Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2018 й. 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2018 й.

N 26



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 991-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 январдаги

26-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги

704-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-бандда:

"б" кичик банддаги "500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган ёки унга эквивалент" сўзлари "2 млрд сўм" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банддаги "1 миллион АҚШ долларидан" сўзлари "4 млрд сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 12-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Жамғарманинг бўш турган маблағларини Кенгаш томонидан белгиланган тартибда параметрлар доирасида тижорат банкларининг депозитларига ҳамда бошқа молиявий активларга жойлаштиради".


3. 13-банднинг олтинчи хатбошидаги "тақдим этиш" сўзларидан кейин "ҳамда депозитларни тижорат банкларида жойлаштириш" сўзлари қўшилсин.


4. 14-банддаги "бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда" сўзлари "Кенгаш томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 15, 34 ва 89-бандлардаги "Жамғарма Кенгаши" ва "Жамғарма Кенгашига" сўзлари тегишли равишда "Кенгаш" ва "Кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 21-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Жамғарма фаолиятини моддий-техник таъминлаш, асосий воситалар ва номоддий активлар харид қилиш, Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда операция харажатларини, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатга ҳақ тўлашга тенглаштирилган тўловларни ҳамда рағбатлантирувчи тусдаги тўловларни тўлаш харажатларини амалга ошириш".


7. 22-банддаги "20" рақами "21" рақами билан алмаштирилсин.


8. 35-банднинг биринчи хатбошидаги "1 миллион АҚШ долларидан" сўзлари "4 млрд сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин, "эквивалентда" сўзи чиқариб ташлансин.


9. 41 ва 68-бандлардаги "3 (уч)" сўзлари "2 (икки)" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Қуйидаги мазмундаги 41-1-банд қўшилсин:

"41-1. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, уларни кўриб чиқишнинг тўғрилиги ва имтиёзли кредитлар ажратилиши, шунингдек имтиёзли кредитлар ажратиш ва улар бўйича компенсация олишнинг барча жараёни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан масъулият тижорат банкларининг раҳбарларига юкланади".


11. 42-банддаги "бир ҳафта" сўзлари "3 (уч) иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. 43-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Банк кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларига ва ставкаларга мувофиқ берилади".


13. 44-бандга "Жамғарма" сўзидан кейин "1 (бир) иш куни мобайнида" сўзлари қўшилсин.


14. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"45. Бош тижорат банки ижобий қарорни олгандан сўнг бу ҳақда дарҳол банк филиалига хабар беради. Шу билан бирга, бош банкдаги ваколатли шахс банк, Жамғарма ва кредит олувчи ўртасида компенсация тақдим этиш тўғрисида уч томонлама шартномани имзолайди ҳамда уни 1 (бир) иш куни мобайнида кичик тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакили имзолаши учун банк филиалига юборади".


15. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"47. Жамғарма компенсация тақдим этишни рад этган тақдирда бош тижорат банки банк филиалини дарҳол бундан хабардор қилади. Банк филиали кредитлар бўйича компенсация бериш рад этилгани ҳақида хабарномани олганидан сўнг кичик тадбиркорлик субъектига кредит ажратиш рад этилгани хусусида маълум қилади.

Бунда банк филиали кичик тадбиркорлик субъектига умумий равишда белгиланган тартибда бозор шартларида кредит шартномаси тузишни таклиф этади".


16. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"49. Тижорат банклари белгиланган тартибда:

ушбу Низомга мувофиқ "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар" 12800 ҳамда "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар" 14400 алоҳида баланс ҳисобрақамларида муддатлар ва қарз олувчиларнинг турлари бўйича ажратилган кредитларнинг ҳисобини юритади;

Компенсациялар тақдим этиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобига қопланадиган ҳисобланган фоизларни олиш" 16325 алоҳида баланс ҳисобрақамларида Жамғарма томонидан компенсация қилинадиган фоизлар ҳисобини юритади".


17. 50 ва 83-бандларнинг иккинчи хатбошидаги, 56-банддаги "5 (беш)" сўзлари "3 (уч)" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"51. Жамғарма компенсацияси компенсация бериш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бир пайтнинг ўзида банк реестри асосида бир қанча кредит шартномалари бўйича банкнинг "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" 29801 транзит ҳисобрақамига ўтказилади.

Бунда "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" 29801 транзит ҳисобрақамига тушган маблағлар банкнинг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобига қопланадиган, ҳисобланган фоизларни олиш" 16300 ҳисобрақамига автоматик равишда ўтказилади".


19. 54, 55 ва 57-бандлардаги "52" рақами "53" рақами билан алмаштирилсин.


20. 61-банддаги "500 минг АҚШ долларидан ошмайдиган ёки кафиллик олиш учун ариза тақдим этилган кундаги эквивалент миқдорида берилади" сўзлари "2 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. 63-бандда:

биринчи хатбошига "Мазкур Низомга мувофиқ" сўзларидан кейин "фақат" сўзи қўшилсин;

олтинчи хатбошидаги "65" рақами "66" рақами билан алмаштирилсин.


22. Рус тилидаги матнда: 65-банднинг биринчи хатбошидаги "Поручительства" сўзи "Поручительство" сўзи билан алмаштирилсин.


23. 69-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"69. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма кафиллигини олиш учун бош тижорат банки томонидан юборилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилгандан сўнг 5 (беш) иш куни мобайнида:

тақдим этилган ҳужжатларни текширади. Жамғарма, зарур бўлганда, 1 (бир) иш куни мобайнида бош банкдан етишмаётган ахборотни (ҳужжатларни) сўраб олади;

ушбу Низомнинг 68-бандида назарда тутилган умумлаштирилган маълумотларни ушбу Низом шартларига мувофиқлик юзасидан текширади;

кафолат олиш учун ариза маъқулланган тақдирда хулосани расмийлаштиради ва унга кичик тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотни илова қилади".


24. 70-банддаги "уч кун муддатда" сўзлари "2 (икки) иш куни мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. 71-банддаги "беш кун муддатда" сўзлари "3 (уч) иш куни мобайнида" сўзлари билан аламштирилсин.


26. 79-банднинг биринчи хатбошидаги ва 81-банднинг олтинчи хатбошидаги "75" рақами "78" рақами билан алмаштирилсин.


27. 1-иловада:

"Муддатлар" устунининг "3-босқич" позициясидаги "3" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;

"Муддатлар" устунининг "5-босқич" позициясидаги "5" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин.


28. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 46-модда











































Время: 0.1828
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск