Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 06.02.2018 й. 2967-сон билан рўйхатга олинган Фавқулодда вазиятлар вазирининг 27.12.2017 й. 529-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 6 февралда 2967-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

фавқулодда вазиятлар вазирининг

2017 йил 27 декабрдаги

529-сон буйруғига

ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) томонидан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар ва атамалар қўлланилади:


кВт - кичик ҳажмли кема двигателининг от кучи;


регистр тонна - кеманинг ҳажмий тонналар билан кўрсатиладиган сиғими;


кичик ҳажмли кемалар - асосий двигателлар қуввати 55 кВтдан (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар, шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар.


3. Инспекция томонидан жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемалар рўйхатдан ўтказилади.


4. Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ тўлов ундирилади.

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун ундириладиган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига ўтказилади.



2-БОБ. КИЧИК ҲАЖМЛИ КЕМАЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


5. Кичик ҳажмли кемаларнинг барча турлари рўйхатдан ўтказиш китобига (бундан буён матнда кема китоби деб юритилади) тегишли қайдларни киритиш йўли билан амалга оширилади.

Моторли кемалар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Моторли кемаларни рўйхатдан ўтказиш китобига;

Эшкакли кемалар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Эшкакли кемаларни рўйхатдан ўтказиш китобига қайд қилиш йўли билан рўйхатга олинади.

Рўйхатдан ўтказилган кичик ҳажмли кемаларга мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кема билети берилади.

Моторли ва эшкакли кемаларни рўйхатдан ўтказишда кема китобига ҳамда кема билетига "Рўйхатга олинди" деган штамп босилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемалар юридик шахснинг юридик манзили бўйича, жисмоний шахсларга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемалар жисмоний шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.


6. Рўйхатдан ўтмаган кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш тақиқланади.

Рўйхатдан ўтган моторли кичик ҳажмли кемаларни бошқаришга бундай кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлган шахсларга рухсат этилади.


7. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кичик ҳажмли кемалар харид қилинганда техник ҳолатидан қатъи назар, бир ой ичида рўйхатдан ўтказилиши (қайта рўйхатдан ўтказилиши) шарт.


8. Рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, кичик ҳажми кемалар ҳар йили фойдаланишга яроқлилигини тасдиқловчи штамп қўйиш йўли билан техник кўрикдан ўтказилади.


9. Манфаатдор шахслар кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

кема мулкдорининг ёки ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

кема ёки кема двигателларининг (осма моторларининг) харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (товар чеки, олди-сотди, ҳадя шартномаси, васият бўйича мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ва бошқалар);

рўйхатдан ўтказилиши учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида квитанция.


10. Кичик ҳажмли кемаларга мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ борт рақамлари берилади.

Моторли кемаларнинг борт рақамлари 7 та литер рақам ва белгидан иборат бўлиб, уларнинг биринчи 2 та литер белгиси - кема бириктирилган ҳудуд кодини, 3-чи литер белгиси - лотин алифбоси ҳарфини, кейинги 4 та литер белгиси - кема китобида рўйхатга олинган рақамларни билдиради.

Эшкакли кемаларнинг борт рақами 6 та литер рақам ва белгидан иборат бўлиб, уларнинг биринчи 2 та литер белгиси - кема бириктирилган ҳудуд кодини, 3-литер белгиси - лотин алифбоси ҳарфини, кейинги 3 та литер белгиси - кема китобида рўйхатга олинган рақамларни билдиради.


11. Борт рақамлари ўчмайдиган контраст бўёқда форштевендан (кема таг ёғочининг кема тумшуғига ўтган томони) кичик ҳажмли кема корпуси узунлигидан 1/4 ўлчов узоқликда бир қатор ёзув билан ҳар икки томонда кўрсатилади. Ҳарф ва рақамларнинг баландлиги камида 150 мм, эни 80 мм, ҳарф ва рақамлар чизиғининг кенглиги 15 - 20 мм бўлиши лозим.


12. Вояга етмаган шахслар номига рўйхатдан ўткизилган кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан чиқаришда уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакилларининг ёзма розилиги талаб этилади.



3-БОБ. КИЧИК ҲАЖМЛИ КЕМАЛАРНИ

ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


13. Кичик ҳажмли кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

кичик ҳажмли кема мулкдори ўзгарганда;

кичик ҳажмли кема мулкдорининг доимий яшаш жойи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ёки бир вилоятдан бошқа вилоятга ўзгарганда;

кичик ҳажмли кемани қайта жиҳозланиши натижасида кема билетидаги маълумотлар ўзгарганда.


14. Кичик ҳажмли кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш кема билети ҳамда мазкур Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганда амалга оширилади.


15. Кичик ҳажмли кемалар қайта рўйхатдан ўтказилганда кема эгасига янги борт рақамлари ва кема билети топширилади, кема китобига тегишли ёзувлар киритилади.


16. Кема билети йўқолганда, яроқсиз ҳолга келганда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ тўлов амалга оширилгач, кема эгасининг аризасига кўра кема билетининг дубликати берилади.


17. Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишда кема тўғрисидаги барча маълумотлар кема китобига ёзиб қўйилади.


18. Кема китоби ва маълумотларнинг электрон базалари моторли кемалар ҳамда эшкакли, елканли ва бошқа моторсиз кемалар учун алоҳида юритилади.



4-БОБ. КИЧИК ҲАЖМЛИ КЕМАНИ

РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ


19. Кичик ҳажмли кема тиклашга ва фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда рўйхатдан чиқарилади.


20. Кичик ҳажмли кемани рўйхатдан чиқариш учун кема мулкдори мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.


21. Кичик ҳажмли кемани рўйхатдан чиқаришда техник кўрик ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилади ва бу ҳақида кема китобига ва рўйхатга олиш карточкасига тегишли ёзувлар киритилади.


22. Кичик ҳажмли кема рўйхатдан чиқарилганда, кема билети ўз кучини йўқотиб, 5 йил мобайнида Инспекцияда сақланади. Рўйхатдан чиқарилган кемаларнинг борт рақамлари бошқа сузиш воситасига 5 йил муддат ичида берилмайди.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


24. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА


Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш

(қайта рўйхатдан ўтказиш) учун белгиланган

ТЎЛОВЛАР ПРЕЙСКУРАНТИ

Т/р

Хизмат кўрсатиш тури


Тўлов миқдори


1.

Осма ва стационар двигателли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда кичик ҳажмли кема билети учун


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи


2.

Эшкакли ва елканли кемаларнинг барча турларини, шу жумладан, шишириладиган турларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи


3.

Кичик ҳажмли кема билети дубликатини бериш учун


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи


    





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Моторли кемаларни рўйхатдан ўтказиш

КИТОБИ


Китобнинг ташқи тарафи, титул варағи:

       

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси


КЕМА КИТОБИ

(моторли кемалар учун)



Вилоят (шаҳар) ____________


Бошланди : _________

Тугади : _________

       

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Рўйхатдан

ўтказиш

санаси


Кемани

рўйхатга

олиш

рақами


Кема мулкдори

Ф.И.О.


Кема мулкдори

манзили


Кема

тури


Кема ишлаб

чиқарилган

йили ва жойи


Завод

рақами


Кема

корпуси


материал


1


2

3

4

5

6

7

8

9








Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси

(ўлчами)


Йўловчилар

сони ва юк

кўтариш

қобилияти


Сузиш

жойи ва унинг

шароитлари


Двигатель


Кема

билетини

олиш санаси

ва олувчининг

имзоси


Алоҳида

белгилар ва

рўйхатдан

чиқариш

асослари


узунли-

ги, м.


эни,

м.


борт

баланд-

лиги, м.


марка,

тури


сони,

завод

рақами


от кучи

(кВт)


10


11

12

13

14

15

16

17

18

19









         





Қоидаларга

3-ИЛОВА



Эшкакли кемаларни рўйхатдан ўтказиш

КИТОБИ


Китобнинг ташқи тарафи, титул варағи:

         

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси


КЕМА КИТОБИ

(эшкакли кемалар учун)



Вилоят (шаҳар) ____________


Бошланди : _________

Тугади : _________


Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Рўйхатдан

ўтказиш

санаси


Кемани

рўйхатга

олиш

рақами


Кема мулкдори

Ф.И.О.


Кема мулкдори

манзили


Кема

тури


Кема ишлаб

чиқарилган

йили ва жойи


Завод

рақами


Кема

корпуси


материал


1


2

3

4

5

6

7

8

9








Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами)


Йўловчилар

сони ва юк

кўтариш

қобилияти


Сузиш жойи

ва унинг

шароитлари


Кема билетини

олиш санаси

ва олувчининг

имзоси


Алоҳида

белгилар ва

рўйхатдан

чиқариш

асослари


узун-

лиги, м.

эни, м

борт

баланд-

лиги, м


10


11

12

13

14

15

16






     





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларнинг кема билети

(моторли кемалар учун)


1. Кема билетининг олди қисми:


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси

Кичик ҳажмли кеманинг билети


       

        




(серияси)


(рақами)


Рўйхатга олиш рақами



(Кеманинг борт рақами)

Мулкдор


Манзил


Шахсни тасдиқловчи ҳужжат


Кема тури


Ранги


Завод рақами


Ишлаб чиқарилган йили ва ўлчами


L


B


Н


Корпус материали


Йўловчи / кириш _______ Юк кўтариш қобилияти __________ кг.


Қутқарув воситалари _______ рухсат берилган тўлқин __________ м.

                                         (дона)


Қирғоқдан узоқлашиши ____________________ м.


Сузиш жойи __________________________________.


2. Кема билетининг ички қисми, чап тарафдаги бети:


Кичик ҳажмли кемани яроқлилиги бўйича техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида белги

Кема техник кўрикдан ўтган

Бош инспектор


Сана


Техник кўрик муддати




3. Кема билетининг ички қисми, ўнг тарафдаги бети:


Кичик ҳажмли кемани яроқлилиги бўйича техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида белги

Кема техник кўрикдан ўтган

Бош инспектор


Сана


Техник кўрик муддати




4. Кема билетининг орқа тарафи:


ДВИГАТЕЛЬ

I. Mаркаси


Завод рақами


Қуввати


II. Mаркаси


Завод рақами


Қуввати


Қутқарув воситалари


              

Ёнғин ўчириш воситалари


Сувни чиқариб ташлаш воситалари


        

      


(мулкдор имзоси)


Махсус мослама



Сана



Бош инспектор


Кичик ҳажмли кемаларнинг кема билети шакли

(эшкакли кемалар учун)


1. Кема билетининг олди қисми:


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси

Кичик ҳажмли кеманинг билети


       

        




(серияси)


(рақами)


Рўйхатга олиш рақами



(Кеманинг борт рақами)

Мулкдори


Манзил


Паспорти


Кема тури


Ранги


Завод рақами


Ишлаб чиқарилган йили ва ўлчами


L


B


Н


Корпус материали


Йўловчи / кириш __________ юк кўтариш қобилияти ___________ кг.


Қутқарув воситалари ________ рухсат берилган тўлқин __________ м.

                                           (дона)


Қирғоқдан узоқлашиши ____________________ м.


Сузиш жойи ___________________________________


2. Кема билетининг ички қисми, чап тарафдаги бети:


Кичик ҳажмли кемани сузишга яроқлилиги тўғрисида техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида белги

Кема техник кўрикдан ўтган

Бош инспектор


Сана


Техник кўрик муддати




        





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Рўйхатга олиш ариза-карточкаси

(юридик шахслар учун)


     

      


(рўйхатга олиш (борт) рақами)


Кема эгасининг аризаси - рўйхатга олиш карточкаси

Раҳбарга



(кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш давлат органи, вилоят (шаҳар))

Томонидан



(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Юридик шахсни рўйхатга олган орган


Рўйхатга олиш рақами


Рўйхатга олиш муддати


Жойлашган жойи:



(почта индекси, вилоят, шаҳар, туман

          

юридик шахснинг тўлиқ манзили, телефон рақами)

Кичик ҳажмли кеманинг рўйхатга олинишини сўрайман:


Тури ва модели ____________________ номи _______________________


Ишлаб чиқарилган йили ва жойи _________________________________


________________________________________________________________


Зав. N ____________ Корпус материали ____________________________


Узунлиги ______________ м, кенглиги ______________ м, борт баландлиги ______________ м.


Min. борт баландлиги __________ м, сиғими ____________________ кг юк кўтариш қобилияти ____________ кг, йўловчи сиғими ___________ одам.


Сузиш ҳудуди ва шароити ________________________________________


Осма мотор ёки двигателнинг асосий типи ва маркаси _______________


____________________________________ миқдори ________________________


Двигателнинг завод рақами ______________________________________


Двигатель қуввати (йиғиндиси) _____________________ от кучи, (______________________ кВт.)


Елканлар сони __________, елканлар майдони (йиғиндиси) _______ кв.м.


Кеманинг номи ва олдинги рўйхат рақами __________________________

Олдинги рўйхат жойи



(олдинги рўйхатга олган орган ва унинг жойи)

20___ йил "___" ____________





(раҳбарнинг Ф.И.О. ва имзоси)

Кема билети: серия _____________ рақами _______________


Берилган сана: 20___ йил "___" _____________

Кичик ҳажмли кемалар

бўйича Бош инспектор





(имзо)


(Ф.И.О.)

Рўйхатга олиш ариза-карточкаси

(жисмоний шахслар учун)


     

      


(рўйхатга олиш (борт) рақами)


Кема мулкдорининг аризаси-рўйхатга олиш карточкаси

Раҳбарга



(кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш давлат органи, вилоят (шаҳар))

Фуқаро томонидан



(Ф.И.О.)

Туғилган йили


туғилган жойи





(вилоят (шаҳар, туман))

Фуқаролиги


Яшаш жойи:





(почта манзили, вилоят (шаҳар, туман)

             

туман, аҳоли яшаш пункти, кўча, уй, хонадон, телефон)

Биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси: серияси ____ рақами _______ берилган санаси _____________

Берилган _____________________________________________________


Кичик ҳажмли кеманинг рўйхатга олинишини сўрайман:


Тури ва модели ____________________ номи _______________________


Ишлаб чиқарилган йили ва жойи __________________________________


______________________________________________________________________


Зав. N ____________ Корпус материали __________________________


Узунлиги ______________ м, кенглиги ______________ м, борт баландлиги ______________ м.


Min. борт баландлиги __________ м, сиғими ____________________ кг юк кўтариш қобилияти ____________ кг, йўловчи сиғими ___________ одам.


Сузиш ҳудуди ва шароити ________________________________________


Осма мотор ёки двигателнинг асосий типи ва маркаси ________________

____________________________________ миқдори ______________________


Двигателнинг завод рақами _______________________________________


Двигатель қуввати (йиғиндиси) _____________________ от кучи, (______________________ кВт.)


Елканлар сони __________, елканлар майдони (йиғиндиси) _______ кв.м.


Кеманинг номи ва олдинги рўйхат рақами __________________________

Олдинги рўйхат жойи



(олдинги рўйхатга олган орган ва унинг жойи)

20___ йил "___" ____________





(раҳбарнинг Ф.И.О. ва имзоси)

Кема билети: серия _____________ рақами _______________


Берилган сана: 20___ йил "___" _____________

Кичик ҳажмли кемалар

бўйича Бош инспектор





(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Қоидаларга

6-ИЛОВА



Эшкакли ва моторли кичик ҳажмли

кемаларнинг борт рақамлари шакли


Борт рақами форштевндан корпуснинг 1/4 узунлиги қисмида бир қаторда кеманинг икки томонида ювилмайдиган контраст бўёқ ёрдамида ёзилади.

Ҳарф ва рақамларнинг баландлиги 150 мм дан, кенглиги 80 мм дан кам бўлмаслиги ва ҳарф ва рақамлар чизиғининг кенглиги 15 - 20 мм бўлиши шарт.

1-расм. Моторли кемаларнинг борт рақамлари 7 та литер рақам ва белгидан иборат бўлиб, уларнинг биринчи 2 та литер белгиси - кема бириктирилган ҳудуд кодини, 3-чи литер белгиси - лотин алифбоси ҳарфини, кейинги 4 та литер белгиси - кема китобида рўйхатга олинган рақамларни билдиради.

2-расм. Эшкакли кемаларнинг борт рақами 6 та литер рақам ва белгидан иборат бўлиб, уларнинг биринчи 2 та литер белгиси - кема бириктирилган ҳудуд кодини, 3-литер белгиси - лотин алифбоси ҳарфини, кейинги 3 та литер белгиси - кема китобида рўйхатга олинган рақамларни билдиради.






Қоидаларга

7-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан

чиқариш бўйича ёзма ариза


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

____________________ бошлиғига



АРИЗА


Аризачининг маълумотлари.

1.



(жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи)

2.



(жисмоний шахснинг яшаш манзили ёки юридик шахснинг жойлашган жойи, телефон рақами)

                

.

3. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган):

           

          

        

       

             

.

Менга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемани рўйхатдан чиқаришингизни сўрайман, кичик ҳажмли кема билетининг серияси ва рақами _______________________.

20___ йил "___" ____________





(Ф.И.О., имзоси)

Маълумотларини текширган

Бош инспектор


20___ йил "___" ____________





(Ф.И.О., имзоси)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 февраль, 6-сон, 101-модда









































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск