ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2017 й. 975-сон "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.12.2017 й.
N 975
2017-2027 ЙИЛЛАРДА ДАВЛАТ
МУЗЕЙЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
БЎЙИЧА КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ;
2017-2027 йилларда янги ташкил этиладиган, қайта ташкил этиладиган ва 2018 йилда фаолияти тугатиладиган давлат музейлари рўйхати 2, 2-а ва 2-б-иловаларга мувофиқ;
2018-2027 йилларда давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастури 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхати 4-иловага мувофиқ.
2. 2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) 5-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
3. Республика комиссияси (А.А. Абдухакимов):
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишига масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ижро ҳокимияти органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштирсин, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши мониторингини олиб борсин ва назорат қилсин;
давлат музейларининг ишлаб чиқиладиган янги концепциялари, музей ашёларини ишончли сақлаш, ташриф буюрувчилар, хусусан имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туристларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш, архитектура-режалаштириш, интерьер, дизайн ва ландшафт ечимларига эътибор қаратган ҳолда ҳар бир музей биносининг эскиз лойиҳасини музейнинг йўналиши ва мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тасдиқласин.
Республика комиссиясига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган таклифларига асосан 2018-2027 йилларда давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастурига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган инвестициялар;
давлат музейлари биноларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
моддий маданий мерос объекти ҳисобланган давлат музейлари биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига моддий маданий мерос объекти реставрация-тиклаш ишларини бажариш учун ажратилган маблағлар;
имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги ва келгуси йиллардаги Инвестиция дастури параметрларини шакллантиришда мазкур қарорда белгиланган давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарорда белгиланган давлат музейлари биноларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағларни назарда тутсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
2018 йилда Инвестиция дастури маблағлари ҳисобидан давлат музейлари биноларини қуриш ва реконструкция қилиш учун объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва 2019 йилдан бошлаб қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун маблағлар ажратилади;
музейларни мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар музейларни мукаммал таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадлари учун йўналтирилади.
7. Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастури доирасидаги марказлаштирилган инвестициялар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига моддий маданий мерос объекти реставрация-тиклаш ишларини бажариш учун ажратилган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини бажариш бўйича Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги буюртмачи этиб белгилансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Дастурни амалга ошириш учун имтиёзли хорижий кредитлар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро молиявий институтлар ва хорижий донорлар билан тизимли ишлар олиб борсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2018 йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги маданият марказлари биносида қуйидагиларни ёрқин ва таъсирли акс эттирувчи ҳамда мунтазам равишда янгиланиб борувчи кўргазма-экспозицияларни ташкил этсин:
тасвирий, амалий ва халқ ҳунармандчилиги санъати йўналишларида фаолият кўрсатаётган, айниқса, ушбу ҳудуддаги ижодкорлар асарлари асосида миллий истиқлол, эркин, фаровон ҳаёт, анъанавий санъатимиз ва қадриятларимизга нисбатан юксак ҳурмат-эҳтиром туйғуларини уйғотадиган кўргазмалар;
халқимизнинг бой тарихи, урф-одатлари ва анъаналари, бугунги жўшқин ҳаёт манзаралари, юртимиз одамларининг сиймолари, уларнинг орзу-интилишларини ҳар томонлама чуқур акс эттирадиган бадиий фотокўргазмалар;
ҳудуднинг тарихи, маданияти, табиати, одамларнинг ҳаётидаги сифат ўзгаришлари, барча жабҳалардаги ривожланишни ифодаловчи экспозициялар.
Ушбу бандда кўрсатилган кўргазма-экспозициялар Республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган намунавий концепция ва жиҳозлаш талаблари асосида ташкил этилади ҳамда уларни ташкил этиш, сақлаш ва янгилаб бориш харажатлари қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан қопланади.
10. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги мазкур қарорда белгиланган давлат музейлари биноларининг эскиз лойиҳаси, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва давлат экспертизасидан ўтказилишини ташкил этсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилишининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 11 декабрдаги
975-сон қарорига
1-ИЛОВА
2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини
янада такомиллаштириш ва ривожлантириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
2017 йил 11 декабрдаги
975-сон қарорига
2-ИЛОВА
2017-2027 йилларда янги ташкил
этиладиган давлат музейлари
РЎЙХАТИ
Бухоро вилояти
|
||
|
Бухоро тарихи музейи ("Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси таркибида)
|
Бухоро шаҳри |
|
Мутал Бурхонов уй-музейи ("Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида)
|
Бухоро шаҳри |
Самарқанд вилояти
|
||
|
Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи ("Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг филиали сифатида)
|
Қўшработ тумани |
Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ("Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида) |
Самарқанд шаҳри |
Тошкент вилояти
|
||
5.
|
Тошкент вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи
|
Нурафшон шаҳри |
Фарғона вилояти
|
||
6.
|
Эркин Воҳидов уй-музейи (Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида)
|
Олтиариқ тумани |
|
Эркин Воҳидов мемориал музейи (Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида) |
Марғилон шаҳри |
Хоразм вилояти
|
||
|
Хоразм тарихи ва маданияти музейи (Хоразм санъати музейининг филиали сифатида)
|
Урганч шаҳри |
Наманган вилояти
|
||
"Муғтепа" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш мажмуаси (Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида)* |
Косонсой тумани |
*) Қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг ташкил этилади.
2017 йил 11 декабрдаги
975-сон қарорига
2а-ИЛОВА
2017-2027 йилларда қайта ташкил
этиладиган давлат музейлари
РЎЙХАТИ
Т/р
|
Музейнинг номи |
Манзили |
Қайта ташкил этиладиган музейнинг номи |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
|||
1.
|
Қорақалпоғистон давлат ўлкашунослик музейи |
Нукус шаҳри |
Қорақалпоғистон давлат этнография музейи |
Андижон вилояти
|
|||
2.
|
Андижон вилоят ўлкашунослик музейи
|
Андижон шаҳри |
Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
3.
|
Андижон вилоят адабиёт ва санъат музейи
|
Андижон шаҳри |
|
Бухоро вилояти
|
|||
|
Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонасининг Садриддин Айний ҳужра-музейи
|
Бухоро шаҳри |
"Бухоро" давлат музей қўриқхонасининг Бухоро адабиёт тарихи музейи
|
5.
|
Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонасининг Абдурауф Фитрат ҳужра-музейи
|
||
|
Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонасининг Файзулла Хўжаев уй-музейи
|
Бухоро шаҳри |
"Бухоро" давлат музей қўриқхонасининг Бой савдогар хонадони уй музейи
|
Жиззах вилояти
|
|||
7. |
Жиззах вилоят ўлкашунослик музейи
|
Шароф Рашидов тумани |
Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
Қашқадарё вилояти
|
|||
8.
|
Қашқадарё вилоят ўлкани ўрганиш музейи
|
Қарши шаҳри |
Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
Навоий вилояти
|
|||
9.
|
Навоий вилоят тарих-ўлкашунослик музейи
|
Навоий шаҳри |
Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
Наманган вилояти
|
|||
10.
|
Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи
|
Наманган шаҳри |
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
Сирдарё вилояти
|
|||
11.
|
Сирдарё вилоят ўлкашунослик музейи
|
Гулистон шаҳри |
Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
Сурхондарё вилояти
|
|||
|
Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейи
|
Термиз шаҳри |
"Термиз" давлат музей-қўриқхонаси
|
Тошкент вилояти
|
|||
13.
|
Ангрен шаҳар ўлкашунослик музейи
|
Ангрен шаҳар |
Ангрен шаҳар тарихи музейи |
14.
|
Чирчиқ ўлкашунослик музейи
|
Чирчиқ шаҳар |
Чирчиқ шаҳар тарихи музейи |
Тошкент шаҳри
|
|||
15.
|
Ўзбекистон амалий санъат музейи
|
Тошкент шаҳри |
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихидавлат музейи
|
Фарғона вилояти
|
|||
16.
|
Фарғона вилоят ўлкашунослик музейи
|
Фарғона шаҳри |
Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
|
Қўқон шаҳар ўлкашунослик музейи
|
Қўқон шаҳри |
"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси
|
|
Ғафур Ғулом номидаги Фарғона вилоят адабиёт музейи
|
Қўқон шаҳри |
Қўқон адабиёт музейи ("Қўқон" давлат музей-қўриқхонасининг филиали)
|
|
Ғафур Ғулом номидаги Фарғона вилоят адабиёт музейининг "Ҳамза" филиали
|
Қўқон шаҳри |
Буюк алломалар музейи ("Қўқон" давлат музей-қўриқхонасининг филиали)
|
Хоразм вилояти
|
|||
20.
|
Урганч суратлар галереяси
|
Урганч шаҳри |
Хоразм санъати музейи |
21.
|
Хива "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг "Урганч ўлкашунослик" музейи
|
Урганч шаҳри |
Урганч шаҳар тарихи музейи (Хоразм санъати музейининг филиали) |
2017 йил 11 декабрдаги
975-сон қарорига
2б-ИЛОВА
2018 йилдан фаолияти тугатиладиган
давлат музейлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Тугатилаётган музейлар номи |
Манзили |
Тугатилаётган музейларнинг музей ашёлари, коллекциялари, моддий-техника базаси бериладиган музейлар
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
|||
1.
|
Қорақалпоғистон давлат шуҳрат музейи
|
Нукус шаҳри |
Қорақалпоғистон давлат этнография музейи |
2.
|
Қорақалпоғистон давлат ўлкашунослик музейининг Тўрткўл филиали
|
Тўрткўл тумани |
|
Андижон вилояти
|
|||
3.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Асака туман филиали
|
Асака тумани |
Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
4.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Булоқбоши туман филиали
|
Булоқбоши тумани |
|
5.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Шаҳрихон туман филиали
|
Шаҳрихон тумани |
|
6.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Улуғнор туман филиали
|
Улуғнор тумани |
|
7.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Жалақудуқ туман филиали
|
Жалақудуқ тумани |
|
8.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Қўрғонтепа туман филиали
|
Қўрғонтепа тумани |
|
9.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Избоскан туман филиали
|
Избоскан тумани |
|
Бухоро вилояти
|
|||
10.
|
Қоракўл туман ўлкашунослик музейи
|
Қоракўл тумани |
Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси |
11.
|
Жондор туман ўлкашунослик музейи
|
Жондор тумани |
|
Жиззах вилояти
|
|||
12.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Хайдарбек Абдужабборов номидаги "Шон-шуҳрат" музейи
|
Ш.Рашидов тумани |
Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
13.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Ҳамрақул Носиров ёдгорлик музейи
|
Ш.Рашидов тумани |
|
14.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Бахмал туман "Халқ ижодиёти ва тарихи" музейи
|
Бахмал тумани |
Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
15.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Ғаллаорол туман "Шон-Шуҳрат" музейи
|
Ғаллаорол тумани |
|
Навоий вилояти
|
|||
16. |
Конимех туман тарихий-ўлкашунослик музейи
|
Конимех тумани |
Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
17.
|
Томди туман тарихий-ўлкашунослик музейи
|
Томди тумани |
|
18. |
Хатирчи туман тарихий-ўлкашунослик музейи
|
Хатирчи тумани |
|
Наманган вилояти
|
|||
19.
|
Вилоят Хотира ва қадрлаш музейи
|
Наманган шаҳри |
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
20.
|
Поп тумани археология музейи
|
Поп тумани |
|
21.
|
Вилоят Хотира ва қадрлаш музейининг Тўрақўрғон туман филиали
|
Тўрақўрғон тумани |
|
22.
|
Вилоят Хотира ва қадрлаш музейининг Янгиқўрғон туман филиали
|
Янгиқўрғон тумани |
|
23.
|
Вилоят Хотира ва қадрлаш музейининг Уйчи туман филиали
|
Уйчи тумани |
|
24.
|
Вилоят Хотира ва қадрлаш музейининг Мингбулоқ туман филиали
|
Мингбулоқ тумани |
|
25.
|
Вилоят Хотира ва қадрлаш музейининг Чортоқ туман Алихон филиали
|
Чортоқ тумани |
|
Сирдарё вилояти
|
|||
26.
|
Вилоят суратлар галереяси
|
Гулистон шаҳри |
Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
Тошкент вилояти
|
|||
27.
|
Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейи
|
Олмалиқ шаҳри |
Тошкент вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи* |
28.
|
Оққўрғон тумани "Тарих-ўлкашунослик" музей мемориали
|
Оққурғон тумани |
|
Фарғона вилояти
|
|||
29.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Х.Х.Ниёзий мемориал музейи
|
Фарғона тумани |
Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи |
30.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Ўзбекистон туман тарих музейи (филиал)
|
Фарғона тумани |
|
31.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Олтиариқ туман тарих музейи (филиал)
|
Фарғона тумани |
|
32.
|
Вилоят ўлкашунослик музейининг Усмон Юсупов мемориал музейи (филиал)
|
Фарғона тумани |
|
|
Қўқон шаҳар ўлкашунослик музейининг Қодиржон Ҳайдаров уй-музейи (филиал)
|
Қўқон шаҳри |
"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси
|
*) Қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг ташкил этилади.
2017 йил 11 декабрдаги
975-сон қарорига
3-ИЛОВА
2018-2027 йилларда давлат музейлари биноларини
қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал
таъмирлаш ва жиҳозлашнинг
МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ
(млн. сўмда)
Т/р
|
Музейлар номи
|
Амалга ошириш муддати
|
Объект- нинг дастлабки лойиҳа қиймати*
|
шу жумладан йиллар кесимида: |
Молиялаш- тириш манбаи
|
|||||||||
2018 йил
|
2019 йил
|
2020 йил
|
2021 йил
|
2022 йил
|
2023 йил
|
2024 йил
|
2025 йил
|
2026 йил
|
2027 йил
|
|||||
|
Республика бўйича жами
|
|
572354
|
22348
|
55086
|
83960
|
73170
|
96346
|
68125
|
49345
|
61224
|
33200
|
29550
|
|
|
шундан:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
янги қурилиш
|
|
360240
|
0
|
2450
|
29360
|
58270
|
88360
|
58000
|
32800
|
45000
|
26000
|
20000
|
|
|
реконструкция
|
|
113264
|
14248
|
34936
|
34900
|
7000
|
36
|
1275
|
10545
|
9524
|
800
|
0
|
|
|
мукаммал таъмирлаш
|
|
98850
|
8100
|
17700
|
19700
|
7900
|
7950
|
8850
|
6000
|
6700
|
6400
|
9550
|
|
Янги қурилиш
|
||||||||||||||
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Бухоро тарихи музейи
|
2020-2023 йиллар
|
70000 |
2000 |
22000 |
22000 |
24000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
|||||||
Навоий вилоят тарихива маданияти давлат музейи
|
2019-2020 йиллар
|
12360 |
360 |
6000 |
6000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
||||||||
3 |
Нурота туман табиий-меъморий мажмуа музейи (Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи филиали)
|
2026 йил
|
6000 |
6000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
|||||||||
"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг Ўзбекистон Маданияти тарихи давлат музейи
|
2019-2022 йиллар
|
70000 |
2000 |
22000 |
22000 |
24000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
|||||||
5 |
Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи
|
2022-2024 йиллар
|
12360 |
360 |
6000 |
6000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
|||||||
6 |
Тошкент вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи
|
2019-2022 йиллар
|
15450 |
450 |
5000 |
5000 |
5000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
||||||
7 |
Ангрен шаҳар тарихи музейи
|
2021-2023 йиллар
|
9270 |
270 |
6000 |
3000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
|||||||
8 |
Ўзбекистон давлат табиат музейи
|
2024-2027 йиллар
|
61800 |
1800 |
20000 |
20000 |
20000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
||||||
9 |
Ўзбекистон тарихи давлат музейи
|
2021-2025 йиллар
|
103000 |
3000 |
25000 |
25000 |
25000 |
25000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
|||||
Жами
|
|
360240
|
0
|
2450
|
29360
|
58270
|
88360
|
58000
|
32800
|
45000
|
26000
|
20000
|
|
|
Реконструкция
|
||||||||||||||
1 |
Элликқалъа тумани археология ва тарих музейи (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи филиали)
|
2025-2026 йиллар |
824 |
24 |
800 |
Инвестиция дастури доирасида
|
||||||||
2 |
Чўлпон ёдгорлиги бўлими биноси (Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг бўлими)
|
2022-2023 йиллар |
1236 |
36 |
1200 |
Инвестиция дастури доирасида
|
||||||||
3 |
Жиззах вилоят тарих ва маданияти давлат музейи
|
2019-2020 йиллар |
1236 |
36 |
1200 |
Инвестиция дастури доирасида
|
||||||||
4 |
Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи
|
2024-2025 йиллар |
16000 |
8000 |
8000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
||||||||
"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи
|
2023-2024 йиллар |
2575 |
75 |
2500 |
Инвестиция дастури доирасида
|
|||||||||
"Термиз" давлат музей-қўриқхонаси
|
2018 йил |
12000 |
12000 |
Инвестиция дастури доирасида
|
||||||||||
7 |
Ўзбекистон замонавий санъати музейи
|
2018-2020 йиллар |
2472 |
72 |
1200 |
1200 |
Инвестиция дастури доирасида
|
|||||||
Хоразм тарихи ва маданияти музейи (Ўзбекистон замонавий санъати музейининг филиали)
|
2018-2019 йиллар |
1226 |
26 |
1200 |
Инвестиция дастури доирасида
|
|||||||||
9 |
Ўзбекистон давлат санъат музейи
|
2018-2020 йиллар |
58700 |
1700 |
25000 |
25000 |
7000 |
Инвестиция дастури доирасида |
||||||
10 |
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихидавлат музейи
|
2018-2020 йиллар |
15450 |
450 |
7500 |
7500 |
Инвестиция дастури доирасида ҳамда ҳомийлик маблағи
|
|||||||
11 |
Мухтор Ашрафий уй-музейи
|
2024-2025 йиллар |
1545 |
45 |
1500 |
Инвестиция дастури доирасида
|
||||||||
Жами
|
|
113264
|
14248
|
34936
|
34900
|
7000
|
36
|
1275
|
10545
|
9524 |
800
|
0
|
|
|
|
||||||||||||||
1 |
И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг 1-блок ва фонд биноси
|
2020 йил |
1200 |
1200 |
Республика бюджети |
|||||||||
2 |
Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи
|
2020-2021 йиллар |
1600 |
800 |
800 |
Республика бюджети |
||||||||
3 |
Пахтаобод туман тарихи музейи (Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали)
|
2025 йил |
700 |
700 |
Республика бюджети |
|||||||||
4 |
Адабиёт ва санъат бўлими биноси (Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бўлими)
|
2021-2022 йиллар |
2400 |
1200 |
1200 |
Республика бюджети |
||||||||
5 |
Тасвирий санъат бўлими биноси (Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бўлими)
|
2023 йил |
1200 |
1200 |
Республика бюджети |
|||||||||
6 |
Бобур ёдгорлиги бўлими биноси (Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бўлими) |
2023 йил |
1200 |
1200 |
Республика бюджети |
|||||||||
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг "Арк" вилоят ўлкашунослик музейи
|
2018-2020 йиллар |
17000 |
3000 |
7000 |
7000 |
Республика бюджети |
||||||||
8 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Мохи-Хосса амалий безак санъати музейи
|
2019-2020 йиллар |
8000 |
4000 |
4000 |
Республика бюджети |
||||||||
9 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Бухоро тасвирий санъат музейи
|
2018-2019 йиллар |
800 |
400 |
400 |
Республика бюджети |
||||||||
10 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Бой савдогар хонадони уй-музейи
|
2021-2022 йиллар |
600 |
300 |
300 |
Республика бюджети |
||||||||
11 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Имом ал-Бухорий хотира музейи
|
2027 йил |
400 |
400 |
Республика бюджети |
|||||||||
12 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Бухоро сув таъминоти музейи
|
2022 йил |
500 |
500 |
Республика бюджети |
|||||||||
13 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Гиламбофлик музейи
|
2019 йил |
200 |
200 |
Республика бюджети |
|||||||||
14 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Абу Али ибн Сино мемориал музейи
|
2023 йил |
500 |
500 |
Республика бюджети |
|||||||||
15 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Накшбандия тариқати музейи
|
2024 йил |
400 |
400 |
Республика бюджети |
|||||||||
16 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Кадимий Пойкент шаҳарчаси тарихи музейи
|
2022 йил |
300 |
300 |
Республика бюджети |
|||||||||
17 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Темирчилик ҳунари тарихи музейи
|
2026 йил |
300 |
300 |
Республика бюджети |
|||||||||
18 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Бухорода ҳуқуқ ва қонунчилик тарихи музейи
|
2023 йил |
400 |
400 |
Республика бюджети |
|||||||||
19 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Бухоро адабиёти тарихи музейи
|
2024 йил |
200 |
200 |
Республика бюджети |
|||||||||
20 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Ромитан туман тарихи музейи
|
2027 йил |
250 |
250 |
Республика бюджети |
|||||||||
21 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Ёғоч ўймакорлиги кўргазмаси
|
2018 йил |
300 |
300 |
Республика бюджети |
|||||||||
22 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Хаттотлик тарихи музейи
|
2026 йил |
300 |
300 |
Республика бюджети |
|||||||||
23 |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Бухоро кулолчилик ва варахша тарихи кўргазмаси
|
2027 йил |
300 |
300 |
Республика бюджети |
|||||||||
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг Мутал Бурхонов уй-музейи
|
2021 йил |
200 |
200 |
Республика бюджети |
||||||||||
25 |
Зомин тумани тарихи музейи (Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали)
|
2022 йил |
800 |
800 |
Республика бюджети |
|||||||||
"Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси
|
2026 йил |
1200 |
1200 |
Республика бюджети |
||||||||||
27 |
Қизилтепа туман тарихи музейи (Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали
|
2023 йил |
700 |
700 |
Республика бюджети |
|||||||||
28 |
Кармана туман Қосим Шайх мажмуа музейи (Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали)
|
2025 йил |
1200 |
1200 |
Республика бюджети |
|||||||||
29 |
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи
|
2026-2027 йиллар |
4500 |
2000 |
2500 |
Республика бюджети |
||||||||
30 |
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг Косонсой туман тарихи музейи филиали
|
2025 йил |
800 |
800 |
Республика бюджети |
|||||||||
"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг Мирзо Улуғбек музейи-мажмуаси
|
2021 йил |
300 |
300 |
Республика бюджети |
||||||||||
32 |
"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг Самарқанд шаҳар тарихи "Афросиёб" музейи
|
2020 йил |
300 |
300 |
Республика бюджети |
|||||||||
33 |
"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг Садриддин Айний ёдгорлик уй-музейи
|
2018 йил |
300 |
300 |
Республика бюджети |
|||||||||
34 |
"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг вилоят ўлкашунослик музейи
|
2019 йил |
1200 |
1200 |
Республика бюджети |
|||||||||
35 |
"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг Пахтачи туман тарихи музейи
|
2019 йил |
700 |
700 |
Республика бюджети |
|||||||||
36 |
"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг Каттақўрғон шаҳар тарихи музейи
|
2025 йил |
700 |
700 |
Республика бюджети |
|||||||||
"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг Иштихон туман тарихи музейи
|
2024 йил |
700 |
700 |
Республика бюджети |
||||||||||
38 |
Термиз археология музейи
|
2026-2027 йиллар |
4500 |
2000 |
2500 |
Республика бюджети |
||||||||
39 |
Чирчиқ шаҳар тарихи музейи
|
2018-2019 йиллар |
1200 |
600 |
600 |
Республика бюджети |
||||||||
40 |
Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов мемориал уй-музейи
|
2027 йил |
800 |
800 |
Республика бюджети |
|||||||||
41 |
Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи
|
2019-2020 йиллар |
4300 |
2000 |
2300 |
Республика бюджети |
||||||||
42 |
Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг Марғилон шаҳар тарих музейи филиали
|
2024 йил |
1200 |
1200 |
Республика бюджети |
|||||||||
43 |
Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг Увайсий уй музейи филиали
|
2027 йил |
800 |
800 |
Республика бюджети |
|||||||||
"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси
|
2022-2023 йиллар |
2500 |
1250 |
1250 |
Республика бюджети |
|||||||||
"Қўқон" давлат музей-қўриқхонасининг Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёти музейи филиали
|
2023-2024 йиллар |
3000 |
1500 |
1500 |
Республика бюджети |
|||||||||
"Қўқон" давлат музей-қўриқхонасининг Буюк алломалар музейи филиали
|
2018 йил |
3500 |
3500 |
Республика бюджети ва ҳомийлик маблағи |
||||||||||
47 |
"Қўқон" давлат музей-қўриқхонасининг Амалий санъат музейи филиали
|
2025 йил |
1500 |
1500 |
Республика бюджети |
|||||||||
48 |
"Қўқон" давлат музей-қўриқхонасининг Муқимий хужра музейи филиали
|
2027 йил |
800 |
800 |
Республика бюджети |
|||||||||
"Қўқон" давлат музей-қўриқхонасининг Хамза уй-музейи филиали
|
2025 йил |
600 |
600 |
Республика бюджети |
||||||||||
50 |
Ургенч шаҳар тарихи музейи (Ўзбекистон замонавий санъати музейининг филиали)
|
2021-2022 йиллар |
2300 |
1200 |
1100 |
Республика бюджети |
||||||||
"Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг Ҳунармандчилик тарихи бўлими
|
2020-2021 йиллар |
2700 |
1200 |
1500 |
Республика бюджети |
|||||||||
52 |
"Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг Тасвирий санъат бўлими
|
2021 йил |
1000 |
1000 |
Республика бюджети |
|||||||||
53 |
"Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг Қадимги Хоразм тарихи бўлими
|
2022 йил |
1500 |
1500 |
Республика бюджети |
|||||||||
"Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг Мадраса тарихи бўлими
|
2023 йил |
1500 |
1500 |
Республика бюджети |
||||||||||
55 |
Ўрол Тансиқбоев уй-музейи
|
2026 йил |
600 |
600 |
Республика бюджети |
|||||||||
56 |
Ойбек уй-музейи
|
2022 йил |
600 |
600 |
Республика бюджети |
|||||||||
57 |
Сергей Бородин уй-музейи
|
2023 йил |
600 |
600 |
Республика бюджети |
|||||||||
58 |
Юнус Ражабий уй-музейи
|
2024 йил |
600 |
600 |
Республика бюджети |
|||||||||
59 |
Абдулла Қаҳҳор уй-музейи
|
2024 йил |
600 |
600 |
Республика бюджети |
|||||||||
60 |
Сергей Есенин музейи
|
2025 йил |
600 |
600 |
Республика бюджети |
|||||||||
61 |
Тамарахоним уй-музейи
|
2025 йил |
600 |
600 |
Республика бюджети |
|||||||||
62 |
Ғафур Ғулом уй-музейи
|
2024 йил |
800 |
800 |
Республика бюджети |
|||||||||
63 |
Олимпия шон-шуҳрат музейи
|
2019-2020 йиллар |
1200 |
600 |
600 |
Республика бюджети |
||||||||
64 |
Темурийлар тарихи давлат музейи
|
2019-2021 йиллар |
3200 |
1000 |
1100 |
1100 |
Республика бюджети |
|||||||
65 |
Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи
|
2027 йил |
1200 |
1200 |
Республика бюджети |
|||||||||
66 |
Давлат Геология музейи
|
2020 йил |
1200 |
1200 |
Республика бюджети |
|||||||||
67 |
Ўзбекистон кино санъати тарихи музейи
|
2021 йил |
300 |
300 |
Республика бюджети |
|||||||||
68 |
Соғлиқни сақлаш музейи
|
2022 йил |
400 |
400 |
Республика бюджети |
|||||||||
|
Жами
|
|
98850
|
8100
|
17700
|
19700
|
7900
|
7950
|
8850
|
6000
|
6700
|
6400
|
9550
|
|
*) Объектлар қийматига лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади.
Инвестиция дастури доирасида - 460 504,0 млн.сўм
Республика бюджети - 98 850,0 млн.сўм
Бошқа манбалар - 13 000,0 млн.сўм
2017 йил 11 декабрдаги
975-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари,
уларнинг филиал ва бўлимлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Музей номи
|
Жойлашган ҳудуд |
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган музейлар
|
||
1. |
Ўзбекистон давлат санъат музейи
|
Тошкент шаҳри |
2. |
Ўзбекистон тарихи давлат музейи
|
Тошкент шаҳри |
3. |
Темурийлар тарихи давлат музейи
|
Тошкент шаҳри |
4. |
Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи
|
Тошкент шаҳри |
5. |
Олимпия шон-шуҳрат музейи
|
Тошкент шаҳри |
6. |
Давлат геология музейи
|
Тошкент шаҳри |
7. |
Қуролли кучлар тарихи давлат музейи
|
Тошкент шаҳри |
8. |
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи
|
Тошкент шаҳри |
9. |
Соғлиқни сақлаш музейи
|
Тошкент шаҳри |
10. |
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи
|
Тошкент шаҳри |
11. |
Халқаро маданият карвон саройи |
Тошкент шаҳри |
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси |
Тошкент шаҳри |
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган музейлар
|
||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:
|
Нукус шаҳри |
Муйноқ Экология музейи
|
Муйноқ тумани |
|
Элликқалъа тумани археология ва тарих музейи
|
Элликқалъа тумани |
|
И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи
|
Нукус шаҳри |
|
Бердақ номидаги Қоракалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи |
Нукус шаҳри |
3. |
Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари:
|
Андижон шаҳри |
Адабиёт ва санъат бўлими
|
Андижон шаҳри |
|
Бобур ёдгорлиги бўлими
|
Андижон шаҳри |
|
Пахтаобод туман тарихи музейи
|
Пахтаобод тумани |
|
Тасвирий санъат бўлими
|
Андижон шаҳри |
|
Чўлпон ёдгорлиги бўлими
|
Андижон шаҳри |
|
4. |
"Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари:
|
Бухоро шаҳри |
Абу Али ибн Сино мемориал музейи
|
Пешкў туман |
|
"Арк" вилоят ўлкашунослик музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Бой савдогар хонадони уй-музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Бухоро адабиёти тарихи музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Бухоро кулолчилик ва варахша тарихи кўргазмаси
|
Бухоро шаҳри |
|
Бухоро сув таъминоти музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Бухоро тарихи музейи*
|
Бухоро шаҳри |
|
Бухоро тасвирий санъат музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Бухорода ҳуқуқ ва қонунчилик тарихи музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Гиламбофлик музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Ёғоч ўймакорлиги кўргазмаси
|
Бухоро шаҳри |
|
Имом ал-Бухорий хотира музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Кадимий Пойкент шаҳарчаси тарихи музейи
|
Қорақўл тумани |
|
Мохи-Хосса амалий безак санъати музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Мутал Бурхонов уй музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Нақшбандия тариқати музейи
|
Когон тумани |
|
Ромитан туман тарихи музейи
|
Ромитан туман |
|
Темирчилик ҳунари тарихи музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
Хаттотлик тарихи музейи
|
Бухоро шаҳри |
|
5. |
Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:
|
Ш.Рашидов тумани |
Зомин тумани тарихи музейи
|
Зомин тумани |
|
Хамид Олимжон ва Зулфия музейи
|
Жиззах шаҳри |
|
Шароф Рашидов ёдгорлик музейи
|
Жиззах шаҳри |
|
6. |
Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи
|
Қарши шаҳри |
7. |
"Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиали:
|
Шаҳрисабз тумани |
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги "Мақом музейи"
|
Шаҳрисабз шаҳри |
|
8. |
Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:
|
Кармана тумани |
Кармана туман Қосим Шайх мажмуа музейи |
Кармана тумани |
|
Қизилтепа туман тарихи музейи |
Қизилтепа тумани |
|
Нурота туман табиий-меъморий мажмуа музейи
|
Нурота тумани |
|
"Сармишсой" давлат музей-қўриқхонаси
|
Навбаҳор тумани |
|
9. |
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:
|
Наманган шаҳри |
Косонсой тумани тарихи музейи
|
Косонсой тумани |
|
"Муғтепа" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш мажмуаси
|
Косонсой тумани |
|
"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари:
|
Самарқанд шаҳри |
|
Иштихон туман тарихи музейи
|
Иштихон шаҳри |
|
Каттақўрғон шаҳар тарихи музейи
|
Каттақўрғон шаҳри |
|
Мирзо Улуғбек музейи-мажмуаси
|
Самарқанд шаҳри |
|
Пахтачи туман тарихи музейи
|
Пахтачи тумани |
|
Садриддин Айний ёдгорлик уй-музейи
|
Самарқанд шаҳри |
|
Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейи
|
Самарқанд шаҳри |
|
Самарқанд шаҳар тарихи "Афросиёб" музейи
|
Самарқанд шаҳри |
|
Ўзбекистон Маданияти тарихи давлат музейи
|
Самарқанд шаҳри |
|
Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи
|
Қўшработ тумани |
|
Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи |
Самарқанд шаҳри |
"Термиз" давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиали:
|
Термиз шаҳри |
|
Юнон-Бақтрия тарихи музейи* |
Бойсун тумани |
14. |
Тошкент вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи*
|
Нурафшон шаҳри |
15. |
Тошкент вилояти Ангрен шаҳар тарихи музейи
|
Ангрен шаҳри |
16. |
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тарихи музейи
|
Чирчиқ шаҳри |
17. |
Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов мемориал уй-музейи
|
Янгийўл шаҳри |
Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:
|
Фарғона шаҳри |
|
Марғилон шаҳар тарих музейи
|
Марғилон шаҳри |
|
Увайсий уй-музейи
|
Марғилон шаҳри |
|
Эркин Воҳидов уй-музейи
|
Олтиариқ тумани |
|
Ҳазиний уй-музейи |
Учкўприк тумани |
|
Эркин Воҳидов мемориал музейи |
Марғилон шаҳри |
19. |
"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:
|
Қўқон шаҳри |
Амалий санъат музейи
|
Қўқон шаҳри |
|
Буюк алломалар музейи
|
Қўқон шаҳри |
|
Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёт музейи
|
Қўқон шаҳри |
|
Муқимий хужра музейи
|
Қўқон шаҳри |
|
Хамза уй-музейи
|
Қўқон шаҳри |
|
20. |
"Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари:
|
Хива шаҳри |
Амалий санъат бўлими
|
Хива шаҳри |
|
Илмий-маърифий бўлим
|
Хива шаҳри |
|
Қадимги Хоразм маданияти бўлими
|
Хива шаҳри |
|
Қадимги Хоразм тарихи бўлими
|
Хива шаҳри |
|
Табиат бўлими
|
Хива шаҳри |
|
Мадраса тарихи бўлими
|
Хива шаҳри |
|
Тасвирий санъат тарихи бўлими
|
Хива шаҳри |
|
Халқ таълими тарихи бўлими
|
Хива шаҳри |
|
Хива хонлиги тарихи бўлими
|
Хива шаҳри |
|
Хоразм мусиқа тарихи бўлими
|
Хива шаҳри |
|
"Ўзбекистон-озод ва обод Ватан!" мустақиллик экспозицияси
|
Хива шаҳри |
|
Ҳунармандчилик тарихи бўлими
|
Хива шаҳри |
|
21. |
Ўзбекистон замонавий санъати музейи ва унинг қуйидаги филиаллари:
|
Урганч шаҳри |
"Хоразм тарихи ва маданияти" музейи*
|
Урганч шаҳри |
|
Комилжон Отаниёзов уй-музейи
|
Урганч шаҳри |
|
Урганч шаҳар тарихи музейи
|
Урганч шаҳри |
|
22. |
Ўзбекистон давлат табиат музейи
|
Тошкент шаҳри |
23. |
Маданият ва санъат кўргазмаси
|
Тошкент шаҳри |
24. |
Абдулла Қаҳҳор уй-музейи
|
Тошкент шаҳри |
25. |
Ғафур Ғулом уй-музейи
|
Тошкент шаҳри |
26. |
Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи
|
Тошкент шаҳри |
27. |
Мухтор Ашрафий уй-музейи
|
Тошкент шаҳри |
28. |
Ойбек уй-музейи
|
Тошкент шаҳри |
29. |
Сергей Бородин уй-музейи
|
Тошкент шаҳри |
30. |
Сергей Есенин музейи
|
Тошкент шаҳри |
31. |
Тамарахоним уй-музейи
|
Тошкент шаҳри |
32. |
Ўзбекистон кино санъати тарихи музейи
|
Тошкент шаҳри |
33. |
Ўрол Тансиқбоев уй-музейи
|
Тошкент шаҳри |
34. |
Юнус Ражабий уй-музейи
|
Тошкент шаҳри |
Абдулла Қодирий уй-музейи |
Тошкент шаҳри |
*) Ташкил қилингандан сўнг бюджетдан маблағ ажратилади.
2017 йил 11 декабрдаги
975-сон қарорига
5-ИЛОВА
2017-2027 йилларда давлат музейлари
фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар
дастури бажарилишини мувофиқлаштириш
бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ
А. Абдухакимов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири, комиссия раиси |
Ш. Нуруллоев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори, комиссия раиси ўринбосари |
Б. Закиров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири, комиссия раиси ўринбосари |
М. Хожиматов |
- |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
А. Бобоев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари |
Ж. Абруев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари |
О. Пекось |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари |
Б. Абидов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари |
А. Нуриддинов |
- |
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
Б. Абдуҳалимов |
- |
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти |
В. Файзиева |
- |
Ўзбекистон давлат санъат музейи директори |
Ж. Исмаилова |
- |
Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори |
Лавозимига кўра |
- |
"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК директори |
Ш. Ҳасанов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошлиғи, комиссия котиби |
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 12 декакбрь