"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси
"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 04-05 (1224-1225) 30 январь/ Амалий солиқ солишПолный текст документа доступен в платной версии.
ҲАҚЛИ ЭМАС
Бошқарувчи компания (ҚҚС тўловчиси) юридик шахсни ташкил этмаган кўп квартирали уйлар, яъни ХУМШ ташкил этилмаган уйлар билан умумий фойдаланиш жойларини бошқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишга шартнома тузди.
Бошқарувчи компания ушбу уйлардаги нотурар жойлар мулкдорларига кўрсатадиган хизматларга ҚҚС ҳисоблаш керакми?
Ф.Л.
- Уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан аҳолига кўрсатилаётган хизматларга ҚҚС бўйича имтиёзлар берилган. Улар жумласига лифт хўжаликлари, умумий фойдаланишдаги антенналарни ўрнатиш ҳамда уларни тасарруф этиш бўйича хўжаликлар, ер ресурслари ва давлат кадастри, уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш ва таъмирлаш бошқармалари ҳамда бўлимларининг бевосита аҳоли томонидан ҳақ тўланадиган хизматлари киради (Солиқ кодексининг 208-моддаси 24-банди).
Уй-жой фонди - инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлардан иборат бўлган фонд. Уйларда жойлашган савдо, маиший ва носаноат йўналишидаги ўзга эҳ
...

