ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 й. 22-сон "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2018 й.

N 22



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ

ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Табиий газдан фойдаланиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига юклатилади;

тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш уларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.


3. "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ ва "Ўздавэнергоназорат" ДИ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбекэнерго" АЖ билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчиларнинг тариф гуруҳлари оптималлашувини ҳисобга олган ҳолда, электр энергияси учун янги тарифларни бир ой муддатда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ, "Ўздавэнергоназорат" ДИ "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов, "Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев, "Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Мустафаев, "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ бошлиғи Н.Т. Агзамов ва "Ўздавэнергоназорат" ДИ бошлиғи Д.О. Исақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 январдаги

22-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 8-сон, 64- модда) ва қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 24 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 6-сон, 65-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тарғиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 44-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 7-сон, 73-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат акциядорлик компанияси корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва етказиб берилган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 373-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 йил, 1-сон, 5-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонунининг 13-моддаси)" 2016 йил 24 майдаги 175-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 5-сон, 43-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть-газ соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-сон қарори)" 2017 йил 1 октябрдаги 782-сон қарорига илованинг 6-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 январь



















































Время: 0.1811
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск