язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ҳисоб-китоблар/ Марказий банк Бошқарувининг 16.12.2017 й. 34/9-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.01.2018 й. 2711-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.01.2018 й.

N 2711-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.12.2017 й.

N 34/9


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сон қарори (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 460-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси в. в. б.                                        Т. Ишметов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"электрон оферта - омонат шартномасининг барча асосий шартларини ўз ичига олган, оферта қилувчи шахснинг жавоб қайтарган шахс билан офертада кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга хоҳиш иродасини билдирувчи таклиф (бундан буён матнда оферта деб юритилади).".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Банк омонати шартномаси омонатчилар ва банк ўртасида ёзма шаклда тузилади, бундан мазкур банкда ҳисобварағи очилган жисмоний шахслар томонидан оферта асосида қўйилган омонатлар мустасно. Банк ва омонатчилар ўртасида банк омонати шартномаси, омонат суммаси банк кассасига қабул қилинган ёки омонат ҳисобварағига тегишли маблағ нақд пулсиз келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Оферта асосида омонатлар офертани электрон шаклда акцептлаш орқали қўйилади.

Офертани белгиланган муддатда олган шахснинг акцептлаш мақсадида унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари, агар қонун ҳужжатларида ёхуд офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки қайд этилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.

Муомала лаёқатига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс ўз номига ва бошқа шахс номига омонат қўйиши, ўзининг банк омонат ҳисобварағидаги маблағини ўзи ёки вакили орқали мустақил тасарруф этиши, шунингдек бошқа шахслар омонат маблағларини тасарруф этиш учун вакил бўлиши мумкин.".


3. 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Тижорат банклари ўзларининг ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқ масофадан омонатларга маблағлар жалб қилиш ҳамда омонатлар билан боғлиқ барча амалиётларни бажариш имкониятини берувчи дастурлар ҳамда омонат турларини ишлаб чиқишлари ва амалиётга жорий қилишлари мумкин.

Банклар жисмоний шахсларнинг омонат операцияларини амалга оширишда банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали қонун ҳужжатларида белгиланган барча ҳисобварақлардан фойдаланадилар.";

еттинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Омонатчилар банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобиль иловадан фойдаланган ҳолда ёки шахсий кабинет орқали барча омонат операцияларини амалга оширишлари мумкин.

Банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобиль илова ёки шахсий кабинет орқали фойдаланиш омонатчилар томонидан ихтиёрий равишда танланади.

Банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобиль илова ёки шахсий кабинет орқали фойдаланиш тартиби мазкур Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.".


5. 15, 16, 100 ва 114-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бўйича" деган сўзлар "талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади ҳамда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 37-банднинг иккинчи хатбошиси "муддатли омонатлар" деган сўзлар "талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади ҳамда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 50-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилари билан тўлдирилсин:

"Мазкур банд талаблари ушбу банкда ҳисобварағи очилган жисмоний шахслар томонидан оферта асосида қўйилган омонатлар бўйича татбиқ этилмайди.

Тижорат банкларида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақларига доир омонатлар бўйича алоҳида модуль яратилиб, кунлик реестри ва мониторинги олиб борилади.

Мижозлар учун банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақларига доир омонатлар бўйича барча маълумотлар электрон тарзда шакллантирилади ва омонатчига электрон тизимлардан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида мониторинг қилиш имконияти яратилади.".


9. 57-банддаги "ёпилган тақдирда," деган сўзлар "ёпилганда ёки омонат ҳисобварағида қолдиқ қолмаганда," деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 60-банднинг 3, 4, 6 ва 14-кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. 69-банднинг еттинчи хатбошисидан "ҳамда мазкур йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқҳоли омонатлари бўйича нақд пул маблағларининг берилишида омонатчиларнинг мурожаатларини қайд этиш дафтари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


12. 72-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мижоз унга тегишли пластик картаси очилган ёки уни идентификациялаш бўйича бошқа усулларига эга бўлган банк доирасида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақлари бўйича белгиланган тартибда ҳисобварақ очиш, уларни юритиш ва ҳисобварақларни ёпиш электрон тарзда амалга оширади.

Бир банк ичида реал вақт режимида омонат маблағларини жойлаштириш, уларни олиш ва қўшимча пул маблағларини қўйиш билан боғлиқ операциялар Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1552, 2006 йил 13 март) билан муҳофаза қилинади.".


13. 74-банддан иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


14. 75-банддан "Сўнгги назоратга хабарномада," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


15. 76-банднинг биринчи хатбошиси "бир марталик операциялар" деган сўзлардан кейин ", шу жумладан халқаро пул ўтказмалари бўйича келиб тушган маблағлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


16. 93-банддан "ёзувидан кейин ва Сўнгги назоратга хабарномада қайси ҳужжатга асосан омонат хатланганлиги тўғрисида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


17. 95-банддан "ва Сўнгги назоратга хабарномага" ва "ва Сўнгги назоратга хабарномани" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


18. 97 ва 107-бандлардан "ва Тасдиқнома" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


19. 98-банддаги "ордери ва Тасдиқномани" деган сўзлар "ордерини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 99-банддан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


21. 101-банддаги "Тасдиқнома" деган сўз "Кирим ордери" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 108-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Омонат дафтарчаси тўлиқ расмийлаштирилиб, имзолангандан сўнг нусха олинади ва сўнгги назоратга тақдим этилади.".


23. 110-банд "филиал раҳбари" деган сўзлардан кейин "ёки масъул ўринбосари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


24. 111-банддан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


25. 112-банддан "ва Сўнгги назоратга хабарномага" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


26. 113-банддан "Сўнгги назоратга хабарномани тўлдиради ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


27. 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"115. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс номига қўйилган омонат бўйича шахсий ҳисобварақ варақчасига назоратчи "Омонатни ота-она рухсати билан бошқариш", "Омонатни фарзандликка олувчилар рухсати билан бошқариш" ёки "Омонатни васий рухсати билан бошқариш" деган ёзувни киритади ва имзолайди. Бунда, шахсий ҳисобварақ варақчасининг "омонатчи" сатрига омонатчи фақат ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин имзо қўяди.".


28. 116-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"116. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс номига қўйилган омонат бўйича омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг туғилган йили, ойи ва куни, омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини шахсий ҳисобварақ варақчасига ёзади ва шахсий ҳисобварақ варақчасининг "омонатчи" сатрига имзо қўяди.".


29. 191-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"191. Омонат касса иш вақти тугагандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги марказий қўриқлаш пультига топширилиши лозим.".


30. 194-банддан "олинган хабарномалар асосида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


31. 3, 4, 6 ва 14-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 январь, 4-сон, 82-модда