришга буюртмаларни, шу жумладан, тендерлар (танловлар) ўтказмасдан жойлаштириш;

меҳмон уйларига хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларидан туризм соҳасида қонун ҳужжатларига ва белгиланган талабларга риоя қилишни талаб этиш.


10. Департамент унга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Департаментга Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан келишган ҳолда Тошкент вилояти ҳокими томонидан тайинланадиган директор бошчилик қилади.

Департамент директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Тошкент вилояти ҳокимлигининг мустақил бошқармаси бошлиғига, ходимлар эса бошқарманинг тегишли ходимларига тенглаштирилади.


12. Департамент директори:

Департамент ишини йиллик ва чораклик режалаштиради, шунингдек, бажарилган ишлар тўғрисида Тошкент вилояти ҳокимлигига йиллик ҳисоботларни тақдим этади;

якка бошчилик асосида Департамент фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

Департаментга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Департамент номидан ишончномасиз иш кўради, шу жумладан, унинг манфаатларини ифодалайди, Департамент номидан белгиланган тартибда битимлар тузади;

Департамент ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади, улар билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни тўхтатади.

Департаментнинг унга бўйсунувчи ходимлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни, лавозим йўриқномалари бузилганлиги учун жавобгарлик даражасини тақсимлайди, қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда ишончномалар беради;

Департамент ходимларининг лавозим йўриқномаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Департамент ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

вилоят молия бошқармаси билан келишган ҳолда Департаментнинг ҳар йилги харажатлар сметасини тасдиқлайди;

ажратилган маблағлар доирасида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширади ва маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур тарзда ҳисобга олиниши учун жавоб беради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Департамент директори ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларни ижро этишда Департамент манфаатларини кўзлаб иш кўради ва мажбурий тўловлар бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида тўланиши, иш ҳақи тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талаблар ва уларга тенглаштирилган тўловлар қондирилиши, бевосита Департамент фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжлар учун пул маблағларини ўтказиш таъминланмаганлиги, унинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли, шу жумладан Департаментга берилган давлат мулки йўқотилган тақдирда Департаментга етказилган зарарлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


13. Департамент фаолияти устидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


15. Департаментга ажратиладиган маблағлардан:

а) Департамент ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, шу жумладан, иш ҳақига тенглаштирилган барча тўловларни, шунингдек, мукофотлар тўлашга сарф-харажатларни;

қонун ҳужжатларида белгиланган иш берувчиларга ажратмаларга сарф-харажатларни;

канцелярия сарф-харажатларини;

Департамент ходимлари хизмат сафарлари сарф-харажатларини;

коммунал хизматларга, ўзининг ёки ижарага олинган бинолар ва хоналарни сақлашга сарф-харажатларни;

алоқа хизматларига сарф-харажатларни;

б) хизмат енгил автотранспорти ва йўлтанламаслар, асбоб-ускуналар, ташкилий техникадан фойдаланиш ва уларни сотиб олиш ёки уларни ижарага олиш сарф-харажатларини;

в) Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш (бажариш) билан боғлиқ сарф-харажатларни, шу жумладан, туризм инфратузилмасининг янги объектларини лойиҳалаштиришга, шунингдек, турли тадбирларни режалаштириш ва ўтказишга харажатларни;

г) Тошкент вилоятида туризмни ривожлантиришга йўналтирилган бошқа сарф-харажатларни молиялаштиришда фойдаланилади.


16. Департамент ходимларини қўшимча равишда моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ МОЛ-МУЛКИ


17. Департаментнинг мол-мулки оператив бошқариш ҳуқуқи билан унга бириктирилган мол-мулк ҳисобига шакллантирилади.


18. Департаментнинг мол-мулки бўлинмайди ва гаровга қўйилиши мумкин эмас.



7-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


19. Департамент қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 20 октябрь


















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск