Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.1999 й. 538-сон "Республикада дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш турлари ва ҳажмини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.1999 й.

N 538



РЕСПУБЛИКАДА ДОРИ-ДАРМОН

ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТУРЛАРИ ВА ҲАЖМИНИ

ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси мамлакатимиз фармацевтика индустриясини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш уч йил ичида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,5 баравар, улар турларини 253 номга етказган ҳолда 1,7 баравари кўпайтириш имконини берганлигини қайд этади. "Ўзфармсаноат" концерни корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари билан аҳоли эҳтиёжларини қондириш даражаси 3 баравар ўсди. Хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар концерн ишлаб чиқариши умумий ҳажмининг 65 фоизини таъминламоқда.

Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг энг муҳим турларини ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, замонавий, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокидаги фармацевтика ишлаб чиқаришлари барпо этиш, тайёр дори-дармонлар импортини қисқартириш ва дори-дармонлар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлашни назорат қилиш республика комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни билан биргаликда 2002 йилгача бўлган даврда мавжуд ва янгидан ташкил этиладиган корхоналарда, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш дастури ишлаб чиқилганлиги дастурда:

дори-дармон препаратлари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳажмларини 3,5 бараварга кўпайтириш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини 1,6 бараварга кенгайтириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 283-сон қарорида "Ўзфармсаноат" концерни корхоналари ва ташкилотлари учун назарда тутилган умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг барча турлари бўйича бюджетга тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдоридаги имтиёзлар 2000 йил 1 январдан бошлаб 3 йил муддатга узайтирилсин, бўшаб қолган маблағлар фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастури доирасида мавжуд ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва янгиларини барпо этишга мақсадли йўналтирилсин.


3. 2000 йил 1 январдан бошлаб "Ўзфармсаноат" концерни корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан қўшма корхоналар дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган моддий ресурслар ва бутловчи буюмларга солинадиган қўшилган қиймат солиғи тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.


4. "Ўзфармсаноат" концернининг концерн ҳузурида Ривожлантириш жамғармаси ташкил этиш, солиқ солишдан озод қилинадиган маблағларни ушбу жамғармада тўплаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Ривожлантириш жамғармаси маблағлари:

алоҳида банк ҳисоб рақамида тўпланади, "Ўзфармсаноат" концерни уни тасарруф этувчи ҳисобланади;

илмий ишланмаларни маблағ билан таъминлаш, концерн корхоналари ва ташкилотларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, шунингдек дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни таъминловчи инфратузилмани ташкил этиш ва янгилаш учун фойдаланилади;

ҳар йили концерн томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган сметага мувофиқ сарфланади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов





































Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск