ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисида умумий қоидалар /

Давлат солиқ қўмитасининг 09.01.2018 й. 2018-01-сон "Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.02.2018 й. 2808-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2018 й.

N 2808-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.01.2018 й.

N 2018-01


ҚАРОРИ



Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг

телекоммуникация каналлари воситасида давлат

солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 10 июндаги 2016-21-сон қарори (рўйхат рақами 2808, 2016 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 340-модда) билан тасдиқланган Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                           Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг

телекоммуникация каналлари воситасида давлат

солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимча


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"солиқ тўловчининг шахсий кабинети - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурси.".


2. 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "ёзма ёки электрон" деган сўзлар "ёзма, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 февраль, 6-сон, 111-модда





































Время: 0.1902
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск