ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /Марказий банк Бошқарувининг 02.12.2017 й. 33/3-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.12.2017 й. 2678-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.12.2017 й.
N 2678-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
02.12.2017 й.
N 33/3
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд
хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан
ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/6-сон қарори (рўйхат рақами 2678, 2015 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 296-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки раиси М. Нурмуратов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд
хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан
ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби
тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
ва қўшимча
1. Муқаддимадан "1998 йил 20 мартдаги ПФ-1979-сонли "Жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани олиб келиши ва олиб чиқиб кетишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони," деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 3-банднинг "а" кичик бандидаги "иловага" деган сўз "1-иловага" деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлганда, Марказий банк томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган 09006-1 шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.".
4. Илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда 2-илова билан тўлдирилсин.
1-ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан жисмоний
шахслар-резидентларга нақд хорижий
валютани Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга
рухсатномалар бериш тартиби
тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
O`zbekiston Respublikasi
Markaziy Bankiga
ARIZA
Men |
|
(familiyasi, ismi va otasining ismi) |
|
(pasport seriyasi, raqami, berilgan sanasi va uni bergan organning nomi) |
ga chiqishim munosabati bilan |
|
(davlat nomi, shahar) |
(xorijiy valyuta turi, miqdori (raqam va so`z bilan) |
miqdordagi naqd xorijiy valyutani O`zbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga ruxsat berishingizni so`rayman.
Xorijiy davlatga chiqishdan maqsad (asos) |
|
|
Ketish sanasi: 20__ yil "____" ____________.
Kelish sanasi: 20__ yil "____" ____________.
F.I.O. _________________
(imzo)
20__ yil "____" ____________".
2-ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан жисмоний
шахслар-резидентларга нақд хорижий
валютани Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга
рухсатномалар бериш тартиби
тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Shakl: 09006-1
Bankning emblemasi
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
____ ________-sonli RUXSATNOMA
20__ yil "___"______________
Xorijga jo`nab ketayotgan |
ga |
|
(familiyasi, ismi va otasining ismi) |
ushbu hujjat bo`yicha xorijga chiqish ruxsati bo`lgan pasporti |
|
(seriyasi, nomeri) |
ko`rsatilganda |
|
(berilgan vaqti, kim tomonidan berilgan) |
|
(summasi raqam va so`z bilan yozilsin) |
|
(xorijiy valyutaning to`liq nomi) |
miqdoridagi naqd xorijiy valyutani xorijga olib chiqishga ruxsat etiladi.
Ushbu ruxsatnoma bojxonaga topshirilishi shart.
O`zbekiston Respublikasi Markaziy banki raisining o`rinbosari |
|||
(imzo) |
M.O`.
QALBAKILASНTIRISН QONUNGA MUVOFIQ TAQIB QILINADI TUZATISН KIRITISН MUMKIN EMAS |
BOSНQA SНAXSLARGA BERISН TAQIQLANADI UCН OY DAVOMIDA HAQIQIYDIR". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 15 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 18 декабрь, 50-сон, 1237-модда