Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ички ишлар вазирининг 06.01.2018 й. 3-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.01.2018 й. 2654-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.01.2018 й.

N 2654-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

06.01.2018 й.

N 3


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2991-сон "Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон "Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2654, 2015 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 71-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Буйруқда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги низом";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ва "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.";


г) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:";


д) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.";


е) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга кирган фуқаролар билан ўқишни тамомлаганидан кейин тақсимот бўйича беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида ёки бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари тўғрисида белгиланган тартибда шартнома тузилади.

Шартнома шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги сабабли моддий жавобгарлик ҳақида номзод (шунингдек унинг ота-онаси) ўқишга киргунига қадар дастлабки танлов даврида ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.

Шартнома тузишни рад этган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига қабул қилинмайди.";


ё) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бош бошқарма, бошқарма, бирлашма, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг (бундан буён матнда ИИВ-ИИББ-ИИБ деб юритилади) ишчи гуруҳлари ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ИИВ деб юритилади) Кадрлар бош бошқармасида ишчи гуруҳ тузилади.

ИИВ-ИИББ-ИИБнинг ишчи гуруҳлари ИИВ-ИИББ-ИИБ бошлиқларининг буйруғи билан унинг тегишли ўринбосари раҳбарлигида тузилади. Бунда ИИВ-ИИББ-ИИБ Кадрлар бошқармалари бошлиғининг ўринбосари ва психологлари, Ўз хавфсизлиги бошқармаси (бўлим) бошлиғи, Юридик таъминлаш бошқармаси (бўлим) бошлиғи ҳамда ҳарбий-тиббий комиссия раиси ишчи гуруҳ таркибига киритилиши лозим.";


ж) 8, 12, 13, 14, 15, 35, 37-бандлардаги ҳамда 4-иловадаги "олий ҳарбий таълим муассасаларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 9, 49, 57-бандлардаги, 10-илованинг 10-бандидаги ва 11-илованинг 2-бандидаги "олий ҳарбий таълим муассасасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 10-банддаги "олий ҳарбий таълим муассасаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши учун масъулдир. Бунда тегишли ички ишлар органи ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи вазифаларни, уларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочиларини кўрсатган ҳолда тегишли қабул йили учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда унинг ижросини назорат қилиб бориши шарт.";


л) 25, 26, 53, 55 ва 58-бандлардаги ҳамда 11-илованинг 1-бандидаги "олий ҳарбий таълим муассасасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 31, 43-бандлардаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 36-банддаги "Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати" деган сўзлар "Кадрлар бош бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 38 ва 52-бандларидаги "олий ҳарбий таълим муассасаларида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Қабул комиссияси таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш кичик комиссияси ҳужжатларни ўрганишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.";


р) 46-банддаги "олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси таркибидаги" деган сўзлар "қабул комиссияси таркибидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


с) 4-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ёнғин хавфсизлиги институтига қабул қилиш";


т) 54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"54. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги протоколни расмийлаштиради. Мазкур протокол номзодларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.";


у) 59-банддаги "тегишли олий ҳарбий таълим муассасасида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 1-иловадаги "Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртига" ва "билим юртига" деган сўзлар тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига" ва "институтга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


х) 2-иловадаги "шахсий таркиб билан ишлаш хизматига" деган сўзлар "кадрлар бошқармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ц) 3-иловадаги "Танловда _________________ мутахассислиги бўйича иштирок этаман.*" ва "* Изоҳ: Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртига ўқишга киришга номзодлар томонидан тўлдирилади." деган сўзлар чиқариб ташлансин;


ч) 5-иловада:


15-банддаги "олий ҳарбий таълим муассасасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-банддаги "олий ҳарбий таълим муассасаларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ш) 7-иловадаги "олий ҳарбий таълим муассасасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 8-иловада:


14-банддаги "хулосаси" деган сўзидан кейин "(балл)" сўзи билан тўлдирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси раисига топширилади.";


қуйидаги таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин:


"Психофизиологик ўрганиш методикасига

ИЛОВА



Психофизиологик ўрганиш натижаларини баҳолаш

ХУЛОСАСИ


Сана: 20__ йил "___" ____________


Гуруҳ рақами: ___

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.


Тўплаган

бали


1.




2.




3.




...




Кичик комиссия раиси:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

      

Кичик комиссия аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

     

       

       




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

        

       

      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)";

      

ю) 9-иловада:


2 ва 15-бандлардаги "олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси таркибидаги" деган сўзлар "қабул комиссияси таркибидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Кичик комиссия иши якунлангач, номзодларнинг диктантлари кичик комиссия раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси раисига топширилади.";


я) 11-иловада:


1-банддаги "олий ҳарбий таълим муассасасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-банддаги "олий ҳарбий таълим муассасасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг қабул комиссияси томонидан ўтказилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 январь, 4-сон, 75-модда











































Время: 0.1439
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск