язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Президенти/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2018 й. ПФ-5519-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.08.2018 й.

N ПФ-5519




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатлари амалга оширилишининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ва ҳамкорлигини таминлаш, халқ учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва унинг фаровонлигини юксалтириш бўйича кўзланган мақсад ва вазифаларнинг сўзсиз ва ўз вақтида ижро этилишини тасирчан назорат қилиш, шунингдек, барча даражадаги раҳбарларнинг мамлакатда ислоҳотларнинг муваффақиятли рўёбга чиқарилиши борасидаги сай-ҳаракатларини бирлаштириш ва шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (кейинги ўринларда Администрация деб юритилади) ташкил этилсин.


2. Администрациянинг расмий номи қуйидагича белгилаб қўйилсин:

ўзбек тилида - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;

рус тилида - Администрация Президента Республики Узбекистан;

инглиз тилида - The Administration of the President of the Republic of Uzbekistan.


3. Қуйидагилар Администрациянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатлари, шу жумладан давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ва ҳамкорлигини таминлаш бўйича ваколатлари амалга оширилишига кўмаклашиш;

мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши ҳолати ва тенденцияларини таҳлил қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таминлаш;

мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этилишини таминлашга кўмаклашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини шакллантириш, суверенитетни муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳоли билан очиқ ва тўғридан тўғри мулоқотни ташкил этиш ҳамда халқ фаровонлигини юксалтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш ҳуқуқи рўёбга чиқарилиши учун шарт-шароитлар яратиш;

фуқаролик жамияти институтлари билан уларнинг демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ролини кучайтиришга қаратилган самарали ўзаро ҳамкорликни таминлаш;

кадрларга оид ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва давлат хизмати ишларининг давлат томонидан бошқарилишини таминлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг ижросини ташкил этиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ва кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тузилмалар, шунингдек, унинг ваколатлари амалга оширилишига кўмаклашадиган маслаҳат ва кенгаш органлари фаолиятини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таминлаш.


4. Администрация тузилмасига қуйидаги лавозимлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари (кейинги ўринларда - Администрация Раҳбари);

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли йўналишлар бўйича тузилмалари фаолиятига раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари (кейинги ўринларда - Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари).


5. Администрация Раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва топшириқлар бериш, улар ижросининг бориши ва натижалари тўғрисида батафсил ахборотни талаб қилиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, юклатилган вазифаларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун уларни эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш масалаларини ташаббус қилиш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг долзарб йўналишларини ўрганиш ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, шу жумладан ҳокимлар бошчилигида ишчи комиссиялар ва гуруҳлар ташкил этиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда уларга юклатилган вазифалар амалга оширилишининг боришини ҳамда бириктирилган тармоқда (соҳада) эришилган аниқ натижаларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш мақсадида навбатдан ташқари ҳаят (йиғилиш)ларни чақириш бўйича таклифлар киритиш.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантириладиган ва бевосита унга ҳисобдор бўлган давлат органи ҳисобланади;

Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятини ахборот-таҳлилий ва ташкилий-назорат жиҳатдан таминлашни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, Администрация Раҳбари эса унинг тузилмалари уйғун ва мувофиқлашган ҳолда ишлашини таминлайди;

Администрация тузилмаларининг иши Администрация Раҳбари томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ҳамда Администрациянинг ҳар бир тузилмаси фаолиятининг чораклик, ярим йиллик ва йиллик амалий натижаларини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фаолият дастурига (кейинги ўринларда - Фаолият дастури) мувофиқ амалга оширилади;

Фаолият дастури асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари томонидан ҳар чоракда Администрация тегишли тузилмаларининг Фаолият дастурида белгиланган амалий натижаларга эришишга қаратилган тадбирларни ўз ичига олган иш режалари тасдиқланади;

Администрациянинг мутасаддилик қилувчи тузилмалари иш режалари асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли маслаҳатчилари билан келишилиши лозим бўлган чораклик иш режалари ишлаб чиқилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ўзларига юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, ходимларни асосий хизмат мажбуриятларини бажаришдан чалғитадиган мажлислар ва бошқа ташкилий тадбирлар ўтказиш амалиётини кескин қисқартиришни, уларнинг юклатилган вазифаларни ҳал қилишдаги мустақиллиги ва жавобгарлигини кенгайтиришни таминлаган ҳолда амалий натижаларга эришилиши ва иш режаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Администрация Раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ҳар ойда Администрация тузилмалари, мутасаддилик қилинадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг тегишли қисми ижросининг бориши тўғрисида,

шунингдек, Администрация Раҳбари томонидан белгиланадиган ахборотни киритиш рўйхати ва жадвалига мувофиқ бошқа масалалар бўйича Администрацияга ахборот киритади.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти 3-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тузилмалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишига кўмаклашадиган маслаҳат ва кенгаш органлари рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


8. Администрация Раҳбари бир ҳафта муддатда Администрациянинг штат жадвалини тасдиқласин.


9. Белгилаб қўйилсинки:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун Администрация Раҳбари ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли маслаҳатчилари билан келишилганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан Администрация Раҳбари ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби томонидан киритилади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ваколатига тааллуқли масалаларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси билан мажбурий равишда келишилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳал этилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан Администрация Раҳбари ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли маслаҳатчилари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан Администрация Раҳбари ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби томонидан ахборот берилади;

Администрация Раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, айрим давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқлари ижроси юзасидан киритиладиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига белгиланган жадвалга мувофиқ ахборот берилади;

Администрация томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишиш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш икки кун муддатда амалга оширилади;

ҳукумат қарорлари (индивидуал қарорлардан ташқари) лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси билан мажбурий равишда келишилади.


10. Махсус ҳисобварақ очиш орқали юридик шахс тузмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Жамғарма маблағлари Администрациянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, унинг ходимлари малакасини оширишни ташкил этишга ҳамда уларга қўшимча тўловлар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа шаклларини тўлашга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган бошқа мақсадларга йўналтирилади;

Администрация ходимларига қўшимча тўловлар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа шаклларини тўлаш, шунингдек, уларнинг миқдорлари тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси томонидан Администрациянинг ҳар бир ходими хизмат фаолиятининг самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-4974-сон Фармони, 8 ва 9-бандларидан ташқари, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Администрация бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари тузилмалари тўғрисидаги низомлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

Администрацияда узоқ муддатли хизмат ва узоқ муддатли хизмат учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқлаш учун киритилишини;

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритилишини таминласин.


14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



*) Иловалар берилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)