язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Фан/ Фанлар академияси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2017 й. ПФ-5292-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари фаолиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.12.2017 й.

N ПФ-5292



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ҲАҚИҚИЙ

АЪЗОЛАРИ ҲАМДА СОБИҚ ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ ҲАҚИҚИЙ

АЪЗОЛАРИ ВА МУХБИР АЪЗОЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини янда кўллаб-қувватлаш ва фаолиятини рағбатлантириш, республиканинг академик илм-фани нуфузини ошириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки:

2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари (кейинги ўринларда академиклар деб аталади) учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки баробари миқдорида, собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзолари (кейинги ўринларда мухбир аъзолар деб аталади) учун эса - энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробари миқдорида ойлик гонорар тўланади;

академикларга ва мухбир аъзоларга тўланадиган ойлик гонорарлар жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил 1 январдан бошлаб ушбу Фармоннинг 1-бандида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағларни ажратишни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 29 декабрдаги ПФ-4907-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5146-сон Фармонининг 1-бандида иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь


"Халқ сўзи", 2017 йил 30 декабрь