язык интерфейса

"Норма маслахатчи" газетаси

"Норма маслахатчи" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 07 (656) 13 февраль/ АвтоНорма

Полный текст документа доступен в платной версии.

АВТОНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН

ЭНДИ ОШИРИЛГАН СТАВКА

ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ


Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан Давлат божи ставкаларига (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.


2008 йилдан бошлаб Ўзбекистонда енгил автомобилдан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни, олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаров (кредит ташкилотлари билан гаров шартномасидан ташқари), лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун оширилган ставка қўлланилар эди.

У ҳар бир от кучи учун ЭКИҲнинг 5 бараварини ташкил этган ва:

q фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган;

q импорт қилиш (олиб келиш) санасидан 1 йилдан кам муддат ўтган ватанимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган машиналарга нисбатан амал қилган.


2018 йилдан бу тартиб амал қилмаяпти. Автонинг "ёши" ҳануз давлат божи миқдорига таъсир кўрсатади, бироқ ставкалар анча паст:

      

Транспорт тури


Фойдаланиш муддатига боғлиқ ҳолда


3 йилгача

3 йилдан ортиқ

7 йилдан ортиқ

Юк ташувчи ва енгил автотранспорт, шу жумладан, автобус, трактор, ўзиюрар машина

ЭКИҲнинг

10%и

ЭКИҲнинг

7%и

ЭКИҲнинг

5%и

...