Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 06 (655) 6 февраль /

Мавзувий нашр

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


Бадалларни ошириш таклиф қилинди

Қонунлар қаерда қолди?

Ҳимоя дастаклари

ХУМШга реал бадалларни тўлашни истайсизми?



Долзарб муаммо



БАДАЛЛАРНИ ОШИРИШ

ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ


ТУМАН ХУМШ УЮШМАСИ АСОССИЗ

РАВИШДА БАДАЛ МИҚДОРИНИ

ОШИРИШНИ ТАКЛИФ ЭТДИ


2018 йилнинг илк ойида пойтахтдаги Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси нохуш янгилик гувоҳи бўлди. Туман ХУМШ уюшмасининг умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадаллар белгилашга доир тавсиялари норозилик келтириб чиқарди. Турар жойлар мулкдорларига - 1 м-2 учун 1 000-1 200 сўм миқдорида, нотурар жойлар мулкдорларига эса - 1 м-2  учун 2 200-2 500 сўм миқдорида. Улар Фейсбукдаги "ХУМШ ва у билан қандай яшаш керак" гуруҳида жойлаштирилган эди. Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигининг ширкатларга, шунингдек юридик шахс (ХУМШ) ташкил этмасдан уйларга хизмат кўрсатувчи мулкдорлар жамоаларига тавсияларни "тавсия этиши" ҳам шу ернинг ўзидан жой олган.


Таклифларга ҳуқуқий нуқтаи назардан қаралса, бу қонунчиликни бузиш, хусусий мулк ҳуқуқига асосланган, нодавлат ноҳукумат ташкилоти бўлган ХУМШ ишларига ноқонуний аралашишдан бошқа нарса эмаслиги яққол кўзга ташланади. Зеро барча кўп қаватли уйлар учун мажбурий бадаллар бир хил бўла олмайди. Улар ширкат бошқаруви томонидан ишлар режаси, даромадлар ва харажатлар сметаси асосида ҳисоблаб чиқилади, умумий йиғилишда тасдиқланади. Қонунчилик талаблари ана шундай. Бу ўринда эса жамоа ташкилоти норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланганларни писанд қилмай, ўз ҳуқуқий ваколати доирасидан чиқиб, бу ишни ўз зиммасига олган.

Моҳиятан олганда, тавсиялар - ҳеч қандай мажбурият юкламайдиган кўрсатмалардир. Бироқ улар қонунларга зид бўлмаслиги, кишиларни чалғитмаслиги керак. Айниқса, уларнинг ташаббускори жамоа ташкилоти саналиб, кенг оммага мўлжалланган бўлса. Кўпинча ушбу тузилмалардан чиқаётган маслаҳатлар ХУМШ учун "ихтиёрий-мажбурий" тартибда ижро этилиши шарт бўлган махфий буйруқдек янграйди, бу гал ҳам шундай бўлди, ушбу соннинг кейинги материалида шу ҳақда сўз боради.

"Тавсиячилар" қайси параметрлардан келиб чиқиб 2 ёки 3 баравар юқори эмас, айни ушбу миқдордаги бадални таклиф этмоқдалар? У нимага асосланган? Мирзо Улуғбек туман ХУМШ уюшмаси раисининг хатида айтилишича, бунга зарурат "ўтган йилги ХУМШнинг молиявий аҳволи таҳлили ва 2018 йилги прогнозлардан келиб чиққан". - Ушбу таҳлил ва прогнозлар қаерда? "2018 йилги ишлар режаси, даромадлар ва харажатлар сметасини бажариш мақсадида". - Бироқ ҳар бир уйнинг ўз эҳтиёжлари бор, тегишинча, умумий мол-мулкни сақлаш харажатлари фарқланади. Шу сабабли ишлар режалари ва сметалар ҳар хил бўлиши керак, бу соҳани тенглаштиришга уриниш беҳуда. "Умумий мулк ва туташ ҳудудларни сақлашга мажбурий бадалларни тўлиқ йиғиш зарурати муносабати билан". - Мажбурий бадаллар бўйича қарз барча ХУМШ учун ягона бадални тавсия этишга асос бўлиб хизмат қила олмайди. Ҳокимлик ва Уюшма эса ушбу қарздорликни қисқартиришда ширкатларга кўмаклаша олади. "2017-2018 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастурини бажариш мақсадида". - Айни пайтда пойтахтдаги кўплаб ХУМШ умумий мол-мулкни капитал таъмирлаб бўлди. Ҳудудни ободонлаштириш билан боғлиқ таъмирлаш эса Дастурга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бу ҳам барча уйларга бир хил мажбурий бадал тавсия этишга важ бўла олмайди. Бунинг устига, мулкдорлар кадастр ҳужжатлари билан ўзларига бириктирилган ер участкаларини тутиб туриш ҳуқуқига эга. Кадастр йўқми - мулк ҳуқуқи ҳам йўқ. Демак, ушбу "уйга туташ ҳудудларни" сақлаш мажбурияти мавжуд эмас.

Мирзо Улуғбек ХУМШ уюшмаси раиси нотурар жой мулкдорлари учун турар жойлар мулкдорлариникидан 2 баравар юқори мажбурий бадал миқдорини белгилашни ҳам тавсия этмоқда. Бу қонун ҳужжатларини қўпол равишда бузишдир. "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни бир хил миқдорда тўлаш мажбурияти юзасидан турар жой мулкдорлари билан тенглаштирилган. Уларнинг ширкат билан муносабатлари шартнома билан тартибга солинади. Агар нотурар жой мулкдори ХУМШ аъзосидан кўра умумий мол-мулкка каттароқ юк бўлиб тушаётганини ХУМШ асослаб берса, нотурар жой эгаси эса бунга қўшилса, фақат шу ҳолда унга турар жой мулкдориникидан юқорироқ миқдордаги бадал белгиланиши мумкин.

Яна бир жиҳат. ХУМШ уюшмаси аслида белгиланганидек ўз аъзоларига эмас, балки аксарияти унга аъзо бўлишдан бош тортган тумандаги барча ширкатларга ва ҳатто... унга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган юридик шахс ташкил этмаган мулкдорлар жамоаларига тавсиялар беради.

УКХ соҳасидаги мустақил экспертлар яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратдилар. ХУМШ уюшмаси - нодавлат нотижорат ташкилоти. Тавсиялар ёзилган хатда Ўзбекистон Республикаси герби тасвирланган. Бу анча жиддий ҳуқуқбузарлик. "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Қонуннинг 5-1-моддаси билан унинг тасвиридан (ҳатто элементларидан) нодавлат ташкилотлари фойдаланиши тақиқланади. Ушбу нормани бузганлик учун МЖТКнинг 203-1-моддасига мувофиқ жавобгарлик юзага келади.

Бундан ташқари, ҳужжатдаги давлат герби тасвири ташкилот давлатга тегишлилиги ҳақида маълумот беради. Мазкур ҳолда бу ёлғон маълумотдир, сабаби ХУМШ уюшмаси давлат ташкилоти эмас, бу ҳам жавобгарликка олиб келади. Пойтахт ҳокимлиги сайтидаги унга қарашли ташкилотлар рўйхатида эса... Тошкент шаҳар уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси қайд этилган! Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат органига бўйсуниши мумкин эмас. "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонун билан давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига аралашуви тақиқланган.

Асосийси, бадаллар миқдорларининг квартиралар эгалари томонидан эмас, балки чет шахслар томонидан белгиланиши - хусусий мулк ҳуқуқини тўғридан-тўғри бузишдир.


Бу - муҳим! Президентнинг 24.04.2017 йилдаги ПҚ-2922-сон қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадалларнинг энг кам миқдорларини ҳар йили тасдиқлаш вазифаси топширилган. Бунда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича белгиланган норма ва қоидалар, уларнинг конструктив хусусиятлари ва бошқа параметрлари ҳисобга олинади. Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан кейин улар тасдиқланади. Бадалнинг энг кам миқдори - энг қуйи планка бўлиб, ундан кам миқдор белгиланиши мумкин эмас, ундан юқори миқдорни белгилаш эса мумкин ва, ўрни келганда, уйнинг техник ҳолати, таъмирлашга эҳтиёждан келиб чиқиб зарур бўлади. Буни ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилиши ҳал этади. Яъни уйларни сақлашга алоҳида ёндашув сақлаб қолинади, бунда ягона бадал белгилаш учун тенглаштиришга ўрин йўқ. Туман Ширкатлар уюшмаси ХУМШ аъзоларини чалғитган ҳолда ҳуқуққа зид равишда бошқа ёндашувни тавсия этмоқда.   


* * *




ҚОНУНЛАР ҚАЕРДА ҚОЛДИ?


ШИРКАТ АЪЗОЛАРИНИ УМУМИЙ МОЛ-МУЛКНИ

БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ

ҚИЛМОҚЧИЛАРМИ?


Мирзо Улуғбек туманидагилар ХУМШ қандай

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск