Умная подшивка
"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 08 (657) 20 февраль /Кадрлар бўлими
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ходимга таътил бериладиган вақт ҳақида унинг бошланишидан 15 кун олдин хабар берилди. Бироқ ходим ундан фойдаланишдан бош тортмоқда. Айтишича, унинг режалари ўзгариб, кейинроқ дам оладиган бўлибди. Уни деб компаниядаги бошқа ходимларнинг таътиллари ҳам сурилиши мумкин, бунда бутун жадвал ўзгариб кетади. Раҳбарият ходимни таътилга чиқишга мажбурламоқчи, сабаби бу масала календарь йил бошида у билан келишилган эди.
Таътил бошлангунча ходимни таътил ҳақини олиш ва буйруқ билан танишиш учун таклиф қилдик. Ходим қатъиян бош тортди. Далолатнома туздик. Эртаси кундан бошлаб ходимни таътили пайтида компания ҳудудига киритмасликни қоровулга тайинладик.
Бизнинг хатти-ҳаракатларимизда ҳуқуқбузарлик борми?
Г.Прутова.
- Йўқ, сиз тўғри йўл тутгансиз.
Иш берувчи календарь йил бошлангунга қадар ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда келгуси календарь йилдаги таътиллар жадвалини ҳар йили тасдиқлаши шарт. Таътил ходим учун ҳам, иш берувчи учун ҳам мажбурий бўлган ушбу жадвалга мувофиқ берилади (МКнинг 144-моддаси).
Жадвал билан вақти белгиланган таътил фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа муддатга кўчирилиши мумкин.
Шу сабабли ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар юзага келганлиги тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.
Ходимнинг аризасига кўра таътил бошқа муддатга кўчирилиши мумкин. Бироқ фақат у таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган ёхуд ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабабларни кўрсатган ҳолда ариза тақдим этмаган бўлса
...