язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2017 й. ПҚ-3430-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2017 й.

N ПҚ-3430



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5278-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Агентлик ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган штатлар сони 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг (кейинги ўринларда Марказлар деб юритилади) намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бошқарув ходимларининг чекланган сони куйидаги миқдорларда белгилансин:

Агентликнинг марказий аппарати 58 бирлик;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари 216 бирлик.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда:

Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Агентлик, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, Марказлар, ФҲДЁ органлари ва филиаллар учун қўшимча штат бирликларини киритиш;

меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, тор доирадаги мутахассисларни шартнома асосида Агентликда ишга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.

Агентлик директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарига, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига тенглаштирилсин.

3. Агентликка қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текшириш;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонунбузилишлар, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўллаш;

Марказлар орқали уларнинг бинолари ва туташ ҳудудларида реклама фаолиятини, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг муҳр ва штампларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш.


4. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар ҳамда Марказлар ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар;

ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар;

адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

мансабдор шахслар давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлиги учун қўлланиладиган маъмурий жарима суммалари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Агентлик Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 17-уй манзили бўйича оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари жойлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

икки ҳафта муддатда Агентлик тўғрисидаги низомни, шунингдек, 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, "ягона дарча" тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

бир ой муддатда давлат хизматлари кўрсатиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 12 декабрдаги

ПҚ-3430-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ
















Директор





































































Директор ўринбосари













































Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси

15


Давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси

9

Ташкилий-таҳлил бўлими

3


Кадрлар бўлими

2





  






Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

2


Биринчи бўлим

Давлат ҳуқуқий хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими

3

  






ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўлими

3



Бош юрисконсульт

1


Давлат ижтимоий хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими

3


  


  



Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси

13


Халқаро ҳамкорлик бўлими

2









Молия-иқтисод бўлими

4

Иқтисодий ва молия соҳасида давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими

2








  




Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими

3

Моддий-техника таъминоти бўлими

2






Девонхона

  








Экология ва қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими

3












































































Архитектура ва қурилиш, кадастр ва коммунал хўжалиги соҳасида давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими

3























































































            

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 58 бирлик.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 12 декабрдаги

ПҚ-3430-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари

агентлиги ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ














Бошлиқ















































Бошлиқ ўринбосари

Кадрлар бўлими

1



Моддий-техник таъминоти бўлими

1








  




Давлат хизматларини рақамлаштириш бўлими

2

Юрисконсульт

1


  




Молия-иқтисод бўлими

2
















Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими

3-4


Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси

1











  



  



Ташкилий-таҳлил бўлими

1


ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси

1










Ҳудудий ФҲДЁ архивлари


















































Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими

1-2









































  













Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари

Филиаллар





























Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 13 - 17 бирликни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий сони - 216 бирликни ташкил этади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 12 декабрдаги

ПҚ-3430-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий

бошқармалари бошқарув ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН ШТАТЛАР СОНИ

Т/р

Ҳудуд номи


Штат бирликлари сони


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


13

2.

Андижон вилояти


13

3.

Бухоро вилояти


12

4.

Жиззах вилояти


11

5.

Қашқадарё вилояти


13

6.

Навоий вилояти


12

7.

Наманган вилояти


12

8.

Самарқанд вилояти


13

9.

Сурхондарё вилояти


12

10.

Сирдарё вилояти


11

11.

Тошкент вилояти


13

12.

Фарғона вилояти


13

13.

Хоразм вилояти


12

14.

Тошкент шаҳар


14

Жами


174

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 12 декабрдаги

ПҚ-3430-сон қарорига

3-ИЛОВА



Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


















Директор























































































Ҳужжатларни қабул қилиш

ва тақдим этиш бўлими (шўъбаси)

1 - 3

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси)

1 - 9

Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси


0 - 2

Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси

(Call-марказ)

0 - 2







  


































Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли давлат органлари

ва бошқа ташкилотлар вакилларининг шўъбалари*




  






Таълим ва соғлиқни

сақлаш соҳасида


Бандлик ва ижтимоий

таъминот соҳасида


Уй-жой коммунал

хўжалиги соҳасида


Ер тузиш, кўчмас мулк кадастри ва архитектура соҳасида















Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида


Йўл ҳаракати

хавфсизлиги соҳасида


Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида


Бошқа соҳаларда










































Штат бирликлари умумий сони - 3 - 17 бирлик,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 3 - 14 бирлик.

Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходимларининг умумий сони - 1 550 бирлик.

*) Изоҳ: шўъбаларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан келишиладиган миқдорда ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан хизмат сафарига юбориладиган ходимлар фаолият кўрсатади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 декабрь, 50-сон, 1227-модда