язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура/ Адлия вазирининг 05.01.2018 й. 1-мҳ-сон "Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.01.2018 й. 2960-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.01.2018 й.

N 2960




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.01.2018 й.

N 1-мҳ


БУЙРУҒИ



Адвокатлик тузилмаларининг статистик

маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини 1-иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

тасдиқланган статистик маълумотлар шакллари адвокатлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тўлдирилиши;

ҳар йили 10 январгача - ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига тақдим қилиниши (йиллик);

статистик маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгарлик адвокатлик тузилмасининг раҳбари ва тегишли адвокатга, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига тақдим қилиниши учун жавобгарлик адвокатлик тузилмасининг раҳбарига юкланиши маъқуллансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, адвокатлик тузилмалари статистик маълумотлар шаклларини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг расмий сайти орқали тақдим этадилар.


4. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан эътиборан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


6. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


7. Мазкур буйруқ 2018 йил 10 январдан кучга киради.


8. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                               Р. Давлетов






Буйруққа

1-ИЛОВА



1-шакл


УМУМИЙ МАСАЛАЛАР

           

     

1-§. Расмийлаштирилган ҳужжатлар ва иштирок этилган ишлар сони

       

Т/р

Кўрсаткичнинг номи


Жиноят

ишлари


Маъмурий

ишлар


Фуқаролик

ишлари


Иқтисодий

ишлар


Бошқа

ишлар


Жами


1.

Ёзма шаклда тузилган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома)лар сони








2.

Сарфланган ордерлар сони*








3.

Иштирок этилган ишлар сони**








шундан

терговга қадар текширувда



х

х

х

х


суриштирувда




х

х

х


дастлабки терговда



х

х

х

х


судда

биринчи инстанцияда








апелляция инстанциясида








кассация инстанциясида








назорат инстанциясида








             

Изоҳ: *) 1-параграфнинг 2-бандида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ордерлар сони кўрсатилади. Ушбу бандда лозим даражада расмийлаштирилмаган (бузилган, бўялган ва шу каби) ордерлар сони кўрсатилмайди.

**) ҳар бир инстанция алоҳида иш сифатида кўрсатилади.

2-§. Бошқа турдаги юридик ёрдам

Т/р

Юридик ёрдам турлари


Жисмоний

шахсларга


Якка тартибдаги

тадбиркорларга


Тижорат

ташкилот-

ларига


Нотижорат

ташкилот-

ларига


Жами


1.

Оғзаки (ёзма) ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар сони







шундан

ҳақ эвазига







бепул







2.

Шартномалар (битимлар ва бошқалар) юзасидан берилган хулосалар, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари сони







шундан

ҳақ эвазига







бепул







3-§. Ходимлар таркиби

(адвокатлардан ташқари)

Т/р

Умумий сони


шундан


адвокат

ёрдамчиси


адвокат

стажёри


иш юритувчи


бухгалтер


бошқа ходим*


1.








            

Изоҳ: *) техник ва хизмат кўрсатувчи ходимдан ташқари.




2-шакл



Жиноят ишларида иштирок этиш

          

Т/р

Кўрсаткичнинг номи


Сони


1-§. Тайинлов бўйича ишда иштирок этиш

1.

Тайинлов бўйича ишларда иштирок этиш (барча асослар бўйича)*



2.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи томонидан ҳимоячидан воз кечиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларда иштирок этиш



3.

Тайинлов бўйича ишда иштирок этганлик учун тўланиши лозим бўлган ҳақларнинг умумий миқдори**



4.

Тайинлов бўйича ишда иштирок этганлик учун амалда тўланган ҳақ миқдори**



Изоҳ:

*) ҳар бир инстанция алоҳида иш сифатида кўрсатилади.

**) ушбу бандларда суммалар миқдори рақамларда қисқартмаларсиз кўрсатилади.

2-§. Ишда иштирок этишга жалб этилиш

1.

Шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақиртирилиши муносабати билан



2.

Шахс ушланган пайтдан бошлаб ёки ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб



3.

Шахс гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб



4.

Шахс айбланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб



5.

Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган пайтдан бошлаб



6.

Биринчи инстанция судидан бошлаб



7.

Апелляция инстанцияси судидан бошлаб



8.

Кассация инстанцияси судидан бошлаб



9.

Назорат инстанцияси судидан бошлаб



10.

1 - 9-бандларда назарда тутилмаган бошқа ҳолларда



3-§. Ишда вакил ва ҳимоячи сифатида иштирок этиш

1.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимоячиси



2.

Гувоҳнинг адвокати



3.

Фуқаровий даъвогар/жавобгарнинг вакили



4.

Жабрланувчининг вакили





4-§. Эришилган натижа

1.

Реабилитация



2.

Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш



3.

Судланувчи қилмишларининг тавсифини унинг фойдасига ўзгартириш



4.

Судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш



5.

Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши



6.

Ҳукм бекор қилиниши ёки апелляция, кассация ёхуд назорат тартибида ҳимоя остидаги шахснинг фойдасига ўзгартирилиши



        



3-шакл



Маъмурий ишларда иштирок этиш

        

Т/р

Кўрсаткичнинг номи


Сони


1-§. Маъмурий ишларнинг турлари бўйича иштирок этиш

1.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича



2.

Давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятлар бўйича



2-§. Эришилган натижа

1.

Енгилроқ маъмурий жазо чораси қўлланилган



2.

Жавобгарликдан озод қилинган



3.

Шикоят қисман ёки тўлиқ қаноатлантирилган



       



4-шакл



Фуқаролик ва иқтисодий ишларда иштирок этиш

     

Т/р

Кўрсаткичнинг номи


Фуқаролик

ишларида

иштирок этиш


Иқтисодий

ишларда

иштирок этиш


1-§. Ишда вакил сифатида иштирок этиш

1.

Даъвогарнинг вакили




2.

Жавобгарнинг вакили




3.

Мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахсларнинг вакили




4.

Мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахсларнинг вакили




5.

Аризачи (даъвогар), ишнинг якунидан манфаатдор бўлган шахс, давлат бошқаруви органининг вакили



х

Жами






2-§. Ишларнинг турлари бўйича иштирок этиш

1.

Даъво ишлари




2.

Алоҳида тартибдаги ишлар



х

Жами




3-§. Эришилган натижалар

1.

Даъвогарнинг вакили сифатида иштирок этганда, даъво тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилган




2.

Жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этганда, даъво рад қилинган




3.

Қабул қилинган қарор юқори инстанция суди томонидан ишонч билдирувчи шахс фойдасига бекор қилинган ёки ўзгартирилган




4.

Ишонч билдирувчи шахс фойдасига қабул қилинган қарор юқори инстанция суди томонидан ўзгаришсиз қолдирилган




5.

Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар бўйича ариза тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилган



х

Жами




                 

Ушбу адвокатлик тузулмаларининг статистик маълумотлар шакллари Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 15 декабрдаги 280-мҳ-сон "Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2054, 2009 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 547-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 6 октябрдаги 233-мҳ-сон "Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2054-1, 2011 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 442-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 22 июндаги 150-мҳ-сон "Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2054-2, 2017 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 567-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 8 январь, 1-сон, 11-модда