язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 23.01.2018 й. 108-н-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.02.2018 й. 2214-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.02.2018 й.

N 2214-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

23.01.2018 й.

N 108-н


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида

ҳаво  кемаларидан  фойдаланишни  тартибга  солиш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруқни, шунингдек

унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг талабларига мувофиқ бўлмаган ёки 25 йил ва ундан ортиқ бўлган календарь хизмат муддати ўтган самолётлар учун ўрнатилган чекловлар амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан, БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 5 апрелдаги 43-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2214, 2011 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2011 й., 15-сон, 153-модда);

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 13 мартдаги 18-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруқнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2214-1, 2012 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2012 й., 13-сон, 149-модда).


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                          Т. Ўлжаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 февраль, 5-сон, 95-модда