ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Адлия вазирлигининг 10-сон, Олий суднинг 08/УМ-310-17-сон, Бош прокуратуранинг 34-ҚК-сон, Молия вазирлигининг 124-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 14-2017-сон "Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 17.11.2017 й. Қарори (АВ томонидан 22.11.2017 й. 2548-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2017 й.

N 2548-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.11.2017 й.

N 10


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

17.11.2017 й.

N 08/УМ-310-17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

17.11.2017 й.

N 34-ҚК


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.11.2017 й.

N 124


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.11.2017 й.

N 14-2017


ҚАРОРИ



Юридик таълим муассасалари (ҳарбий,

махсус олий таълим муассасаларидан ташқари)

талабалари томонидан таништирув ва малакавий

амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 31 декабрдаги 3, КТБ-443-13, 06-17/2-4246, 14-Қ/Қ, 119 ва 58/ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2548, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири


Р. Давлетов

Олий суд раиси


К. Камилов

Бош прокурор

И. Абдуллаев

Молия вазири

Б. Ходжаев

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири

И. Маджидов

             





Қарорга

ИЛОВА



Юридик таълим муассасалари (ҳарбий,

махсус олий таълим муассасаларидан ташқари)

талабалари томонидан таништирув ва малакавий

амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қабул қилувчи ташкилот - талабалар томонидан амалиёт (стажировка) ўталаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, адвокатлик тузилмаси, хўжалик бошқаруви органи, тижорат ташкилоти, нодавлат нотижорат ташкилоти, молия-банк ва бошқа муассасаларнинг юридик хизмати;";


2. 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низомнинг ишчи-ўқув режасига тегишли қоидалари, Тошкент давлат юридик университетида ўқув режасига нисбатан қўлланилади.";


3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Амалиёт (стажировка) узлуксиз ҳамда назарий билимлар билан навбатланиш йўли орқали амалга оширилиши мумкин. Амалиётнинг барча турлари ва стажировка ишчи ўқув дастурида назарда тутилган муддатларда ўтказилади.

Агар ОТМ томонидан бошқача қоида белгиланган бўлмаса, назарий таълим билан навбатланиш йўли орқали ўталадиган амалиёт (стажировка)га мазкур Низом қоидалари қўлланилади.".


4. 4-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


5. 5-бандда:

биринчи хатбошидан "ҳуқуқий" деган сўз чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. 6-бандда:

учинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. 7-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


8. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

"9. Амалиёт (стажировка) ўташ якунлангач, талаба томонидан амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисида ҳисобот тайёрланади ва топширилади.

Амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисидаги ҳисоботда бажарилган иш, ўрганилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек олинган билим ва кўникмалар акс эттирилади. Ҳисобот талаба томонидан имзоланади ҳамда қабул қилувчи ташкилотдаги амалиёт раҳбари имзоси билан тасдиқланади.".


9. 10-банддаги "кундалигига" деган сўз "ўташ тўғрисидаги ҳисоботга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги "кундалигини тўлдириш" деган сўзлар "ўташ тўғрисида ҳисобот тузиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "дастлабки уч кунида" деган сўзлар "бошида" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. 17-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "кундалигини" деган сўз "ўташ тўғрисидаги ҳисоботини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Амалиёт (стажировка) тугаганидан кейин талаба амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонни ўтказиш кунида ОТМдаги амалиёт (стажировка) раҳбарига амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисида ҳисобот тақдим этади.".


13. 25-банднинг ўнинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


14. 27-бандда:

еттинчи хатбошидаги "ва амалиёт (стажировка) кундалигининг юритилиши" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошидаги "кундалигини" деган сўз "ўташ тўғрисида ҳисоботни" сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Амалиёт (стажировка) якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олиниши талабани академик қарздор сифатида тегишли ўқув курсида қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Узрли сабабларсиз амалиёт (стажировка)га келмаслик ўқув интизомини бузиш сифатида талабани белгиланган тартибда ОТМ талабалари сафидан четлаштирилишига асос бўлиб хизмат қилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 22 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1168-модда




















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск