ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2017 й. 985-сон "Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2017 й.

N 985




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДА

АҲОЛИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ТАБИИЙ ҲАМДА ТЕХНОГЕН

ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ, ШУНИНГДЕК ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ СОҲАСИДАГИ

ИЛМИЙ ИШЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО

КЕНГАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3030-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирликлар ва идораларга аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тизимлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш;

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, Идоралараро кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари  "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 декабрдаги

985-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти

ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген

хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш,

шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий

ишларни ривожлантириш бўйича

идоралараро кенгаш

ТАРКИБИ


1.

К.М. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Идоралараро кенгаш раиси

2.

З.Т. Тураев

-

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи, Идоралараро кенгаш раисининг ўринбосари

3.

лавозим бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бошқармаси бошлиғи

4.

Б.А. Мавлянкариев

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти профессори

5.

А.А. Насиров

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлар Академиясининг Олий таълимдан кейинги таълим бўлими бошлиғи

6.

Д.А. Зарединов

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош радиологи

7.

Д.А. Алимов

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг ўринбосари

8.

Ш.Х. Усанов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот-методик таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари

9.

Т. Турсунов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент кимё-технология институти профессори

10.

А.Н. Нигматов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти кафедра мудири

11.

М.Х. Эсанов

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази директори

   

12.

З.К. Курбанов

-

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси Телекоммуникация тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси бошлиғи

13.

Ш.А. Хакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси "Тошуйжой ЛИТИ" акциядорлик жамиятининг зилзилага бардош қурилиш бўлими бошлиғи

14.

Ж.М. Исаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий котиби

15

Ф.Ш. Шоазизов

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Дарё, канал ва иншоотлар гидравликаси лабораторияси мудири

16.

Ғ.А. Бимурзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати бошлиғи

17.

А.А. Турғунов

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти директори

18.

А.И. Тўйчиев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

19.

Х.С. Сагдиев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

20.

К.Д. Салямова

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти етакчи илмий ходими

21.

М.У. Каримов

-

"Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти" давлат корхонаси илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

22.

Б.В. Криворучко

-

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти Темир йўл муҳандислари институти "Ҳаёт хавфсизлиги асослари" кафедраси катта ўқитувчиси

23.

В.Д. Минченко

-

"ГИДРОИНГЕО институти" давлат корхонаси лаборатория мудири

24.

Б.М. Холматжанов

-

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори

25.

С.Р. Камилов

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси "Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази" давлат унитар корхонаси бош мутахассиси

26.

О.Т. Ахмедов

-

"Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти "Илмий техника маркази" масъулияти чекланган жамияти докторанти

27.

Б.Ф. Хикматов

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи, Идоралараро кенгаш котиби

         

Изоҳ. Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар идоралараро кенгаш таркибига киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 декабрь








































Время: 0.1765
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск