язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари/ Судьялар олий кенгашининг сокқ-374-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 123-сон "Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларнинг ва жисмоний нуқсонларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 09.11.2017 й. Қарори (АВ томонидан 23.11.2017 й. 2951-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.11.2017 й.

N 2951

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

09.11.2017 й.

N сокқ-374


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.11.2017 й.

N 123


ҚАРОРИ



Одил судловни амалга оширишга

тўсқинлик қиладиган касалликларнинг

ва жисмоний нуқсонларнинг рўйхатини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларнинг ва жисмоний нуқсонларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Судьялар олий кенгаши раиси

М. Усмонов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

        





Қарорга

ИЛОВА



Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган

касалликларнинг ва жисмоний нуқсонларнинг

РЎЙХАТИ

N

Касалликлар ва нуқсонлар номи


1.

Қўпол ҳаракат бузилишлари билан кечадиган асаб тизими касалликлари:


инсульт ва унинг асоратлари;


оғир бош мия жароҳати ва унинг асоратлари;


турғун ҳаракат нуқсонлар билан кечадиган ўткир энцефалит, миелит, энцефаломиелит, Гийен-Барре-Ландри полирадикулоневритлар;


наслий мияча атаксиялар (Пьер-Мари, Фридрейх касалликлари);


экстрапирамида тузилмасининг зарарланиши билан кечадиган асаб тизими касалликлари (Паркинсон касаллиги, Гентингтон хореяси, гепатоцеребрал дистрофияси);


демиелинувчи касалликлар (тарқоқ склероз, ёнланма амиотрофик склероз, Шильдер лейкоэнцефалити).


2.

Тутқаноқ талвасалар билан кечадиган касалликлар (эпилепсия  ва тутқаноқ синдромлари).


3.

Когнитив (ақлий) фаолияти бузилиши билан кечадиган нерв тизимининг дегенератив касалликлари (Альцгеймер, Пик касалликлари  ва бошқалар).


4.

Марказий нерв тизими фаолиятининг яққол бузилиши билан кечадиган ҳажмли ҳосилалар.


5.

Шизофрения, шизотипик ва алаҳлашли бузилишлар (шизоферения барча турлари ва бошқалар).


6.

Ўпка ва бошқа аъзолар сил касалликлари фаол даври.


7.

Мохов касаллиги.


8.

Сурункали алкоголизм.


9.

Гиёҳвандлик, токсикомания.


10.

Фаолиятнинг турғун бузилиши билан кечувчи эндокрин тизим касалликлари:


туғма йод танқислиги синдроми;


буқоқсиз туғма гипотериоз;


диффуз буқоқли тиреотоксикоз, III-IV даража офтальмопатия билан кечувчи декомпенсация ҳолатида, оғир шакли;


инсулинга муҳтож бўлган 1 тур қандли диабет касаллиги, оғир шакли, лабил кечиши ва декомпенсация ҳолати;


оғир кечувчи иккиламчи қандли диабет ва кўп сонли суяк синишлари билан кузатиладиган остеопорозга олиб келувчи Иценко-Кушинг касаллиги;


пангипопитуитаризм ва иккиламчи қандли диабетнинг оғир асоратлари билан кечадиган акромегалия касаллиги;


гипофизар нанизм;


фаолиятнинг турғун бузилиши билан кечадиган эндокрин аъзоларининг ўсмалари.


11.

Гемобластозлар:


сурункали миелолейкоз бластли криз даври;


лимфогрануломатоз (ремиссиядан ташқари);


ўткир оқ қон (ремиссиядан ташқари).


12.

Сурункали юрак етишмовчилиги III босқич.


13.

Юрак ишемик касаллиги: зўриқиш стенокардияси ФС (функционал синф) IV.


14.

Гипертония касаллиги III босқич, тез-тез кризли кечиши.


15.

Юрак касалликлари ритм ва ўтказувчанлик бузилишлари билан:


синус тугуни заифлиги, АВ блокада II-III даража, юрак уриши сонининг 1 минутига 40 тадан пасайиши ёки хушдан кетиш билан кечадиган ҳолатлар;


пароксизмал қоринчалар тахикардияси, қоринчалар экстрасистолияси (Лаун бўйича IV а, б градация);


пароксизмал қоринчалар усти тахикардияси (WPW синдром, бўлмачалар фибрилляцияси, тугунли тахикардия ва бошқалар) номуқум гемодинамика билан - артериал қон босимининг кескин пасайиши, бош мия қон айланишининг бузилиши, ўпка шиши.


16.

Аорта ва артериялар аневризмалари ва қатламланиши.


17.

Жигар циррози портал гипертензия билан.


18.

Сурункали буйрак етишмовчилиги II-III даража.


19.

Мувозанат (вестибуляр) анализатор фаолиятининг бузилиши, шунингдек, Меньер касаллиги оғир шакли.


20.

Асаб тизими ривожланишининг туғма нуқсонлари (сирингомиелия  ва сирингобульбия).


21.

Эшитишнинг бир ёки икки томонлама турғун пасайиши (шивирлашда товуш эшитилиши камида 3 метр) электроакустик мосламаларда эшитиш ўзгармаслиги (эшитиш мосламаси билан товушнинг эшитилиши камида  6 метр).


22.

Иккала кўзда кўрликга олиб келган кўз ёки умумий касалликлар.


23.

Иккала қўл ёки иккала оёқнинг йўқлиги.


24.

Нутқнинг йўқлиги.


       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 24 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1172-модда