язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2018 й. ПҚ-3487-сон "Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2018 й.

N ПҚ-3487



ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА СТРАТЕГИК

АҲАМИЯТГА ЭГА КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг жорий ишлаб чиқариш фаолиятининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш мақсадида:


1. Мазкур қарорга мувофиқ товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, куйидаги тартиб устав фондида (капиталида) стратегик харидорларнинг улуши мавжуд бўлган ташкилотларга ҳам жорий этилади.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар суммасидан қатъи назар, хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан тузиладиган ва уларнинг раҳбарлари бошқарадиган идоравий танлов комиссиялари баҳолайдиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш шартномаларини, шу жумладан, импорт шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга;

эквиваленти 50 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган суммадаги товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишга бўлган техник топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш Марказда мажбурий экспертизадан ўтказилади;

мазкур банд билан назарда тутилган тартибда, энг яхши таклифларни танлаб олиш натижалари бўйича, эквиваленти 50 минг АҚШ долларидан ортиқ суммага тузилган барча контрактлар, шу жумладан, импорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида мажбурий экспертизадан ўтказилиши ва рўйхатга олиниши лозим.

Шу билан бирга ушбу тартиб:

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш доирасида хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналари томонидан амалга оширилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) харидларига, республика минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш йиллик давлат дастурлари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси кафолатлари орқали жалб қилинаётган кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган контрактларга татбиқ этилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан қатъиян жорий ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун олиб келинаётган ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 январь, 4-сон, 70-модда