Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 03 (1223) 23 январь /

Ахборот

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

CОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР

СТАВКАЛАРИНИНГ 2018 ЙИЛДАГИ ЎЗГАРИШЛАРИ,

ШУНИНГДЕК, СОЛИҚ СОЛИШНИНГ АЙРИМ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

АХБОРОТ


Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-454-сонли, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-455-сонли ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги "Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги  ЎРҚ-456-сонли Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-3454-сонли қарори билан солиқ қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда 2018 йил учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари тасдиқланди.

Қуйида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан шулар ҳақида тайёрланган ахборот эълон қилинмоқда.


I. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-454-сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-454-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ва ушбу Кодексдан 12 та модда (XIII, XVI-1 бўлимлар ва 53-боб) чиқариб ташланди.

Жумладан,


1. Фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи битта солиқ турига - юридик шахслардан олинадиган фойда солиғига бирлаштирилиши муносабати билан, Солиқ кодексининг 23, 30, 354, 363 ва  376-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди, шунингдек, Солиқ кодексининг XIII бўлими ва 295, 296, 299 ва 300-моддалари чиқариб ташланди.

Солиқ кодексининг 154-моддасига киритилган ўзгартиришларга асосан, доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун қўшимча равишда соф фойдадан ундириладиган солиқ бекор қилинди, шунингдек, солиқ солинадиган фойдани аниқлашда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсади учун солиқ солинадиган фойданинг энг кам суммаси ушбу модданинг учинчи қисмида назарда  тутилган харажатлар суммасининг 10 фоизидан 7 фоизига пасайтирилди.


2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар, ягона тўлов турига - давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилиши ҳамда солиқ солинадиган базани аниқлашнинг ягона тартиби белгиланиши муносабати билан Солиқ кодексининг 23, 312, 313, 315-моддаларига ва XV бўлим, 52-боб номланишига ўзгартиришлар киритилди, шунингдек, ушбу Кодекснинг XVI бўлими номи ва XVI1 бўлими, 53-боби чиқариб ташланди.


3. Солиқ кодексининг 301, 302, 304-моддаларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ истеъмол мақсадидан қатъи назар тўланиши белгиланди, бундан ихтисослаштирилган газ таъминоти корхоналари орқали аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун сотиладиган суюлтирилган газ ҳажми мустасно. Шунга мувофиқ, ушбу моддаларга, шунингдек, Солиқ кодексининг 22, 80, 130, 204, 222, 355-моддаларидан ва XIV бўлимидан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг номланишидан "транспорт воситаларига" сўзи чиқариб ташланди.


4. Солиқ кодексининг 121-моддасига киритилган ўзгартиришлар ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланганлик учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган жарима миқдорини 2 бараварга оширишни назарда тутади.


5. Солиқ кодексининг 145-моддасига киритилган қўшимчалар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирилиши лозим бўлган харажатлар рўйхати кенгайтирилишини белгилайди, шунга мувофиқ, тегишли харажатлар

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск