язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Бошқа масалалар/ Имтиёзлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.1999 й. 117-сон "Ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларнинг даромадига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.1999 й.

N 117



ЎТА ЗАРАРЛИ ВА ЎТА ОҒИР

МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИДА ИШЛАЁТГАН

АЁЛЛАРНИНГ ДАРОМАДИГА ИМТИЁЗЛИ

СОЛИҚ СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Оғир ишларда ишлаётган аёлларнинг даромадлари даражасини ошириш, уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 1 апрелдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар 1-рўйхатининг III қисмида ва 2-рўйхатнинг I қисмида кўрсатилган ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларнинг даромадига солиқ солиш бўйича қўшимча имтиёзлар белгилансин, уларнинг даромадларига солиқ солиш даражаси 20 фоиздан юқори бўлмаслиги белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 1 мартдаги 72-сон қарорининг 1-банди мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларга нисбатан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси даромад солиғи мазкур қарорга мувофиқ тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши устидан назоратни таъминласин.


4. Вазирликлар ва идоралар идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 3, 13-модда.