язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2017 й. 1013-сон "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2017 й.

N 1013



"ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТНИ ТАРҚАТИШ ВА УНДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарорига мувофиқ:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари имзоланган санадан эътиборан бир кун мобайнида ва зарур бўлган тақдирда уларга доир ахборот-таҳлилий материаллар (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати, ўзгартиш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослаш жадвали ва бошқалар) уларни қабул қилган органлар томонидан қоғозда ва электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва зарур бўлган тақдирда уларга доир ахборот-таҳлилий материалларни бошқа давлат органларига ва ташкилотларга юбориш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан уларнинг матнларини улар вазирликка келиб тушган куни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича электрон шаклда йўллаш орқали амалга оширилади.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан хабар берувчи функцияли электрон тизим (кейинги ўринларда электрон тизим деб аталади) орқали юборилади.


4. Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиб олиш ва уларни раҳбарлар ва ходимлар эътиборига етказиш учун масъул шахсни белгиласинлар;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, ўз фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борсин;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни улар келиб тушган куни ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига электрон шаклда етказилишини таъминласинлар;

ўз фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидаги нормаларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга доир, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини юксалтиришга қаратилган зарур ишларни ташкил этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон тизим орқали ўз вақтида қабул қилиб олиниши ва ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига етказилиши устидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширсин;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиб олишда ва ижрочиларга етказишда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўрсин;

қонун ҳужжатларининг тарқатилиши, аҳоли ва ижрочиларга уларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилишининг амалий таъсирини мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлаб, зарурат бўлганда уларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига:

Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

зарурат бўлган тақдирда, ҳужжатнинг мазмунидан келиб чиқиб Рўйхатда назарда тутилмаган ташкилотларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юбориш ҳуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 декабрдаги

1013 -сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда) 20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Давлат рўйхатидан ўтказилган меъёрий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати бўйича давлат органлари ва ташкилотларга юборилади.

Вазирликлар ва идоралар, ўз ваколатлари доирасида ўзлари томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар матнлари тарқатилишини таъминлаши шарт.

Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) улар расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштиришга мажбурдир.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар "Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталарида мунтазам равишда эълон қилиб борилиши шарт".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган Асосий талабларда:


а) 1-бандига қуйидаги таҳрирдаги "б-1" кичик банд қўшилсин:

"б-1) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга)";


б) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) ўзларининг расмий веб-сайтларига норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай жойлаштиришга мажбурдир".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 декабрдаги

1013-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб топилган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 47-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 26 майдаги 135-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 30-модда) илованинг 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 83-модда) 6-банди ва қарорга илова.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-342-сон Қонуни)" 2013 йил 7 декабрдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 88-модда) илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва тарқатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармони)" 2014 йил 8 июлдаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 68-модда) илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 декабрь