Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 05 (654) 30 январь /

Пенсия иши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ПЕНСИЯ ИШИ*


Ўз ўзига инспектор

Ставка ошди. Жамғарма кўпайди

Маош ҳам олинг, пенсия ҳам

Бензин - ўз ҳисобидан

Стаж плюс?..

Суднинг ҳал қилув қарорига кўра

Тўлаш тўхтатиб турилган ёки тўхтатилган бўлса

Беҳуда гап

Ортиқчаси қайтарилади

Стаждан қатъи назар

Маълумотнома учун - Марказга

Қадр топган қариялар



Ишловчи пенсионерлардан қайси бирлари бу йилда ҳам пенсия, ҳам иш ҳақи олиши мумкин эканлиги, ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг янги ставкаси қанчалиги ва пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги яна кўплаб бошқа ўзгартиришлар тўғрисида янги 2018 йилнинг илк сонидан билиб олишингиз мумкин.

"Жавоб берамиз" ахборот хизмати орқали саволлар берган ёки уларни электрон почтага йўллаганлар учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мутахассислари жавоблар тайёрлаганлар.


Агар экспертларга саволингиз бўлса, уларни norma.uz сайтидаги "Жавоб берамиз" сервисига ёки газетамизнинг gazeta@norma.uz ва ntv@norma.uz электрон манзилларига йўлланг.



Мутахассис тушунтиради



ЎЗ ЎЗИГА ИНСПЕКТОР


Қанча пенсия ҳисобланиши ва унинг суммаси таркибий қисмларининг қайси бири энг аҳамиятли эканлиги ҳақидаги саволларни "Норма маслаҳатчи" газетаси ва norma.uz сайти ўқувчилари жуда кўп берадилар. ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия аппаратининг пенсияларни тайинлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш услубияти бўлими бошлиғи Зафаржон Хўжаев бундай мурожаатлардан бирини шарҳлаб берди.



Газетада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланиши ҳақидаги аниқ мисоллар билан келтирилган материаллар ҳар ойда чоп этилади. Газеталарда пенсия ҳисобланишига доир мисоллар чоп этилиб, улар ҳам Пенсия жамғармаси бўлимларига ташриф буюрувчилар учун стендларда илиб қўйилса, маъқул иш бўлар эди.


Ф.Расулев.

Тошкент ш.


- Шуни қайд этиш зарурки, даромад солиғи билан солиштирганда пенсия миқдорини ҳисоблаш жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Сабаби пенсия миқдори нафақат иш ҳақи миқдори, балки иш стажига ҳам боғлиқ бўлади.

Стажни ҳисоблаб чиқаришда иш стажига қўшиладиган ва қўшилмайдиган даврлар бўлади. Айрим даврлар, масалан, болани парваришлаш таътили эса чекланган ҳолда киритилади. Тегишинча, иш стажини аниқ ҳисоблаш зарур.

Бундан ташқари, айрим тоифадаги фуқароларга, масалан, зарарли ва оғир меҳнат шароитида ишловчиларга пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқаришда алоҳида ёндашув талаб этилади.

Даромад солиғи иш ҳақининг аниқ миқдоридан ҳисоблаб чиқарилади, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи миқдори эса иш ҳақининг индивидуал коэффициентини қўллаган ҳолда ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддаси 2-қисми).

Қайта ҳисобланган иш ҳақидан кетма-кет 5 йилдаги энг мувофиғини (одатда энг юқорисини) танлаш зарур. 5 йиллик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ҳар доим ҳам йил бошидан бошланмаслиги (яъни даврларнинг бошланиши ва якунланиши йилнинг исталган ойига тўғри келиши мумкинлиги) инобатга олинса, унинг 5 йилдагисини аниқлаш ҳам қийин жараён ҳисобланади. 5 йилдаги қайта ҳисобланган иш ҳақи суммасини 60 га бўлиш лозим.

Ана шундай мураккаб ҳисоб-китоблар қилиниши сабабли Пенсия жамғармаси бўлимлари "Пенсия" дастурий комплексидан фойдаланадилар.

Бу ўринда шуни маълум қиламизки, Пенсия жамғармасининг расмий веб-сайтида "Пенсия калькулятори" мавжуд. Ундан фойдаланган ҳолда пенсия миқдорини олдиндан ҳисоблаб чиқаришингиз мумкин. Тўғри, бунда иш стажини ўзингиз ҳисоблаб чиқаришингиз керак бўлади.

Иш стажи ва

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск