ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.01.2018 й. 150-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
29.01.2018 й.
N 150
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС
МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН
2018 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА
ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ
ҲАҚИДА
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли, 2015 йил 24 февралдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 162-сонли ("Тошкент Оқшоми", 2015 йил 26 февраль, 50-сон) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 23 январдаги СБ-4-7/3-сонли, Молия вазирлигининг 2018 йил 23 январдаги АХ/08-01-32-14/29-сонли, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 январдаги 50/01-17-сонли келишувини ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 январдаги 50/01-17-сонли хатини инобатга олиб,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;
ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;
Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (И. Кадиров):
давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан илгари тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-моддасига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерный Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), "Компютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов) мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 декабрдаги "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2017 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги 1161-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Хусанов зиммасига юклансин.
Тошкент шаҳар ҳокими Р. Усманов
2018 йил 29 январдаги
150-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас
мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йилда
қўлланиладиган ижара тўловининг
ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ
Т/р |
Ижарага берилаётган майдонлардан фойдаланиш мақсадлари |
Бир йиллик энг кам ставкаси 1 кв.м (сўм) |
САНОАТ
|
||
1. |
Ёқилғи саноати |
4 600 |
2. |
Кимё саноати |
4 600 |
3. |
Нефт-кимё саноати |
4 600 |
4. |
Машинасозлик |
4 600 |
5. |
Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати |
4 600 |
6. |
Ҳисоблаш техника воситалари саноати |
4 600 |
7. |
Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги |
3 700 |
8. |
Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги |
3 700 |
9. |
Енгил ва озиқ-овқат саноати ва маиший асбоблар машинасозлиги |
3 700 |
10. |
Санитар-техник ва газ жиҳозлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
4 600 |
11. |
Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш |
4 600 |
12. |
Машина ва жиҳозларни таъмирлаш |
4 600 |
13. |
Машинасозликнинг бошқа тармоқлари |
4 600 |
ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ
|
||
14. |
Ёғоч тайёрлаш саноати |
4 600 |
15. |
Ёғочни қайта ишлаш саноати |
4 600 |
16. |
Целлюлоза-қоғоз саноати |
4 600 |
17. |
Қурилиш материаллари саноати |
4 600 |
ЕНГИЛ САНОАТ
|
||
18. |
Тўқимачилик саноати |
4 600 |
19. |
Тикувчилик саноати |
4 600 |
20. |
Тери, мўйна ва пойафзал саноати |
4 600 |
21. |
Пластик эшик-ром ва мебель ишлаб чиқариш |
14 900 |
22. |
Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари |
4 600 |
ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ
|
||
23. |
Озиқ-овқат таъми саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари) |
4 600 |
24. |
Гўшт ва сут саноати |
4 600 |
25. |
Балиқчилик саноати |
4 600 |
26. |
Ун-ёрма саноати |
4 600 |
27. |
Комбикорм саноати |
3 700 |
28. |
Саноатнинг бошқа тармоқлари |
4 600 |
САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ
|
||
29. |
Тиббиёт асбоблари саноати |
4 600 |
30. |
Полиграфия саноати |
14 900 |
31. |
Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш |
11 000 |
32. |
Саноатда хўжалик бошқаруви |
14 900 |
ҚИШЛОК ХЎЖАЛИК
|
||
33. |
Ўсимликшунослик (жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га |
3 008 400 |
34. |
Чорвачилик ва парандачилик |
3 700 |
35. |
Балиқ етиштириш (шу жумладан сунъий етиштириш ҳавзалари) 1 гa |
3 008 400 |
36. |
Асаларичилик 1 га |
1 800 000 |
37. |
Ветеринария хизмати |
4 600 |
38. |
Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар |
4 600 |
39. |
Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 га |
3 008 400 |
ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА
|
||
40. |
Оммавий ер усти темир йўл транспорт воситалари |
12 000 |
41. |
Транспорт инфраструктураси (автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобиллар ювиш шохобчалари) |
12 000 |
42. |
Транспорт инфраструктураси (жарима майдончалари) |
3 100 |
43. |
Аҳоли бюртмасига кўра юкларни ташиш ва бошқа транспорт хизматларини кўрсатиш |
11 000 |
44. |
Почта алоқаси |
10 100 |
45. |
Курьер алоқаси |
12 000 |
46. |
Симли электр алоқаси |
12 000 |
47. |
Электро- радио- уяли ва пейжинг алоқаси |
38 900 |
ҚУРИЛИШ
|
||
48. |
Қурилиш |
9 200 |
49. |
Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари |
9 200 |
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ
|
||
50. |
Улгуржи савдо |
18 500 |
51. |
Маълум миқдорда молларни сотиш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини олиб борувчи улгуржи бозорлар |
44 400 |
52. |
Чакана савдо |
27 700 |
53. |
Умумий овқатланиш |
18 500 |
54. |
Китоб дўконлари |
1 800 |
55. |
Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш |
18 500 |
56. |
Халқ истеъмоли моллари савдосида воситачилик |
27 700 |
57. |
Моддий техник таъминоти ва савдоси |
20 300 |
58. |
Информацион-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш |
20 300 |
59. |
Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш |
20 300 |
60. |
Кўчмас мулк билан операцияларни амалга ошириш |
20 300 |
61. |
Реклама, вакиллик хизматлари |
18 500 |
62. |
Аудиторлик фаолияти |
18 500 |
Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари |
18 600 |
|
64. |
Ер ости геологияси ва қидирув ишлари, геодезия ва гидрометереология хизмати |
27 700 |
65. |
Таҳририят ва нашриётлар |
10 300 |
66. |
Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш |
10 300 |
67. |
Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари) |
10 300 |
68. |
Меҳмонхона хўжалиги |
20 300 |
69. |
Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари |
11 200 |
70. |
Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш |
14 800 |
71. |
Ломбардлар |
22 300 |
72. |
Ҳаммомлар |
31 600 |
73. |
Сауна ва бассейнлар |
64 500 |
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ |
||
74. |
Соғлиқни сақлаш |
14 800 |
75. |
Дам олиш ва туризм |
14 800 |
76. |
Фитобар |
6 400 |
77. |
Маданий кўнгилочар марказлар (билярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва шу кабилар) |
20 300 |
78. |
Жисмоний тарбия ва спорт |
6 400 |
79. |
Дорихона муассасалари, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари |
14 800 |
80. |
Ижтимоий-дорихоналар муассасаси |
12 350 |
МАЪОРИФ
|
||
81. |
Юқори ва ўрта таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (шу жумладан, ўқув курслари) |
13 000 |
82. |
Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш |
9 300 |
83. |
Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун) |
5 500 |
84. |
Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш |
7 100 |
85. |
Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун) |
4 600 |
86. |
Маданият ва санъат |
25 900 |
87. |
Кўргазмалар |
12 350 |
88. |
Мактабдан ташқари тарбия |
5 500 |
89. |
Маданий ва дам олиш боғлари |
13 000 |
90. |
Ботаника ва ҳайвонот боғлари |
13 000 |
91. |
Телевидения ва радио узатиш редакциялари |
13 000 |
92. |
Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари |
46 200 |
93. |
Илм-фан ва илм-фан хизматлари |
9 200 |
МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ
|
||
94. |
Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти |
18 500 |
95. |
Банк фаолияти |
27 700 |
ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ
|
||
96. |
Суғурталаш |
18 500 |
97. |
Суд ва ҳуқуқий хизматлар |
13 000 |
98. |
Адвокатлар коллегияси ва ҳуқуқий маслаҳатхоналари |
13 000 |
99. |
Жамоат бирлашмалари идораси |
4 600 |
100. |
Омборхоналар |
18 500 |
101. |
Давлат ташкилотлари учун офис |
9 200 |
Хусусий ташкилотлар учун офис |
31 400 |
|
103. |
Автомобиллар га ёқилги қуйиш шохобчалари |
18 500 |
104. |
Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизациялар) |
18 500 |
105. |
Лабораториялар |
9 200 |
106. |
Турли хизматлар учун ҳақ олиш (paynet) |
46 200 |
107. |
Маданий мерос бино ва иншоотларида чакана савдо |
29 600 |
108. |
Маданий мерос бино ва иншоотларида умумий овқатланиш |
22 300 |
109. |
Авиакассалар (шу жумладан темир йўл, транспорт ва бошқа) |
29 600 |
110. |
Банкоматлар |
277 300 |
111. |
Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
18 500 |
Изоҳ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 02/1-74-сонли баённомаси 11-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирилиги, Савдо бошқармасининг таркибий бўлинмаларига ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, муассасалари ҳарбий қисмларидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкалари қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2013 йил 12 июндаги 02/02-1-74-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги спорт зали Ўзбекистан Республикаси Баскетбол федерациясининг ёзма мурожаатини инобатга олиб, ижарага берилишида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкалари қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 августдаги 02/107-118-сонли топшириғига асосан, "Адолат" социал демократик партияси балансидаги Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, "Шарқ тонги" кўчаси, 23-уй манзилидаги бинода жойлаштирилган "Адолат" социал демократик партиясининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари ҳамда "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун 2013 йилнинг 15 июлидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 02/107-2670-сонли топшириғига асосан, "Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати" ЎзЛиДеП партияси Тошкент шаҳри бўйича кенгашлари, ҳамда "XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун 2014 йилнинг 1 августидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги 18-Ю-14-7/1694-сонли топшириғига асосан, "Matbuotchilar majmuasi servis" МЧЖ тасарруфида бўлган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган бинодан фойдаланиши учун Ўзбекситон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси таҳририятига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг тегишли коэффициентлар белгиланмасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ёшлар тадбиркорлик кластерини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 837-сон қарорига биноан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига аъзо ҳамда шаҳар ва туман кенгашларининг тавсифномаси билан ёш тадбиркорларга 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кичик саноат зоналари, шунингдек Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 14/1-1959-сонли топшириғига асосан, Олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндорлари учун спорт фаолиятини сақлаб қолиш шарти билан аҳоли гавжум жойларда спорт мажмуаларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг тақдимномасига биноан давлат кўчмас мулкидан ҳамда ер ажратишда ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади.
2018 йил 29 январдаги
150-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини)
ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган
КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко),
бунда:
Тс - бир йилга бир кв.м учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс - бир йилга бир кв.м учун энг кам ставка;
Кз - ҳудудий зона коэффициенти;
Кқ - қурилиш тури бўйича коэффицент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);
Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффиценти;
Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз):
Зоналар |
Қўлланиладиган коэффициентлар |
1-зона |
4,11 |
2-зона |
3,31 |
3-зона |
2,51 |
4-зона |
1,71 |
5-зона |
1,0 |
2. Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициентлар (Кқ):
Қурилиш тури |
Қўлланиладиган коэффициентлар |
алоҳида турган бино |
1,0 |
бинонинг қисмида жойлашган ва/ёки тақаб қурилган |
0,8 |
ярим ертўла, ертўла |
0,6 |
чердак, болохона |
0,5 |
реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми |
0,2 |
3. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):
Қўлланиладиган коэффициент |
|
ер майдони мавжуд бўлганда |
0,3 |
4.Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Кт):
Қулайлик |
Қўлланиладиган коэффициент |
метро станциясидан 200 метр радиус оралиғида жойлашган |
0,8 |
марказий қатнов кўчаларида жойлашган бино-иншоотлар |
0,7 |
иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашган |
0,6 |
2018 йил 29 январдаги
150-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари
РЎЙХАТИ*
1. |
Абдулла Қодирий кўчаси |
46. |
Мустақиллик майдони |
|
2. |
Абдурауф Фитрат кўчаси |
47. |
Мустақиллик шоҳ кўчаси |
|
3. |
Абай кўчаси |
48. |
Мухаммад Юсуф кўчаси |
|
4. |
Амир Темур шоҳ кўчаси |
49. |
Мухтор Ашрафий кўчаси |
|
5. |
Асака кўчаси |
50. |
Навоий кўчаси |
|
6. |
Афросиёб кўчаси |
51. |
Назарбек кўчаси |
|
7. |
Аҳмад Дониш кўчаси |
52. |
Нукус кўчаси |
|
8. |
Аэропорт ҳудуди |
53. |
Нурафшон кўчаси |
|
9. |
Беруний кўчаси |
54. |
Ойбек кўчаси |
|
10. |
Бешёғоч кўчаси |
55. |
Оққўрғон кўчаси |
|
11. |
Бешқайрағоч кўчаси |
56. |
Оқтепа майдони |
|
12. |
Бобур кўчаси |
57. |
Олмазор кўчаси |
|
13. |
Боғишамол кўчаси |
58. |
Осиё кўчаси |
|
14. |
Бодомзор йўли кўчаси |
59. |
Охангарон кўчаси |
|
15. |
Бунёдкор шоҳ кўчаси |
60. |
Паркент кўчаси |
|
16. |
Бухоро кўчаси |
61. |
Сағбон кўчаси |
|
17. |
Буюк ипак йўли кўчаси |
62. |
Самарқанд Дарвоза кўчаси |
|
18. |
Буюк Турон кўчаси |
63. |
Себзор кўчаси |
|
19. |
Гавҳар кўчаси |
64. |
Содиқ Азимов кўчаси |
|
20. |
Дархон кўчаси |
65. |
Талабалар кўчаси |
|
21. |
Дўрмон йўли кўчаси |
66. |
Махтумқули кўчаси |
|
22. |
Зарафшон кўчаси |
67. |
Тарас Шевченко кўчаси |
|
23. |
Заргарлик кўчаси |
68. |
Темур Малик кўчаси |
|
24. |
Зарқайнар кўчаси |
69. |
Туркистон кўчаси |
|
25. |
Зиё кўчаси |
70. |
Уста Ширин кўчаси |
|
26. |
Зиёлилар кўчаси |
71. |
Фидокор кўчаси |
|
27. |
Зулфияхоним кўчаси |
72. |
И.Каримов кўчаси |
|
28. |
Истиқбол кўчаси |
73. |
Фарғона йўли кўчаси |
|
29. |
Истиқлол кўчаси |
74. |
Фаробий кўчаси |
|
30. |
Ифтихор кўчаси |
75. |
Фарҳод кўчаси |
|
31. |
Қатортол кўчаси |
76. |
Фурқат кўчаси |
|
32. |
Катта Хирмонтепа кўчаси |
77. |
Чилонзор кўчаси |
|
33. |
Кичик халқа йўли кўчаси |
78. |
Чоштепа кўчаси |
|
34. |
Қорасарой кўчаси |
79. |
Чўпонота кўчаси |
|
35. |
Қорасув кўчаси |
80. |
Шастри кўчаси |
|
36. |
Қоратош кўчаси |
81. |
Шаҳрисабз кўчаси |
|
37. |
Қумариқ кўчаси |
82. |
Шимолий Олмазор кўчаси |
|
38. |
Лабзак кўчаси |
83. |
Шота Руставели кўчаси |
|
39. |
Локомотив кўчаси |
84. |
Шароф Рашидов кўчаси |
|
40. |
Лутфий кўчаси |
85. |
Шўртепа кўчаси |
|
41. |
Кўкча Дарвоза кўчаси |
86. |
Юнус Ражабий кўчаси |
|
42. |
Матбуотчилар кўчаси |
87. |
Янги Сергели кўчаси |
|
43. |
Мирзо Улуғбек кўчаси |
88. |
Янги Юнусобод кўчаси |
|
44. |
Миробод кўчаси |
89. |
Янгишаҳар кўчаси |
|
45. |
Муқимий кўчаси |
90. |
Яҳё Ғуломов кўчаси |
*) Изох: Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганлари).
"Тошкент оқшоми", 2018 йил 1 февраль