Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 07 (1227) 13 февраль / Норматив ҳужжтлар /

Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари (ЎзР ВМ 12.01.2018 й. 22-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 январдаги

22-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электр энергиясидан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, "Электр энергетикаси тўғрисида", "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ электр энергиясини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


2. Ушбу Қоидалар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, электр энергия истеъмолчилари, истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловни йиғиш функциясини бажарувчи хусусий операторлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади.


3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


энергия таъминоти бўйича авария брони - истеъмолчилар фаолияти қисман ёки тўлиқ тўхтатилган ҳолда ускуналарни сақлаш, инсонлар ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш, авария ва қўриқлаш ёритгичлари, шамоллатиш, сув ҳайдаш, сув таъминоти, иситиш, ёнғин хавфсизлиги воситалари учун зарур бўлган электр қувватининг энг кам миқдордаги даражаси ёки электр энергияси ҳажми;


авария режими - электр энергетика объектларининг ишлаш технологик параметрларининг ягона электр энергетика тизими ишончли ишлашининг издан чиқишига ва истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш чекланишига олиб келиши мумкин бўлган йўл қўйиб бўлмайдиган тарзда четга чиқиши;


блок-станциялар - истеъмолчиларнинг ягона электр энергетика тизимига бевосита ёки истеъмолчилар тармоғи орқали уланган ҳамда оператив-диспетчерлик бошқаруви тизимига кирадиган электр станциялари;


электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси - электр тармоғининг баланс бўйича мансублиги билан аниқланадиган, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги электр тармоғининг бўлиниш нуқтаси;


электр таъминоти шартномаси - ҳудудий электр тармоқлари корхонасига истеъмолчида керакли ускуналар ва электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлган тақдирда, унга электр тармоғи орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини юклайдиган, истеъмолчига эса электр энергияси ҳақини тўлаш, шунингдек, электр энергияси истеъмолининг шартномада назарда тутилган режимига риоя қилиш, ўз тасарруфида бўлган электр тармоқларини эксплуатация қилиш хавфсизлигини ҳамда электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ бўлган ўзи фойдаланадиган ускуналар ва асбобларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлашга доир чора-тадбирларни бажариш мажбуриятини юклайдиган битим;


электр энергияси (қуввати) истеъмолининг шартномадаги миқдори - электр таъминоти шартномасида белгиланган ва тегишли ҳисоб-китоб даврида техник шартларга кўра рухсат этилган қувват, электр қурилмаларидан фойдаланилган иш соатлар сони ва иш кунлар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган электр энергияси (актив, реактив) миқдори;


ягона электр энергетика тизими - электр энергияси ишлаб чиқарувчи, магистрал электр тармоқлари, ҳудудий электр тармоқлари ва уларни тезкор-диспетчерлик бошқариш корхоналари;


электр энергияси сифати - электр энергияси параметрларининг давлат стандартлари бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги;


электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилиш асбоби - назорат қилиш учун фойдаланиладиган ва кўрсаткичлари асосида алоҳида цехлар, технологик линиялар, кўп энергия сарфлайдиган ускуналар ва бошқа ускуналарнинг электр энергияси сарфини аниқлаш имконини берадиган ҳисоблаш асбоби;


етарли миқдорда етказиб берилмаган электр энергияси (кам етказиб бериш) - энергия таъминотидаги танаффус, шу жумладан узиб қўйиш ва чеклаш вақтида истеъмолчи тўлиқ олмаган электр энергияси миқдори;


электр тармоғи хўжалиги объектлари - электр энергиясини узатиш ва етказиб беришни амалга ошириш учун мўлжалланган электр энергияси узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари;


чеклаш - шартномада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергиясини етказиб бериш миқдорининг камайиши;


электр энергияси таъминотидаги танаффус (узиб қўйиш) - истеъмолчига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш, автоматика қурилмаларининг муваффақиятли ишлаши туфайли ёки электр энергияси истеъмол қилишнинг чекланишига олиб келмайдиган, бир вақтнинг ўзида бир нечта линиялар бўйича электр энергияси олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бир нечта электр энергияси етказиб бериш линияларининг узиб қўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар бундан мустасно;


режали узиб қўйиш - агар электр таъминоти шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр қурилмаларини режали-огоҳлантириш таъмирлаш жадвали бўйича таъмирлаш ёки профилактика қилиш даврида истеъмолчиларни олдиндан (камида 3 сутка олдин) огоҳлантирган ҳолда истеъмолчига электр энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш;


тўлов ҳужжати - тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркибга, реквизитлар форматига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни ўз ичига олган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган тўлов талабномаси, тўлов топшириқномаси ёки электрон тўлов ҳужжати бўлиб, унинг асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек, тўловни нақд пулда тўлаш имконини берадиган билдиришнома. Электрон тўлов ҳужжатлари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда уларнинг электрон тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитларни сақлаган ҳолда қоғоздаги шакли ҳам таъминланиши керак;


электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) - электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;


ҳудудий электр тармоқлари корхонаси - вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;


электр энергиясини қабул қилгич (электр қабул қилгич) - электр энергиясини қабул қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган қурилма ёки асбоб;


истеъмолчининг уланган қуввати - истеъмолчининг электр энергиясини (бевосита электр қабул қилгичларни таъминлайдиган) ишчи кучланишга айлантирувчи трансформаторларининг ва 1000 В дан юқори кучланишли электр двигателларининг электр тармоқларига уланган жами қуввати. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқ трансформаторлардан ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг паст кучланишли тармоқларидан таъминланганда, истеъмолчининг уланган қуввати учун фойдаланишга рухсат этилган қувват қабул қилинади, унинг миқдори ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланади ҳамда электр таъминоти шартномасида кўрсатилади;


ҳисоб-китоб даври - электр энергияси истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой);


электр энергиясини ҳисобга олиш прибори - электр энергияси сарфини ҳисобга олиш прибори (кейинги ўринларда ҳисобга олиш прибори деб аталади) бўлиб, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми унинг кўрсаткичлари асосида аниқланади;


тизим оператори - ягона электр энергетика тизими, магистрал электр тармоқлари фаолиятининг технологик режимини тезкор-диспетчерлик бошқарувини, шунингдек, унинг бошқа давлатлар электр энергетика тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи ваколатли тузилма;


субистеъмолчи - ҳудудий электр тармоқлари корхонаси розилиги билан бошқа истеъмолчининг электр тармоқларига бевосита уланган ва у билан электр таъминоти юзасидан шартнома тузган истеъмолчи. Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи мазкур Қоидаларга риоя қилиш бўйича жавобгар бўлади;


электр таъминотининг технологик брони - технологик жараённи, ишлаб чиқариш циклини тугаллаш учун зарур бўлган электр энергияси ёки қуввати ҳажми;


ҳисобга олиш нуқтаси - электр таъминоти схемасидаги нуқта, унда ўлчаш асбоби (ёки ҳисобга олиш тизими) ёрдамида электр энергияси сарфининг ҳажми аниқланади;


электр таъминоти корхонаси - ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаси;


электр қурилмаси - электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш, узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга);


электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилиш асбобини улаш схемасини текшириш (текшириш) - Бюро ва (ёки) ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ходими томонидан истеъмолчининг инструментал усул билан электр энергияси истеъмолини ҳисобга олишни назорат қилиш асбоби ва ўлчов трансформаторларининг уланиш схемаси тўғрилигини текшириш ҳамда бир вақтнинг ўзида белгиланган намунадаги далолатнома расмийлаштирилиб, кейинчалик уни ахборот дастурий комплексининг тегишли реестрига киритиш;


кўрсаткичларни назорат тартибида текшириш (айланиб чиқиш) - Бюронинг ваколатли шахси томонидан электр энергиясини ҳисобга олишни ҳисоб-китоб қилиш асбобларидан электр энергиясининг ҳақиқий сарфи кўрсаткичларини олиш ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, ўлчов трансформаторлари, уларнинг улаш схемалари ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини кўздан кечириш;


реактив энергиянинг иқтисодий қиймати - реактив энергиянинг энг мақбул қиймати бўлиб, унинг ошиб кетиши электр энергия сифатининг ёмонлашувига ва электр таъминоти корхонаси тармоқларида энергия йўқотиш ортишига олиб келади;


маиший истеъмолчилар - электр энергиясидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи аҳоли (уй эгалиги/квартиралар хоналари ва ҳудудини ёритиш, электр-маиший ва бошқа асбоблардан фойдаланиш, овқат тайёрлаш, иситиш ва иссиқ сув таъминоти).

4. Истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш учун "Ўзстандарт" агентлиги ёки Ўзбекистон Республикасининг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалар томонидан рўйхатдан ўтказилган Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари қўлланилади.

Бюро истеъмолчилар билан биргаликда истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари (маиший истеъмолчилардан ташқари) кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олиши ва зарур бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини улаш схемасини текшириб кўриши керак. Истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Бюрога белгиланган шакл бўйича ўз қўли билан, факсимил, электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

ЭҲНАТнинг жорий этилиши муносабати билан истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш асбобларидаги кўрсаткичлар автоматлаштирилган тизимнинг техник параметрларига мувофиқ, бироқ бир ойда камида бир марта ёки истеъмолчининг буюртмаси бўйича ёзиб олинди.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари шахсий ҳисобрақам ва ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар доимий асосда шакллантирилишини ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.


5. Истеъмолчи ўзига тегишли электр тармоқларига кучланиши 1000 В гача бўлган қўшимча электр қурилмаларини рухсат этилган қувват миқдори даражасида улаши мумкин (электр энергиясини иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун қўллашдан ташқари).


6. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник қоидалар ва меъёрлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзэнергоинспекция томонидан амалга оширилади.

7. Электр энергиясининг исроф қилиб сарфланиши ва истеъмолчи электр қурилмаларининг авария хавфини туғдирадиган ёки одамлар ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолати аниқланганда, Ўзэнергоинспекция электр энергияси етказиб беришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Ўзэнергоинспекция томонидан истеъмолчида энергиядан нооқилона фойдаланганлик, электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни бажармаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда (имзоланган далолатномага мувофиқ), ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергиясидан нооқилона фойдаланиш бўйича аниқланган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда энергия истеъмолининг шартномадаги миқдорини камайтиришга ҳақлидир.

8. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр тармоғи хўжалиги объектларидаги аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ёки одамлар хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш зарур бўлганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда электр энергиясини узатишни узиб қўйиш ёки чеклашга рухсат этилади.


9. Объектнинг электр таъминоти лойиҳасида кўзда тутилган ўзаро заҳираланувчи манбаларни автоматик ишга тушириш ёки асосий манбани қайта автоматик тиклаш вақтида электр энергиясининг узиб қўйилиши (сабабларидан қатъи назар) электр таъминотида танаффус деб ҳисобланмайди.

10. Ваколатли давлат органлари махсус қоидалар бўйича фойдаланиладиган электр қурилмаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ энергетика назоратидан ўтказади.


11. Давлат энергетика назоратининг амалга оширилиши истеъмолчиларни фойдаланилаётган электр тармоқлари, асбоблар ва ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлиги таъминланиши, электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя этилиши учун жавобгарликдан, шунингдек, электр энергиясидан фойдаланиш пайтида пайдо бўладиган авариялар, ёнғинлар, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларининг носозликлари ва бошқа қоида бузарликлар тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари ташкилотларини дарҳол хабардор қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.


12. Электр тармоқлари, асбоблар ва ускуналарнинг техник ҳолатига ва уларни эксплуатация қилишга қўйиладиган талаблар, шунингдек, уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби электр энергетика соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



2-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИГА

БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ ПРОГНОЗИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

14. Республикада электр энергияси истеъмолининг прогнози ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан иқтисодий ривожланиш, аҳоли сонининг ўсиши ва уй-жой қурилишини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир истеъмолчи билан тузилган электр таъминоти шартномаларида кўрсатилган эҳтиёж миқдорлари асосида аниқланади.

15. Электр энергетика объектларининг ички тармоқ электр энергияси истеъмолининг прогнози (корхоналарнинг электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ўзининг ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергиясини электр тармоғи хўжалиги объектларига узатиш бўйича электр энергиясининг технологик сарфи) ҳар йили 1 октябргача умумлаштирилади ҳамда келгуси йил учун электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси таркибига киритилади.


16. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхона ҳар йили 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда Энергетика вазирлиги деб аталади), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "Иссиқлик электр станциялари" АЖга келгуси йилга электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувват ва прогноз тўғрисида маълум қилади.

17. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда чораклар бўйича бўлиб чиққан ҳолда, келгуси йилги электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши балансининг прогноз кўрсаткичларини шакллантиради ва жорий йилнинг 15 октябригача уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этиш учун Энергетика вазирлигига киритади.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг прогноз кўрсаткичларига мувофиқ ўз тасарруфларидаги ташкилотларга электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилинишининг чоракларга тақсимланган кўрсаткичларини прогноз йил учун белгиланган муддатларда етказадилар.


3-БОБ. ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ

ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ


18. Электр энергияси бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида товар тури сифатида, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва энергия қурилмалари шу ташкилот тармоғига бевосита уланган истеъмолчи ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида мазкур Қоидаларга мувофиқ етказиб берилади.

Юридик шахснинг номи ўзгарганда ёки электр қурилмалар мулкдори алмашганда истеъмол қилинадиган қувват ва (ёки) электр таъминотининг ишончлилик тоифаси ўзгармаса, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи - электр қурилмаларининг ҳуқуқий вориси ўртасида электр таъминоти шартномаси оммавий аферта асосида электр таъминоти шартномасини келишиш (қабул қилиш) ва уни ахборот-коммуникация тизимлари орқали янги мулкдор томонидан тасдиқлаш йўли билан тузилади.

Бунда истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, ҲЭТК томонидан янги абонент рақами электр таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун - СТИРни, жисмоний шахслар учун - паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан аниқланиши мумкин.

19. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги электр таъминоти шартномаси электр таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган шаклда тузилади.

Электр таъминотининг намунавий шартномаси "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан ишлаб чиқилади, "Ўзэнергоинспекция", Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилади ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланади.

20. Электр таъминоти шартномаси 2 нусхада тузилади. Бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади, иккинчиси ҳудудий электр тармоқлари корхонасида қолади.


21. Субистеъмолчилар истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномасини ҳудудий электр тармоқлари корхоналари розилигига асосан тузади.


22. Субистеъмолчиларга ўз тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб берувчи истеъмолчилар субистеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр энергиясининг умумий (жами) миқдори бўйича электр таъминоти шартномасини тузади.



4-БОБ. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЭЛЕКТР

ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


23. Электр энергияси истеъмолчилари, шу жумладан хусусий уй-жойларда яшовчилар, объектларни лойиҳалаштириш ва ишга туширишдан аввал электр қурилмаларининг янги ёки қўшимча қувватларини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига улаш учун техник шартларни олишга мажбурдирлар.

Техник шартларсиз электр қурилмаларнинг электр таъминотини лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига улаш тақиқланади.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига уланиш учун техник шартларнинг бажарилиши барча истеъмолчилар, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.


24. Кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган трансформаторлар ёки двигателларнинг янги ёки қўшимча қувватларини улаш, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг тармоқ трансформаторларига паст кучланишли қурилмаларнинг янги қувватини улаш ёки уларнинг рухсат берилган қувватини ошириш учун техник шартлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи-буюртмачидан (қурувчидан) ёки унинг топшириғи бўйича бош лойиҳалаш ташкилотидан буюртма олингандан сўнг бир ой муддатда белгиланган тартибда берилади.

Тадбиркорлик субъектларига техник шартлар Давлат хизматлари марказлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда берилади. Бунда истеъмолчиларнинг хоҳишига кўра, уларни электр тармоқларига "тайёр ҳолда" улаш мумкин.

Истеъмолчилар учун техник шартлар тўлов ундирмасдан берилади.


25. Истеъмолчи техник шартларни олиш бўйича буюртманомада лойиҳалаштирилаётган объектни тавсифловчи қуйидаги маълумотларни қисқача шаклда кўрсатади: юклама миқдори, истеъмолчининг электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси, жойлашган жойи (аҳоли пункти билан боғлиқ картография материали), объектни лойиҳалаштириш ва қуриш муддатлари.


26. Электр қурилмаларнинг қўшимча қуввати улаганда, захира электр таъминотини талаб этадиган тоифага ўтиш муносабати билан электр қурилмаларининг электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси ўзгарганда ҳамда ташқи электр таъминоти схемаси ўзгарган тақдирда, истеъмолчи қўшимча техник шартлар олишга мажбурдир.

Белгиланган қувват техник шартлар ва электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдордан ошириб юборилганда, Бюро ёки унинг талабномасига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан қўшимча уланган қувват узиб қўйилади.

Бунда истеъмолчи томонидан истеъмол қилишга рухсат этилган қувватнинг оширилиши туфайли авария ҳолати юзага келганда ва/ёки ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоғи хўжалиги объектларига зарар етказилганда, истеъмолчидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказилган ҳақиқий зарар суммаси ҳам ундирилади.


27. Электр қурилмалари истеъмолчининг электр тармоқларидан қувват оладиган субистеъмолчилар техник шартларни ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсати билан истеъмолчилардан олади ва электр таъминоти лойиҳасини Ўзэнергоинспекция ва истеъмолчи билан келишади.

Агар, субистеъмолчининг юкламаси ортиши сабабли истеъмолчининг ташқи электр таъминоти схемасини ўзгартириш ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан тузилган электр таъминоти шартномасида қайд этилган трансформаторлар ва юқори вольтли двигателлар қувватини кўпайтириш талаб этилса, истеъмолчи юкламани кўпайтириш бўйича техник шартларни ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан олади.


28. Объектни ҳудудий электр тармоқларига улашнинг техник шартлари энг яқин электр тармоқ хўжалиги объектлари томонидан уларнинг бандлик даражаси ҳисобга олинган ҳолда берилади ва ушбу шартларда қуйидагилар кўрсатилади:

электр қ

...
Время: 0.0278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск