язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2017 й. ПФ-5291-сон "Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.12.2017 й.

N ПФ-5291



МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ ОЛИБ БОРАЁТГАН

ПЕНСИОНЕРЛАРНИНГ АЛОҲИДА ТОИФАЛАРИГА

ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган пенсионерларни, жумладан, ижодий фаолият билан банд бўлган шахсларни давлат томонидан ва ижтимоий кўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, кекса одамлар тўғрисида ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини изчил такомиллаштириб бориш мақсадида:

2. Пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


3. 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра:

тайинланган пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўғрилигини текшириш натижасида аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг қолдиқ суммаси - 65 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги фуқаролардан, шунингдек, 2010 йилгача бўлган даврда тайинланган пенсия ва нафақаларнинг ортиқча тўланган пули қолдиқ суммалари ҳисобдан чиқарилсин;


4. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ пенсионер Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йил учун суд орқали ундирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Судларга ишнинг юридик фактини белгилаш қисмида шахсларнинг иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги даъволарини кўриб чиқиш тавсия қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштиришни таъминласин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчкоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь