ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 5. Фойдаланувчи учун материаллар / Йўриқномалар /

"Norma" Ахборот-қидирув тизими (Йўриқнома)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

"NORMA"

АХБОРОТ-ҚИДИРУВ ТИЗИМИ


ФОЙДАЛАНУВЧИ УЧУН ЙЎРИҚНОМА




Рус тилидаги матнига қаранг



"NORMA" АХБОРОТ-ҚИДИРУВ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА

Етказиб бериш тўплами

Фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумотлар


"NORMA" АҚТ билан ишлашни қандай бошлаш керак

ДАСТУРНИ ЎРНАТИШ

ДАСТУРНИ ЮКЛАШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

Рўйхатдан ўтказиш

"NORMA" АҚТ ТАРМОҚЛИ ВЕРСИЯСИНИ

ЎРНАТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

АСОСИЙ АСБОБЛАР

Бош менюда "сичқон" - манипулятор ёрдамида ишлаш

Бош менюда клавиатура ёрдамида ишлаш

Функцияли тугма пиктограммалари нимани англатади

Керакли ҳужжатни қандай топиш ва очиш керак

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ КАТАЛОГЛАРИ БЎЙИЧА ҚИДИРУВ

Каталогларни кўриб чиқиш

Даврий нашрларни кўздан кечириш

Ҳужжатларни бош ойнада очиш

Ҳужжатларни каталогда матнлари очилган ҳолда кўздан кечириш

Очилган ҳужжатнинг каталогда ҳолатини белгилаш

Ҳужжатлар дарахти ойнаси ва очиқ ҳужжатлар ойналарининг жойлашиши

Каталогларда клавиатура ёрдамида кўчириш  

“ГЛОБАЛ ҚИДИРУВ” БУЙРУҒИДАН ФОЙДАЛАНИБ, ҲУЖЖАТЛАРНИ

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ҲОЛДА ҚИДИРИШ

Маълум реквизитлар бўйича (ҳужжатнинг рақами, санаси, тури ва

қабул қилган орган бўйича) қидирув

Контекст асосида қидирув

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ҚИДИРУВ НАТИЖАЛАРИ

Қидирув натижаларини аниқлаш

Қидирув натижаларини олиб ташлаш


Хатчўплар жилдларидан қандай фойдаланиш керак

Хатчўпларни ўрнатиш

Киритилган ҳужжатлар жилдларини яратиш

Хатчўплар ва киритилган ҳужжатлар жилдлари номларини ўзгартириш

Хатчўплар ва киритилган ҳужжатлар жилдларини олиб ташлаш

Хатчўплардан захира нусха олиш


Фойдаланувчи учун қайдларни қандай яратиш мумкин


Бош ойнада ҳужжатлар билан қандай ишлаш керак

КЎП ОЙНАЛИ РЕЖИМДА ИШЛАШ

ҲУЖЖАТ МАТНИ БИЛАН ИШЛАШ

Очилган ҳужжатни кўздан кечириш

Ҳужжатларда мурожаатлар ва қўшимча тушинтириш ёзувлари

Автоматлаштирилган маҳаллий қидирув

Автоматизированный локальный поиск

"Вақт машинаси"дан фойдаланиш

Қўшимча ёзувларни бекитиш

ҲУЖЖАТЛАРНИ НУСХАЛАШ

Wordга тезда ўтказиш орқали нусхалаш

Алмашув буферидан фойдаланган ҳолда нусхалаш

Файлга нусхалаш

NORMA" АҚТдан ҲУЖЖАТЛАРНИ ЧОП ЭТИШ

Чоп этиш кўрсаткичларини созлаш

Ҳужжатни ёки ажратилган парчани чоп этиш

Шрифт ўлчамини кўздан кечириш ва чоп этиш учун ўзгартириш


Қандай қилиб маълумотлар базасида шахсий ҳужжатлар

каталоглари ва жилдларини яратиш мумкин

“ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ” КАТАЛОГИДА ЖИЛДЛАР

ЯРАТИШ ВА УЛАРНИНГ ЖОЙИНИ КЎЧИРИШ

Янги жилдлар яратиш

Мавжуд жилдлар ва ҳужжатлар жойини кўчириш

“NORMA” АҚТга ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ КИРИТИШ

Фойдаланувчининг ҳужжатларини АҚТга киритиш

Фойдаланувчининг ҳужжатидаги матнни ўзгартириш

Фойдаланувчининг ҳужжатлари матнини безатиш

Фойдаланувчининг жилди ёки ҳужжати номини ўзгартириш

Фойдаланувчининг каталогидан ҳужжатлар ва жилдларни олиб ташлаш

ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИДА

ГИПЕРМУРОЖААТЛАРНИ ЯРАТИШ

Фойдаланувчининг ҳужжатларида хатчўплар ўрнатиш

Танланган хатчўпга гипермурожаат яратиш


“NORMA” АҚТ дастури ўрнатилишини қандай ўзгартириш мумкин

Интерфейс тилини ўзгартириш

Буйруқсиз фойдаланиладиган шрифт ўлчамини ўзгартириш


Ёрдам тизимидан қандай фойдаланилади

Дастур қандай ёпилади



"NORMA"АХБОРОТ-ҚИДИРУВ

ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА


Етказиб бериш тўплами

Фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумотлар

"NORMA" АҚТ фойдаланувчилар учун шунга ўхшаш оммабоп дастурларнинг жалб қилувчи имкониятларига эга бўлган ҳолда қатор афзалликларга эга. Ушбу дастур қуйидагиларни таъминлайди:

- электрон почта ёки курьер алоқаси орқали ихтисослаштирилган нашриётлар - "Солиқ ва божхона хабарлари" ва "Банк ахборотномалари"ни соли??а тортиш ва банк хизматлари бўйича услубий, тушунтирув ва маълумот тусидаги материаллар билан ўзбек ва рус тилларида ҳар ҳафта тезкор тарзда олиш;

- ихтисослаштирилган нашриётларнинг электрон версияларида, маълумотлар базасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда нашр этилган маслаҳатлар, тушунтиришлар ва мутахассисларнинг саволларга жавобларига, мурожаатларига чиқиш;

- фойдаланувчиларни ҳар ҳафтада маълумотлар базасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, тушунтиришлар, улардан амалиётда фойдаланиш борасида мутахассисларнинг маслаҳатлари тўғрисида хабар қилиш (ушбу маълумот фойдаланувчиларга даврий нашрлар билан етказиб бериладиган "Базада янги" (”Новое в базе”) жилдида мавжуд. "Базада янги" жилдини тўлдириш ҳар ҳафтада, унда янги жилд яратиш ҳар ойда амалга оширилади);

- “NORMA” АҚТдан бухгалтерия ҳисоботлари бланклари, хўжалик шартномалари ва тўлдириш учун бошқа ҳужжатларни чоп этиш;

- маълумотлар базасидаги ҳужжатлардан ва уларнинг парчаларидан фойдаланиладиган матн редакторларига нусха олиш, ҳужжатларни RTF формати файлларида сақлаш;

- фойдаланувчи томонидан ўз ҳужжатларини ва маълумотлар базаси индивидуал каталогларини осон ва қулай шакллантириш;

- матнларни очиқ ойналар ўлчовида автоформатланган ҳолда бир вақтнинг ўзида бир неча ҳужжатлар билан кўп ойнали режимда ишлаш;

- экранга чиқариладиган шрифт ҳажмини фойдаланувчининг хоҳишига қараб катталаштириш ёки кичиклаштириш;

- интерфейсни ўзбек, рус ёки инглиз тилларида танлаш.

“NORMA” АҚТ имкониятлари бу билан чекланиб қолмайди. Улар тўғрисида батафсил йўриқноманинг кейинги бўлимларида тўхталиб ўтилади.


Етказиб бериш тўплами

”NORMA” АҚТ дастури тематик электрон маълумотлар базаси тўпламли жилди ўз ичига қуйидагиларни олади:

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; норматив кучга эга бўлмаган услубий, тушунтирув ва маълумот тусидаги материаллар, қўлланмалар;

- даврий нашрлар - рус ва ўзбек тилларидаги "Солиқ ва божхона хабарлари" ҳафталиклари.

(Маълумотлар базаси ”NORMA-HAMKOR” МЧЖ билан шартномада расмийлаштирилган Сизнинг танловингизга асосан етказиб берилади)

- ”NORMA” АҚТ фойдаланувчисининг қўлланмаси.

- рўйхатдан ўтиш варағи.

- ”NORMA” нусхасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома.


Фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумотлар

”NORMA” ахборот-ҳуқуқий тизими - “NORMA-HAMKOR” МЧЖнинг интеллектуал мулкидир. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

“NORMA-HAMKOR” МЧЖ билан шартномада назарда тутилмаган ҳолларда "NORMA" АҚТ ва унинг элементларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


* * *


"NORMA" ахборот-ҳуқуқий тизимининг доимо такомиллашиб бориши натижасида унга ушбу қўлланмада акс эттирилмаган унчалик муҳим бўлмаган ўзгартишлар киритилиши мумкин. Ҳар қандай масалалар, шу жумладан, "NORMA" АҚТни замонавийлаштириш масаласи бўйича маълумотларни сотиш бўлимида олиш мумкин. "NORMA" АҚТ фойдаланувчилар имкониятларини кенгайтириш бўйича ишда Сизнинг тавсияларингиз ҳам фойдали бўлади.


NORMA-HAMKOR” МЧЖ сотиш бўлими манзилгоҳи:

Тошкент ш., Таллимаржон кўч., 1/1.

Мурожаат учун телефон: 200-00-90.

Веб-сайт: http://www.norma.uz

E-mail:  office@norma.uz




NORMA” АҚТ билан ишлашни

қандай бошлаш керак



Дастурни ўрнатиш

Дастурни юклаш ва рўйхатдан ўтказиш

“NORMA” АҚТ тармоқли версиясини ўрнатишнинг ҳусусиятлари



ДАСТУРНИ ЎРНАТИШ


Аппарат ва дастур таъминотига бўлган минимал талаблар

Электрон етказувчилардан ўрнатиш



Аппарат ва дастур таъминотига бўлган минимал талаблар

   

Компьютер

- IBM

Процессор

- 500 МГц дан бошлаб

ОЗУ

- 256 Мб дан кам бўлмаган

CD-ROM

- 8 х

Қаттиқ диск

- маълумотлар базаси миқдоридан келиб чи??ан ҳолда

1 Гб ва ундан кўп бўш жой

Видеоадаптер

- VGA

Дастур таъминоти

- Windows 2000 ва ундан юқори операцион тизим,

MS Office 2000 ва ундан юқори

Электрон етказувчилардан ўрнатиш


"NORMA" АҚТ Windows муҳитига инсталляцияланган лазерли компакт-диск ёки USB ташувчидан ўранатилади.


Ўрнатиш вақтида:

Электрон ташувчини компьютерга киритиб, Setup[чи??ан санаси].exe тугмасини босган ҳолда дастурни ишга туширинг.

Кейин эса, дастур ўрнатилаётган вақтда мулоқот ойнасида бериладиган тавсияларга амал қилган ҳолда иш юритинг.


"NORMA" АҚТ ўрнатилиб бўлгандан сўнг, уни рўйхатдан ўтказиш лозим. Рўйхатдан ўтказилмаса, маълумотлар базаси уланмаганлиги сабабли, дастур Сизга ҳужжатлар матнларига кириш ҳуқуқини бермайди. Рўйхатдан ўтказиш дастур ишга тушганидан сўнг амалга оширилади.



ДАСТУРНИ ЮКЛАШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


Дастур тўғридан-тўғри “Пуск” менюсидан юкланади. Ушбу тугмани босиб "Дастурлар" ("Программы") менюсига киринг ва пайдо бўлган “ЎзР қонунчилиги” иконкасини босиб дастурни ишга туширинг. "NORMA АҚТ - ЎзР қонунчилиги" экранда пайдо бўлади. "NORMA" АҚТни компьютер иш столидаги ”NORMA” ёрлиғи устига сичқончанинг чап тугмасини икки марта босиб ҳам юклаш мумкин.

Дастур Windows 95, 98 ва МЕ тизимларида биринчи марта ишга туширилганда “Компьютерни ўчириш ва қайта ёқиш зарур!” ёзувли хабар пайдо бўлиши мумкин. Талаб этилаётган операцияни дарҳол амалга ошириш лозим, чунки кейинчалик рўйхатдан ўтказиш коди ўзгариши мумкин.



Дастурни рўйхатдан ўтказиш


Бош менюда "Ёрдам" (”Помощь”)ни танланг ва сичқончанинг чап тугмаси ёрдамида "Рўйхатдан ўтказиш" (”Регистрация”) буйруғини босинг. Худди шу номдаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади.

Рўйхатдан ўтказиш калитини олиш учун юқори ойнага шартнома рақамини, "PIN-код" ёзувидан ўнгроқдаги ойнага эса - шартномада кўрсатилган пинкодни (Ҳуқуқ эгаси реестрида Тизим нусхасининг идентификацион рақамини) киритиш зарур. Пинкод мазкур дастурий маҳсулотга мос келувчи лотин ёзувидаги 2 та ҳарф (Изоҳга қаранг) ва 7 та рақамдан иборат, масалан, ST1202033, PB0602501. Агар шартномага кўра Тизимнинг бир нечта нусхаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ва шартномада пинкодларнинг тегишли миқдори кўрсатилган бўлса, ҳар бир компьютерда ўз пинкоди киритилади.

Пинкод киритилгандан сўнг "код" ёзувининг ўнг тарафидаги ойнада сизнинг компьютерингизга тегишли код пайдо бўлади. ”NORMA HAMKOR” МЧЖнинг Савдо бўлимига мазкур кодни айтиб, Сиз рақамлар ва A, B, C, D, E, F лотин ҳарфларидан иборат ўн олти белгили рўйхатдан ўтказиш калитини оласиз.

Калитни киритиш учун мўлжалланган ойна тўрттадан символ киритиш мумкин бўлган 4 ойнага бўлинган. Сизда мавжуд калитни 4 символдан тўрт ойнага киритиш ва "OK" тугмасини босиш лозим. Шундан сўнг дастур автоматик тарзда ёпилади ва қайтадан очилади. Агар калит тўғри киритилган бўлса, ҳужжатлар билан ишлашни бошлаш мумкин булади.


Изоҳ. ”NORMA HAMKOR” МЧЖнинг пинкодларнинг тегишли идентификаторларига эга дастурий маҳсулотлари рўйхатини келтирамиз:


ST - Норма Стандарт

NP - Норма Плюс

PB - Практическая бухгалтерия

PN - Практическое налогообложение

MP - Малое предприятие: учет, налоги, право

EI - Экспортно-импортные операции

SR - Строительство

YU - Юрист предприятия

PR - Проверки: от А до Я

RA - Кадровый консультант

KK - Кичик корхона электрон бухгалтери

NA - Налоги: вопросы и ответы

SJ - Солиқлар: саволлар ва жавоблар

NS - Налоги: вопросы и ответы - Солиқлар: саволлар ва жавоблар

MK - Малое предприятие - Кичик корхона

KU - Корхона юристи

UK - Юрист предприятия - Корхона юристи



"NORMA" АҚТ ТАРМОҚЛИ ВЕРСИЯСИНИ

ЎРНАТИШНИНГ ҲУСУСИЯТЛАРИ


Дастурнинг тармоқли версияси сервер сифатида ҳам хизмат қилувчи компьютерга ҳам шахсий компьютерга йўриқноманинг кўрсатмалари асосида ўрнатилади. Серверга дастур ўрнатилгач, C:/Program Files/Norma Hamkor/Norma каталогида NANorma.exe (тармоқ администратори учун дастур) ва NNorma.exe (фойдаланувчи компьютерлари учун дастур) дастурларининг номлари пайдо бўлади.

Шундан кейин серверга уланган компьютерлардан серверга кириш керак, "NNorma" АҚТ ёрлиғини “Windows”нинг иш столига тортиб чиқариш керак. Бунинг учун серверда C:/Program Files/ Norma Hamkor/Norma каталогини очинг, сичқоннинг чап тугмаси билан NNorma.exe файлини босинг ва қўйиб юбормай туриб, уни фойдаланувчининг компьютеридаги иш столига тортиб кўчиринг. Баъзи операцион тизимларда (масалан, Windows 2000) бундай операция ёрлиқни яратмай, балки дастурни кўчиради. Бу ҳолда сичқоннинг ўнг тугмаси билан NNORMA.exe дастури устига босиб, "Ёрлиқ яратиш"ни ("Создать ярлык") танлаш ва ёрлиқнинг ўзини кўчириш керак.

Энди "NNorma" АҚТ дастурини иш столидаги ёрлиқ орқали сичқонча тугмаси ёрдамида ишга тушириш мумкин.

Дастурни рўйхатдан ўтказиш ҳар бир компьютерда (ҳам сервер, ҳам фойдаланувчилар компьютерларида) алоҳида амалга оширилади. Серверда NANorma.exe дастури, фойдаланувчилар компьютерларида NNorma.exe дастури рўйхатдан ўтказилади. Калит олинишида дастурнинг версияси кўрсатилиши керак (тармоқли, серверга ёки фойдаланувчилар компьютерига).

NNorma.exe дастуридан фақат фойдаланувчилар компьютерида, NANorma.exe дастуридан серверда фойдаланиш тавсия этилади.

Модомики тармоқли версияни ўрнатиш кўп сонли компьютерларни улаш билан боғлиқ экан, уни ташкилотнинг тармоғига хизмат кўрсатувчи мутахассисга топшириш ёки ”NORMA-HAMKOR” МЧЖ ходимини жалб қилиш мақсадга мувофиқдир.



АСОСИЙ АСБОБЛАР


Бош менюда “сичқон”-манипулятор ёрдамида ишлаш

Бош менюда клавиатура ёрдамида ишлаш

Функцияли тугма пиктограммалари нимани англатади


"NORMA" АҚТ экрани сарлавҳаси остининг юқори қаторида “Файл”, "Таҳрир қилиш" (“Редактировать”), "Қидирув" (“Поиск”), "Хатчўплар" (“Закладки”), "Созлашлар" (“Настройки”), "Ойналар" (“Окна”), "Ёрдам" (“Помощь”) бош меню бўлимларининг қатори жойлашган.

Бош менюда "сичқон"-манипулятор ёки клавиатура клавишлари ёрдамида ишлаш мумкин.


Бош менюда "сичқон"-манипулятор ёрдамида ишлаш


Бош менюнинг танланган бўлими устига "сичқон"нинг чап тугмасини босиб Сиз қуйидаги буйруқларга эга тегишли кичик менюларни очасиз:


Файл

Ёпилиш

Барчасини ёпиш

Ном бериб сақлаш

Принтерни созлаш

Матнни чоп этиш

Чиқиш - (Alt+F4)


Таҳрир қилиш

Барчасини ажратиб кўрсатиш - (Ctrl+А)

Ажратишни бекор қилиш

Буферга нусха олиш - (Ctrl+Ins)

Ҳужжатни Wordда очиш

Ҳужжатга матн қўшиш

Excel дастурида очиш

Ҳужжатни алмашув буферидан ўрнатиш - (Shift+Ins)


Қидирув

Маҳаллий қидирув - (Ctrl+F)

Қидирувни узайтириш - (F3)

Глобал қидирув - (Ctrl+G)

Қидирув натижалари

Кейинги топилган ҳужжат

Аввалги топилган ҳужжат

Қидирув натижаларини тозалаш


Хатчўплар

Янги хатчўп

Аввалги ҳужжат

Кейинги ҳужжат

Номини ўзгартиш

Олиб ташлаш

Хатчўпларни тиклаш

Қайдларни сақлаш

Қайдларни тиклаш


Созлашлар

Интерфейс тили - Рус тили

                               - Ўзбек тили (кириллица)

                               - Ўзбек тили (лотин ёзуви)

Шрифтларни ўрнатиш

Журнални ўчириш / Журнални қўшиш


Ойналар

Янги ойна

Ойналар иловалари - Тепада кўрсатиш

                                     - Пастда кўрсатиш

                                     - Беркитиш

Ёнма-ён жойлаштириш

Тепадан пастга

Каскад


Жавоб берамиз

Савол бериш

Маълумот


Янгилаш

Янгилашни олиш

Автоматик тарзда янгилаш бўйича маълумот

Агар Интернет бўлмаса

Янгилашни созлаш


Кўриниш

Вақт машинасини ёқиш

Амалдаги таҳрирга ўтиш

Барча қўшимча ёзувларни бекитиш/Барча қўшимча ёзувларни кўрсатиш

Шарҳларни бекитиш/Шарҳларни кўрсатиш

Мундарижани бекитиш/Мундарижани кўрсатиш

Хизмат ёзувларини бекитиш/Хизмат ёзувларини кўрсатиш


Ёрдам

Мундарижа (F1)

Фойдаланувчи йўриқномаси

Рўйхатдан ўтказиш

Янгиланиш санаси

Ҳужжатлар сони

Дастур тўғрисида

Норма АҚТ версиялари

Шартномалар шакллари

Алоқа телефонлари



Бош менюда клавиатура ёрдамида ишлаш


Бош менюни чақириш                                             -  Alt

Бош меню пунктларига чиқиш                              -  Enter ёки стрелка пастга

Бош меню бўйича навигация                                 -  навигация стрелкалари

Бош меню пунктини юклаш                                   -  Enter

Бош меню пунктларидан чиқиш                            -  Esc

Бош менюдан чиқиш                                                -  Esc

Дастурдан чиқиш                                                      -  Alt+F4


Функцияли тугма пиктограммалари нимани англатади


Бош меню остида буйруқлар бажарилишини тезлаштириш учун мўлжалланган пиктограмма белгили функцияли тугмалар қатори жойлашган. Агар "сичқон" юргизгичи ушбу тугмаларнинг исталганига олиб борилса, улар бажарадиган амалларни кўрсатиб турадиган ёзув чиқиб келади. Қаторда чапдан ўнгга кетма-кет тугмалар жойлашган бўлиб, уларни босган ҳолда қуйида кўрсатилган амаллар амалга оширилади:


Ҳаракат тугмалари:


- бош саҳифага ўтиш

- орқага, аввалги очилган ҳужжатга ўтиш

- олдинга, кейинчалик очилган ҳужжатга ўтиш

- ҳужжатлар каталогида аввалги ҳужжатга ўтиш

- ҳужжатлар каталогида кейинги ҳужжатга ўтиш

- бош ойнада очилган ҳужжатни ҳужжатлар каталоги (дарахти)да жойлашган жойи бўйича синхронлаш


Матнни чоп этиш тугмалари


- чоп этиш

- дастлабки кўздан кечириш

- буферга нусха кўчириш


Экранни созлаш тугмалари


- ҳужжатлар дарахти ойнасининг чапда жойлашиши

- ҳужжатлар дарахти ойнасининг юқорида жойлашиши

- бош ойнани бутун экранга чиқариш

- шрифтни катталаштириш

- шрифтни кичиклаштириш

- шрифтни асл ўлчамига қайтариш


Қидирув тугмалари


- глобал қидирув

- қидирув натижаларини ўчириш


Хатчўплар тугмалари


- янги хатчўп


Ҳужжатларни Wordга тезда нусхалаш тугмалари


- жорий ҳужжатни Word матн таҳрирлагичида очиш

- Word матн таҳрирлагичида очилган ҳужжатга матн қўшиш

- мазкур ҳужжатга Excel да шакллар-иловалар очиш


Қўшимча тугмалар


- янгилашни олиш

- "Жавоб берамиз" хизматига мурожаат этиш

- ҳужжатни рус тилида очиш

- ҳужжатни кириллица ёзувидаги ўзбек тилида очиш

- ҳужжатни лотин ёзувидаги ўзбек тилида очиш

- фойдаланувчининг индивидуал каталогидаги ҳужжатларни таҳрирлаш

- ЎзР қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари боби файлини очиш

- Вақт машинасини ёқиш

- қўшимча ёзувларни бекитиш

- фойдаланувчининг янги қайди


Фойдаланувчининг индивидуал каталогидаги

ҳужжатларни безаш


- ёзиш (сақлаш)

- фойдаланувчининг ҳужжатида ҳавола

- фойдаланувчининг ҳужжатида хатчўп


Фойдаланувчининг индивидуал каталогидаги

ҳужжатларни безаш учун таҳрирлаш панели тугмалари


- шрифтни ўзгартиш

- шрифтни танлаш

- шрифтни ўлчамини танлаш

- сўнгги ўзгартиришни бекор қилиш

- сўнгги ўзгартиришни қайтариш

- ярим қора шрифт

- курсив

- остига чизилган

- ҳужжат матнни чап томонга текислаш

- ўртага текислаш

- ўнг томонга текислаш

- кенглик бўйича текислаш

- маркерлар ва рақамлаш

- матн ранги

- матнни белгилаш ранги

- чоп этилмайдиган белгиларни кўрсатиш

- ҳужжатда хатчўпларни кўрсатиш


Бош меню буйруқлари ва функцияли тугмалар улардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган операцияларни бажаришга тайёрлашда фаоллашади. "Таҳрир қилиш" (“Редактировать”) кичик менюсидаги "Ҳужжатни алмашув буферидан ўрнатиш" (“Вставить документ из буфера обмена”) ва фойдаланувчининг индивидуал каталоги ҳужжатларини безатиш вазифаларини бажарадиган барча тугмалар фақат "Фойдаланувчининг ҳужжатлари" (”Документы пользователя”) базасидаги ҳужжатлар билан ишлашдагина фаоллашади. Бош менюнинг “Кўриниш” бўлими ва тегишли функционал тугмалар фақат “Норма Плюс” дастури учун пайдо бўлади.

Пастдан чапда олтита тугма жойлашган: "Базалар" (“Базы”), "Хатчўплар" (“Закладки”), "Қидирув" (“Поиск”), "Луғат" (“Словарь”), "Журнал", "Саволлар" (“Вопросы”). “Словарь” тугмаси фақатгина “Норма плюс” дастури фойдаланувчилари интерфейсида мавжуд. “Саволлар” тугмаси эса фойдаланувчи томонидан харид қилинган дастурий маҳсулот ўз ичига “Жавоб берамиз” хизматини олган ҳолларда акс этади.

Айтиб ўтилган тугмалардан ҳар бирини очганда ҳужжатлар дарахти ойнасида: "NORMA" АҚТ маълумотлар базаси, фойдаланувчи томонидан қилинган хатчўплар ёки қидирув натижалари, экспертларга берилган саволларнинг тегишли каталоги, Луғат ёки Журнал очилади.

"NORMA" АҚТни юклашда "Базалар" хатчўпи очиқ бўлади. Унда "NORMA" АҚТда мавжуд бўлган, шунингдек иш жараёнида фойдаланувчи томонидан базага жойлаштирилган шахсий ҳужжатлар каталоги келтирилган. Ўнгдаги бош ойна ишлаш учун унга ҳужжатлар юкланганидан сўнг фаоллашади. Ўнгдаги бош ойнада рўйхатдан ўтгандан сўнг биринчи марта дастур ишга туширилганда, ушбу Йўриқнома, кейинги ишга туширишларда эса - Журналдаги сўнгги фойдаланилган 10 та ҳужжат пайдо бўлади.



Керакли ҳужжатни қандай топиш ва очиш керак


Маълумотлар базаси каталоглари бўйича қидирув

“Глобал қидирув” буйруғидан фойдаланиб ҳужжатларни

автоматлаштирилган ҳолда қидириш

Автоматлаштирилган қидирув натижалари


"NORMA" АҚТда ҳужжатларни қидиришнинг бир неча усуллари назарда тутилган.



МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ КАТАЛОГЛАРИ

БЎЙИЧА ҚИДИРУВ


Каталогларни кўриб чиқиш

Даврий нашрларни кўздан кечириш

Ҳужжатни бош ойнада очиш

Ҳужжатларни каталогда матнлари очилган ҳолда кўздан кечириш

Каталогда очилган ҳужжат ҳолатини белгилаш

Ҳужжатлар дарахти ойнаси ва очиқ ҳужжатлар

ойналарининг жойлашиши

Каталогларда клавиатура ёрдамида кўчириш


Каталогларни кўриб чиқиш

Ҳужжатлар дарахти ойнасида каталоглар мазмунини чап тарафга жойлашган буйруқсиз тез кўриб чиқиш мумкин. Курсорни каталог номи олдидаги “+” иконкаси устига қўйинг ва сичқоннинг чап тугмасини босинг. Каталог очилади, иконка эса ўз кўринишини “-”га алиштиради. “-” иконкасини босиб Сиз каталогни ёпасиз ва у қайтадан “+” кўринишига эга бўлади.

Курсорни каталог ёки ҳужжат номига олиб боришда ушбу ном ажралиб туради ва унинг боши янада кенг кўриш чизғичида кўрина бошлайди.

Бундан ташқари, тез кўриб чиқишнинг қулайлиги учун чапда жойлашган ҳужжатлар дарахти ойнасини суриш мумкин. Курсорни ойнанинг ўнг чегарасига олиб келинг. Курсор кўриниши ҳаракатнинг оддий стрелкасидан жуфт стрелкасига ўзгарса, сичқоннинг чап клавишини босинг ва қўйиб юбормасдан ҳужжатлар дарахти ойнаси чегарасини сиз учун қулай бўлган ҳолатга силжитиб олиб келинг. Ойна чегарасига қайтиш худди шундай бажарилади.

Каталоглар номлари ва ҳужжатлар номларининг кўриб чиқилаётган қисмини катталаштиришнинг бошқа йўли. "Дарахт юқорида" (”Дерево сверху”) функцияли тугмани босиб, ҳужжатлар дарахти ойнасини экраннинг юқори қисмига ўтказишдир. Ойна бу ҳолда бутун экраннинг кенглиги бўйича чиқади. Унинг пастки чегарасини юқорида тасвирлаб берилган йўл билан тушириш мумкин.

Агар каталогларни кўриб чиқишда Сиз ҳам ҳужжатлар номларини, ҳам уларнинг реквизитларини (қабул қилинган санаси, рақами, уни тасдиқлаган органлар, рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар) кўришни афзал кўрсангиз, каталогни ҳужжатлар дарахти ойнасидан бош ойнага олиб чиқиш тавсия қилинади. Бунинг учун ҳужжатлар дарахти ойнасида Сизга керакли жилд номи устидан ёки унда чап тарафга жойлашган китоб кўринишидаги иконка устидан сичқоннинг чап тугмасини босинг.

Бош ойналарда каталоглар билан ишлашда уларни каталог номи устидан сичқоннинг чап тугмасини бир марта босиш йўли билан очиш мумкин. Сичқоннинг чап тугмаси билан "Орқага" ("Назад") функцияли тугмаси устидан босиш - каталогни бош ойнадан йиғиштиради.

Бош ойнада кўрилаётган каталогни зарур бўлганда чоп этиш мумкин. Бунинг учун сичқоннинг чап тугмаси билан "Матнни чоп этиш" ("Печать") функцияли тугмаси устидан босишнинг ўзи кифоя.

Барча каталогларда тез ва қулай қидириш учун ҳужжатлар базаси хронологик кетма-кетликда жойлашган. Санаси бўйича охири қабул қилинган ҳужжат ҳужжатлар рўйхатининг юқорисида туради.


Даврий нашрларни кўздан кечириш

Даврий нашрлар (газеталар) дастурни ишга туширишда вақтни қисқартириш учун фақат жорий йилнинг (январда ва олдинги йилнинг ҳам) жилдига юклатилади. Олдинги йилларнинг жилдлари дарахтда кўрсатилади, лекин улар бўш. Уларни газеталар билан тўлдириш учун сичқоннинг чап тугмачаси билан керакли жилдга икки марта босиш зарур ёки сичқоннинг чап тугмачаси билан керакли жилдни шундай босиш мумкинки, унинг иконкаси очиқ кўринишга келсин, ёхуд даврий нашрнинг номини босиб, кейин эса ўнг тугмачани босиб, очилган менюда "Архивни юклаш" ("Загрузить архив") пунктини танлаш керак. Шундан кейин керакли каталогнинг номи ёнида "+" иконкаси пайдо бўлади ва каталогни юқорида келтирилганидек кўздан кечириш мумкин.

Ҳужжатларни бош ойнада очиш

Сизга керак бўлган ҳужжатни топиб, уни қуйидагича юкланг:

- ҳужжатлар дарахти ойнасидан - сичқоннинг чап тугмасини ҳужжат номи устидан икки марта босиб;

- бош ойнадан - сичқоннинг чап тугмасини танланган ном устидан бир марта босиб.

Агар Сиз танланган ҳужжатни биринчи бўлиб очаётган бўлсангиз ёки ойнада очилган ҳужжатни янгисига алмаштиришни хоҳласангиз, ҳужжат очишнинг юқорида келтирилган усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Агар Сизда битта ҳужжат аллақачон очилган бўлса ва Сиз уни бундан буёғига ишлаш учун сақлашни хоҳласангиз, бош менюда "Ойналар" ("Окна")ни танланг ва сичқоннинг чап тугмасини "Янги ойна" ("Новое окно) буйруғи устидан босинг. Очилган банд бўлмаган ойнага навбатдаги ҳужжатни юкланг.

Дастур ҳужжатни очишнинг қуйида келтирилаётган бошқа турларини ҳам назарда тутади. Сиз ўзингизга энг қулай бўлганини танлаб олишингиз мумкин:

Ҳужжатлар дарахти ойнасида сичқоннинг ўнг тугмаси билан ҳужжат номи устидан босинг. Қуйидаги фаоллашган буйруқлар билан сузиб чиқадиган меню пайдо бўлади:

- "Очиш" ("Открыть");

- "Янги ойнада очиш ("Открыть в новом окне")

Сиз агар янги ҳужжатни фаоллашган ойнага юклашни хоҳласангиз, сичқоннинг чап тугмасини "Очиш" буйруғи устидан босинг. "Янги ойнада очиш" буйруғини танлашда Сиз томондан белгиланган ҳужжат бошқа, янги ташкил қилинган ойнага юкланади, аввалги ойна эса унда очилган ҳужжатлар билан сақланади.

“Ctrl” клавишини босиб турган ҳолда "сичқон"нинг чап тугмасини ҳужжатлар дарахти ойнасида ҳужжат номи устидан икки марта босиб ҳам ҳужжатни янги ойнада очиш мумкин.

Бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳужжатлар билан ишлаш учун уларнинг ҳар бирини янги ойнага чиқарган ҳолда навбат билан очиш керак.

Янги ҳужжатни очишнинг - уни тўлиқ экранда эмас, балки аввалдан очилган ҳужжат ёнида очишнинг яна бир қулай усули - ҳужжатлар дарахтидаги ҳужжат номига ёки очиқ турган ҳужжатдаги ҳаволага сичқончанинг чап тугмасини босиб, уни экраннинг Сиз янги ҳужжатни очмоқчи бўлган қисмига “тортиб олиб бориш”дир. Экраннинг дастур “тортиб олиб келинган” ҳужжат билан янги ойнани очадиган майдони аввалдан ёритилади.



Ҳужжатларни каталогда матнлари очилган ҳолда

кўздан кечириш

Каталог бўйича қидирувда тез кўриш учун кўпинча нафақат ҳужжатлар номини, балки уларнинг матнларини ҳам очиш зарурияти пайдо бўлади. Буни ҳужжатлар дарахти ойнасида аввалги ва кейинги ҳужжатларга ўтиш функциясига эга тугмалар ёрдамида амалга ошириш қулай. "Аввалги ҳужжат" (”Предыдущий документ”) функцияли тугмани босиб, ҳужжатлар дарахти ойнасида очилган каталог бўйича битта ҳужжат юқорига ҳаракат қиласиз.

Сиз жойлашган ҳужжат номи ажралиб туради, матн эса бош ойнага юкланади.

"Кейинги ҳужжат" (”Следующий документ”) функцияли тугмани босиш Сизни ҳужжатлар дарахти ойнасида очилган каталог бўйича битта ҳужжат пастга олиб боради.


Очилган ҳужжатнинг каталогда ҳолатини белгилаш

"NORMA" АҚТда ҳужжатларни нафақат каталогдан, шунингдек бошқа операцияларни амалга оширишда ҳам юклаш имкони назарда тутилган.

Масалан, мурожаат бўйича бошқа ҳужжатга ўтишда. Бунда очилган ҳужжат қандай мавзу жилдида мавжудлигини, хронологик қаторда қайси ўринни эгаллашини аниқлаш учун унинг жойлашган жойини белгилаш зарурияти пайдо бўлиши мумкин. Юқорида айтилганидек, ҳужжатларнинг номлари база каталогларида хронологик тартибда, санаси бўйича охири қабул қилинган ҳужжатдан бошлаб юқоридан пастга жойлашган. Каталогда очилган ҳужжат жойлашган жойини аниқлаш учун сичқоннинг чап тугмасини "Ҳужжатларни синхронлаш" (“Синхронизация документа”) функцияли тугма устига босиш керак.


Ҳужжатлар дарахти ойнаси ва очиқ ҳужжатлар

ойналарининг жойлашиши

Сиз томондан белгиланадиган мақсадга асосан ҳужжатлар дарахти ойнасини сичқоннинг чап тугмасини "Дарахт юқорида" (“Дерево сверху”) функцияли тугмага босиб, бош ойнанинг юқорисига жойлаштириш мумкин.

Сичқоннинг чап тугмаси билан "Бутун экранга" ("Во весь экран") функцияли тугмани босиб уни умуман яшириш мумкин. Ушбу буйруқ бош ойнани бутун экранга катта қилиб очади. Агар Сиз томондан очилган ҳужжатни экранда тўлиқ кўришни хоҳласангиз, уни ҳам катта қилиб очишнинг ”Windows” учун стандарт бўлган функцияли тугмалари ёрдамида бутун бош ойнага катта қилиб очиш керак. Бутун бош ойнага катта қилиб очиш, ёпиш, кўп ойнали режимда ишлаш учун очиш, ёпиш учун стандарт тугмалар ҳужжат ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлашган. Бундан сўнг ҳужжатлар дарахти ойнаси экранига қайтиш учун сичқоннинг чап тугмасини "Дарахт чапда" (“Дерево слева”) ёки "Дарахт юқорида" функцияли тугмаларига босиш керак.


Каталогда клавиатура ёрдамида кўчириш

Пастдаги қўшни ҳолатга ўтиш -                       стрелка пастга

Юқоридаги қўшни ҳолатга ўтиш -                   стрелка юқорига

Пастдаги вара??а ўтиш -                                    Page Down

Юқоридаги вара??а ўтиш -                                Page Up

Биринчи позицияга ўтиш -                                 Home

Охирги позицияга ўтиш -                                   End


Шунингдек, ҳужжатлар дарахти ойнасида ёки бош ойнада очилган каталогларда ҳаракат қилишни ойнанинг ўнг томонига ва тагига жойлашган вертикал ва горизонтал прокруткалар ёрдамида амалга ошириш мумкин.



“ГЛОБАЛ ҚИДИРУВ” БУЙРУҒИДАН ФОЙДАЛАНИБ,

ҲУЖЖАТЛАРНИ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН

ҲОЛДА ҚИДИРИШ


Маълум реквизитлар бўйича қидирув

Контекст асосида қидирув


Автоматлаштирилган ҳолда қидириш учун ҳужжатларнинг реквизитлари бериладиган "Сўровни шакллантириш" (“Формирование запроса”) мулоқот ойнасини Сизнинг танловингизга асосан қуйидаги усуллар билан чақириш мумкин:

- "Глобал қидирув" ("Глобальный поиск") функцияси тугмасини босиш йўли билан;

- “Ctrl + G” клавишлари бирикмасини бирин-кетин (ушлаб турган ҳолда) босиш йўли билан;

- Бош менюда "Қидирув" ("Поиск") ва "Глобал қидирув" буйруғини танлаш йўли билан.


Маълум реквизитлар бўйича қидирув


Ҳужжатнинг рақами бўйича

Ҳужжатнинг санаси бўйича

Ҳужжатнинг тури ва қабул қилган орган бўйича


"Сўровни шакллантириш" (“Формирование запроса”) мулоқот ойнасида назарда тутилган қидирув параметрларидан ҳар қандай эркин бирикмада иккита ёки бир нечтасини бериш мумкин. Лекин комбинациялаштирилган талабни ишлатиш агар Сиз ушбу йўл билан ҳужжатлар танлаш ҳажмини мақсадга қаратилган ҳолда қисқартиришни хоҳласангизгина тавсия қилинади. "NORMA" АҚТ қидириш механизми кўп ҳолларда битта реквизитни киритишни чеклаш, бунинг ҳисобига талабни тезда шакллантириш ва қидиришни амалга ошириш имконини беради.


Ҳужжатнинг рақами бўйича

Агар Сизга қидирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рўйхатдан ўтиш рақамларидан бири (масалан, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтиш рақами) аниқ маълум бўлса, Сиз ҳужжатни фақатгина шу реквизит бўйича топишингиз мумкин.

Вазирликлар ва идораларнинг умумий йўналиш тусидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини уларнинг давлат рўйхатидаги рақами бўйича топиш осон ва тез амалга оширилади. Бунинг учун "Сўровни шакллантириш" мулоқот ойнасининг ўнг бурчагидаги "АВ рўйхати бўйича" деб номланган тўртбурчакни белгиланг. Бу билан Сиз турли вазирликларнинг бир хил рақамдаги ҳужжатлари танланишининг олдини оласиз. Сичқоннинг тугмасини "Ҳужжат рақами" (”Номер документа”) ҳошияси устига босинг ва Сизга маълум АВ рўйхатидан ўтказилган рақамни теринг. Бунда рақамлар сони кўрсатилади, N белгиси кўрсатилмайди. Берилган рақам бўйича АВ олиб борилаётган рўйхат бўйича фақат биргина ҳужжат бор бўлиб, қидирув унинг рус ва ўзбек тилидаги матнлари ва иловалари билан чекланади. Қидирувни янада қисқартириш мумкин, бунинг учун сичқоннинг чап тугмасини "База ўзбек тилида" ёки "База рус тилида" деб номланган мулоқот ойнасининг пастки чап томонидаги доирачани белгиланг. Бироқ, ҳужжат АВ рақами бўйича топилишида уни янада қидирувни қисқартириш талаби келиб чиқмайди.

Фақат кейинчалик қидирувнинг стандарт ҳолатига қайтаётганингизда, қўйилган қўшимча қидирув белгиларини олиб ташлашни унутманг (масалан, "АВ рўйхати бўйича" тўртбурчагидан белгини олиб ташламай туриб, бошқа рўйхат рақамлари бўйича қидирув амалга оширилганида ҳужжат топилмайди).

Агарда Сиз юқорида айтиб ўтилганлардан бошқа рўйхат тартибидаги норматив-ҳужжатни топмоқчи бўлсангиз (масалан, қонун, ҳукумат қарори, фармон), "АВ рўйхати бўйича" тўртбурчагидаги белги олинган бўлиб, "Ҳужжат рақами" катагига ҳужжатнинг рақам ва ҳарфлардан иборат тўлиқ сонини теринг (масалан: 475, ёки 05/8-71, ёки 175-II, ёки ПФ-2815). Сичқоннинг чап тугмасини "Бажариш" ("Выполнить") буйруғи устига босинг. Ҳужжатлар дарахти ойнасидаги "Қидирув натижалари"да (”Результаты поиска”) керакли ҳужжатни танланг ва очинг.

Агар Сиз "NORMA" АҚТда ишлашнинг бир сеансида рақам бўйича қидириш натижаларини ўчириб юборган бўлсангиз ва уни қайтариш зарурати бўлса, рақамни янгидан териш шарт эмас. Сичқон билан "Ҳужжат рақами" ҳошиясидан ўнгга жойлашган стрелка тасвирланган тугмачани босинг. Иш сеанси давомида Сиз қидирган рақамларнинг очилган рўйхатида кераклисини топинг ва унинг сичқон тугмаси ёрдамида ҳошияга олиб чиқинг.


Ҳужжатнинг санаси бўйича

Ҳужжат санаси бўйича қидириш рақам билан қидиргандан янада осон ва тез амалга оширилади. Агар Сизга ҳужжатдаги аниқ сана маълум бўлса, сичқоннинг чап тугмасини "Аниқ сана" ("Конкретная дата") ҳошияси устига босинг. Ўнг томонда "Бошланиши" ("Начало") ҳошияси фаоллашади. Санани икки йўл билан киритиш мумкин:

Биринчи йўли. Сичқон юргизгичини "Бошланиши" ҳошиясига ўрнатинг ва сичқончанинг чап тугмаси билан шакллантиринг. Ҳошияда матн юргизгичи пайдо бўлганидан сўнг стрелкалар ёрдамида уни клавиатурадан чап чекка ҳолатга ўрнатинг ва санани қўлда киритинг. Киритиладиган сана кўриниши масалан "04.11.1998". Бунда фақат рақамларни қўйиш керак, санадаги ажратиб турадиган нуқталар автоматик ҳолда киритилади. Йилни ҳам тўлиқ териш шарт эмас. "04.11.98" кўринишдаги санани киритишда ҳам қидирув шундай амалга оширилади.

Иккинчи йўли. "Бошланиши" ҳошиясидан ўнгдаги "15" тугма-белгисини босиб календарь варақаси очилади ва сана танланади.

Календарь варақаси сарлавҳасидаги чапга қаратилган иккиталик стрелка белгисини босиш календарни аввалги йилга; ўнгга қаратилган иккиталик стрелка - календарни кейинги йилга; чапга қаратилган стрелка - календарни аввалги ойга; ўнгга қаратилган стрелка - календарни кейинги ойга олиб боради.

Аниқ санани киритиб, сичқоннинг чап тугмасини "Бажариш" ("Выполнить") тугмаси устига босинг. Ҳужжатлар дарахти ойнасида "Қидирув натижаларида" (”Результаты поиска”) ўзингизга зарур ҳужжатни танланг.

"Ҳужжатлар санаси" (”Даты документа”) ҳошияси ҳужжатларни керакли давр учун танлашни амалга ошириш имконини беради. Сичқоннинг чап тугмасини "Давр" ("Период") ҳошияси доираси устидан шақиллатинг. Ўнгда "Бошланиши" ва "Тугаши" ("Конец") ҳошиялари фаоллашади. Юқорида тарифланган йўл билан Сиз қидирувни чегараламоқчи бўлган санани киритинг ва "Бажариш" тугмасини босинг.


Ҳужжат тури ва қабул қилган орган бўйича

"Ҳужжат тури" ("Вид документа) ва "Қабул қилган орган" (“Принявший орган”) ҳошияларидан ўнгдаги тугма-белгиларни босиш тегишли мулоқот ойналарининг очилишига олиб келади.

Клавиатура ёрдамида Сиз топмоқчи бўлган сўзнинг биринчи ҳарфини киритиш Сизни рўйхат алфавити бўйича қаторга қўйилган керакли жойга кўчириб ўтади. Масалан, "Ҳужжат тури" мулоқот ойнасида клавиатурадан "қ" ҳарфини киритиб Сиз "Қонун" сўзига кўчиб ўтасиз. Таклиф этилган рўйхатларни кўриб чиқиш учун вертикал айланма чизғич ёки клавиатура стрелкаларидан фойдаланиш мумкин.

Танланган элемент пастки ҳошияга олиб ўтилади. Бунинг учун уни сичқоннинг чап тугмаси ёрдамида белгилаб олинг ва "Қўшиш" ("Добавить") тугмасини босинг. Элементни пастки ҳошияга шунингдек унинг устидан сичқоннинг чап тугмасини икки марта босиб ҳам олиб ўтиш мумкин. Ушбу операцияни бир неча марта амалга ошириб, ҳужжатларнинг бир неча турларини ёки қабул қилган органларни танлаш мумкин.

"ОК" тугмасига босиш билан танлов мустаҳкамланади.

Элементни пастки ҳошиядан олиб ташлаш учун уни белгилаб олиш ва "Олиб ташлаш" ("Удалить") тугмасини босиш керак. Шунингдек элемент устидан сичқоннинг чап тугмасини икки марта босиб ҳам уни пастки ҳошиядан олиб ташлаш мумкин.

Шуни назарда тутиш керакки, ҳужжат тури ёки қабул қилган орган бўйича талаб Сиз томондан берилган параметрга жавоб берадиган ҳужжатларнинг кўп сонидан танлашга олиб келади. Шунинг учун ҳужжат тури ёки қабул қилган орган одатда бирон-бир бошқа параметр (параметрлар), масалан, вақт муддати, контекст парчаси ва шу кабилар бирикмасида берилади.


Контекст асосида қидирув

Ҳар қандай шаклда

Аниқ мувофиқлик

Айрим сўзлар бўйича

Ҳужжатлар базалари бўйича талабни локализациялаш


Контекст асосида қидиришда агар Сиз ҳужжатни унинг номидан парча бўйича қидираётган бўлсангиз (бунинг учун "Ҳужжат номидаги матн" (”Текст в названии документа”) ҳошияси белгиланган) ёки матнлари "Ҳужжатдаги матн" ("Текст в документе") ҳошиясидаги Сизни қизиқтираётган мавзу тегишли сўзларидан иборат ҳужжатлар гуруҳидан фойдаланилади.

Контекст қидирувни “Ҳар қандай шаклда”, “Аниқ мувофиқлик” ва “Алоҳида сўзлар бўйича” тартибларидан фойдаланиб амалга ошириши мумкин.


Ҳар қандай шаклда


Излаш чоғида берилган сўз ёки сўз бирикмасидаги сўзлар бирлик ва кўпликдаги ҳар қандай келишикларда (отлар, сифатлар ва сифатдошлар учун) учрайдиган барча ҳужжатлар топилади. Масалан, “реклама” сўзи учун “реклама, “рекламага”, “рекламани” ва ҳоказо, “даромад солиғи” жумласи учун “даромадга солиқ”, “даромад солиғини”, “даромад солиғи билан” ва ҳоказо сўзлар бўлган ҳужжатлар топилади. Агар сўз бирикмасида 3 ва ундан кўп аҳамиятли сўзлар бўлса (предлогларни ҳисобламаганда), нафақат матни ёки номида умуман бутун сўз бирикмаси бўлган ҳужжатлар, балки 2 сўздан иборат сўз бирикмалари бўлган ҳужжатлар ҳам топилади.

Муайян мавзулар доирасидаги, бироқ уларнинг аниқ номлари номаълум бўлган ҳужжатларни топиш зарур бўлганда излашнинг ушбу тури тавсия қилинади.

Ҳужжатдаги матн бўйича янада самаралироқ излаш учун тавсиялар. Излаш учун бериладиган сўз бирикмасида асосан отлар, сифатлар ва сифатдошлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Ёрдамчи сўзлар (олмош ва юкламалар - у, унга, учун, эса ва ҳоказо) ва кўп феъллар аксарият ҳужжатларда учрайди ва керакли ҳужжатларни топишни қийинлаштириши мумкин, шу боис иложи борича улардан қочиш керак. Ҳужжатдаги матн бўйича излаш учун жумлани предлоглардан бошламаслик ёки предлог билан тугатмаслик керак. Масалан, сўровни “налог на доходы” деб бериш мумкин, бироқ “на доходы” деб эмас. “Ва” боғловчисидан сўзлар ўртасида фойдаланиш мумкин, масалан, “шакл ва мазмун”.


Аниқ мувофиқлик


Излаш чоғида сўз ва жумла берилган шаклда, яъни айни улар берилган сон ва келишикда учрайдиган барча ҳужжатлар топилади. Масалан, агар “рекламалар” сўзи берилган бўлса “рекламалар” сўзи бўлган ҳужжатларгина топилади, бироқ “реклама”, “рекламага”, “рекламани” ва ҳоказо сўзлар ҳисобга олинмайди. Ҳужжатдаги матн бўйича излаш учун жумлани предлогдан бошламаслик ёки предлог билан тугатмаслик керак.

Ҳужжатнинг тўлиқ номи ёки номининг бир қисми аниқ маълум бўлган ҳолларда ёки матн бўйича излаш учун ҳужжатда сўз ёки сўз бирикмаси қандай шаклда ҳужжат матнига кириши маълум бўлганда тавсия қилинади. Шу тарзда танлаб олинган ҳужжатлар сонини қисқартириш ва керакли ҳужжатни излашни жадаллаштириш мумкин.

Масалан, акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунни топиш керак (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун). “Ҳужжат номидаги матн” майдонида “акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги” жумласини терамиз. “Ҳар қандай шаклда” излаш бизга 90 ҳужжатни беради, агар “Аниқ мувофиқлик” белгиси билан изласак, натижада фақат 9 та ҳужжатни оламиз, улар орасидан биз учун керакли қонунни ва у билан боғланган қонунларни топиш осон бўлади.


Айрим сўзлар бўйича


Излаш чоғида барча берилган сўзларнинг жами мавжуд бўлган ҳужжатлар топилади, бунда улар сўз бирикмаси шаклида бўлиши шарт эмас: ушбу сўзлар матнда бир-бирларидан узоқда туриши мумкин.

Агар бир-бирлари билан боғланмаган атамалар учрайдиган ҳужжатларни топиш зарур бўлса, фойдаланиш тавсия қилинади. Топиладиган ҳужжатлар миқдорини ошириш учун излаш вақтида сўзларнинг ўзгармайдиган қисмларини бериш тавсия қилинади. Масалан: “реклам”. Бу ҳолда “реклама”, “рекламага”, “рекламани” ва ҳоказо сўзлари бўлган ҳужжатлар топилади.


Талабни ҳужжатлар базалари бўйича локализациялаш


Дастур юкланганидан сўнг қидирув буйруқсиз ҳужжатларнинг барча базаси бўйлаб олиб борилади. Бунга "Сўровни шакллантириш" (”Формирование запроса”) мулоқот ойнасида ҳужжатлар базалари номлари ёнидаги ва "Ҳужжатлар базалари" ("Базы документов") ҳошияси остидаги "Барчасини белгилаш" ("Пометить всё") ёзуви атрофидаги квадратли белгилар тўғри келади. Амалиётда кўп ҳолларда ҳужжатлар базасининг бир қисмини талабдан олиб ташлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, кичик корхоналарни микрокредитлаш борасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни контекстли қидиришнинг кўриб чиқилаётган мисолида мавсумий нашриётларнинг электрон подшивкалари термаси ортиқча ҳисобланади. Ушбу ҳужжатлар базасини қидирувдан чиқариб ташланг. Бунинг учун сичқон тугмаси ёрдамида "Банк нашриётлари", "Солиқ ва божхона хабарлари" газетаси" ҳужжатлар базалари ёнидаги квадратчаларни тозаланг.

Бошқача йўл ҳам тутиш мумкин. Сичқоннинг чап тугмасини босган ҳолда "Барчасини белгилаш" ёзуви ёнидаги квадратчадан галочкани олиб ташланг. Ушбу буйруқ "Ҳужжатлар базалари" ҳошиясидаги барча квадратчаларни тозалайди. Энди сичқоннинг чап тугмасини босиб Сиз қидириш зарур деб ҳисоблайдиган базаларни белгилаб чиқинг.

Кенг миқёсдаги қидирувга қайтиш учун "Барчасини белгилаш" ёзуви ёнидаги квадратчага белги қўйинг. Ушбу буйруқ билан барча маълумотлар базалари белгиланади.

"База ўзбек тилида" ёки "База рус тилида" деб номланган буйруқларни активлаштириб, қидирувни тиллар бўйича чеклаш мумкин.

Талабни локализациялаш, шунингдек "Сўровни шакллантириш" мулоқот ойнасининг пастки ўнг бурчагида жойлашган “Ҳужжатлар” остидаги “Амалда” ва “Кучини йўқотган” буйруқлари бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.

"Сўровни шакллантириш" мулоқот ойнасидаги қидирув маълумотлари ушбу ойнадан фойдаланилган бир иш сеансидагина сақланади. Агарда Сиз иш давомида бу ойнага бир неча бор мурожаат этишингиз зарур бўлса, унда бу ойнанинг пастки чап бурчагида жойлашган "Қидирув шартларини сақлаш" буйруғини активлаштиринг, шунда Сиз қолдирган маълумотлар сақланиб, уларни фақат қўлда ўзгартириш мумкин бўлади. Қидирувни бошланғич ҳолатига "Қидирув шартларини сақлаш" ойнаси ёнидаги белгини олиб ташлаш ёки "NORMA" АҚТни қайта юклаш билан дастурда автоматик тарзда юкланадиган бошланғич кўрсаткичлар орқали қайтариш мумкин.



АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН

ҚИДИРУВ НАТИЖАЛАРИ


Қидирув натижаларини аниқлаш

Қидирув натижаларини олиб ташлаш



"Сўровни шакллантириш" (”Формирование запроса”) мулоқот ойнасида "Бажариш" ("Выполнить") тугмаси босилганидан сўнг экранда Сиз томондан берилган қидириш шартлари бўйича нечта ҳужжатлар топилганлиги тўғрисида ахборот пайдо бўлади. Агар ҳужжатлар топилмаган бўлса ёки уларнинг сони Сизни қониқтирмаса, ахборотни ёпиб бошқа параметрларни киритишингиз ва қидирувни янгидан амалга оширишингиз мумкин. Агар термадаги ҳужжатлар сони Сизни қониқтирса "Ҳа" ("Да") тугмасини босган ҳолда сўров натижасини шакллантиришга розилик беринг. Бундан сўнг ҳужжатлар дарахти ойнасида қидирув натижалари билан "Қидирув" (“Поиск”) хатчўпи очилади.

Навбатдаги ҳар бир қидирувга киритилган ҳужжатлар номларининг рўйхати тегишли тартиб рақами билан ("1-сонли қидирув", "2-сонли қидирув" ва ҳ.к.) "Қидирув" жилдида мавжуд. Жилдларни қидириш натижалари билан очиш ва ёпиш, ҳужжатлар дарахти ойнасида ёки бош ойнада ҳужжатлар рўйхатини кўриш, тегишли ҳужжатларни очиш ва улар билан ишлаш маълумотлар базаси каталоглари билан ишлаш сингари амалга оширилади. "Маълумотлар базаси каталоглари бўйича қидирув"га (”Поиск по каталогам информационной базы”) қаранг.

Агар Сиз қидиришни ҳужжат матнидаги сўз ёки сўзнинг ўзгармас қисми бўйича амалга оширган бўлсангиз, қидиришни ”F3” клавишини босиб, очилган ҳужжатда давом эттиришингиз мумкин.

Ҳужжатлар дарахти ойнасида "Қидирув" илова варағидан "Базалар" (”Базы”) ёки "Хатчўплар" (”Закладки”) илова варағига ёки қайтадан орқага ўтиш ҳужжатлар ойнаси устидаги "Базалар", "Хатчўплар", "Қидирув" тугмалари ёрдамида бжарилади.


Қидирув натижаларини аниқлаш

Агар Сизнинг талабингизга асосан танланган ҳужжатлардан қўшимча параметрлар бўйича ҳужжатлар гуруҳини ажратиш керак бўлса, бунинг учун "Қидирув натижаларини аниқлаш" (“Уточнение результатов поиска”). амалидан фойдаланиш тавсия қилинади. "__ -сонли Қидирув" рақами қўйилган жилдларнинг ичидан Сиз аниқламоқчи бўлган жилдни қидириш натижалари билан ажратинг. Сўнг "Глобал қидирув"ни (“Глобальный поиск”) чақиринг, биринчи қидиришда Сиз фойдаланмаган реквизитларни киритинг ва "Қидирув натижаларини аниқлаш" буйруғи устидан босинг. Чапдаги квадратчада белги пайдо бўлади.

"Бажариш" (“Выполнить”) тугмасини босинг ва натижани шакллантиришга бўлган талабни тасдиқланг. Кейинги сафар "Глобал қидирув"ни чақиришда белгиланган "Қидирув натижаларини аниқлаш" буйруғини ўчиришни эсдан чиқарманг.


Қидирув натижаларини олиб ташлаш

"Қидирув" ("Поиск") илова варағини тозалаш учун сичқоннинг чап тугмаси билан "Қидирув натижаларини тозалаш" (”Очистить результаты поиска”) тугмасини ёки бош менюнинг "Қидирув" кичик менюсидаги "Қидирув натижаларини тозалаш" буйруғи устига босиш керак.

Қидирув натижалари бўйича жилдлар бир сеанс давомида чекловсиз шаклланади. Агар фойдаланувчи иш тугаганидан сўнг "Қидирув" қўшимча варағини тозаламаса, ундан жилдларни олиб ташлаш қайтадан юкланиш жараёнида автоматик ҳолда амалга оширилади.

Ишнинг кейинги сеансларида ҳужжатлар рўйхатига кўп маротаба мурожаат қилиш мақсадида ҳужжатлар рўйхатини сақлаш учун "Қидирув" қўшимча варағидан фойдаланилмайди, бунинг учун "Хатчўплар" (”Закладки”) қўшимча варағи мавжуд.



Хатчўплар жилдларидан қандай фойдаланиш керак


Хатчўпларни ўрнатиш

Киритилган ҳужжатлар жилдини яратиш

Мавжуд жилд ва ҳужжатларни кўчириш

Хатчўплар ва киритилган ҳужжатлар жилдлари

номларини ўзгартириш

Хатчўплар ва киритилган ҳужжатлар жилдларини олиб ташлаш

Хатчўплардан захира нусха олиш


Фойдаланувчининг ўзи томонидан "Хатчўплар" (”Закладки”) қўшима варағида яратиладиган ҳужжатлар каталоги хатчўплар билан таъминланган ҳужжатларни уларга кейинги сеансларда мурожаат қилишда қидиришни енгиллаштиради ва тезлаштиради.


Хатчўпларни ўрнатиш

Хатчўп бош ойнада фаоллашган ҳужжатга ўрнатилади.

Тегишли ҳужжатни очиб "Янги хатчўп" (”Новая закладка”) функцияли тугмани босинг ёки бош менюда кетма-кет "Хатчўплар" ("Закладки") ва "Янги хатчўп" буйруғини танланг. Бир хил номдаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади.

Клавиатурадан мулоқот ойнасининг юқори ҳошиясида хатчўп номини териш мумкин ёки хатчўп номи сифатида ҳужжатнинг номини қолдириш мумкин. Сўнг сичқоннинг чап клавиши билан "Жилдлар" ("Папки") ҳошиясида "Фойдаланувчининг хатчўплари" ("Закладки пользователя") пиктограммасини фаоллаштиринг, ундан сўнг мулоқот ойнасининг "ОК" тугмасини ёки клавиатуранинг "Enter" клавишини босинг. Яратилган хатчўпнинг номи ҳужжатлар дарахти ойнасида, "Хатчўплар" илова варағи каталогида пайдо бўлади.


Киритилган ҳужжатлар жилдларини яратиш

Киритилган ҳужжатларни фойдаланувчи томонидан бир тизимга солиш қулай бўлиши учун "Фойдаланувчининг хатчўплари" ("Закладки пользователя") каталогида жилдлар яратиш кўзда тутилган. Буни икки усулда амалга ошириш мумкин.

Биринчи усул. Бунинг учун хатчўпни ўрнатиш юқорида тарифланганидек "Фойдаланувчининг хатчўплари" пиктограммасини фаоллаштириб "Янги хатчўп" ("Новая закладка") тугмасини босиш керак. "Жилдни таҳрир қилиш" (“Редактирование папки”) мулоқот ойнаси пайдо бўлади.

Клавиатурадан ушбу ойнанинг ҳошиясида очилган ҳужжат жойлаштириладиган жилд номини теринг ва "ОК" тугмасини босинг.

Янги хатчўпни мавжуд бўлган жилдга жойлаштириш учун "Янги хатчўп" мулоқот ойнасининг "Жилдлар" ("Папки") ҳошиясида керакли жилд белгиларини фаоллаштириш ва сўнг "ОК" тугмасини босиш керак.

Иккинчи усул. Хатчўплар дарахти ойнасида сичқоннинг чап тугмаси билан “Фойдаланувчининг хатчўплари” каталоги номини белгилаб олинг, сўнгра ўнг тугмасини босинг. Очилган контекст менюда сичқоннинг чап тугмаси билан “Янги жилд...” командаси устига босинг. “Жилдни таҳрир қилиш” мулоқот ойнаси пайдо бўлади.

Ушбу мулоқот ойнаси майдонида клавиатура ёрдамида сиз янги жилдга бермоқчи бўлган номни киритинг ва “ОК” тугмачасини босинг.

Агар янги жилдни илдизли каталогда эмас, балки мавжуд жилдлардан бири ичида яратиш зарур бўлса, аввал хатчўплар дарахти ойнасида ичида янги жилд яратмоқчи бўлган жилдни белгилаб олинг. Жилдни яратиш бўйича кейинги амаллар юқорида кўрсатиб ўтилганидек бажарилади.

Мавжуд жилд ва ҳужжатларни кўчириш

Ҳужжатлар ҳамда 2-3 ва ҳоказо даражали жилдларни бир жилддан бошқасига икки усулда кўчириш мумкин:

а) кўчирмоқчи бўлган жилд ёки ҳужжатни сичқоннинг чап тугмачаси билан белгилаб олинг, сўнгра ушбу жилд ёки ҳужжатнинг номи ёхуд иконкаси устига сичқоннинг чап тугмачаси билан босиб туринг ва уни қўйиб юбормаган ҳолда илинган объектни ичига кўчириш зарур бўлган жилд иконкаси ёки номи устига олиб боринг ва сичқон чап тугмачасини қўйиб юборинг. Ҳужжат бошқа жилдга кўчирилсинми?” саволли мулоқот ойнаси пайдо бўлади, шунда Ҳа” тугмачасини босган ҳолда ниятингизни тасдиқланг;

б) кўчирмоқчи бўлган жилд ёки ҳужжатни сичқоннинг чап тугмачаси билан белгилаб олинг, сўнгра ўнг тугмачасини босинг. Очилган контекст менюсида сичқоннинг чап тугмачаси билан “Нусхалаш...” командаси устига босинг. Сўнг сичқоннинг чап тугмачаси билан нусхаланган жилд ёки ҳужжатни қайси жилд ичига кўчирмоқчи бўлсангиз ўша жилд устига босиб белгилаб олинг ва сичқоннинг ўнг тугмачасини босинг. Очилган контекст менюсида Қўйиш” командаси устида сичқоннинг чап тугмачаси билан босинг. Ҳужжат бошқа жилдга кўчирилсинми?” саволли мулоқот ойнаси пайдо бўлади, шунда Ҳа” тугмачасини босган ҳолда ниятингизни тасдиқланг.

Дарахт ичида жилд ва ҳужжатлар жойлашиши тартибини ўзгартириш учун “... олдига қўйиш” контекст менюси бандидан фойдаланилади. Нусхалаш командаси бажарилганидан сўнг олдига нусхаланган жилд ёки ҳужжатни қўймоқчи бўлган жилд ёки ҳужжатнинг устига сичқоннинг чап тугмачасини босган ҳолда белгилаб олинг, сўнг сичқоннинг ўнг тугмачасини босинг. Чи??ан контекст менюсида “... олдига қўйиш” командаси устига сичқоннинг чап тугмачаси билан босинг. Ҳужжат бошқа жилдга кўчирилсинми?” саволли мулоқот ойнаси пайдо бўлади, шунда Ҳа” тугмачасини босган ҳолда ниятингизни тасдиқланг.

Агар танланган жилд ёки ҳужжатни жилд ёки бутун каталог охирига қўйиш зарур бўлса, аввал уларни жилд (каталог) элементи охиридан олдига қўйинг, сўнг охирги жилд элементини танланган жилд ёки ҳужжат олдига қўйинг.


Хатчўплар ва киритилган ҳужжатлар

жилдлари номларини ўзгартириш

Фойдаланувчи хатчўпларининг кўп тармоқли каталогини шакллантиришда кўпинча хатчўп ёки жилдлар номларини қисқартириш, аниқлаш ёки бошқа йўл билан ўзгартириш зарурияти пайдо бўлади.

Хатчўп номини ўзгартириш учун ҳужжатлар дарахти ойнасида "Хатчўплар" ("Закладки") қўшимча варағида ушбу номни сичқоннинг чап тугмаси билан босинг. Сўнг бош менюда "Хатчўплар"ни ва "Номини ўзгартиш" (”Переименовать”) буйруғини танланг. Белгиланган номда юргизгични фаоллаштиринг ва матнни таҳрир қилинг ёки бошқасини теринг.

Шунингдек, хатчўп номи белгилангандан сўнг ҳужжатлар дарахти ойнасида сичқончанинг ўнг тугмасини шақиллатиш мумкин. Очилган менюда "Ўзгартиш" ("Изменить") буйруғини танланг. Юргизгични номда фаоллаштиринг ва хоҳлаган ўзгартиришни киритинг.

Фойдаланувчи хатчўплари жилди номини ҳам алоҳида хатчўп сингари ўзгартириш мумкин. Бундан ташқари, жилд номини ўзгартиришга талаб унга янги хатчўпларни жойлаштиришда тез-тез вужудга келар экан, хатчўпларни ўрнатишда ушбу амалиётни бажариш имконияти назарда тутилган. Мавжуд жилдга янги хатчўпни жойлаштираётганда, юқорида кўрсатилганидек "Янги хатчўп" ("Новая закладка") мулоқот ойнасида жилд белгиланганидан сўнг "Ўзгартиш" тугмасини босиш керак. Пайдо бўлган "Жилдни таҳрир қилиш" (“Редактирование папки”) ойнаси ҳошиясида унинг номини ўзгартиринг ва "ОК" тугмасини босинг.


Хатчўплар ва киритилган ҳужжатлар

жилдларини олиб ташлаш

Хатчўпларни олиб ташлаш учун уларни ҳужжатлар дарахти ойнасида "Хатчўплар" ("Закладки") қўшимча варағида белгилаб олинг. Бош менюда "Хатчўплар"ни ва "Олиб ташлаш" ("Удалить") буйруғини танланг. Экранда олиб ташлашга сўров пайдо бўлади. "Ҳа" ("Да") тугмасини босиб ўзингизнинг мақсадингизни тасдиқланг. Шунингдек, олиб ташланаётган хатчўпни белгилаб олгандан сўнг сичқоннинг ўнг тугмасини ҳужжатлар дарахти ойнаси устидан босиш мумкин. Пайдо бўлган менюда "Олиб ташлаш" буйруғи танланади ва тозалашга розилик берилади.

Хатчўплар жойлашган жилдларни тозалашни хатчўпларни тозалагандек, шунингдек "Янги хатчўп" ("Новая закладка") мулоқот ойнасида фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. "Янги хатчўп" мулоқот ойнасини бир номдаги функцияли тугмаларни ёки бош менюдаги буйруқларни босган ҳолда чақириб "Жилдлар" ("Папки") ҳошиясида кераклиси белгиланади, "Олиб ташлаш" тугмаси босилади ва тозалаш тасдиқланади.


Хатчўплардан захира нусха олиш

Одатда хатчўплар дастур одатий ёпилганида каталогга дастур созлашлари билан бирга сақланади. Агар иш жараёнида хатчўпларни қўшимча равишда сақлаш ёки уларни бошқа етказувчига ўтказиш зарур бўлса, Бош менюнинг “Хатчўплар” бўлимидаги “Хатчўпларни сақлаш” вазифасини ёрдамга чақириш мумкин. Ушбу буйруқни чақиришда пайдо бўлган ойнада каталог ва қайдлар учун файл номини танланг. Келгусида, зарурат бўлганда, Бош менюнинг “Хатчўплар” бўлимидаги “Хатчўпларни тиклаш” функцияси ёрдамида мазкур файлдан хатчўпларни тиклаш мумкин бўлади.



Фойдаланувчи учун қайдларни қандай яратиш мумкин?


Фойдаланувчи учун қайдлар функцияси фойдаланувчига ҳужжатнинг ичида нафақат қайдларни яратиш, балки матннинг белгиланган қисмига ўз шарҳларини ёзиш имконини ҳам беради.

Фойдаланувчи учун қайдларни яратиш учун ҳужжатда матн қисмини белгилаб, юқори панелдаги “Қайд қўшиш” функционал тугмасини босинг. “Янги қайд” ойнаси очилади. “Қайд” майдонида ойнанинг юқори қисмидаги одатий матннинг белгиланган қисми пайдо бўлади. Унинг ўрнига мазкур қисм учун ўз шарҳингизни ёзишингиз мумкин. “OK” тугмасини босгандан сўнг ҳужжатнинг номи ва унга шарҳ дарахт ойнасида “Фойдаланувчи учун қайдлар” каталогида “Хатчўплар” қўшимча жилдида пайдо бўлади.

Мазкур қайд икки марта босилганда қайд киритилган ҳужжат белгиланган матн билан очилади, унинг остида эса “Қайд” майдони пайдо бўлади - унда шарҳ матнини ўзгартириш мумкин. Тузатишлар киритилганидан сўнг “Қайд” майдонидан ўнг тарафда активлашган “Сақлаш” тугмасини босиш лозим. Шундан сўнг “Қайд” майдонини ўнг тарафда жойлашган “Ёпиш” тугмаси ёрдамида ёпиш мумкин.

“Фойдаланувчи учун қайдлар” каталогида киритилган ҳужжатлар ва уларга шарҳлар жилдларини яратиш, қайдлар ва жилдларнинг номларини ўзгартириш, жойини ўзгартириш ва ўчириш, шунингдек қайдлардан захира нусха олиш худди хатчўплар учун тегишли операциялар каби амалга оширилади (юқорига қаранг).



Бош ойнада ҳужжатлар билан қандай ишлаш керак


Кўп ойнали режимда ишлаш

Ҳужжат матни билан ишлаш

Ҳужжатларни нусхалаш

“NORMA” АҚТдан ҳужжатларни чоп этиш


КЎП ОЙНАЛИ РЕЖИМДА ИШЛАШ


"NORMA" АҚТ бир вақтнинг ўзида Сизга зарур бўлган бир неча ҳужжатлар билан ишлаш имконияти билан таъминланган. (”Ҳужжатларни бош ойнада очиш”га (”Открытие документов в главном окне”) қаранг). Бош ойнада ҳужжатлар ойналарини Сизга қулай бўлган ҳолатда - мозаика ёки каскадда жойлаштириш мумкин. Бунинг учун сичқоннинг чап тугмаси билан бош ойнанинг "Ойналар" ("Окна") тугмасини босинг ва тегишли буйруқни танланг.

"Мозаика" ("Мозаик суратда") режимида ҳужжатлар ойналари бир-бирининг устига жойлашади ва бир вақтнинг ўзида барча ҳужжатларнинг матнлари кўринади. "Каскад" ("Каскад суратда") режимини танлаб Сиз ҳужжатларни устма-уст жойлаштирасиз. Бунда уларнинг барчаси бир хил ўлчамда бўлади ва олдинги қатордаги мавжуд фаоллашгандан ташқари барчасининг фақат сарлавҳаси кўринади.

Ҳужжатларни жойлаштиришнинг яна бир усули мавжуд. Очиқ турган ҳужжатда ҳавола сичқонча ёрдамида “тортилса”, экран бўлиниб, ҳавола орқали ўтиладиган матн асосий ҳужжатнинг ёнида, янги ойнада очилади. Ойна автоматик равишда, экраннинг қулайлик учун олдиндан ёритилган майдонида очилади. Худди шундай “тортиш” билан экранда бир вақтнинг ўзида тўртта ҳужжатни очиш мумкин.

Фаол ойналар орасида ўтиш учун очиқ ойналар иловалари акс этган панелдан фойдаланилади. Хоҳишга кўра уни экраннинг юқори қисмида, Бош ойна устида ёки пастда, унинг тагида жойлаштириш, ёхуд уни беркитиш мумкин. Бунинг учун “Ойналар” (“Окна”) менюси бандида “Иловалар” (“Вкладки”) кичик бандининг тегишли буйруқлари мўлжалланган.

Сичқоннинг чап тугмасини сарлавҳаси ёки ойнанинг ҳошияси устидан босганда ойнадаги ҳужжат фаоллашади. Фаоллашган ҳужжатни сичқоннинг чап тугмаси билан унинг сарлавҳасининг чап қисмидаги ойнани катта қилиб очиш тугмасини босган ҳолда бош ойнани катта қилиб очиш мумкин. Аввалги ҳолатга келтириш учун кўп ойнали режимда ишлаш учун ҳужжатни ёпиш тугмасини босинг. Ҳужжатни ёпиш тугмасини босиш билан (ёки клавиатуранинг “Ctrl+F4” клавишлари комбинацияси билан) фаоллашган ҳужжат ойнаси ёпилади.

Кўп ойнали режимда очилган ҳужжатлар ойналарининг ўлчамлари фойдаланувчи томонидан иш учун қулай бўлган ҳолатга ўзгартирилади. Сичқоннинг чап клавишини босиб ушлаб турган ҳолда ойнанинг рамкаси эркин ҳолда силжитилади. Бунда қаторнинг кенглиги ойна ҳажмида автоформатлаш билан ўрнатилади ва матн тўлиқ кўринади. Ойнада акс эттирилган қаторлар сонини шрифт ўлчамини катталаштириш ёки кичиклаштириш функцияли тугмалари ёрдамида катталаштириш ёки кичиклаштириш мумкин.

Фаоллашган ҳужжатли ойнани бош ойна бўйича силжитишни уни сичқоннинг чап тугмасини босиб турган ҳолда сичқон юргичи билан ушлаб туриб амалга ошириш мумкин.

Йиғиштириш тугмаси босилганда бош ойнанинг пастида йиғиштирилган ҳужжатнинг номи билан планка пайдо бўлади. Ушбу планкада шунингдек "Windows" учун стандарт белгили тугмалар: ҳужжат ойнасини кўп ойнали режимда ишлаш учун бош ойнанинг қисмига, бутун бош ойнага ёйиш, ёпиш жойлашган. Шунингдек, фаоллашган планкада йиғилган ҳужжатни “Ctrl+F4” клавишлари бирикмаси билан ёпиш мумкин.

Йиғилган ҳужжатлар ойналарида планкаларни уларнинг номлари билан планкани илинтириб ва уни сичқоннинг чап тугмаси билан ушлаб турган ҳолда кўчириб ўтказади. Шуниндек сичқоннинг ўнг тугмасини босиб ва очилган менюдан "Кўчириш" ("Переместить") буйруғини танлаб, планкани кўчириб ўтказиш мумкин. Йиғилган ҳужжатлар планкаларини кўчириб ўтказиб уларни бош ойнада фойдаланувчи учун қулай бўлган ҳар қандай тартибда жойлаштириш мумкин. Ҳужжатларни кейинчалик ёйишда планкалар фойдаланувчи томонидан белгиланган жойга қайтади.

Бу экранда йиғилган ҳолда ушлаб туриш ва бир вақтнинг ўзида юкланган ҳужжатларнинг кўплаб сони билан ишлаш имконини беради.



ҲУЖЖАТ МАТНИ БИЛАН ИШЛАШ


Очилган ҳужжатни кўздан кечириш

Ҳужжатда ҳавола ва қўшимча тушунтириш ёзувлари

Автоматлаштирилган маҳаллий қидирув

"Вақт машинаси"дан фойдаланиш

Қўшимча ёзувларни бекитиш


Бош ойнада танланган ҳужжатни очиб, Сиз қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:

- ҳам ҳужжат ичидаги мурожаатларга, ҳам у билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларга ўтган ва кўздан кечирилаётган ҳужжатга қайтган ҳолда уни кўздан кечириш;

- берилган сўз ёки сўзнинг ўзгармас қисми, ёки рақамларнинг бирикмаси бўйича ҳужжат матнида маҳаллий қидирувни амалга ошириш;

- ҳужжатни тўлиқ ёки унинг белгиланган қисмини ёрдамчи хотирага нусхалаш ва нусхаланганни матн таҳририда қўйиш;

- кўздан кечирилаётган ёки чоп этилаётган ҳужжат шрифти ўлчамини ўзгартириш;

- ҳужжатни тўлиқ ёки унинг белгиланган парчасини чоп этиш.


Очилган ҳужжатни кўздан кечириш

Ҳужжатнинг фаоллашган ойнасида матн бўйича қуйидагилар ёрдамида силжиб юриш мумкин:

Клавиатура клавишлари билан: қорига стрелка" - юқориги қаторга, "Пастга стрелка" - пастки қаторга, “Page Up” - юқориги бетга, “Page Down” - пастки бетга, “Home” - ҳужжатнинг бошланишига, “End” - ҳужжатнинг охирига;

Ҳужжат ойнасининг ўнг қисмидаги вертикал прокрутка чизғичи ёрдамида - сичқоннинг юргизгичи билан унинг силжиб турувчи қисмини силжитиб ёки тегишинча юқорига ва пастга тугма-кўрсаткичларни босиб;

ҳужжат ойнасининг паст қисмидаги горизонтал прокрутка чизғичи ёрдамида - сичқоннинг юргизгичи билан унинг силжиб турувчи қисмини силжитиб ёки тегишли ўнг ва чапдаги тугмалар-кўрсаткичларни босиб.


Ҳужжатларда мурожаатлар ва қўшимча

тушунтириш ёзувлари

Кўриб чиқилаётган ҳужжат матнидаги мурожаатлар кўк ранг билан ажратилган. Мурожаатга ўтиш учун унинг устига юргизгични қўйиш керак (юргизгич кўрсаткич бармоқ юқорига қаратилган қўл панжаси кўринишига эга бўлиши керак) ва сичқоннинг чап клавиши билан мурожаат устидан босиш керак. Кўриб чиқилаётган матнга қайтиш учун "Орқага" ("Назад") функцияли тугмани босинг.

Кўриб чиқилаётган ҳужжатга қўшимча маълумотга эга бўлган тушунтириш ёзувлари "NORMA" АҚТ мутахассислари томонидан амалга оширилади ва ҳужжат матнидан бошқа ранг билан ажралиб туради.

Ҳужжатга киритилган ўзгартиш ва қўшимча маълумотларга эга бўлган қўшимча тушунтириш ёзувлари бинафша ранг билан ажралиб туради.

Ҳужжатнинг тўлиқ ёки унинг бўлимлари, боблари, моддалари, бандлари ва шу кабиларнинг ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги қўшимча тушунтириш ёзувлари кўк-яшил ранг билан. Ўз кучини йўқотган низомлар, буни тегишли тушунтириш ёзувларида кўрсатгандан ташқари, оч кул ранг билан ажралиб туради.


Автоматлаштирилган маҳаллий қидирув

Ҳужжатда керакли сўзни, сўзнинг ўзгармас қисмини, рақамни ёки рақамлар бирикмасини тезроқ топиш учун маҳаллий қидирув амалидан фойдаланилади.

Маҳаллий қидирувнинг мулоқот ойнасини чақириш учун бош менюда кетма-кет "Қидирув" ("Поиск") ва "Маҳаллий қидирув" ("Локальный поиск") буйруғини танланг. Шунингдек, “Ctrl+F” клавишлари бирикмасини босиб маҳаллий қидирув ойнасини экранга чиқариш мумкин.

Маҳаллий қидирув ойнасининг мулоқот ойнаси ҳошиясига клавиатура ёрдамида сўзни, сўзнинг ўзгармас қисмини, рақамни ёки рақамлар бирикмасини киритинг. Мулоқот ойнасида "Бундан буёғига топиш" ("Найти далее") тугмасини босинг - матнда биринчи топилган парчанинг белгилангани пайдо бўлади.

Қидирувни давом эттириш учун, яна "Бундан буёғига топиш" тугмасини ёки клавиатурада ”Enter”ни ёки “F3” клавишини босинг.

Масалан, Ер кодексида Сиз тезроқ 82-моддага ўтмоқчисиз. "Маҳаллий қидирув" мулоқот ойнасини чақиринг, 82 рақамини киритинг ва "Бундан буёғига топиш"ни босинг. Сиз биринчи тегишли мурожаатга чиқиб, у бўйича яна ҳаракат қилишингиз ёки маҳаллий қидирувни давом эттиришингиз мумкин ва ”Enter”ни бир неча марта босиб тегишли моддага чиқишингиз мумкин.

Маҳаллий қидирув қидирилаётган сўз (сўзнинг қисми) буйруқсиз бош ҳарф ёки кичик ҳарф билан ёзилгани ҳисобга олинмаган ҳолда амалга оширилади. Лекин ушбу белги бўйича баъзи ҳолларда қидирувни чегаралаш мумкин. Бош ёки кичик ҳарфлар бирикмаси билан топилиши керак бўлган сўз ва сўз қисми наъмунасини киритинг ва сичқоннинг чап тугмасини ёрдамида "Регистрни ҳисобга олган ҳолда" ("С учётом регистра") ёки опцияси квадратчасига белги ўрнатинг ва "Бундан буёғига топиш" тугмасини босинг.

Локал қидириш учун кейинги вазифани киритишда "Регистрни ҳисобга олган ҳолда" опциясини сичқоннинг чап тугмасини босган ҳолда бекор қилишни унутманг.

Агар маҳаллий қидирувни очиқ ҳужжатда тугатиб, Сиз уни ушбу ҳужжатда яна амалга оширмоқчи бўлсангиз, ҳужжатлар дарахти ойнасида ҳужжатнинг номи устига икки марта босган ҳолда ҳужжатни қайтадан юклаш керак.


"Вақт машинаси"дан фойдаланиш

"Вақт машинаси" деб номланувчи функция меъёрий ҳужжат матнини нафақат амалдаги, балки ушбу ҳужжатнинг исталган аввалги таҳрирларидаги ёки исталган санадаги матнини юклаб олиш имконини беради. Ҳозирги кунда "Вақт машинаси"дан Ўзбекистон Республикаси кодекслари билан ишлашда фойдаланиш мумкин. Кодекс очилганда юқори панелда "Вақт машинасини ёқиш" функционал тугмаси ва дастур Бош менюсининг “Кўриниш” бўлимида айнан шу номдаги буйруқ фаоллашади.

Юқори панелдаги "Вақт машинасини ёқиш" тугмаси ёки “Кўриниш” кичик менюсида айнан шу номдаги буйруқ босилганда, "Вақт машинаси"ни бошқариш ойнаси очилади. Агар ушбу ойнада майдоннинг чап тарафида жойлашган “Давр учун таҳрирни танлаш” белгиси босилса, ҳужжатга ўзгартиришлар киритилган даврлар рўйхати очилади, у ерда керакли таҳрирни танлаш мумкин. Агар “Сана учун таҳрирни танлаш” белгиси босилса, аниқ санани майдонга қўлда киритиш ёки ўнг тарафдаги “15” тугма-белгини босиб, календардан фойдаланиш мумкин. “OK” тугмаси босилгач эса, сиз танлаган санада ёки “Давр учун таҳрирни танлаш”да кўрсатган даврда долзарб бўлган таҳрирдаги ҳужжат очилади.

Сизнинг маълумотлар базангизда сўнгги мавжуд бўлган таҳрирдаги ҳужжатга "Вақт машинаси"ни бошқариш ойнасидаги ёки “Кўриниш” кичик менюсидаги “Амалдаги таҳрирга ўтиш” буйруғи ёрдамида қайтиш мумкин.


Қўшимча ёзувларни бекитиш

Меъёрий ҳужжатларнинг бошланғич матнларига улар билан ишлаш қулай бўлиши учун “NORMA” АҚТ мутахассислари томонидан бир қатор ёзувлар қўшилади: мунжарижа, хизмат ёзувлари (масалан, “Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2007 й. ЎРҚ-136-сон Қонуни билан тасдиқланган”) ва шарҳлар (масалан, “СК 4-бобига қаранг”).

Баъзи ҳолларда, масалан, ҳужжатни чоп этишда қайсидир кўриниш ёки барча қўшимча ёзувларни бекитиш талаб этилади. Буни “Кўриниш” кичик менюсида ёки юқори панелдаги “Қўшимча ёзувларни бекитиш” функционал тугмаси ёрдамида очиладиган “Қўшимча ёзувлар” ойнасида тегишли буйруқ бериб амалга ошириш мумкин. Ёзувларни “Кўриниш” кичик менюсида “…кўрсатиш” тугмасини босиб ёки “Қўшимча ёзувлар” ойнасида тегишли буйруқдан белгини олиб ташлаб қайтариш мумкин.



ҲУЖЖАТЛАРНИ НУСХАЛАШ


Wordга тезда ўтказиш орқали нусхалаш

Алмашув буферидан фойдаланган

ҳолда нусхалаш


Wordга тезда ўтказиш орқали нусхалаш

Сиз агар Word матн редакторидан фойдаланаётган бўлсангиз, "NORMA" АҚТ бош ойнасида фаоллашган ҳужжатни нусхалашни ва ушбу ҳужжатнинг ўзини дарҳол матн редакторида очишни сичқоннинг чап тугмасини "Ҳужжатни Wordда очиш" ("Открыть документ в Word") функционал тугмага бир марта босиш йўли билан амалга ошириш мумкин.

Word билан ўзаро ҳаракат қиладиган "NORMA" АҚТнинг ушбу буйруғи Сизнинг матн таҳрирингиз аввал юкланмаган бўлса, уни юклайди ва унинг ойнасига бутун нусхаланган ҳужжатни олиб ўтади. Бош менюнинг "Таҳрир қилиш" ("Редактировать") бандидан фойдаланиб ва унда "Ҳужжатни Wordда очиш" буйруғини танлаб ушбу натижага эришиш мумкин.

Агар Сиз матннинг фақат бир қисмини нусхалаш ва редакторга олиб ўтишни хоҳласангиз, "Ҳужжатни Wordда очиш" буйруғидан фойдаланишдан олдин ушбу қисмни белгилаб олинг.

Ихтиёрий парчани белгилаш учун сичқон юргизгичини унинг бошланишига қўйиш, сичқоннинг чап клавишини босиш ва қўйиб юбормасдан танланган матннинг охиригача тортиб бориш керак. Нотўғри белгиланишни сичқоннинг чап тугмасини белгиланган бўлакнинг исталган жойига босиб, бекор қилиш мумкин. Шунингдек, бош менюда "Таҳрир қилиш" ("Редактировать") тугмасини босиш ва "Ажратишни бекор қилиш" (“Отменить выделение") буйруғини танлаш мумкин, бундан сўнг танланган парчани бошқатдан белгилаш мумкин.

Фойдаланувчиларда тез-тез матн редакторида тайёрланаётган шахсий матнларига "NORMA" АҚТ базасидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан матн парчасини қўйиш зарурияти пайдо бўлади. Шунингдек, кейинчалик чоп этиш учун ҳужжатларнинг номларини ва уларнинг ҳар биридан бир нечта кўчирмаларни матн редаторида йиғиш талаби тез-тез пайдо бўлади. Ҳам униси, ҳам буниси "Ҳужжатга матн қўшиш" ("Добавить текст в документ") функцияли тугма ёрдамида тез ва осонлик билан бажарилади.

Матн парчасини нусхалаш ва редакторга олиб ўтиш учун юргизгични Сиз матн парчасини Wordда кўрмоқчи бўлган жойга жойлаштиринг. Сўнг "NORMA" АҚТда тегишли парчани белгилаб олинг ва "Ҳужжатга матн қўшиш" функцияли тугмани босинг. Матн парчаси нусхаланади ва редактордаги сизни ҳужжатингизга юргизгичдан олдинга қўшилади. Агар Сиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан терма қилишни хоҳласангиз, терма қилишни бошлашни қарор қилган биринчи ҳужжатнинг номини белгиланг ва "Ҳужжатга матн қўшиш" тугмасига босинг. Агар нусхалаш ҳолатига Wordда очиқ ҳужжатлар бўлмаса, дастур ушбу буйруқ билан матн редакторида янги ҳужжатни очади ва унга Сиз томондан белгиланган матнни қўшади. Агар Wordда бир ёки бир неча ойналарда ҳужжатлар очилган бўлса, матн Сиз томондан охирги очилган ҳужжатга жойлаштирилади. Сўнг навбат билан ушбу ва бошқа ҳужжатларнинг Сизга зарур бўлган парчаларини белгиланг ва ҳар бир белгилашдан сўнг "Ҳужжатга матн қўшиш" тугмасини босинг.

"Ҳужжатга матн қўшиш" буйруғи бўйича юргизгич буйруқсиз ҳар бир матннинг охирига сурилади ва янги қўшимча ундан олдин келган қўшимчадан кейинга жойлашади. Парчани Сизни термангиз охирига эмас, ўртасига қўйиш зарур бўлса, юргизгични матн редакторида зарур жойга олиб боринг. Сиз томондан нусхаланган парча "Ҳужжатга матн қўшиш" буйруғи бўйича юргизгичдан олдинга қўйилади.

"Ҳужжатга матн қўшиш" буйруғидан бош менюнинг "Таҳрир қилиш" бандида ҳам фойдаланиш мумкин.

"Ҳужжатни Wordда очиш" ва "Ҳужжатга матн қўшиш" буйруқларидан фойдаланган ҳолда буйруқсиз номланган "Янги ҳужжат" ("Новый документ") файлидан бундан буёғига фойдаланиш учун ушбу файлга Wordда бошқатдан ном беринг ва ўз каталогингизда сақланг.


Алмашув буферидан

фойдаланган ҳолда нусхалаш


"NORMA" АҚТга матн редакторида кейинчалик очиш учун алмашув буферига жойлаштирган ҳолда ҳужжатни тўлиқ ёки унинг парчасини нусхалашни бошқа йўл билан ҳам амалга ошириш мумкин.

Ҳужжатни ёки ҳужжат парчасини алмашув буферига нусхалаш учун уни аввал белгилаб олиш керак. Ҳужжатни "NORMA" АҚТ бош менюсида тўлиқ белгилаш учун кетма-кет "Таҳрир қилиш" ("Редактировать") ва "Барчасини ажратиб кўрсатиш" (“Выделить всё”) буйруғи танланади. Матнни тўлиқ “Ctrl+А” клавишлари бирикмасини босиш йўли билан ажратиш мумкин. Матн парчасини белгилаш тўғрисида юқоридаги "Wordга тезда ўтказиш орқали нусхалаш" ("Копирование с быстрым переносом в Word") банд остига қаранг.

"Нусхалаш" ("Копировать") функцияли тугма ёки “Ctrl+Insert” клавишлари бирикмаси босилиб, тўлиқ белгиланган матн ёки матннинг парчаси алмашув буферига нусхаланади. Белгиланган матнни кетма-кет бош менюда "Таҳрир қилиш" ва "Буферга нусхалаш" ("Копировать в буфер") буйруғини танлаб нусхалаш мумкин.

Матн редакторида нусхаланган матн алмашув буферидан матн редактори ёрдамида қўйилади.


Файлга нусхалаш

Бош менюда "Файл" тугмасини босинг ва "Ном бериб сақлаш" ("Сохранить как") буйруғи устидан шақиллатинг. "Файлни сақлаш" ("Сохранение файла") мулоқот ойнаси пайдо бўлади.

Унда Сиз файлни жойлаштирмоқчи бўлган каталог танланади ва "Файл номи" ("Имя файла") қаторига ҳужжатнинг Сиз сақламоқчи бўлган номи киритилади. Бундан кейин мулоқот ойнасида "Сақлаш" ("Сохранить") тугмасини босинг. Файлда матн RTF форматида сақланади.



"NORMA" АҚТдан ҲУЖЖАТЛАРНИ ЧОП ЭТИШ


Чоп этиш кўрсаткичларини созлаш

Ҳужжатни ёки ажратилган парчани чоп этиш

Шрифт ўлчамини кўздан кечириш ва чоп этиш учун ўзгартириш


"NORMA" АҚТ маълумотлар базасидан ҳар қандай ҳужжатни тўлиқ ёки унинг белгиланган парчасини матнга чиқариш имконини беради. Матнга чиқариш учун ҳужжат парчаси алмашув буферига нусхалаш сингари белгиланади (юқоридаги ”Ҳужжатларни нусхалаш” (”Копирование документов”)га қаранг).


Чоп этиш кўрсаткичларини созлаш

Чоп этиш параметрларини созлаш учун бош менюда "Файл" тугмасини босинг ва "Принтерни созлаш" ("Настройка принтера") буйруғини танланг ёки "Принтерни созлаш" функцияли тугмани босинг. Бунда бир номдаги мулоқот ойнаси очилади.

Стрелкалар тасвирланган тугмаларни босиб, қуйидаги ҳошияларни очинг: "Принтер/Исми" ("Принтер/Имя") таклиф қилинган рўйхатда фойдаланиладиган принтерни кўрсатинг (рўйхатда фақат инсталляцияланган принтерлар рўйхати санаб ўтилган); "Қоғоз:Ўлчами/Бериш манбаси" ("Бумага: Размер/ Подача") - фойдаланиладиган қоғоз ўлчами ва уни бериш манбаси. Сичқоннинг чап тугмасини "Ориентациялаш" ("Ориентация") ҳошиясининг тегишли доирасида ҳужжатни чоп этишда "Китобли" ("Книжная") ёки "Альбомли" ("Альбомная") бет ориентациясини кўрсатинг.


Ҳужжатни ёки ажратилган парчани чоп этиш

"Матнни чоп этиш" ("Печать") функцияли тугмани ёки бош менюда "Файл"ни танланг ва сичқоннинг чап тугмасини "Матнни чоп этиш" буйруғи устига босинг. Бунда бир номдаги мулоқот ойнаси очилади.

"NORMA" АҚТ юкланганидан сўнг биринчи ҳужжат буйруқсиз тўлиқ, китоб шаклида чоп этилади. Агар Сиз ҳужжатнинг аввал белгиланган қисмини чоп этишни хоҳласангиз, "Матнни чоп этиш" ҳошиясида переключателни "Белгиланган қисм" (“Выделенный фрагмент”) ҳолатига келтиринг.

Матнни альбом ҳажмида чоп этиш учун "Хоссалар" ("Свойства") тугмасини босинг, очилган мулоқот ойнасида переключателни "Альбомли" (“Альбомная”) ҳолатига келтиринг. Бу айниқса "Альбом ҳажмида" ("В альбомном формате") белгиси қўйилган бланкларни чоп этишда жуда муҳимдир.

Чоп этишнинг исталган параметрларини ўрнатиб, "ОК" тугмасини босинг.


Шрифт ўлчамини кўздан кечириш ва чоп этиш учун ўзгартириш

Экранда кўздан кечириш ва чоп этишга чиқаришнинг қулайлиги учун фаоллаштирилган ҳужжат шрифтини бош ойна тепасидаги функцияли тугмалар қаторига жойлашган тегишли "Шрифтни катталаштириш" ("Увеличить размер шрифта") ва "Шрифтни кичиклаштириш" ("Уменьшить размер шрифта") функцияли тугмаларни босиб кўп маротаба катталаштириш ёки кичиклаштириш мумкин. Шрифтнг ўлчамини шунингдек бош менюда ҳам катталаштириш ёки кичиклаштириш мумкин. Бош менюда "Созлашлар" ("Настройки") менюсини ва "Шрифтни катталаштириш" ёки "Шрифтни кичиклаштириш" буйруқларини танланг.



Қандай қилиб маълумотлар базасида шахсий ҳужжатлар

каталоглари ва жилдларини яратиш мумкин


“Фойдаланувчининг ҳужжатлари” каталогида жилдлар

яратиш ва уларнинг жойини кўчириш

“NORMA” АҚТга фойдаланувчининг ҳужжатларини киритиш

Фойдаланувчининг ҳужжатларида гипермурожаатлар яратиш


"NORMA" АҚТда фойдаланувчи томонидан шахсий ҳужжатлари жилдларини яратиш кўзда тутилган. Ушбу жилдларга жойлаштирилган ҳужжатлар билан "NORMA" АҚТ маълумотлар базалари ҳужжатлари билан бажариладиган амалларни амалга ошириш мумкин: фойдаланувчи томонидан киритилган реквизитлар бўйича қидирув, фойдаланувчи томонидан ҳужжат ичида шахсий ҳужжатлари ва асосий база ҳужжатлари ўртасида ўрнатиладиган мурожаатларга ўтиш, ҳужжатни ёки унинг парчасини алмашув буферига нусхалаш, чоп этиш.

Шахсий ҳужжатлар жилдларини шакллантириш ва уларни тизимга солиш учун "Фойдаланувчининг ҳужжатлари" (“Документы пользователя”) каталоги мўлжалланган.



"ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ" КАТАЛОГИДА

ЖИЛДЛАР ЯРАТИШ ВА УЛАРНИНГ ЖОЙИНИ КЎЧИРИШ


Янги жилдларни яратиш

Мавжуд жилдлар ва ҳужжатлар жойини кўчириш


Янги жилдларни яратиш

"Базалар" ("Базы") хатчўпи фаоллашганида ҳужжатлар дарахти ойнасида пастда "Фойдаланувчининг ҳужжатлари" ("Документы пользователя") каталог номи жойлашган. Сичқоннинг чап тугмасини босиб уни белгилаб олинг, сўнг ўнг тугмасини босинг. Янги жилдлар яратиш, ҳужжатлар киритиш, мавжуд ҳужжатлар ва жилдларни очиш, номларни ўзгартириш ва ҳужжатлар ва жилдларни олиб ташлаш учун хизмат қиладиган меню очилади.

Янги жилдни яратиш учун сичқоннинг чап тугмасини "Янги жилд" ("Новая папка") буйруғи устига босиш керак. "Жилдни таҳрир қилиш" ("Редактирование папки") мулоқот ойнаси пайдо бўлади:

Клавиатурадан ушбу мулоқот ойнаси ҳошиясига Сиз янги жилдга бермоқчи бўлган номни киритинг ва "ОК" тугмасини босинг.

Агар Сиз янги жилдни илдиз каталогида эмас, аллақачон мавжуд бўлган жилдларнинг ичида яратмоқчи бўлсангиз, бошида ҳужжатлар дарахти ойнасида ичида янги жилд яратмоқчи бўлган жилдни белгиланг. Жилдни яратиш борасидаги бундан кейинги амаллар юқорида тасвирланганидек бажарилади.


Мавжуд жилдлар ва ҳужжатлар жойини кўчириш

Каталогни шакллантириш жараёнида кўпинча 2, 3-даражадаги жилдларни каттароқ жилддан бошқасига силжитиш, шунингдек ҳужжатларни жилддан жилдга кўчириш зарурияти пайдо бўлади. "NORMA" АҚТ буни осонликча бажариш имконини беради. Сичқоннинг чап тугмаси билан Сиз кўчирмоқчи бўлган жилд ёки ҳужжатнинг устига босинг. Сўнг ушбу жилд ёки ҳужжат номи ёки иконкаси устидан сичқоннинг чап тугмасини босинг, сичқоннинг тугмасини қўйиб юбормаган ҳолда илинган объектни иконкага ёки Сиз уни жойлаштирмоқчи бўлган жилднинг номига судраб боринг.

Объектни судраб боришда назоратни енгиллаштириш учун юргизгич ўтказилаётган объект билан стрелка кўринишини олади (иккига бўлинган доира). Ўтказилаётган объект бирон-бир жилдга тушса, ушбу жилднинг номи ажралади, юргизгич эса ўз кўринишини яна ўзгартиради (ўтиш жараёнини акс эттирадиган доира йўқолади).

Сиз объектни ўтказаётган айнан ўша жилднинг номи ажралганига амин бўлгандан сўнг сичқоннинг чап тугмасини қўйиб юборинг. "Ҳужжат бошқа жилдга ўтказилсинми?" (”Перенести документ в другую папку?”) саволи билан мулоқот ойнаси пайдо бўлади. "Ҳа" ("Да") тугмасини босиб ўзингизнинг мақсадингизни тасдиқланг.



"NORMA" АҚТга ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ

ҲУЖЖАТЛАРИНИ КИРИТИШ


Фойдаланувчининг ҳужжатларини “NORMA” АҚТга киритиш

Фойдаланувчининг ҳужжатида матнни ўзгартириш

Фойдаланувчининг ҳужжати матнини безатиш

Фойдаланувчининг жилди ёки ҳужжати номини ўзгартириш

Фойдаланувчининг каталогидан ҳужжатлар ва

жилдларни олиб ташлаш


Фойдаланувчининг ҳужжатларини "NORMA" АҚТга киритиш


Мажбурий шарт: Сиз "NORMA" АҚТга жойлаштирмоқчи бўлган ҳужжатлар RTF форматида бўлиши керак.

"NORMA" АҚТ маълумотлар базаларига бошқа форматлардаги ҳужжатларни киритишнинг иложи йўқлиги учун, уларни даставвал "Word" матн таҳририда RTF форматида ҳужжатлар сифатида сақлаш керак.

Ҳужжат киритиладиган жилд устидан ҳужжатлар дарахти ойнасида сичқоннинг чап тугмасини босиш керак. Сўнг, ўнг тугмани босган ҳолда менюни чақириш ва "Янги ҳужжат" ("Новый документ") буйруғини босиш керак. "Ҳужжатни таҳрир қилиш" ("Редактирование документа") мулоқот ойнаси пайдо бўлади.

Юқоридаги чап ҳошияга ҳужжат рақамини киритинг, юқоридаги ўнг ҳошияга эса у қабул қилинган санани киритинг ёки танланг. Қабул қилиш рақами ва санаси бундан буёғига ҳужжатни ушбу реквизитлар билан "Фойдаланувчининг ҳужжатлари" (“Документы пользователя”) каталогида қидиришни амалга ошириш учун кўрсатилади. Агар Сизнинг шахсий ҳужжатларингиз базаси унчалик катта бўлмаса ва уни автоматлаштирган ҳолда қидиришнинг ҳожати бўлмаса, мулоқот ойнасининг ушбу ҳошиясини тўлдирмаслик мумкин.

Ўрта ҳошияда Сиз ҳужжатлар ойнаси дарахтида кўрмоқчи бўлган ҳужжатнинг номини кўрсатинг.

Ҳужжатни базага икки йўл билан киритиш мумкин.

Биринчи усул. "Ҳужжатни таҳрир қилиш" мулоқот ойнасида пастдан чапга жойлашган очиқ жилд тасвирланган тугмачани босинг. "Файлни очиш" ("Отрытие файла") мулоқот ойнаси пайдо бўлади.

"Файл номи" (Имя файла") ҳошиясида файлга бўлган йўлни ва унинг номини кўрсатинг ёки мулоқот ойнасининг стандарт қидирув функцияларидан фойдаланган ҳолда файл йўлини танланг ва "Очиш" ("Открыть") тугмасини босинг. Сўнг янгидан очилган "Ҳужжатни таҳрир қилиш" мулоқот ойнасининг "ОК" тугмасини босинг. Киритилган ҳужжат ўз ойнасида, унинг номи эса тегишли каталогда пайдо бўлади.

Олиб ташлаш белгили тугма "Ҳужжатни таҳрир қилиш" мулоқот ойнаси ҳошиясидан файлга хато танланган йўлни олиб ташлашга хизмат қилади.

Иккинчи усул. "Ҳужжатни таҳрир қилиш" мулоқот ойнасига каталогда акс эттириш учун ҳужжат номини, шунингдек агар зарур деб ҳисобласангиз, ҳужжат рақами ва қабул қилинганлик санасини беринг. Ушбу мулоқот ойнасида бошқа ҳеч қандай операцияларни амалга оширмасдан "ОК" тугмасини босинг.

Ҳужжатнинг номи тегишли каталогда пайдо бўлади, бош ойнада эса "Ушбу ҳужжат матни мавжуд эмас" (“Текст данного документа отсутствует”) ёзуви пайдо бўлади.

"Word" матн таҳририда алмашув буферига ҳужжат матнини RTF форматида нусхаланг.

Сўнг "NORMA" АҚТда ҳужжат матни йўқ бўлган ойна ҳошияси устига сичқоннинг ўнг тугмасини босинг. Сузиб юрувчи меню пайдо бўлади. "Ҳужжатни алмашув буферидан ўрнатиш" (“Вставить документ из буфера обмена”) буйруғини танланг.

Фаоллашган ойнага алмашув буферида мавжуд бўлмаган матнни бош менюдан ҳам қўйиш мумкин: "Таҳрир қилиш" ("Редактировать")ни танланг ва "Ҳужжатни алмашув буферидан ўрнатиш" буйруғига босинг.

Шунингдек, клавиатурадан ”Shift-Insert” клавишлар бирикмасини босиш орқали ҳам ушбу натижага эришиш мумкин.

Ойнада пайдо бўладиган ҳужжат матнини сичқоннинг чап тугмаси билан бош ойна тепасида жойлашган функцияли тугмалар қаторидаги фаоллашадиган "Ёзиш" ("Запись") тугмасини босиб сақлаш керак.


Фойдаланувчининг ҳужжатидаги матнни ўзгартириш

Агар Сизнинг "Фойдаланувчининг ҳужжатлари" (”Документы пользователя”) каталогингиздаги ҳужжат матни ўзгарса, ҳужжатнинг ўзини алмаштириш - эскирган ҳужжатни ўчириш ва бошқа, янгисини яратиш мумкин. Лекин ҳужжатдаги матнни уни йўқ қилиб юбормасдан алмаштириш ҳам мумкин.

Янги матнни матн таҳририда алмашув буферига нусхаланг. (Янги матнни яратиш учун эскисидан фойдаланиш мумкин - у матн таҳририга олинади (юқоридаги ”Ҳужжатларни нусхалаш” (”Копирование документов”)га қаранг) ва таҳрир қилинади).

"NORMA" АҚТда Сиз матнини алмаштирмоқчи бўлган ҳужжатни очинг, алмашув буферидан янги матнни қўйинг ва уни сақланг. "Ҳужжатни алмашув буферидан ўрнатиш" (“Вставить документ из буфера обмена”) буйруғини чақириш ва сақлаш юқорида тасвирланганидек янги ҳужжатни киритиш сингари амалга оширилади.


Фойдаланувчининг ҳужжатлари матнини безатиш

Хоҳишингизга қараб Сиз томондан киритилган ҳужжат ёки унинг парчаси шрифтини ўзгартиришингиз мумкин: шрифт рангини, ўлчамини ва чизилишини (начертание) алмаштиришингиз, матнни чап ёки ўнг чеккадан, марказдан ёки кенглиги бўйича тўғирлашингиз мумкин. Бунинг учун "Фойдаланувчининг ҳужжатлари" ("Документы пользователя") базасидаги бутун матнни ёки унинг қисмини белгилаганда фаоллашадиган матнни безайдиган функцияли тугмалардан фойдаланилади. Тегишли тугмани босгандан сўнг ўзгаришни "Ёзиш" ("Запись") тугмаси ёрдамида сақлаш керак.


Фойдаланувчининг жилди ёки ҳужжати номини ўзгартириш

Фойдаланувчи жилди ёки ҳужжати номини ўзгартириш учун уни ҳужжатлар дарахти ойнасида, каталогда ажратиш керак. Белгиланган номда сичқоннинг ўнг клавиши билан меню чақирилади ва "Ўзгартиш…" "(Изменить…") буйруғи танланади. Пайдо бўлган "Жилдни таҳрир қилиш" ("Редактирование папки") мулоқот ойнаси ном ҳошиясига янги ном киритилади ва "ОК" клавиши босилади. Каталогда Сиз киритган жилд ёки ҳужжатнинг номи пайдо бўлади.


Фойдаланувчининг каталогидан ҳужжатлар ва

жилдларни олиб ташлаш

Ҳужжатни олиб ташлаш учун уни ҳужжатлар дарахтидан ажратиб олиш керак. Сичқоннинг ўнг тугмани ажратилган ҳужжат номи устига босиб менюни чақиринг ва "Олиб ташлаш" ("Удалить") буйруғини танланг. Пайдо бўлган мулоқот ойнасида ҳужжатни ўчириш тўғрисидаги ўз мақсадингизни тасдиқланг.

"Фойдаланувчининг ҳужжатлари" ("Документы пользователя) каталогидан жилдларни олиб ташлаш учун аввал ундан барча ҳужжатларни олиб ташлаш (ёки бошқа жилдга олиб ўтиш - юқоридаги "Мавжуд жилдлар ва ҳужжатларни жойини кўчириш"га (”Перемещение существующих папок и документов”) қаранг) керак бўлади.

Бўш жилд ҳужжат олиб ташлангани сингари олиб ташланади.



ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИДА

ГИПЕРМУРОЖААТЛАРНИ ЯРАТИШ


Фойдаланувчининг ҳужжатларида хатчўплар ўрнатиш

Танланган хатчўпга гипермурожаат яратиш


Фойдаланувчининг ҳужжатида ҳужжат ичида ёки фойдаланувчининг бошқа ҳужжатига ўтишни таъминлайдиган гипермурожаат яратиш учун хатчўпни аввал ҳужжатнинг ичига ёки фойдаланувчининг бошқа ҳужжатига гипермурожаат бўйича ўтиш амалга ошириладиган жойларига қўйиш керак.


Фойдаланувчининг ҳужжатларида хатчўплар ўрнатиш

Гипермурожаат киритиладиган матн қисмини, қатордаги сўзни ёки сўз қисмини сичқон билан белгиланг. Бош ойна тепасига жойлашган функционал тугмалар қаторидаги фаоллашадиган "Ҳужжатдаги хатчўп" ("Закладка в документе") тугмасини босинг.

Пайдо бўладиган "Хатчўплар" ("Закладки") ойнасининг юқори ҳошиясига хатчўпларнинг ўз номини киритинг. Сўнг "Қўшиш" ("Добавить") тугмасини босинг.

"Ушбу бетдаги бошқа хатчўплар" ("Другие закладки на этой странице") ҳошиясида хатчўп номи пайдо бўлганлиги унинг киритилганлигини кўрсатади.

Хатчўпни киритиш якунида "ОК" тугмасини босинг. Яратилган хатчўпни сақлаш учун "Ёзиш" ("Запись") тугмасини босинг.

"Хатчўплар" ойнасидаги "Олиб ташлаш" ("Удалить") тугмаси юқори ҳошиянинг нотўғри киритилган хатчўп номидан тозалаш учун мўлжалланган.

"Ўтиш" ("Перейти") тугмаси "Ушбу бетдаги бошқа хатчўплар" ҳошиясида белгиланган хатчўпнинг жойлашган жойини кўрсатади.

"Олиб ташлаш" тугмаси танланган элементни "Ушбу бетдаги бошқа хатчўплар" ҳошиясида хатчўплар рўйхатидан олиб ташлашга хизмат қилади.


Танланган хатчўпга гипермурожаат яратиш

Сичқон билан гипермурожаат яратиладиган матн қисмини ёки сўзни белгиланг. Бундан сўнг бош ойна юқорисидаги функцияли тугмалар қаторига жойлашган "Мурожаат" ("Ссылка") тугмасини босиш билан "Гипермурожаат яратиш" (“Создание гиперссылки”) мулоқот ойнаси чақирилади.

"Ҳужжат" ("Документ") ҳошиясида унда акс эттирилган ҳужжатлар дарахти ойнасида Сиз гипермурожаат киритмоқчи бўлган ҳужжатни топинг ва уни белгиланг. Сўнг "Хатчўплар" ("Закладки") ҳошиясидан ўнгдаги стрелка тасвирланган тугмани босиб, очилган хатчўплар рўйхатидан кераклисини танланг. Агар Сиз мурожаатни ҳужжатнинг бошига қилаётган бўлсангиз, юқоридан биринчи бўш қаторни танланг. Сичқоннинг чап тугмасини бўш ёки хатчўп номидаги танланган қатор устига босинг. Сиз танлаган хатчўп номи "Хатчўплар" ҳошиясида пайдо бўлади. Кейин эса "ОК" тугмасини босинг.

"Гипермурожаат яратиш" мулоқот ойнасидаги "Олиб ташлаш" ("Удалить") тугмаси "Хатчўплар" ҳошиясида танланган фойдаланувчи томонидан хатчўпга яратилган гипермурожаатни олиб ташлашга мўлжалланган. "Бекор қилиш" ("Отмена") тугмасини босиш билан амалга оширилган ҳаракат бекор қилинади ва ойна ёпилади.

Гипермурожаат яратилганидан сўнг унинг матни тагига чизилган ҳолда кўк ранг билан ажраб туради, сичқон кўрсаткичи эса гипермурожаатга ўрнатилганда кўрсаткич бармоғи юқорига қаратилган қўл панжаси кўринишига эга бўлади.

Ҳужжатда яратилган гипермурожаатни "Ёзиш" ("Запись") функцияли тугмасини босган ҳолда сақлаш керак.

Фойдаланувчининг ҳужжатларидан гипермурожаатларни, шунингдек асосий базанинг ҳар қандай ҳужжатининг бошланишига ёки асосий база ҳужжатларидаги бунгача мавжуд бўлган хатчўпларга ўрнатиш мумкин. Асосий база ҳужжатларида шахсий хатчўпларни яратиш ёки улардан фойдаланувчи ҳужжатларига гипермурожаатлар яратиш мумкин эмас.



"NORMA" АҚТ дастури ўрнатилишини

қандай ўзгартириш мумкин


Интерфейс тилини ўзгартириш

Буйруқсиз фойдаланиладиган шрифт ўлчамини ўзгартириш


Бош менюда "Созлашлар" ("Настройки") кичик менюсидаги "Ўрнатишлар" ("Установки") буйруғини танланг. Пайдо бўлган "Дастурни созлашлар" ("Настройки программы") мулоқот ойнасида Сиз интерфейс тилини ва очиладиган ҳужжатларда буйруқсиз фойдаланиладиган шрифт ўлчамини танлашингиз мумкин.


Интерфейс тилини ўзгартириш

"Интерфейс тили" (”Язык интерфейса”) ҳошиясидан ўнгга жойлашган стрелка тасвирланган белгини босинг. Очилган рўйхат ичидан рус, ўзбек ёки инглиз тилини танланг. Сичқоннинг чап тугмасини рўйхатнинг тегишли қатори устидан босиб, ушбу қаторни ҳошияга киритинг. "ОК" тугмасини босинг.

"Бекор қилиш" ("Отмена") тугмасини босиш ўзгартиришни бекор қилади ва мулоқот ойнасини ёпади.

Тармоқли версияларда интерфейс тилини ўзгартиришни фақат сервер компьютеридан амалга ошириш тавсия қилинади. Чунки фойдаланувчиларнинг бири томонидан амалга оширилган ўзгартиришлар ҳамма учун умумий бўлади.


Буйруқсиз (по умолчанию) фойдаланиладиган

шрифт ўлчамини ўзгартириш

Фойдаланилаётган монитор ва "NORMA" АҚТ фойдланувчисининг хоҳишига қараб ҳужжатни очишда, буйруқсиз фойдаланиладиган шрифт ўлчамини катталаштириш ёки кичиклаштириш мумкин.

Буйруқсиз фойдаланиладиган шрифт ўлчамини ўзгартириш интерфейс тилини ўзгартириш сингари "Дастурни созлашлар" ("Настройки программы") мулоқот ойнасида "Буйруқсиз шрифт ўлчами" (”Размер шрифта по умолчанию”) ҳошиясида амалга оширилади.

Очилган ҳужжатда амалдаги иш учун шрифтни "Шрифтни катталаштириш" ("Увеличить размер шрифта") ва "Шрифтни кичиклаштириш" ("Уменьшить размер шрифта") функцияли тугмалар ёрдамида катталаштириш ёки кичиклаштириш мумкин.


Ёрдам тизимидан қандай фойдаланилади


Агар "NORMA" АҚТ билан ишлаш жараёнида ундан фойдаланиш борасида қўшимча маълумотлар олиш зарурияти пайдо бўлса, клавиатурадаги "F1" клавишини босинг ёки бош ойнада "Ёрдам" ("Помощь") менюсини очинг ва "Мундарижа" ("Содержание") буйруғини танланг.

Маълумот тизимининг тегишли бўлимларини очиб Сиз ўзингизга керакли маълумотни топасиз.


Дастур қандай ёпилади


Ишни тугатиб, Сиз сичқоннинг чап тугмасини экраннинг юқоридаги ўнг томонига жойлашган ёпишнинг стандарт тугмаси устига босиб ёки клавиатурадаги “Alt+F4” клавишлари бирикмасини босиб "NORMA" АҚТни ёпишингиз мумкин. Шунингдек, сичқоннинг чап тугмасини бош менюда, "Файл" кичик менюсида "Чиқиш" (“Выход”) буйруғи устига босиш мумкин.

  

__________




















Время: 0.0309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск