Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 04-05 (1224-1225) 30 январь / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2018 й. ПҚ-3479-сон "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2018 й.

N ПҚ-3479



МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ

ТАРМОҚЛАРИНИ ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛГАН

МАҲСУЛОТ ВА ХОМ АШЁ ТУРЛАРИ БИЛАН

БАРҚАРОР ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда валюта сиёсатини либераллаштириш, реал бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда нархни шакллантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, соғлом рақобат ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида комплекс чора-тадбирлар изчил равишда амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5303-сон Фармонига мувофиқ мамлакатга озиқ-овқат товарларини олиб кириш бўйича айрим субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференцияларнинг бекор қилиниши носоғлом рақобат, айрим маҳсулот турлари импортининг монополлаштирилиши, нархнинг сунъий оширилиши, оқибатда, бу асосда асоссиз фойда кўришга кўмаклашувчи шарт-шароитларга барҳам бериш борасида муҳим қадам бўлди.

Шу билан бирга, баъзи тизимли муаммоларнинг мавжудлиги кўзланган чора-тадбирларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда, айрим маҳсулот ва хом ашё турлари тақчиллигининг юзага келишига, улар нархининг спекулятив ўсишига ва товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги пасайишига олиб келмоқда. Хусусан:

биринчидан, айрим маҳсулотлар ва хом ашё ресурслари турларини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмининг етарли эмаслиги зарур захирани шакллантиришни таъминлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш имконини бермаяпти, бу эса спекулятив операцияларга, охир-оқибатда, талаб юқори маҳсулот ва хом ашёлар нархининг ўсишига олиб келмоқда;

иккинчидан, юқори ликвидли маҳсулотлар ва хом ашё ресурсларини биржа савдоларида реализация қилишнинг самарали бозор механизмларини жорий этишдаги камчиликлар турли хил суиистеъмолчиликлар учун шарт-шароит яратмоқда;

учинчидан, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашнинг мураккаб тартиб-таомиллари қурилиш материалларини маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва мазкур соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилмоқда;

тўртинчидан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган, талаб юқори бўлган маҳсулотлар ва хом ашё ресурслари турларини импорт қилишда божхона божлари ставкасининг юқорилиги улар тақчиллигининг юзага келишига ва нархларнинг асоссиз ўсишига шарт-шароит яратмоқда;

бешинчидан, энергия самарадор технологияларни жорий қилган корхоналар учун рағбатлантирувчи механизмларни ишлаб чиқиш муддатларининг чўзилиши тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини кўпайтирмоқда.

Иқтисодиёт тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот, хом ашё ва материаллар турлари билан барқарор таъминлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан янада самарали фойдаланиш, шунингдек, иқтисодиётни либераллаштириш шароитида маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3386-сон

...
Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск