ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 й. 1003-сон "Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2017 й.

N 1003




ЎЗБЕКИСТОН АМАЛИЙ САНЪАТ

ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК ТАРИХИ ДАВЛАТ

МУЗЕЙИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Мустақиллик йилларида тикланган Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой миллий ҳунармандчилик тарихи, бугунги кунгача сақланиб қолган ўзига хос мактабларининг анъаналари ҳамда амалий санъат ва ҳунармандчилик асарларини асраш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, илмий ўрганиш ва келажак авлодга етказиш, шунингдек, бу борада етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ҳунарманд" уюшмасининг:

Ўзбекистон амалий санъат музейи негизида Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини ташкил этиш;

2017-2019 йилларда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи биносини реконструкция қилиш, янги кўргазма зали ва маъмурий бино қуриш, ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи (кейинги ўринларда музей деб юритилади) фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

амалий санъат ва миллий ҳунармандчиликнинг бугунги кунгача сақланиб қолган ўзига хос мактабларининг анъаналари ҳамда амалий санъат ва ҳунармандчилик асарларини асраш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, илмий ўрганиш ҳамда келажак авлодга етказиш;

халқимизнинг амалий санъат ва миллий ҳунармандчилик тарихи ҳамда бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;

мамлакатимизнинг маданият, санъат ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқларини кенг тарғиб қилишга қаратилган музей экспозицияларини ташкил этиш;

халқимизнинг маданий бойлиги ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекцияларини асраб-авайлаш, ўрганиш, бойитиб бориш, намойиш этиш, дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш;

ноёб экспонатларни намойиш этиш орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш; музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини эълон қилиб бориш.

музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини эълон қилиб бориш.


3. Белгилаб қўйилсинки, музейни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлигининг музей биносини реконструкция қилиш, янги кўргазма зали ва маъмурий бино қуриш, ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишларини бажариш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати" давлат муассасаси - буюртмачи этиб;

"Meros chashmasi" унитар корхонаси - истисно тариқасида бош лойиҳа ташкилоти этиб;

бош пудрат ташкилоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов савдолари асосида музей биносининг моддий маданий мерос объекти ҳисобланишини эътиборга олган ҳолда аниқланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг таклифига биноан икки ой муддатда музейнинг янги кўргазма зали ва маъмурий биносини қуриш учун зарур ер участкасини ажратсин, шунингдек, ушбу ер участкасидаги жисмоний шахсларнинг бино ва иншоотларни бузиш ва тозалаш ишларини буюртмачи маблағлари ҳисобидан ҳамда жисмоний шахсларнинг бузишга тушган бино ва иншоотларига белгиланган тартибда компенсация тўловларини ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда янги қуриладиган биноларни муҳандислик коммуникацияларига улаш бўйича архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ-1, АРТ-2)ни лойиҳалаштириш топшириқномаларини тайёрласин ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин.


7. "Асака" акциядорлик тижорат банки ва Акциядорлик тижорат "Алоқабанк"нинг музей биносини реконструкция қилиш, янги кўргазма зали ва маъмурий бино қуриш, ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишлари бўйича лойиҳа- смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш учун 12 млрд. сўм миқдоридаги маблағларни тенг улушларда ҳомийлик асосида 2017-2018 йиллар давомида ажратиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Маданият вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ музей биносини реконструкция қилиш, янги кўргазма зали ва маъмурий бинони қуриш, ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишларининг ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан аниқланган маблағни мазкур қарорнинг 7-бандига асосан ҳамда экспертиза хулосасига биноан йўналтирилган ҳомийлик маблағларига етмаган қисмини Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бажарилаётган реконструкция ва қурилиш-монтаж ишлари устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда миллий меросимиз, қадимий тарихимиз ва маданиятимизни тарғиб қилиш мақсадида музейга хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш чораларини кўрсин;

"Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда музейда қуриладиган янги кўргазмалар зали учун Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида миллий ҳунармандчиликнинг ривожи ва эришган ютуқларига бағишланган экспозиция яратсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда музейда мунтазам равишда турли мавзулардаги давра суҳбатлари, учрашувлар, маҳорат дарслари каби маънавий тадбирлар, шунингдек, мактаб дастурига оид очиқ дарёлар ўтказилишини таъминласин ва уларга таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларини белгиланган тартибда кенг жалб этиш чораларини кўрсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь











































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск