Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 02 (651) 16 январь /

Қонунчиликдаги янги

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Янги ҳжжатларни тақим этамиз



Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан "Norma" АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.



2018 ЙИЛДА СОЛИҚЛАР ТЎЛАНИШИНИ

ЎЗГАРТИРАДИГАН ЯНГИЛИКЛАР


Президентимизнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан 2018 йилга макроиқтисодий прогноз ва Давлат бюджети параметрлари тасдиқланди.


Бу каби қарорлар ҳар йили қабул қилинади. Уларда бухгалтерлар, молиячилар ва иқтисодчилар учун муҳим бўлган нормалар акс эттирилади. Бюджет кўрсаткичлари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкалари, жорий этиладиган ва бекор қилинадиган имтиёзлар, солиқ ва бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар муносабати билан қонуности ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар шулар жумласидан. Бир сўз билан айтганда - бу келгуси йил учун мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжати ҳисобланади.

2018 йил учун асосий янги нормалар қуйидагилардан иборат бўлди:

q солиқ ва бошқа тушумларни маҳаллий бюджетлар фойдасига қайта тақсимлаш ҳамда Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш;

q юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи билан бирлаштириш, шунингдек илгари мавжуд бўлган 3 та мустақил ажратмани (Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига) ягона тўлов - давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштириш;

q Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига маҳаллий вакиллик органлари билан келишилган ҳолда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларини ошириш ва камайтириш ваколатини бериш;

q маҳаллийлаштириш дастурига киритилган барча корхоналар ва экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт улушига боғлиқ ҳолда бериладиган имтиёзларни бекор қилиш;

q нотижорат ташкилотларга бизнесдан олинган даромадлар қисмида ягона солиқ тўловига ўтиш ҳуқуқини бериш ва бошқалар.



Иккита солиқ биттага бирлаштирилди


2018 йилдан бошлаб ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг бекор қилиниши муносабати билан солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимидаги корхоналар фақат юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлайди. Шу туфайли фойда солиғининг ставкаси аксарият тўловчилар учун 14% этиб белгиланди Қ-3454-сон қарорга 7-илова). Расман олганда у оширилди (2017 йилда - 7,5% бўлган). Бироқ амалда, фойда солиғининг ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (8%) билан бирлаштирилишини инобатга олганда у 0,9%га камайган.

Аукционлар ва оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар ҳам фойда солиғини 14% ставкасида тўлайди. 2017 йилда фойда солиғини улар алоҳида - 35% ставка бўйича тўлашган.

Қуйидагилар учун фойда солиғининг алоҳида ставкалари сақлаб қолинди:

q тижорат банклари учун - 22%;

q мобиль алоқа хизматлари кўрсатадиган уяли алоқа компаниялари учун. Рентабеллик даражаси 20%гача бўлганда солиқ ставкаси 14%ни ташкил этади. Рентабеллик даражаси 20%дан юқори бўлганда - рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлган

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск