ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2018 й. 13-сон "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишни тартибга солишнинг айрим масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2018 й.

N 13



МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ

ҲУДУДЛАРДА БЎЛИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда фуқароларнинг рекреация, экологик ва бошқа турдаги туризмларга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишнинг Намунавий қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун ҳақ ундириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тасарруфида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (кейинги ўринларда МЭТҲ деб аталади) бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ушбу қарор билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишнинг Намунавий қоидалари асосида Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш қоидаларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уларга риоя этиш юзасидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.


3. Белгилансинки:

МЭТҲда бўлиш учун тўлов ҳар бир ташриф буюрувчи учун суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида амалга оширилади;

2023 йилнинг 1 январигача давлат МЭТҲда шакллантирилган бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг фойдаланилмай қолган маблағлари, шу жумладан МЭТҲларда бўлиш ва улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тушумлар календарь йил охирида олиб қўйилмайди ва кейинчалик улардан белгиланган тартибда фойдаланилади;

тасарруфида МЭТҲ бўлган юридик шахслар экологик ва бошқа турдаги туризмларни ташкил этиш учун туристик фаолият олиб боришга лицензия олиши ва белгиланган тартибда туристик хизматларни сертификациядан ўтказиши лозим;

тасарруфида юридик мақомга эга бўлмаган хусусий буюртмахоналари ва питомниклари бўлган жисмоний шахслар фақат экскурсия хизматлари кўрсатиш қисми бўйича туристик фаолият олиб бориш ҳуқуқига эга. Бу фаолият гид ва йўлбошловчи-инструкторга белгиланган тартибда бериладиган малакавий сертификат олингандан кейин амалга оширилади.


4. Юридик мақомга эга бўлган МЭТҲга, тасарруфида МЭТҲ мавжуд бўлган давлат органлари ва юридик шахслар рекреация ва экологик туризмни ташкил этиш ҳамда ўтказишни таъминлаш мақсадида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда МЭТҲга ташриф ва кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар эвазига қўшимча гид, йўлбошловчи ва бошқа ишчилар штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 январь




































Время: 0.1413
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск