язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.1997 й. ПФ-1815-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.07.1997 й.

N ПФ-1815



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Божхона ишини ташкил қилишни яхшилаш, ягона божхона сиёсатини ўтказиш, республика божхона органларининг тезкорлигини ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашда уларнинг ролини кучайтириш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ташкил қилиниб, у бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсундирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишлаб турган божхона хизматлари негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармалари тузилсин.

4. Шу нарса белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ўз ваколати доирасида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган қарорлар мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро этишлари учун мажбурийдир.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.

7. "Ўзбекистон Республикаси Бош давлат солиқ бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзгартириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги Фармонининг иккинчи банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек, мазкур Фармоннинг кириш қисмидаги "ва божхона" сўзлари олиб ташлансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 йил, 7-сон, 182-модда