Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 04-05 (1224-1225) 30 январь /

Солиқ тўловчига ёрдам

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2018 ЙИЛДАГИ

СОЛИҚ ЎЗГАРИШЛАРИ


29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон, 3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон ва 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон қонунлар билан Солиқ кодексига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди. Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан 2018 йилги солиқ ставкалари тасдиқланди, шунингдек айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартиби белгиланди.

Бухгалтерлар солиққа оид барча тузатишларни инобатга олган ҳолда тез ишлашлари учун "Norma" МЧЖ мутахассислари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг илгари амал қилган ва янги талаблари солиштирма жадвалини махсус тайёрладилар.



ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА


  

2017 йилда шундай бўлган эди

    

    

2018 йилда шундай бўлади

     

  

Асос

  

  

Солиқ ставкалари

  

  

Иккита солиқ биттасига бирлаштирилади

  

Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар қуйидагиларни тўлар эди:

фаолият турига қараб тегишли тоифа учун белгиланган ставкалар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

8%лик ставкада ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи.

Ҳақиқатда ушбу солиқлар бир хил солиқ солиш базасига эга бўлган

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи Ўзбекистон Республикасида ундириладиган солиқлар турларидан чиқариб ташланди (Солиқ кодексининг 23, 295-300-моддалари).

Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини қўллайдиган юридик шахслар бюджетга фақат юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлайдилар

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 2-банди


Фойда солиғининг йиғма ставкаси жорий этилмоқда

      

Барча юридик шахслар (қуйида саналганлари бундан мустасно) фойда солиғини 7,5%лик ставкада тўлар эди


Фойда солиғи ставкаси ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи билан бирлаштирилиши ҳисобига оширилди.

Юридик шахслар учун фойда солиғининг йиғма ставкаси 14% миқдорида белгиланди

ПҚ-3454-сон қарорга 7-илованинг 3-банди

Тижорат банклари фойда солиғини 15%лик ставкада тўлар эди

Тижорат банклари учун фойда солиғининг йиғма ставкаси 22% миқдорида белгиланди

Аукционлар, оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар (концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган) фойда солиғини 35%лик ставкада тўлар эди

2018 йилда ушбу тоифадаги юридик шахслар учун фойда солиғининг алоҳида ставкаси назарда тутилмади. Шу сабабли улар фойда солиғини 14%лик ставкада тўлайдилар

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи уяли алоқа компаниялари рентабеллик даражасига қараб фойда солиғини тўлар эди:

рентабеллик даражаси 20%гача бўлганда - 7,5%лик ставкада;

рентабеллик даражаси 20%дан ортиқ бўлганда - рентабелликнинг 20%лик даражасидан ортувчи фойда суммасидан 50%лик ставкада

Уяли алоқа компаниялари учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб фойдага солиқ солиш тартиби сақланди.

Уларнинг фойдасига қуйидагича солиқ солинади:

рентабеллик даражаси 20%гача бўлганда - 14%лик ставкада;

рентабеллик даражаси 20%дан ортиқ бўлганда - рентабелликнинг 20%лик даражасидан ортувчи фойда суммасидан 50%лик ставкада

ПҚ-3454-сон қарорга 7-илованинг 3-банди


   

Юк ташувчилар якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган

қатъий белгиланган солиқдан кам бўлмаган

миқдорда солиқ тўлайдилар

       

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар қўллайдиган солиқ солиш тизимига қараб солиқ: ё фойда солиғи, ёхуд ЯСТ тўлар эди.

Юк ташиш хизматларини кўрсатадиган ва солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини қўллайдиган автотранспорт корхоналари учун улар тўлайдиган солиқларнинг энг кам миқдори назарда тутилмаган эди

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб автомобиль транспортида юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун, улар қўллайдиган солиқ солиш тизимидан қатъи назар, транспорт воситасининг 1 бирлиги ҳисобидан улар тўлайдиган солиқлар ва мажбурий ажратмаларнинг жами суммаси ушбу фаолият тури бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги керак.

Қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумма фойда солиғини тўлаш ҳисобига инобатга

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск