Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.12.2017 й. 1007-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 декабрдаги

1007-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шахслар, транспорт воситалари ва товарларни

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали

ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин,

фитосанитария ва ветеринария назоратидан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида (кейинги ўринларда ўтказиш пунктлари деб аталади) чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


ўтказиш пункти маъмурияти - мазкур ўтказиш пункти бириктирилган аэропорт (аэродром), дарё бандаргоҳи, темир йўл станцияси, автомобиль (пиёдалар) ўтказиш пункти раҳбарияти;


ветеринария назорати - одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳайвонлар касалликларининг ташувчилари бўлиши мумкин предметлар ва товарларни, шунингдек, "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат ветеринария назорати объектларини назорат қилиш мақсадида чегара назорати ветеринария пунктлари (участкалари) томонидан (кейинги ўринларда давлат ветеринария назорати пунктлари деб аталади) ҳайвонлар ҳамда улардан олинадиган маҳсулотларга нисбатан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;


Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси (кейинги ўринларда Давлат чегараси деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг (қуруқлик, сув, ер ости, самовий ҳудуд) чегараларини белгилайдиган линия ва ушбу линия бўйлаб ўтадиган вертикал юза;


назорат тартиб-таомиллари - давлат назорати органлари томонидан Давлат чегаралари орқали ўтадиган шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар;


давлат назорати органлари - шахслар, транспорт воситалари, товарларни ушбу Низомга мувофиқ Давлат чегараси орқали ўтказишда иштирок этадиган чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари;


чегара назорати - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг чегара назорати бўлинмалари (кейинги ўринларда чегара назорати бўлинмалари деб аталади) томонидан миллий хавфсизлик манфаатларини ва чегаралар мустаҳкамлигини таъминлаш, Давлат чегарасини ва ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан ўтказиш пунктларида амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;

кириш пункти - шахслар, транспорт воситалари ва товарлар ҳаракатланадиган йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати амалга ошириладиган дастлабки ўтказиш пункти;


чиқиш пункти - шахслар, транспорт воситалари ва товарлар ҳаракатланадиган йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишда божхона, санитария-карантин, фитосанитария, чегара ва ветеринария назорати амалга ошириладиган охирги ўтказиш пункти;


ўтказиш пункти - Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларнинг чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати амалга ошириладиган ва ўтказиладиган халқаро алоқалар учун очиқ бўлган чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль йўллари, дарё бандаргоҳлари, аэропортларнинг (аэродромлар) ҳудуди (ҳудудининг бир қисми), шунингдек, бошқа махсус жиҳозланган жой;


ўтказиш пункти режими - ўтказиш пунктлари орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларнинг кириб келиши, чиқиб кетиши ва олиб ўтилиши, шунингдек, унинг ҳудудида ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайдиган қоидалар;


санитария-карантин назорати - ўтказиш пунктларида ҳудудий Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг санитария-карантин бўлинмалари томонидан Давлат чегараси орқали келган шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;


қўшма наряд - шахслар, транспорт воситалари ва товарларни биргаликда назорат қилишга жалб этиладиган давлат назорати органлари вакилларидан иборат таркибдаги наряд;


божхона расмийлаштируви - божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини таъминлаш учун божхона органлари мансабдор шахслари томонидан амалга ошириладиган божхона операциялари;


божхона назорати - Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш учун божхона органлари томонидан, жумладан хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирлар;


технологик схема - чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш кетма-кетлигини, шу жумладан шахслар, транспорт воситалари ва товарларни кўрикдан ўтказиш тартиби, уларнинг ўтказиш пункти ҳудудида кўчиш тартиби, товарларни ва транспорт воситаларини сақлаш, транспорт воситаларини кузатиб бориш тартибини, назоратда фойдаланиладиган шахсий таркибни, махсус техника воситалари ва хизмат ҳайвонларидан фойдаланиш тартиби, шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегарасидан ўтказишда иштирок этадиган вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилайдиган ҳужжат;


товар - божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси;


транспорт воситаси - товарларни ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган восита. Транспорт воситаси ҳар қандай сув кемаси, ҳаво кемаси, автотранспорт воситаси, темир йўл транспорт воситасини (темир йўлда ҳаракатланадиган таркиб, темир йўлда ҳаракатланадиган таркибининг бир қисмини) ёки контейнерни, шунингдек, уларнинг конструкциясига мувофиқ техник паспорт ёки техник маълумотларида назарда тутилган эҳтиёт қисмлар, анжомлар ва ускуналар, суюқлик сақлаш идишларидаги ёқилғи-мойлаш материаллари совутувчи ва бошқа техник суюқликларни, агар улар мазкур транспорт воситалари билан бирга ташилаётган бўлса, ўз ичига олади;


фитосанитария назорати - ўтказиш пунктида карантин бўйича назорат қилинадиган товарлар ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган (транзит ташиладиган) ўсимликларни текширишда ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори томонидан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар.



2-БОБ. ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИНИ КЕСИБ

ЎТИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ


3. Давлат чегараси орқали ўтадиган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилиши шарт.

Бунда агар мазкур товарлар ва транспорт воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлмаса, уларни фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратидан ўтказиш тақиқланади.

Муайян тур ва шаклдаги назоратдан озод этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.


4. Ўтказиш пунктида давлат назорати органлари шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органлари билан ҳамкорликда амалга оширадилар.

Ҳар бир муайян ўтказиш пунктида шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишнинг технологик схемаси давлат назорати органлари ва ўтказиш пункти маъмурияти раҳбарларининг қўшма қарорига биноан жорий этилади.

Назорат тартиб-таомилларини амалга оширишда қурол-яроғ ва техника, махсус техника воситалари, муҳандислик иншоотлари, хизмат итлари, шунингдек, инсон ҳаёти ва саломатлиги, ҳайвонлар, ўсимликлар учун хавфсиз ва товарлар ҳамда транспорт воситаларига зарар етказмайдиган дезинфекция воситаларидан фойдаланиш мумкин.


5. Чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати давлат назорати органларининг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилади.

Ўтказиш пунктларида давлат назорати органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш учун жавобгарлик чегара назорати бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.


6. Давлат назорати органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишда биргаликдаги ҳаракат қилиш тартиби ва усулларини белгилаш;

Давлат чегарасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш, чегара ва божхона қонунчилиги бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга доир комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ўтказиш пунктларида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш технологияларини такомиллаштириш ва оптималлаштириш;

давлат назорати органларининг ўтказиш пунктларида кутилмаган вазиятлар юзага келганда келишилган ҳолда ҳаракат қилишга доим тайёр туриши;

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бажариш бўйича давлат назорат органлари фаолиятини такомиллаштириш.


7. Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар Давлат чегараси орқали Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномалари билан белгиланган Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берадиган амалдаги ҳужжатлар бўйича ўтказилади.

Шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказиш тўғрисидаги якуний қарор улар ўтказиш пунктида барча турдаги назоратдан ўтказилгандан сўнг чегара назорати бўлинмаси томонидан қабул қилинади.

Ўтказиш пунктида давлат назорати органлари шахслар, транспорт воситалари ва товарлар барча турдаги давлат назоратидан ўтказилганлиги тўғрисидаги қайд варақасидан ёки электрон тизимдан фойдаланиши мумкин.


8. Айрим ҳолларда, Ўзбекистон Республикасига белгиланмаган ҳужжатларсиз, бекор қилинган ёки муддати ўтган ҳужжатлар билан кириш учун келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат чегараси орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятининг рухсати билан ўтказилади.

9. Давлат чегараси орқали қуйидагилар устувор тартибда ўтказилади:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар, оғир беморлар, ҳомиладорлиги ва ногиронлиги яққол билиниб турган шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва улар кетаётган автотранспорт воситалари;

халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспорт воситалари;

тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот мақсадлари учун хабарлар ва бошқа материаллар;

табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, бошқа шундай товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспорт воситалари;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;

Ўзбекистон Республикасининг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.

Баъзи ҳолларда шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг қарорига асосан божхона органи бошлиғи билан келишилган ҳолда устувор тартибда ўтказилиши мумкин.


10. Давлат чегараси орқали ўтувчи шахслар давлат назорати органи ходимларининг талабига биноан зарур ҳужжатлар, багаж, қўл юки, валюта қимматликларини назорат ва текширувдан ўтказиш учун тақдим этади, назорат ва текширувни ўтказишга кўмаклашади.


11. Жисмоний шахсларга ўтказиш пунктида қуйидагилар тақиқланади:

чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсатисиз фото ва видеога суратга олиш;

давлат назорати органларининг назорат тартиб-таомилларини ташкил этишига халақит берса, мобиль ва бошқа воситалардан фойдаланиш;

давлат назорати органлари ходимларини назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибни бузишга мажбур қиладиган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан уларга бирон-бир моддий қимматликлар таклиф этиш;

ўтказиш пункти ҳудудига ёки унинг хизмат хоналарига белгиланган тартибни бузган ҳолда кириш;

ўтказиш пункти ҳудудига тегишли рухсатларсиз қурол-яроғ, портловчи моддалар ва атрофдагилар ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғдирадиган бошқа предметлар (моддалар) олиб кириш (олиб ўтиш).


12. Чегара назорати ва божхона органлари бўлинмалари йўловчиларни темир йўл ёки авиация транспортида халқаро ташишни амалга оширадиган юридик шахслардан Ўзбекистон Республикасига келаётган йўловчиларнинг шахсий маълумотларини олдиндан олади.


13. Халқаро йўналишлар учун очилган автомобиль йўллари, темир йўллар ва авиация ўтказиш пунктларида йўловчилар ва уларнинг юклари божхона назорати ва текширувидан одатда, қуйидаги икки йўлакли тизимни белгиланган тартибни қўллаш орқали ўтказилади:

"яшил" йўлак - кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги қўл юки ва кузатиб борилаётган багажидаги товарларини божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой;

"қизил" йўлак - кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багажидаги товарларини, шунингдек, декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.

Ўтказиш пунктининг паспорт назорати зонаси аэропортлар ҳудудий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини расмийлаштириш учун мўлжалланган секторлар ва чет эл фуқароларини расмийлаштириш учун мўлжалланган секторларга ажратилиши мумкин ва бу ўтказиш пунктининг технологик схемасида кўрсатилади.


14. Идентификация воситалари бузилиши (пломбалар, муҳрлар ва бошқалар) ёки Давлат чегарасини бузиб ўтувчи шахс контрабанда предметларини ёки ноқонуний олиб кетилаётган товарларни яшириши мумкинлигини кўрсатувчи белгилар аниқланганда, чегара ва назорат бўлинмалари раҳбарларининг қўшма қарори асосида транспорт воситаси ёхуд товар очиб кўрилади ва кўрикдан ўтказилади ҳамда бу ҳақида белгиланган тартибда далолатнома тузилади.


15. Транспорт воситалари ва товарлар махсус жиҳозланган жойда қўшма наряд томонидан кўрикдан ўтказилади.

Транспорт воситаси ва товарни кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қарор божхона органи бошлиғи томонидан чегара назорати бўлинмаси раҳбари билан келишган ҳолда қабул қилинади.


16. Транспорт воситалари ва товарлар техника хавфсизлигига риоя этилган ҳолда, ташувчи вакили ёки транспорт воситаси ҳайдовчиси (ҳаво, дарё кемаси экипажи, поезд бригадасининг аъзоси) иштирокида кўрикдан ўтказилади ҳамда улар божхона ва чегара нарядининг талабига кўра кўздан кечириш қийин бўлган барча жойларни кўрсатиши шарт.


17. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтаётган транспорт воситалари ва товарларга нисбатан кириш пунктида Ўзбекистон Республикасидан чиқиш пунктида назорат қилинадиган идентификация воситалари (пломбалар, муҳрлар ва бошқалар) қўлланилиши мумкин.


18. Ўтказиш пунктларида шахслар, транспорт воситалари ва товарлар асоссиз ушлаб турилишига, шунингдек, уларга зарар етказилишига йўл қўйилмайди.


19. Мансабдор шахслар чегара, божхона, санитария карантини, фитосанитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш чоғида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, ушбу ҳуқуқбузарликлар изини ва объектларни сақлаш, ушбу ҳолатларга дахлдор шахсларни қўлга олиш бўйича зарур чоралар кўриши зарур.


20. Ҳуқуқбузарлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига дахлдор бошқа шахслар, шунингдек, зарур ашёвий далиллар ушлаб турилади, сўнгра эса тегишлилиги бўйича чегара ёки божхона назорати бўлинмасига ёхуд ички ишлар органлари навбатчи қисмларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш учун олиб келинади.


21. Давлат назорати органлари ходимларига нисбатан ҳуқуқбузарликлар содир этадиган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.


22. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари профилактика мақсадида эмлашларни ўтказишни талаб қиладиган мамлакатларга чиқишда уларда санитария-карантин бўлинмалари ходимлари томонидан вакцинация ва ревакцинация тўғрисидаги халқаро гувоҳномалар мавжудлиги текширилади.



3-БОБ. АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ (ПИЁДАЛАР) ЎТКАЗИШ

ПУНКТЛАРИДА НАЗОРАТ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


§ 1. Умумий қоидалар


23. Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар, ҳайдовчилар, йўловчилар ва автотранспорт воситалари ўтказиш пунктларида чегара назорати бўлинмалари томонидан ўтказиш пунктининг технологик схемага асосан имкониятларига мувофиқ миқдорда навбатма-навбат ўтказилади, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


24. Ушбу Низомнинг 15-16-бандларида назарда тутилган ҳолатларда божхона органи томонидан товарга илова қилинадиган ҳужжатлар ёки халқаро йўлларда ташиш дафтарчасида Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ тегишли ёзувлар қайд этилади.



§ 2. Ўзбекистон Республикасига кириш


25. Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан одатда, қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади:

чегара назорати бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахсларнинг Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжудлиги текширилади;

шахслар, уларнинг қўл юклари, товарлар ва транспорт воситалари санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади;

Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар ва йўловчилар қўл юки ҳамда багажи билан бирга чегара ва божхона назоратидан ўтиш учун залга ўтказилади;

автотранспорт воситаси ўтказиш пункти ҳудудига ўтказилади ва кўрикдан ўтказиш майдончасига қўйилади;

ҳайдовчи чегара ва божхона назоратидан ўтказилади;

ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш ҳамда ташилаётган товарни расмийлаштириш учун товарга илова қилинган ҳужжатларни тақдим этади;

чегара ва божхона наряди томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара ва божхона назоратидан яширинган шахслар ва товарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ҳудуди орқали транзит ташиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади ва шундан сўнг автотранспорт воситаси кўрикдан ўтказилади;

автотранспорт воситаси ва унда ташилаётган товарлар божхонада расмийлаштирилгач, товарларга илова қилинган ҳужжатларга божхона органининг тегишли белгилари қўйилади;

барча турдаги назорат ишлари ниҳоясига етганидан сўнг махсус ажратилган жойдаги йўловчилар қўл юки ва багажи билан бирга автотранспорт воситасига чиқариш учун кузатиб борилади, Давлат чегарасидан пиёда ўтаётган шахслар эса ўтказиш пунктидан технологик схемага мувофиқ белгиланган йўналиш бўйича чиқарилади;

чегара назорати бўлинмаси томонидан шахслар ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасига кириш учун Давлат чегарасини кесиб ўтиш тўғрисида чегара белгилари, зарур бўлганда эса давлат назорати бошқа органларининг тегишли белгилари бор ёки йўқлиги текширилади.


26. Транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши учун ваколатли банкнинг айирбошлаш шохобчаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, белгиланган йиғимлар ундирилади.


27. Чегара ва божхона назорати жараёнида ёки ундан сўнг шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришдан бош тортган ҳолларда, у Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун назорат тартиб-таомилларидан такроран ўтказилади.

Товар ёки автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки унинг ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланишидан бош тортилган ҳолатда, мазкур товар ёки автотранспорт воситаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чегарадош мамлакат ҳудудига қайтариб юборилади.



§ 3. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш


28. Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан одатда, қуйидаги тартибда ўтказилади:

чегара назорати бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган шахсларнинг Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжудлиги текширилади;

автотранспорт воситаси ундан йўловчилар туширилгандан сўнг ўтказиш пункти ҳудудига ўтказилади ва кўрикдан ўтказиш майдончасига қўйилади;

Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар ва йўловчилар қўл юки ҳамда багажи билан бирга чегара ва божхона назоратидан ўтиш учун залга ўтказилади ва шундан сўнг Давлат чегарасидан пиёда ўтаётган шахслар ўтказиш пунктидан технологик схемага мувофиқ белгиланган йўналиш бўйича чиқарилади, йўловчилар эса махсус ажратилган жойга ўтади;

ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш ҳамда ташилаётган товарни расмийлаштириш учун товарга илова қилинган ҳужжатларни тақдим этади;

чегара ва божхона наряди томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара ва божхона назоратидан яширинган шахслар ва товарлар, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади ва автотранспорт воситаси кўрикдан ўтказилади;

автотранспорт воситаси ва унда ташилаётган товарлар божхонада расмийлаштирилгач, товарларга илова қилинган ҳужжатларга божхона органининг тегишли белгилари қўйилади ва шундан сўнг ҳайдовчи чегара назоратидан ўтади;

барча турдаги назорат ишлари ниҳоясига етганидан сўнг махсус ажратилган жойдаги йўловчилар қўл юки ва багажи билан бирга автотранспорт воситасига чиқариш учун кузатиб борилади;

чегара назорати бўлинмаси томонидан шахслар ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш учун Давлат чегарасини кесиб ўтиш тўғрисида чегара белгилари, зарур бўлганда эса давлат назорати бошқа органларининг тегишли белгилари бор ёки йўқлиги текширилади.


29. Чегара ва божхона назорати жараёнида ёки ундан сўнг шахс Ўзбекистон Республикасидан чиқишдан бош тортган ҳолларда, у Ўзбекистон Республикасига қайтариб киритилади, унинг чиқиш ҳақида қўйилган белгилари бекор қилинади ва ундирилган йиғимлар қайтариб берилмайди.

Товар ёки автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишдан бош тортилган ҳолатда, мазкур товар ёки автотранспорт воситаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб киритилади.



4-БОБ. ТЕМИР ЙЎЛ ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИДА

НАЗОРАТ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


§ 1. Умумий қоидалар


30. Чегара назорати бўлинмасининг раҳбари поезд келишидан олдин ўтказиш пунктида режим ташкил қилади.

Давлат назорати органлари темир йўл таркибининг келиши ва кетиши тўғрисидаги ахборотни станция бўйича навбатчидан (диспетчердан) олади.


31. Йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажи, поезд бригадаси аъзолари қўшма наряд томонидан ўтказиш пунктида, айрим ҳолларда эса ҳаракатланиш йўналишида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.

Юк вагонларида ташиладиган товарлар божхона органлари жойлашган жойдаги юклаш (тушириш) темир йўл станцияларида расмийлаштирилади.


32. Назорат тартиб-таомиллари поездлар ҳаракатланиш жадвалида назарда тутилган тўхтаб туриш вақти давомида амалга оширилади. Темир йўл маъмурияти давлат назорати органларига поездлар ҳаракатланиш жадвалидаги ўзгартиришлар тўғрисида олдиндан хабар беради.

Юк ташиш поездининг тўхтаб туриш вақти чегара назорати бўлинмалари ва божхона органлари томонидан темир йўл маъмурияти билан биргаликда белгиланади. Ўтказиш пунктларида юк ва йўловчи ташиш поездларини текшириш тартиби ва давомийлиги юк ҳамда йўловчи ташиш поездларини назорат қилишнинг ҳудудий темир йўл бўлинмалари, чегара назорати бўлинмалари ва божхона органлари билан келишилган ҳамда улар томонидан тасдиқланган технология асосида белгиланади.

Айрим ҳолларда, чегара ёки божхона назорати бўлинмаларининг буюртманомалари бўйича таркибларни қўшимча кўрикдан ўтказиш ва поездларни тўхтатиб туриш зарурати юзага келганда, поезднинг тўхтаб туриш вақти юк ва йўловчи ташиш поездларини назорат қилиш технологиясига биноан белгиланган вақтдан кўпроққа узайтирилиши мумкин.


33. Назорат тартиб-таомиллари ниҳоясига етказилгандан сўнг чегара назорати бўлинмасининг раҳбари поездни жўнатиш масаласини давлат назорати бошқа органларининг раҳбарлари билан келишади ҳамда темир йўл маъмуриятига поездни ўтказиш пункти ҳудудидан жўнатиш учун рухсат беради.


34. Чегара ва божхона назорати ниҳоясига етказилгач, ички ишлар органлари ходимларига темир йўл таркибини кузатиб боришни давом эттириш, йўлда жамоат тартиби сақланишини, йўловчиларнинг шахсий ва мулки хавфсизлигини таъминлашга рухсат этилади.



§ 2. Ўзбекистон Республикасига кириш


35. Чегара назорати бўлинмаси раҳбари чегарадош давлатнинг чегара станциясидан темир йўл таркибининг ҳаракатланиши тўғрисида станция навбатчисидан (диспетчеридан) ахборот олгандан сўнг поезднинг келиш вақтини ундан сўраб аниқлайди.


36. Темир йўл таркиби Давлат чегарасини кесиб ўтишда чегара наряди унга чиқиши учун тўхтатилади ва наряд таркибни ўтказиш пунктигача кузатиб боради. Давлат чегараси линиясида тўхташ жойи ва тўхтаб туриш вақти чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан темир йўл маъмурияти билан келишган ҳолда белгиланади.


37. Йўловчилар одатда, вагонлар, локомотивлар, темир йўл вокзали биносида ёки бунинг учун махсус ажратилган бошқа жойларда чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.


38. Поездлардан йўловчилар туширилмайдиган ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомиллари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қўшма наряд ички ишлар органлари билан биргаликда ўтказиш пунктида зарур режим чекловлари бажарилишини таъминлайди;

чегара назорати бўлинмаси, божхона органи ва санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати ходимлари темир йўл таркибига юборилади ва текширувни амалга оширади. Вагонлар кузатувчилари санитария-карантин бўлинмалари ходимларига ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинаётган йўловчилар борлиги ҳамда уларнинг сони ҳақида ахборот беради. Йўловчиларнинг ҳужжатларини текшириш, вагонни ички ва ташқи кўрикдан ўтказиш, шунингдек, локомотивни кўрикдан ўтказиш технологик схемага мувофиқ турли тартибда амалга оширилиши мумкин;

қўшма наряд вагонда назорат тартиб-таомилларини амалга оширишни бошлашдан аввал вагон кузатувчисидан йўловчилар купеда ўз жойларини эгаллаши ва ҳужжатлари, қўл юклари ҳамда багажини текширишга тайёрлаши, кўриш чекланган шароитда эса вагондаги қўшимча ёритиш чироқларини ёқишни талаб қилади (камида 80 люкс);

йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажи қуйидаги кетма-кетликда назоратдан ўтказилади: санитария-карантин назорати, чегара назорати, божхона назорати, фитосанитария ва ветеринария назорати.


39. Йўловчилар поезддан тушириладиган ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомиллари одатда, қуйидаги тартибда амалга оширилади:

йўловчиларни кутиб оладиган чегара наряди йўловчиларни перронда кутиб туради ва зарур режим чекловлари бажарилишини таъминлайди;

машинистлар бригадаси қўшма наряд томонидан локомотив кабинасида чегара назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;

божхона наряди товарнинг почта-багаж вагонидан туширилиши ва почта-багаж бўлимига олиб борилишини назорат қилади;

йўловчилар қўл юки ва багажи билан ва товарлар поезддан туширилгач, транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш бўйича қўшма наряд таркибни юк ҳамда йўловчи ташиш поездларини назорат қилиш технологиясига мувофиқ махсус ажратилган жойларда ташқи ҳамда ички томондан кўрикдан ўтказади;

йўловчилар йўловчиларни кутиб оладиган қўшма наряд кузатуви остида темир йўл вокзалининг тегишли залига боради;

йўловчилар санитария-карантин назоратидан ўтгандан сўнг чегара назорати линиясига ўтади. Ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинган бемор йўловчилар аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда эпидемияга қарши тадбирлар амалга оширилади;

йўловчилар чегара назоратидан ўтиш пайтида қўшма наряд йўловчилар, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бегона шахсларнинг ҳужжатларни текшириш линияси орқали ноқонуний ўтишига йўл қўймаслик мақсадида кузатиб туради;

йўловчилар божхона расмийлаштирувидан ўтиш пайтида ветеринария ва фитосанитария назоратидан ҳам ўтказилади;

барча турдаги назорат тадбирлари тугагандан сўнг йўловчилар қўл юки ва багажи билан вокзал биносидан чиқади;

вокзал зали бўйича навбатчи ўтказиш пунктига бегона шахслар, шу жумладан кутиб олувчилар кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида йўловчиларнинг вокзал биносидан чиқишини назорат қилади;

чегара ва божхона назорати ниҳоясига етгандан сўнг йўловчилар, перрон ва вокзал зали қўшма наряд томонидан бегона буюмлар ва предметларни аниқлаш учун кўздан кечирилади.


40. Юк ташувчи темир йўл таркиби алоҳида ишлаб чиқилган технологик схема бўйича чегара-божхона назоратидан ўтказилади.



§ 3. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш


41. Йўловчилар поездга чиқариладиган ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомиллари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

чегара ва божхона назорати бўлинмалари поезднинг поездлар ҳаракатланиш жадвалида белгиланган жўнаб кетиш вақтидан 3 соат олдин чегара ва божхона назорати линиясига ўтади, вокзал залини кўздан кечиради, бегона шахсларни чиқариб юборади, буюмлар ва предметларни олиб ташлайди ҳамда иш ўринлари ва махсус техника воситаларини ишлашга тайёрлайди;

йўловчилар назоратдан ва зал бўйича навбатчилари томонидан чипталар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ветеринария ва фитосанитария назорати, божхона расмийлаштируви ҳамда чегара назоратидан ўтказилади ва поезд келгунига қадар кутиш залига юборилади;

чегара наряди чегара назорати линиясида йўловчилар, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бегона шахсларнинг назорат линиясидан ноқонуний ўтишига йўл қўймаслик мақсадида кузатиб туради;

зал бўйича навбатчи рўйхатдан ўтказиш тугагандан сўнг чегара нарядига рўйхатга олинган йўловчилар ҳақида ахборот беради;

чет элга чиқувчи шахсларнинг ҳужжатини текшириш поезд жўнаб кетишига 15 дақиқа қолганда, темир йўл маъмурияти томонидан рўйхатдан ўтказилган йўловчиларнинг барчаси поездга чиқарилгандан сўнг якунланади.

транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш бўйича қўшма наряд жўнаб кетадиган темир йўл таркибини ташқи ва ички томондан кўрикдан ўтказади;

поезд кўрикдан ўтказилгач, чегара назорати бўлинмасининг раҳбари божхона органи бошлиғи билан келишган ҳолда, вокзал биносида божхона расмийлаштируви ва чегара назоратидан ўтган йўловчиларга поездга чиқиш, шунингдек, товарларни юклашга рухсат беради;

рўйхатдан, божхона расмийлаштируви ва чегара назоратидан ўтмаган йўловчиларнинг поездга чиқишига рухсат этилмайди;

поездлар бригадаларининг аъзолари технологик схемага мувофиқ темир йўл таркиби ташкил этиладиган жойда турган вагонларда чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади;

йўловчилар вагонларга чиқарилгач, чегара назорати бўлинмасининг раҳбари божхона органи бошлиғи ва навбатчи диспетчер билан келишган ҳолда, ўтказиш пункти ҳудудидан поезднинг жўнашига рухсат беради;

чегара наряди поезднинг ўтказиш пункти ҳудудидан жўнаб кетишини назорат қилади.


42. Йўловчилар поездга чиқарилмайдиган ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомиллари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

чет элга жўнаб кетаётган темир йўл таркибининг ўтказиш пунктига келишидан 20 дақиқа олдин станция бўйича навбатчи (диспетчер) чегара назорати, божхона хизмати бўлинмалари ва ички ишлар органларига тегишли ахборотни етказади ва улар перронга бориб, ҳудудни кўздан кечиради, бегона шахсларни чиқариб юборади, буюмлар ва предметларни олиб ташлайди ҳамда иш ўринлари ва махсус техника воситаларини ишлашга тайёрлайди;

ўтказиш пунктига поездда келган йўловчилар бевосита поезд вагонларида чегара ва божхона назорати (божхона расмийлаштируви), фитосанитария ҳамда ветеринария назоратидан ўтказилади;

назорат тартиб-таомиллари тугагандан сўнг чегара назорати бўлинмасининг раҳбари божхона органи бошлиғи ва станция бўйича навбатчи (диспетчер) билан келишган ҳолда, ўтказиш пункти ҳудудидан поезднинг жўнашига рухсат беради;

чегара наряди темир йўл таркибининг ўтказиш пунктидан жўнаб кетишини назорат қилади.



5-БОБ. АВИАЦИЯ ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИДА

НАЗОРАТ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


§ 1. Умумий қоидалар


43. Халқаро парвозларни амалга оширадиган, Ўзбекистон Республикаси аэропортларидан (аэродромларидан) учадиган ва қўнадиган барча ҳаво кемалари ва ҳарбий-транспорт авиацияси чегара ҳамда божхона назоратидан ўтказилади. Халқаро парвозларни амалга оширадиган фуқаро авиацияси ҳаво кемалари эпидемик кўрсаткичлар бўйича санитария-карантин назоратидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар самолётлари ва вертолётлари чегара назоратидан ўтказилмайди.


44. Йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажи аэропорт биносидаги кириш (чиқиш) пунктида, айрим ҳолларда эса, парвозларнинг кунлик режаси ҳамда улар бўйича келадиган аниқ маълумотлар ва қўшимчалар асосида чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг қарорига кўра, ҳаво кемасининг бортида (борт остида) чегара ва божхона назоратидан ўтказилади.

Багаж ва товарлар ҳаво кемаси бориб қўнадиган аэропортда (йўловчининг авиачиптасига ёки товарнинг авиа юк хатига кўра) ёки ортиб жўнатиладиган аэропортда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

Экипаж аъзолари одатда, аэропорт биносида, айрим ҳолларда ҳаво кемаси бортида (борт остида) назоратдан ўтказилади.

Экипаж аъзолари ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори томонидан фитосанитария назоратидан ҳам ўтказилади.


45. Ҳаво кемаси йўловчилар ундан тушгандан сўнг кириш пунктида ёки йўловчилар унга чиқишидан аввал чиқиш пунктида қўшма наряд томонидан кўрикдан ўтказилади.


46. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ҳаво кемаларида бир қанча оралиқ қўнишлардан сўнг келган йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажи ҳаво кемаси бориб қўнадиган аэропортда (йўловчиларнинг авиачипталарига ёки товарларнинг авиа юк хатига кўра) чегара ва божхона назоратидан ўтказилади ҳамда расмийлаштирилади.

Техник қўнишни амалга оширадиган ҳаво кемаларидан ташқари, Ўзбекистон Республикасига бир қанча оралиқ қўнишлардан сўнг келадиган ҳаво кемалари йўловчилар, багаж ва товарлар туширилгандан сўнг охирги пунктда экипаж аъзоларидан бирининг иштирокида кўрикдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасидан бир қанча оралиқ қўнишларни амалга оширадиган ҳаво кемаларида чиқиб кетадиган йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажи, шунингдек, товарлар жўнатиладиган аэропортда (йўловчиларнинг авиачипталарига ёки товарларнинг авиа юк хатига кўра) назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади.

Техник қўнишни амалга оширадиган ҳаво кемаларидан ташқари, Ўзбекистон Республикасидан бир қанча оралиқ қўнишларни амалга оширадиган ҳаво кемалари уларга йўловчилар чиққунича, багаж ва товарлар ортилгунича дастлабки пунктда экипаж аъзоларидан бирининг иштирокида кўрикдан ўтказилади.


47. Чет элга кетадиган йўловчиларни ҳаво кемасига чиқариш ва чет элдан келадиган йўловчиларни ҳаво кемасидан тушириш чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан, чет элдан келишда эса қўшимча равишда санитария-карантин назорати органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


48. Ўзбекистон Республикасининг халқаро парвозларни амалга оширадиган ва жадвалга кўра чегара аэропортларида тижорат қўнишларни бажарадиган ҳаво кемаларида ички республика авиалиниялари йўловчиларини ташишга рухсат этилмайди.


49. Йўловчиларни ҳаво кемасидан аэропорт биносигача ва ортга автобусда ташишда қўшма наряд йўловчилар автобусга чиққунича ва ундан тушганда сўнг бегона шахслар ҳамда предметларни аниқлаш мақсадида автобусни кўздан кечиради.


50. Чегара нарядларининг божхона органлари ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатувчи бошқа хизматлар билан ўзаро ҳамкорлиги парвозлар технологик схемаси ва режаларига мувофиқ чегара назорати бўлинмасининг раҳбари томонидан ташкил этилади.


51. Бемор йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича зарур хизматлар аэропорт маъмурияти томонидан кўрсатилади.



§ 2. Ўзбекистон Республикасига кириш


52. Чегара назорати ва божхона органи бўлинмалари аэропорт диспетчеридан ҳаво кемаси учиши тўғрисида унинг белгиланган манзилга бориб қўниши учун ҳисобланган вақт ва ундаги йўловчилар сони ва бошқа юклар миқдори, беморлар, депортация қилинган йўловчилар бор-йўқлиги ҳақида маълумотлар кўрсатилган ахборотни олади.

Ташишларни ташкил этиш хизмати (кейинги ўринларда ТТХ деб аталади) диспетчери бир вақтнинг ўзида ушбу ахборотни бошқа манфаатдор хизматлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлими ходимларига ҳаво кемаси келишидан бир соат олдин етказади. VIP (СIP) зали ходимлари давлат назорати органларига VIP (СIP) зали орқали хизмат кўрсатиладиган йўловчилар борлиги тўғрисида олдиндан маълум қилади.


53. Ҳаво кемаси келиб қўнишидан 10 дақиқа аввал чегара назорати бўлинмаси ҳаво кемалари турадиган тегишли жойда, шунингдек, давлат назорати бошқа органларининг ходимлари билан биргаликда аэропортнинг йўловчилар ўтиши йўналиши бўйича халқаро секторида зарур режимни ўрнатади.


54. Ҳаво кемаси ажратилган жойга келиб тўхтагач, чегара назорати бўлинмаси раҳбари санитария-карантин назорати, божхона наряди ва аэропорт ТТХ ходими билан келишган ҳолда ҳаво кемасидан йўловчиларнинг тушишига, шунингдек, багаж ва юкларни туширишга рухсат беради.

Чегара назорати бўлинмаси божхона органи билан биргаликда видеокузатув тизими имкониятларидан фойдаланган ҳолда йўловчиларни, шу жумладан ҳаво кемасини ер усти техник хизматига топширишда иштирок этмайдиган экипаж аъзолари ва уларнинг багажи аэропорт биносига етказилишини назорат қилади. Божхона наряди товарларни тушириш ва уларнинг аэропорт (аэродром) омборига етказилишини назорат қилади.


55. Қўшма наряд келиб қўнган ҳаво кемасини авиатехник ёки экипаж аъзоси иштирокида кўздан кечиради, экипаж аъзоларининг қўл юки ва багажи туширилишини назорат қилади, ушбу Низомнинг 82-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


56. Ҳаво кемасида келган йўловчилар расмийлаштириш залига ўтади ва бу ерда қуйидаги назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади:

санитария-карантин назорати;

чегара (паспорт) назорати;

божхона назорати (божхона расмийлаштируви);

фитосанитария назорати;

ветеринария назорати.

Бунда чегара наряди келган йўловчиларнинг расмийлаштириш залига технологик схемага кўра белгиланган йўналиш бўйича ўтишини назорат қилади.


57. Ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинган йўловчилар аниқланганда, эпидемияга қарши тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


58. Йўловчилар чегара (паспорт) назоратидан ўтказилаётганда уларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари текширилади.

ТТХ вакили визасиз келган чет эл фуқароларига виза билан боғлиқ расмиятчиликларни бажариш учун консуллик бўлими ходимига мурожаат қилиш кераклиги ҳақида маълум қилади.

Виза бериш рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш тақиқланган ҳолатларда чегара назорати бўлинмалари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритиш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида тузилган далолатнома асосида ТТХ ходимлари йўловчини қайтиб кетишини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасининг визалари чет эл фуқаролари орасидан айрим йўловчиларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган ҳолатларда, бундай йўловчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш имкониятига эга бўлади.


59. Кириш тақиқланган шахсларни ҳаво кемасининг учишини кутиш вақтида озиқ-овқат билан таъминлаш чегара назорати бўлинмаси ходимининг буюртманомаси бўйича аэропорт маъмурияти томонидан ташкил этилади.


60. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органлари чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан депортация қилинишини (чиқариб юбориш) ташкил этиш билан шуғулланади.


61. Ташувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига депортация қилинган шахсларни қуйидаги ҳолларда ташишни рад этиш ҳуқуқига эга:

депортация тўғрисида қарор нусхаси бўлмаганда:

сўнгги манзилгача авиачипта бўлмаганда;

тегишли равишда расмийлаштирилган ҳаракатланиш ҳужжатлари бўлмаганда;

депортация қилинадиган шахс парвозлар хавфсизлигига хавф туғдирса.


62. Чегара назоратидан ўтиб, ўз багажини олган йўловчилар божхона назорати зонасига ўтади.


63. Келган йўловчилар расмийлаштириш залидан чиқишда багажини олгандан сўнг уларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтиш умумий вақти йўловчилар сонидан қатъий назар, божхона назорати линиясига келгунга қадар бир соатдан ошмаслиги даркор.


64. Давлат назоратининг ҳар бир органи тегишли турдаги назорат тугагач, ўзлари масъул бўлган зонадаги йўловчилар ўтиш йўналиши бўйича заллар ва биноларни бегона шахслар, буюмлар ва предметлар бор-йўқлигини аниқлаш учун кўздан кечиради.



§ 3. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш


65. Чегара назорати бўлинмаси, божхона органи ва давлат назорати бошқа органлари раҳбарларига ҳаво кемаси учиб кетишидан 3 соат аввал аэропорт диспетчери овозни кучайтириш алоқаси орқали ҳаво кемасининг учиб кетиш, рўйхатдан ўтказишнинг бошланиши, йўловчилар сони ва тоифаси, ҳаво кемасининг тури ҳақида маълум қилади.


66. Қўшма наряд ҳаво кемасининг турига қараб, йўловчи ташиш ҳаво кемаси учиб кетишидан 1,-2,5 соат (юк ташувчи ҳаво кемаси - 45 дақиқа) қолганда тегишли туриш жойига келади ва бу ерда зарур режимни ўрнатади.


67. Аэропорт ТТХ диспетчери рўйхатдан ўтказиш тугагач, тегишли хизматларга рўйхатдан ўтказилган йўловчилар ҳақида маълум қилади ва уларнинг сонини солиштириб чиқади.


68. Божхона органи ходимлари халқаро рейсларда парвоз қиладиган йўловчиларга хизмат кўрсатишни ҳаво кемасининг эълон қилинган учиш вақтидан 3 соат аввал бошлайди ва кетишига 35 дақиқа қолганда якунлайди.


69. Чегара назорати бўлинмаси кетувчи йўловчиларга хизмат кўрсатишни ҳаво кемаси кетишидан 3 соат аввал бошлайди ва 30 дақиқа қолганда якунлайди.

Чегара назорати ходимлари йўловчини (йўловчиларни) парвоздан четлаштирганда ёки бунинг учун сабаб юзага келганда (вазият аниқлангунига қадар), улар ушбу йўловчи (йўловчилар) ҳақидаги маълумотларни унинг багажи бор-йўқлигини аниқлаш ҳамда уни рейсдан тушириб қолиш учун ТТХ агентига ўз вақтида хабар беради.


70. Авиация хавфсизлигини текшириш хизмати (кейинги ўринларда АХТХ деб аталади) ходимлари халқаро рейсларда парвоз қиладиган йўловчиларга хизмат кўрсатишни ҳаво кемасининг эълон қилинган учиш вақтидан 3 соат аввал бошлайди ва кетишига 35 дақиқа қолганда якунлайди.


71. Йўловчилар расмийлаштиришдан қуйидаги тартибда ўтади:

авиачипта, қўл юки ва багажни рўйхатга олиш;

ветеринария ва фитосанитария назорати;

божхона назорати (божхона расмийлаштируви);

чегара (паспорт) назорати;

авиация хавфсизлигини текшириш.


72. Назорат тартиб-таомиллари ниҳоясига етгандан сўнг йўловчилар кутиш залига ўтказилади ва ҳаво кемасига чиққунича шу ерда бўлади.

Рўйхатдан, божхона ва чегара назоратидан, шунингдек, авиация хавфсизлиги текширувидан ўтказилмаган йўловчиларнинг парвоз қилишига рухсат этилмайди.


73. Чегара назорати бўлинмаси божхона органи, авиация хавфсизлиги хизматининг назоратчиси билан биргаликда учиб кетадиган ҳаво кемасини авиатехник ёки экипаж аъзосининг иштирокида кўздан кечиради ҳамда бортга озиқ-овқат, экипажнинг қолган аъзолари қўл юки ва багажи юкланишини назорат қилади.


74. ТТХ диспетчери ҳаво кемасининг учиб кетишидан 50 дақиқа аввал чегара назорати бўлинмасидан ҳаво кемаси бортида назорат тартиб-таомиллари ниҳоясига етказилгани тўғрисида ахборот олади ва ТТХ агентлари билан биргаликда йўловчилар автобусларга чиқарилиши, уларнинг самолётга кузатиб борилиши ва багажнинг АХТХ, чегара назорати ва божхона органи ходимлари назоратида юкланишини ташкил этади.


75. Ҳаво кемаси кўздан кечирилиб, барча ер усти хизматлари ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг чегара наряди бу ҳақида аэропорт диспетчерга хабар қилади ва АХТХ, божхона органи бўлинмаси билан келишган ҳолда ҳаво кемасига экипаж аъзолари, йўловчилар чиқарилиши ҳамда багажни юклашга рухсат беради.

Багаж ва пакетлаштириш воситалари АХТХ, чегара назорати бўлинмаси ва божхона органи ходими иштирокида юкланади ва парвоздан 25 дақиқа олдин якунланади.

ТТХ агентлари катта борт кузатувчиси, чегара назорати бўлинмаси ва божхона органи ходимлари билан келишган ҳолда, йўловчиларни самолётга чиқишга таклиф этади ва чегара назорати ҳамда авиация хавфсизлиги текширувидан ўтганлиги тўғрисида муҳр босилган чиқиш талонини кўрсатишни сўрайди. Чиқиш талонининг бир қисми йиртиб олинади ва ҳаво кемасига чиқиш олдидан олиб қўйилади. Йўловчиларни ҳаво кемасига чиқариш учиб кетишга 20 дақиқа қолганда тугаши керак.


76. Ҳаво кемасига чиқариш ниҳоясига етгандан сўнг чегара наряди бортдаги йўловчиларни чегара назоратидан ўтган йўловчилар сони билан солиштиради.


77. ТТХ агенти диспетчерга самолётга чиқиш якунлангани ва ундаги йўловчилар сони ҳақида маълум қилади. Чегара назорати бўлинмаси ходимининг рухсат билан трапни олишга кўрсатма беради ва уни олиш вақти ҳақида маълум қилади. Самолётдан трап олингач, йўловчиларни унга ҳар қандай чиқариш ва товарларни ортиш чегара назорати бўлинмаси, АХТХ ва божхона органининг рухсатисиз қатъиян ман этилади.


78. Чегара наряди чегара назоратидан ўтган барча шахслар ҳаво кемаси бортида эканлигига ишонч ҳосил қилгач, Бошқариш хизмати диспетчерига двигателларни ишга тушириш ва самолётнинг учишига рухсат беради.

Чегара наряди самолётни унинг аэропорт ҳудудидан учиб кетгунига қадар кузатиб туради.


79. Қўшма наряд авиация хавфсизлигини текшириш, чегара назорати ва божхона расмийлаштируви тугагандан сўнг йўловчилар ўтиш йўналиши бўйича заллар ва биноларни бегона шахслар, буюмлар ва предметлар бор-йўқлигини аниқлаш учун кўздан кечиради.



§ 4. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди

орқали транзит ўтиш


80. Ҳаво кемаси қўнишидан бир соат аввал чегара назорати бўлинмаси раҳбари аэропорт диспетчеридан трансфер йўловчилар сонини аниқлайди ва давлат назорати органлари ўртасида ҳамкорликни ташкил қилади.

Ҳаво кемаси келиб қўнгач, трансфер йўловчилар одатда авиация хавфсизлиги текширувидан ўтгандан сўнг ТТХ агентлиги ҳамроҳлигида трансфер залга ўтади.


81. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳаво қатновлари учун очиқ аэропортларида (аэродромларида) техник қўнишларни амалга оширадиган ҳаво кемалари, уларнинг экипаж аъзолари ва йўловчилари ушбу ҳаво кемалари аэропортда (аэродромда) бўлган вақт давомида чегара ва божхона назоратидан ўтказилади.


82. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида (аэродромларида) қисқа (3 соатгача) техник қўнишлар билан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит парвозларни амалга оширадиган ҳаво кемалари, уларнинг экипаж аъзолари ва йўловчилари одатда, чегара ва божхона назоратидан ўтказилмайди. Чегара назорати бўлинмалари бундай ҳаво кемалари ва уларнинг йўловчилари аэропортда (аэродромда) бўлган вақт давомида уларни кузатиб туради.


83. Ҳаво кемаси бир самолётдан иккинчисига ўтиладиган, мажбуран қўниш амалга оширилган аэропортларда (аэродромларда) учиб кетиш учун узоқ вақт ушланиб қолган ҳолларда (3 соатдан ортиқ), транзит йўловчилар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан қўл юклари чегара ҳамда божхона назоратидан ўтказилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда аэропорт меҳмонхонасига ёки бошқа меҳмонхоналарга жойлаштирилиши мумкин.

Бунда бундай йўловчилар багажи одатда, ҳаво кемасида қолади. Йўловчилар меҳмонхонага ва қайтариб аэропортга аэропорт маъмурияти томонидан чегара назорати бўлинмаси билан келишилган ҳолда олиб борилади. Ушбу йўловчилар ҳаво кемасига чиқарилишдан аввал соддалаштирилган чегара-божхона назорати (визуал текширув)дан ўтказилади.


84. Қўшма наряд аэропортнинг йўловчилар ўтиш йўналиши бўйича заллари ва биноларини бегона шахслар, буюмлар ва предметлар бор-йўқлигини аниқлаш учун кўздан кечиради.


85. Транзит йўловчилар парвозни давом эттиришдан бош тортганда, ушбу тоифадаги шахслар Ўзбекистон Республикасига кириш учун назарда тутилган тартиб-таомиллардан белгиланган тартибда ўтказилади.


86. Ўзбекистон Республикасига кириш учун назорат тартиб-таомилларидан ўтган трансфер йўловчилар парвозни давом эттирмоқчи бўлса, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун назарда тутилган тартиб-таомиллардан белгиланган тартибда ўтказилади.



6-БОБ. ДАРЁ ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИДА

НАЗОРАТТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


§ 1. Умумий қоидалар


87. Ўзбекистон Республикаси бандаргоҳларига чет элдан келган ёки ушбу бандаргоҳлардан чет элга кетадиган кемалар ва сузадиган воситалар чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет эл бандаргоҳларига кирмасдан сузадиган кемаларини кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарор улар ўтказиш пунктига келгандан сўнг чегара назорати бўлинмаси ва божхона органи раҳбари томонидан қабул қилинади.

Экипаж аъзолари кема бортида, йўловчилар эса одатда, бандаргоҳнинг махсус ажратилган биносида чегара ва божхона назоратидан ўтказилади ҳамда расмийлаштирилади.


88. Чет элга кетадиган кема ва сузадиган воситани чегара ва божхона назоратидан ўтказишдан аввал улардан бегона шахслар тушириб юборилиши, экипаж аъзолари эса кема бортида қолишлари лозим.

Кўрикдан ўтказишни бошлашдан аввал қўшма наряд кема капитанидан ёпиқ иншоотларда заҳарли моддалар бор ёки йўқлигини сўраб аниқлаб олади. Кўрикдан ўтказиладиган барча иншоотларга кўздан кечириш гуруҳига ҳамроҳлик қиладиган кема экипажи аъзолари биринчи бўлиб кириши ва улардан охирги бўлиб чиқиши керак.


89. Чет элга сузадиган кемаларда ташиладиган лихтерлар, вагонлар, автомашиналар, контейнерлар ва товарлар кемага, сузадиган воситага юклашдан олдин ёки туширилгандан сўнг кўрикдан ўтказилади.


90. Чегара назорати бўлинмаси чет элга сузадиган кемалар турадиган жойдаги ўтказиш пунктидаги режимни, шунингдек, уларда вахта хизмати олиб борилишини назорат қилади.

Қўшма наряд аъзолари кўрикдан ўтказиш ишларини ниҳоясига етказгач, чегара наряди бошлиғининг рухсати билан кемани тарк этиши мумкин.


91. Шатакка олинадиган бир қанча кемаларида назорат тартиб-таомиллари кетма-кетликда амалга оширилади, яъни охирги баржадан бошланиб, буксир теплоходида ниҳоясига етказилади.


92. Кемалар капитанлари чегара ва божхона назорати бўлинмаларини бандаргоҳ маъмурияти орқали кеманинг чет элга чиқишга тайёр эканлиги ҳақида хабардор қилади.


93. Кема ўтказиш пункти причалидан чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан жўнайди.



§ 2. Ўзбекистон Республикасига кириш


94. Давлат назоратининг навбатчи органлари чет элга сузадиган кеманинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келиши ҳақидаги ахборотни бандаргоҳ дарё флотининг диспетчер хизматидан кунлик буюртманома бўйича олади.

Дарё кемаси келишидан 30 дақиқа олдин қўшма наряд причалга бориб, уни ва туташ ҳудудларни кўздан кечиради, бегона шахсларни чиқариб юборади ва келган кемани кузатишни ташкил қилади.


95. Қўшма наряд кема бортига кўтарилади.

Чегара наряди кема экипажи аъзолари ва йўловчиларининг сонини аниқлайди, кема китобида кема экипаж томонидан кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзувни текширади, кема капитанидан унда Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари бўлмаган шахслар, кема ролига киритилмаган экипаж аъзолари, шунингдек, ёпиқ иншоотларда заҳарли моддалар бор ёки йўқлигини сўраб аниқлайди, сўнгра кема жамоаси ва экипаж аъзоларининг ҳужжатларини текширади.


96. Қўшма наряд кема жамоаси аъзолари иштирокида кеманинг тумшуқ ва қуйруқ қисми, шкипер устки қавати, товарларни кўрикдан ўтказади.

Кўрикдан ўтказиладиган барча иншоотларга кўрикдан ўтказиш гуруҳига ҳамроҳлик қиладиган кема экипажи аъзолари биринчи бўлиб кириши ва улардан охирги бўлиб чиқиши керак.


97. Кема умумий кўрикдан ўтказилгандан сўнг чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан лихтерлар, вагонлар, автомобиллар, контейнерлар, катта ҳажмли ва бошқа товарларни туширишга рухсат этилади.


98. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига баржалар билан келган ва чет элга тез кетадиган теплоходлар кўрикдан ўтказилмайди. Теплоходларнинг причалда туриш вақтида улар кузатувда бўлади.



§ 3. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш


99. Давлат назорати органлари кеманинг чет элга кетиш вақти тўғрисидаги ахборотни дарё флоти бўйича навбатчи диспетчердан қўшма наряд тўпланишидан 30 дақиқа аввал олади.


100. Қўшма наряд кема турадиган жойга келиб, причал ва унга туташ жойларни кўздан кечиради, барча бегона шахсларни чиқариб юборади ва кема ҳамда атроф кузатилишини ташкил қилади.


101. Дарё кемасини чегара-божхона назоратидан ўтказадиган қўшма наряд:

Чегара наряди кема экипажи аъзолари ва йўловчиларининг сонини аниқлайди, кема китобида кема экипаж томонидан кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзувни текширади, кема капитанидан унда Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари бўлмаган шахслар, кема ролига киритилмаган экипаж аъзолари, шунингдек, ёпиқ иншоотларда заҳарли моддалар бор ёки йўқлигини сўраб аниқлайди, сўнгра кема жамоаси ва экипаж аъзоларининг ҳужжатларини текширади.


102. Қўшма наряд кема жамоаси аъзолари иштирокида кеманинг тумшуқ ва қуйруқ қисми, шкипер устки қавати, товарларни кўрикдан ўтказади.

Кўрикдан ўтказиладиган барча иншоотларга кўрикдан ўтказиш гуруҳига ҳамроҳлик қиладиган кема экипажи аъзолари биринчи бўлиб кириши ва улардан охирги бўлиб чиқиши керак.


103. Кемадаги катта ҳажмли товарларни кўрикдан ўтказиш имконияти бўлмаганда, улар кемага юкланаётганда бунинг учун махсус тайинланган чегара ва божхона наряди томонидан кўрикдан ўтказилади.


104. Кема умумий кўрикдан ўтказилгандан сўнг чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан лихтерлар, вагонлар, автомобиллар, контейнерлар, катта ҳажмли ва бошқа товарларни туширишга рухсат этилади.


105. Кемани кўрикдан ўтказиш ва қўшма наряд ишлари ниҳоясига етказилгач, чегара наряди бошлиғи кеманинг чет элга жўнаб кетишига рухсат беради.


106. Чегара наряди кеманинг қирғоқдан чиқиб, причалдан камида 100 метр масофагача узоқлашишини кузатиб туради.



7-БОБ. ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИДА ДАВЛАТ

НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


§ 1. Чегара назорати


107. Чегара назорати бўлинмаси ўтказиш пунктида тезкор хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Давлат чегарасидан ўтаётган шахсларнинг улар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш, уларга тегишли белгилар қўйиш ва зарур бўлганда, ушбу ҳужжатларни вақтинча олиб қўйиш, тегишли ҳужжатлари бўлмаган шахсларни улар Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштирмагунича ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда бўлган даврда ҳужжатлари йўқотган ҳолатлари ва уларнинг шахси аниқлангунига қадар Давлат чегарасидан ўтказилмаслик;

зиммасига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида саволлар бериш, Давлат чегарасини бузиш тўғрисидаги ишлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш - Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ ҳибсга олиш, кўрикдан ўтказиш (кўздан кечириш) ва бошқа шошилинч процессуал ҳаракатларни амалга ошириш;

Давлат чегараси, ўтказиш пунктларидаги режим ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган шахсларни далолатномалар тузиш учун уч соатгача, зарур бўлганда шахсни аниқлаш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун ҳибсга олинган пайтдан бошлаб, 24 соат ичида прокуратура органларини хабардор қилган ҳолда уч кунгача ёки ҳуқуқбузарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, прокурорнинг санкцияси билан ўн кунгача маъмурий ҳибсга олиш;

чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан уларни прокурорнинг санкцияси билан чегарадош давлат чегара ҳокимиятига топшириш ёки республика ташқарисига чиқариб юбориш тўғрисида қарор белгиланган тартибда қабул қилинмаса, ушбу шахсларни топшириш ёхуд чиқариб юбориш учун зарур вақтга ҳибсга олиш;

Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, Давлат чегараси режими, чегара режими, бўлиш режими ёки ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш ҳолатларини, шунингдек, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардаги хатоликларни аниқлаш учун ушбу шахсларни ўтказиш пунктига таклиф қилиш;

божхона органлари бўлмаган ўтказиш пунктларида Давлат чегарасидан ўтаётган шахслар олиб ўтадиган босма нашр асарлари, клишелар, қўлёзмалар, ҳужжатлар, видео ва аудиоёзувли материаллар, фото-киноматериаллар, электрон ахборот манбалари, бошқа босма ва тасвирий маҳсулотларни текшириш, зарур ҳолларда эса юқорида қайд этилган материалларни текшириш учун ушлаб туриш ҳамда улардан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш мумкин бўлмаганларини олиб қўйиш;

Давлат чегарасидан ўтаётган транспорт воситалари ва товарларни белгиланган тартибда мустақил ёки божхона органлари билан биргаликда текшириш, транспорт воситаларини чегара нарядлари томонидан кузатиб бориш, зарур ҳолларда, чунончи, ҳуқуқбузарликлар гумон қилинганда божхона органлари орқали транспорт ташкилотлари мансабдор шахсларидан кўрикдан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун пломбаланган вагонлар, автомобиллар, контейнерлар, трюмлар ва транспорт воситаларининг бошқа жойларини очиш;

Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш тақиқланган предметларни белгиланган тартибда олиб қўйиш;

ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назоратини амалга ошириш учун бинолар ва бошқа жойларни белгилаш, шунингдек, бу жойлардан бегона шахслар фойдаланиши ва Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишнинг олдини олиш мақсадида уларда қўшимча режим қоидаларини ўрнатиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳолатларда қурол-яроғ, жанговар техника, махсус техника воситалари, хизмат итлари ва жисмоний таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш;

манфаатдор корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан биргаликда чет элга кетаётган транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида тўхташ жойлари ва вақтини аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси ички сувларида сузиш ва бўлишда, шунингдек, республика бандаргоҳларида туришда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган хорижий ноҳарбий кемалар экипаж аъзолари ва улардаги бошқа шахсларнинг қирғоққа тушиши ва бўлишини ман этиш;

дарё кемаларидан жиноят содир этган ва қонунчиликка биноан жиноий жавобгарликка тортиладиган шахсларни, агарда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, тушириб қолиш ва ҳибсга олиш, дастлабки тергов органларига топшириш;

чегарадош мамлакатлар ва бошқа давлатларнинг чегара назорати бўлинмалари билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Чегара назорати бўлинмаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


108. Чегара назорати бўлинмаси ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жанговар гуруҳлар ва жангариларнинг қуролли ҳужумини қайтариш, ўтказиш пунктларида қуролли ва бошқа фитналарнинг олдини олиш, қайд этилган жиноий тажовузлардан аҳолини, давлат ва фуқароларнинг шахсий мулкини ҳимоя қилиш;

тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш;

ўтказиш пунктларида шахслар ва транспорт воситаларининг Давлат чегарасини ноқонуний усуллар орқали кесиб ўтишининг олдини олиш ва йўл қўймаслик;

Давлат чегарасини, ўтказиш пунктларидаги режим ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган шахсларни аниқлаш ва ҳибсга олиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари билан биргаликда Давлат чегараси орқали контрабанда предметлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш тақиқланган предметлар олиб ўтилишининг олдини олиш;

мустақил ёки аэропортлар (аэродромлар), темир йўл станциялари, дарё бандаргоҳлари маъмуриятлари билан биргаликда ўтказиш пунктларида белгиланган режимга риоя этилишини назорат қилиш;

қонунчиликка биноан Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқиш ҳуқуқлари чекланган шахсларни назорат қилиш;

ўтказиш пунктларида махсус ваколатли давлат органларига табиий муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қилиш борасида кўмаклашиш.

Чегара назорати бўлинмалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.



§ 2. Божхона назорати


109. Божхона органи ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юридик ва жисмоний шахслардан товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек, зарур ҳужжатларни кўздан кечириш учун тақдим этиш;

товарлар ва транспорт воситаларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний шахсларни шахсан текшириш;

валюта назоратини амалга ошириш;

божхона назорати учун товарлар ва бошқа предметлардан намуна олиш;

божхона назоратидан ўтказиладиган товарлар турадиган ҳудудлар ва иншоотлардан белгиланган тартибда фойдаланиш;

божхона қонунчилиги бузилишлари ҳақидаги материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларни қонун ҳужжатларига биноан жавобгарликка тортиш;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолатларда ва тартибда бевосита божхона ҳуқуқбузарлиги предметлари бўлган товарлар ва транспорт воситаларини тўхтатиб туриш ва мусодара қилиш;

дастлабки тергов ўтказиш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;

божхона ҳуқуқбузарликларини аниқлашда техник ва махсус воситаларини қўллаш.

Божхона органи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


110. Божхона органи ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидагиларга мажбур:

ягона давлат божхона сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;

божхона қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш;

давлат хавфсизлиги, жамоат тартибини, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш;

юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситалари ўтказиш ҳамда божхона чегарасини кесиб ўтишда ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш.

Божхона органи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.



§ 3. Санитария-карантин назорати


111. Санитария-карантин бўлинмаси ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

эпимедемияга қарши комплекс тадбирлар, шахсларни эпидемик кўрсаткичлар бўйича тиббий-санитария кўригидан ўтказиш, транспорт воситалари ва товарларни текшириш;

транспорт воситасида ўта хавфли ва халқаро хавф туғдирадиган бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинган шахсларни аниқлаш, клиник ва бактериологик ташхис қўйилгунига қадар эпидемияга қарши бирламчи тадбирлар ташкил этиш;

Давлат чегарасини кесиб ўтадиган ҳар қандай транспорт воситасида эпидемиологик хавф даражасини баҳолаш;

ҳаво кемалари командирлари, поездлар бригадирлари, дарё кемалари капитанлари, автотранспорт воситалари эгаларидан (ҳайдовчилари) йўловчилар орасида юқумли касалликлари ва кемирувчилар ўлат касаллиги бор деб гумон қилинган беморларни аниқлаш тўғрисида бандаргоҳлар, аэропортлар, темир йўл станцияларининг юқори маъмуриятларига зудлик билан хабар бериш;

юқумли касалликларга гумон пайдо бўлганда, транспорт воситалари ва ўтказиш пунктлари иншоотларида юқумли ва паразитар касалликлар, Давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказларининг эпидемияга қарши режалари ва клиник белгиларга эга беморлар аниқланганда тезкор режага мувофиқ эпидемияга қарши зарур тадбирларни ташкил қилиш;

давлат назорати бошқа органлари ходимларидан турли назорат босқичларида аниқланган юқумли касалликлар симптомлари бор беморлар тўғрисида зудлик хабар беришни талаб қилиш;

аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасида касалликлар кириб келиши ва фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг реал хавфи мавжуд бўлганда, келган ҳар қандай транспорт воситаси, товарлар ва юклар, шунингдек, халқаро рейс билан келган ҳар қандай шахсни санитария (тиббий) назоратдан ўтказиш;

транспорт воситалари қуйидаги ҳолларда назоратдан ўтказилади:

ўтказиш пункти маъмурияти, дарё кемалари капитанлари, ҳаво кемалари командирлари, поездлар бригадирлари, автотранспорт воситалари эгаларидан (ҳайдовчиларидан) юқумли касалликлар (безгак (тана ҳарорати 38 С ва ундан юқори), иш кетиш, қайт қилиш, тошма, лимфа тугунлари катталашиши, сариқ касаллик, қон қуйилиши ва қон кетиши), симптомлари бўлган беморлар борлиги тўғрисида ахборот келиб тушганда. Ушбу ахборот дарё кемалари капитанлари ва ҳаво кемалари командирлари томонидан ўтказиш пунктига келишдан 30 дақиқа олдин, поездлар бригадирлари автотранспорт воситалари эгалари (ҳайдовчилари) томонидан ўтказиш пунктига келганда алоқа воситалари ёрдамида берилади;

ўтказиш пунктидаги давлат назорати органлари ходимларидан транспорт воситаларида юқумли касаллик симптомлари бўлган беморлар борлиги тўғрисида ахборот келиб тушганда;

юқумли касаллиги бор деб гумон қилинган шахсларга нисбатан тиббий санитария тадбирлари (зарарланган ҳудудларга бориш тарихини, тиббий кўрикдан ва ҳар қандай лаборатория таҳлилларидан ўтганликни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш) ўтказиш;

тиббий текширувни ўтказишни талаб қилиш;

эмлаш ёки бошқа профилактика чоралари ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш, зарур бўлганда уларнинг ўтказилишини талаб қилиш;

зарарланган деб гумон қилинаётган шахсларга нисбатан карантин эълон қилиш, уларни тиббий кузатув хонасига жойлаштириш ёки бошқа тиббий санитария чораларини кўриш;

зарарланган шахсларни ажратиб қўйиш чораларини кўриш, зарур бўлганда даволаш;

зарарланган деб гумон қилинган ёки зарарланган шахсларнинг алоқаларини кузатиш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига зарарланган деб гумон қилинган ёки зарарланган шахсларнинг киришини рад этиш чораларини кўриш;

зарарланмаган шахсларнинг зарарланган ҳудудларга киришини ман этиш, зарарланган ҳудудлардаги шахсларга нисбатан чиқишда скрининг ўтказиш ва (ёки) уларга нисбатан чекловлар белгилаш;

юқумли касалликлар қўзғатувчилари билан зарарланган деб гумон қилинган багаж, контейнер, таралар, товарлар ва почтада қуйидаги тиббий-санитария чораларини ўтказиш:

божхона декларацияси ва йўналиш варақасини текшириш, назорат ўрнатиш чораларини кўриш;

кетишда ёки транзитда контаминация ёки инфекция манбаларини ислоҳ қиладиган тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш;

багаж, юклар, контейнерлар, ташиш воситалари, товарлар, почта жўнатмалари, инсон жасади ва унинг қолдиқларига инфекция ва контаминация манбаини, шу жумладан ташувчилар ва резервуарларни йўқ қилиш учун ишлов бериш чораларини кўриш;

инсон жасади ва унинг қолдиқларига хавфсиз ишлов бериш ва транспортировка қилишни таъминлаш учун аниқ тиббий-санитария чораларини кўриш;

изоляцияни таъминлаш ва карантин жорий қилиш чораларини кўриш;

назорат шароитида зарарланган ёки зарарланганликда гумон қилинган багаж, товарлар, контейнерлар, ташиш воситалари, почта жўнатмаларини, агар уларга мавжуд ишлов бериш турлари ва жараёнлари муваффақиятсиз бўлса ва уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда олиб чиқиш рад этилганда, белгиланган тартибда мусодара қилиш ва йўқ қилиш;

чегара назорати ёки божхона органи бўлинмаларига шахслар, транспорт воситалари, шунингдек, багаж, товар ва почта жўнатмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишини рад этиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиш;

келган транспорт воситасида бемор борлиги аниқланганда (дастлабки маълумотларсиз) бу ҳақида ахборот йўқлиги тўғрисидаги сабабларни аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмасига биноан эпидемиологик вазиятни аниқлаш мақсадида транспорт воситаларини саралаб тиббий назоратдан ўтказиш.

Санитария-карантин бўлинмаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Транспорт воситаларида эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилишидан бош тортилганда, ундаги шахслар келган пунктда эркин муомала қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади, аммо ундан тушмасдан, йўловчиларни олмаган, юкларни туширмасдан ва ортмасдан зудлик билан жўнаб кетишига рухсат этилади. Бундай транспорт воситаси бортига ёқилғи, сув ва озиқ-овқат олишга рухсат этилади.

Товарлар фақат ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар рўйхатга олинган жойлардан келгун бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати бу юклар қайд этилган инфекциялар қўзғатувчилари билан зарарлангани ва улар тарқалиши мумкинлиги ҳақида ахборотга эга бўлса, улар санитария-карантин назоратидан ўтказилиши мумкин.


112. Санитария-карантин бўлинмаси ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тасдиқланган махсус дастурига мувофиқ йилига камида бир марта ўта хавфли инфекциялар профилактикаси бўйича тайёргарликдан ўтиш ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ходимлари билан биргаликда касалликлар белгилари бор беморларни аниқлаш ва эпидемияга қарши бирламчи тадбирларни ўтказиш бўйича транспорт воситалари экипажлари, чегара ва божхона назорати ходимларини тайёрлаш;

карантин ёки ўта хавфли инфекция ёхуд кемирувчилар ўлат касаллиги бор деб гумон қилинган беморлар тўғрисида ахборот олинганда зарур чораларни амалга ошириш (беморни ажратиб қўйиш ва бу ҳақидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган хабардор қилиш схемаси бўйича етказиш, эпидемиология ўчоғини бартараф этишга доир тезкор тадбирлар режасини амалга жорий этиш, бирламчи дезинфекция, дератизация ва дезинсекция тадбирларини ташкил этиш);

транспорт воситаларида ёки хонада ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар бор деб гумон қилинган беорлар аниқланганда, фуқаролар ҳуқуқларини камситмаган ҳолда зудлик билан эпидемияга қарши зарур тадбирларни ўтказиш;

маълумотномалар бериш ва уларда тиббий-санитария тадбирлари сабаблари ва услубларини, шунингдек, транспорт воситалари, багажлар контейнерлар, шу жумладан, лихтерларда амалга оширилаётган чора-тадбирларни кўрсатиш;

йўловчилар (экипаж аъзолари) талабига мувофиқ уларга ва уларнинг багажига нисбатан давлат чегарасини кесиб ўтишда амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотнома бериш;

йўловчилар ва экипаж аъзоларини вақтинча ажратиб қўйишни таъминлаш;

беморлар (шифохонага ётқизилгунича), у билан мулоқотда бўлган, шунингдек, вақтинчалик изоляторда бўлган шахсларни чегара божхона назоратидан ўтказишда эпидемияга қарши режимни таъминлаш;

давлат санитария-эпидемиология назоратининг тегишли (идоравий ёки давлат) марказларининг санитария-карантин бўлинмалари ходимларининг раҳбарлигида транспорт воситаси, юк, беморнинг шахсий буюмларини, шунингдек, изолятор иншоотларини жорий дезинфекция, дезинсекция ва дератизациядан ўтказиш.



§ 4. Фитосанитария назорати


113. Ўсимликлар карантини бўйича бўлинма ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний ва юридик шахслардан фитосанитария талаблари ва республика ҳудудига зарарли карантин организмлар кириб келиши ва тарқалишидан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширишни талаб қилиш;

уруғлар, экиш материаллари ва бошқа ўсимликлардан олинган карантин маҳсулотларини халқаро ташишда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

уруғлар, ўсимликлар ва ўсимликлардан олинган бошқа маҳсулотлар намуналарини текширувдан ва кейинчалик лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун танлаб олиш;

республикага хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган маҳсулотлар, шунингдек, транспорт воситаларини соғломлаштириш ва зарарсизлантиришни назорат қилиш;

карантин объектлари аниқланганда карантин қоидаларига кўра карантин чекловларини ўрнатиш;

карантин объектлари аниқланганда, карантин назоратидаги маҳсулотларни ушлаб туриш, мусодара қилиш, зарур бўлганда, қайтариб юбориш;

Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган юклар, транспорт воситаларини Давлат чегарасидан ўтказишни рад этиш.

Ўсимликлар карантини бўйича бўлинма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


114. Ўсимликлар карантини бўйича бўлинма ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини хорижий давлатлардан карантин ва ўта хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтлар кириб келишидан ҳимоя қилиш;

фитосанитария чегара назоратидан ўтказилиши шарт бўлган барча импорт ёки транзит карант назоратидаги юклар назорат қилинишини таъминлаш;

ўсимликлардан олинган импорт ва транзит юкларда карантин ва ўта хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ҳамда ёввойи ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг бартараф этилишини ташкил этиш;

ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ўсимликлардан олинган маҳсулотларни транспортировка қилишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш;

тегишли органлар ва ташкилотларга чегарабўйи ҳудудлар, чегарадош мамлакатларда юзага келган карантин вазият тўғрисида хабар бериш, тегишли карантин тадбирларини амалга ошириш ва зарур тавсиялар бериш;

давлат карантин хизмати назоратидаги Давлат чегарасидан ўтадиган ўсимликлардан олинган маҳсулотларнинг фитосанитария назоратидан ўтказилишини таъминлаш ва уларга илова қилинган карантин ҳужжатларни расмийлаштириш.

Ўсимликлар карантини бўйича бўлинма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.



§ 5. Ветеринария назорати


115. Давлат чегарасидан ўтказиладиган ва давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар давлат ветеринария назоратидан ўтказилиши шарт.

Эпизоотик жиҳатдан осойишта бўлган бошқа давлатлардан давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ҳамда нормаларига риоя этилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишга рухсат этилади.

Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар давлат ветеринария хизмати назорати пунктлари орқали ўтказилади.


116. Давлат ветеринария хизмати ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний ва юридик шахслардан ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бажаришни талаб қилиш;

одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини, шунингдек, "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат ветеринария назорати объектларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳайвонлар ҳамда улардан олинадиган маҳсулотлар, ҳайвонлар касалликларининг ташувчилари бўлиши мумкин предметлар ва товарларни халқаро ташишда амалдаги қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган юклар, транспорт воситаларини Давлат чегарасидан ўтказишни рад этиш.

Давлат ветеринария хизмати назорати пункти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


117. Давлат ветеринария хизмати назорати пункти ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:

Давлат чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳайвонларда ёки улар орасида ўлат аниқланганда ёки гумон қилинганда касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш;

ветеринария препаратлари ва дезинфекция воситалари, ускуналари ва предметларининг, шунингдек, бошқа моддий-техник ресурсларнинг зарур захирасини белгиланган тартибда ташкил қилиш;

ўтказиш пунктлари орқали олиб ўтиладиган ва давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларнинг ветеринария кузатув ҳужжатларини расмийлаштириш;

ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар ва хомашёни, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штаммлари, озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария техника воситалари ва давлат ветеринария хизмати назоратидаги бошқа товарларни мулкчилик шаклидан қатъий чегара пунктлари орқали импорт, экспорт, реэкспорт қилиш ва транзит ташишда транспорт воситаларига ишлов берилишини таъминлаш.

Давлат ветеринария хизмати пункти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь



















































Время: 0.2113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск