язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 41-сон

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


41-СОН




Президентнинг 9.10.2017 йилдаги ПФ-5199-сон "Фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони имзоланди.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон фермерлари кенгаши етарли даражада фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қила олмади, фермерлик ҳаракатини ривожлантира олмади. Бундан ташқари, 480 минг гектардан ортиқ томорқа экин майдонларидан фойдаланиш даражаси самарасиз деб топилди.

Шу боис ташкилот Ўзбекистон фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта тузилди. Қорақалпоғистон, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари ҳам худди шу тарзда қайта тузилди.

Эслатиб ўтамиз, "Де??он хўжалиги тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасига биноан томорқа ер участкаси - ҳам эркин сотиш, ҳам оила эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек якка тартибда уй-жой қурилиши ва уй-жойга хизмат кўрсатиш учун оила аъзоларидан бирига мерос қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган тартибда ва миқдорда ажратиладиган ер участкаси.


Бир профилли фермер хўжаликларининг фойдаланилмаётган

томорқа ерлари олиб қўйилади


Бу - муҳим! Ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишигача бўлган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Бунинг учун 2018 йил ҳосилидан бошлаб:

де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ерлари бўйича - ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида;

фермер хўжаликларининг ерлари бўйича - ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги муҳокама қилиб борилади.

Бундан ташқари, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ДСҚ, Қ

...