язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Целлюлоза-қоғоз саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2004 й. 76-сон "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасини тугатиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2004 й.

N 76



"ЎЗБЕКҚОҒОЗСАНОАТ" УЮШМАСИНИ

ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси муассислари умумий йиғилишида уюшмани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасини тугатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда ишчи комиссия тузилсин.

Ишчи комиссия "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасини тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан берилган кредитлар бўйича "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси мажбуриятлари "Ўзбек қоғози" акциядорлик жамиятига берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси тугатилиши муносабати билан бўшаб қолаётган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбек қоғози" акциядорлик жамияти акциялари пакетларининг давлат улушини профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга тендер асосида белгиланган тартибда берилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика қоғоз саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 20 июндаги 257-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 18 февралдаги

76-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаш тириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорига 5-илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига 3-иловадаги "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар спортини тарғиб қилиш ва болалар учун спорт товарлари ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 18 июлдаги 318-сон қарорининг(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 64-модда) 4-бандидан "Ўзбекқоғозсаноат" (Умаров)" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 7-сон, 81-модда.